Pankreatin (Pancreatin) ichak bilan qoplangan tabletkalar 25 dona №60 (6 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 16000 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Oshqozon-ichak traktining ishini normallashtirish uchun dorilar, Oshqozonning kislotaliligini oshirish uchun dorilar, Oshqozon osti bezi uchun dorilar, Pankreatit uchun dorilar, Ovqat hazm qilish uchun fermentlar, Metabolizm va metabolizmni tezlashtiradigan dorilar
Pankreatin: 100 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Pankreatin (Pancreatin) ichak bilan qoplangan tabletkalar 25 dona №60 (6 blister x 10 tabletka)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 0,1 г панкреатин (протеолитик фаоллиги камида - 25 ХБ, липолитик фаоллиги камида 140 ХБ, амилолитик фаоллиги камида 1500 ХБ);
ёрдамчи моддалар: лактоза (сут қанди) 0,2120 г, метилцеллюлоза МЦ-16 0,0048 г, кальций стеарати 0,0032 г;
Кобиғининг таркиби: целацефат 0,01386 г, қизил 2С кислотали бўёвчиси 0,00010 г, А-1 маркали титан диоксиди 0,00100 г, полисорбат 80 0,00006 г.
Думалоқ, икки ёқлама қавариқ, пушти ёки тўқ пушти рангли қобиқ билан қопланган, ўзига хос ҳидли таблеткалар. Таблетка ядросининг кўндаланг кесимида доғларнинг бўлишига йўл қўйилади.
Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Овқат ҳазм қилувчи фермент восита. АТХ коди: А09АА02.
Меъда ости бези ферментларининг танқислигини ўрнини тўлдирилади. Экскретор панкреатик ферментлар: липаза, альфа-амилаза, трипсин, химотрипсин сақлайди, оқсилларни (аминокислоталаргача), ёғларни (глицерин ва ёғ кислоталаригача) ва крахмални (декстрин ва моносахаридларгача) парчаланишга ёрдам беради, овқат ҳазм қилиш жараёнини нормаллаштиради. Панкреатиннинг таркибига кирувчи ферментлар ингичка ичакнинг ишқорий муҳитида ажралиб чиқади, чунки меъда ширасининг таъсиридан қобиқ ёрдамида ҳимояланган. Трипсин ингичка ичакнинг юқори соҳасида меъда ости безининг рағбатлантирилган секрециясини ингибиция қилиб, панкреатиннинг оғриқни қолдирувчи самарасини намоён этади.
Ахилияда, меъда ости бези фаолиятининг етишмовчилиги бўлган сурункали пакреатитда, жигар ва меъда ости бези касалликлари билан боғлиқ овқат ҳазм қилишининг бузилишларида, анацид ва гипацид гастритда, сурункали энтероколитларда қўлланади.
Таблеткалар овқат вақтида ёки ундан кейин дарҳол, чайнамасдан қабул қилинади. Катталар учун панкреатитнинг бир марталик дозаси 0,5-1,0 г ни, суткалик 4 г ни ташкил қилади.
1 ёшгача бўлган болаларга панкреатин кукун кўринишида бир марта қабул қилганда 0,1-0,15 г дан, 2 ёш 0,2 г, 3-4 ёш 0,25 г, 5-6 ёш 0,3 г, 7-9 ёш 0,4 г, 10-14 ёш 0,5 г дан буюрилади.
Препарат таблеткаларда болаларга қуйидаги дозаларда буюрилади: 6-7 ёш 1 таблетка (0,25 г), 8-9 ёш 1-2 таблетка (0,25-0,5 г), 10-14 ёш 2 таблетка (0,5 г).
Даволаш курси 4-6 ҳафтадан 2-3 ойгача ва ундан кўпроқни ташкил қилади.
Ичак тутилиши симптомлари (илеоцекал бўлимда ва кўтарилувчи чамбар ичакда стиктуралар ҳосил бўлиши) ва дарҳол авж олувчи турдаги аллергик реакциялар (муковисцедозда, айниқса болаларда).
Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан чўчқа гўштини ўзлаштираолмаслик), ўткир панкреатит, сурункали панкреатитни зўрайишида қўллаш мумкин эмас.
Темирни сўрилишини сусайтиради (айниқса узоқ вақт қўлланганида).
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар 25 ТБ.
10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольга контур уяли ўрамда. 60 таблеткадан тортиладиган пластмасса қопқоқчалар билан беркитилган зарғалдоқ шиша банкаларда ёки бураладиган қопқоқчали полимер банкаларда. Банкадаги эркин бўшлиқ тиббий пахта ёки полиэтилен зичлатгич билан тўлдирилган. Банкага этикетка ёки ёзув ёки ўзи елимланадиган қоғоз ёрлиқ ёпиштирилади.
6 контур уяли ўрам ёки банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Қуруқ жойда, 12-20 °С гача ҳароратда.
2 йил.
Рецептсиз.
«Ирбитский химико-фармацевтический завод» Очиқ акционерлик жамият,
623856, Россия, Свердлов вилояти, Ирбит ш., Киров кўч., 172, Тел/факс (34355) 3-60-90.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Oshqozon-ichak traktining ishini normallashtirish uchun dorilar, Oshqozonning kislotaliligini oshirish uchun dorilar, Oshqozon osti bezi uchun dorilar, Pankreatit uchun dorilar, Ovqat hazm qilish uchun fermentlar, Metabolizm va metabolizmni tezlashtiradigan dorilar
Pankreatin: 100 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Pankreatin (Pancreatin) ichak bilan qoplangan tabletkalar 25 dona №60 (6 blister x 10 tabletka) narxi 2983 so'm - 10 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Pankreatin (Pancreatin) ichak bilan qoplangan tabletkalar 25 dona №60 (6 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Pankreatin (Pancreatin) ichak bilan qoplangan tabletkalar 25 dona №60 (6 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Pankreatin (Pancreatin) ichak bilan qoplangan tabletkalar 25 dona №60 (6 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Pankreatin hisoblanadi.