Paratsetamol (Paracetamolum) Dentafill Plus siropi 2,4% 90 ml (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Paratsetamol: 24 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Paratsetamol (Paracetamolum) Dentafill Plus siropi 2,4% 90 ml (flakon)
100 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: парацетамол 2,4 г;
ёрдамчи моддалар: нипагин (метилпарабен), нипазол (пропилпарабен), қанд, овқат сорбити, лимон кислотаси моногидрати, этил спирти 96%, рибофлавин, уч алмашинган натрийни лимон кислотали суви, хушбўй эссенция, тозаланган сув.
Аналгетик-антипиретиклар.
Оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга эга. Таъсир механизми турли хил простагландинлар синтезини сусайтириш қобилияти билан боғлиқ.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганида парацетамол яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минутдан кейин эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига киради, йўлдошга осон ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Парацетамол плазма оқсиллари билан кучсиз боғланади. Жигарда жигарнинг микросомал ферментлари томонидан асосан глюкурон кислотаси билан ва камроқ даражада сульфатлар билан конъюгирланиш билан метаболланади. Метаболитлари фармакологик фаол эмас аммо тўпланганида жигарнинг некрозига ёрдам бериши мумкин. Парацетамол буйраклар орқали асосан конъюгатлари кўринишида ва қисман (5%) ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Яримчиқарилиш даври 1,5-3 соат оралиғида. Жигарнинг фаолияти бузилганида яримчиқарилиш даври ошади, бу парацетамолнинг метаболитларини организмда тўпланишига ёрдам беради.
Турли сабабга эга бўлган кучсиз ва ўртача жадалликдаги оғриқ синдроми (бош оғриғи, мигрень, тиш оғриғи, невралгия, миалгия, альгодисменорея ва бошқалар), инфекцион-яллиғланиш касалликларидаги юқори ҳароратни даволашда қўлланилади.
Ичга, овқатдан кейин. 6-12 ёшдаги болалар учун бир марталик доза - 0,25-0,5 г (2-4 чой қошиқ); 1-6 ёш - 0,125-0,25 г (1-2 чой қошиқ); 3 ойдан - 1 ёшгача - 0,04 г; (чой қошиғини учдан бир қисми), 3 ойгача - 0,024-0,040 г. Препаратни буюриш карралиги суткада 4 марта; ҳар қабул қилиш оралиғи - 4 соатдан кам эмас. Даволашнинг максимал давомийлиги болалар учун - 3 кун. Катталар ва тана оғирлиги 60 кг дан ортиқ бўлган ўсмирлар учун бир марталик доза 0,5 г (4 чой қошиқ). Бир марталик максимал доза 1 г - (8 чой қошиқ). Буюриш карралиги суткада 4 мартагача. Қисқа давр қабул қилишда максимал суткалик доза - 4 г (32 чой қошиқ); 3-4 кундан кўпроқ қабул қилишда - 2,5 г (20 чой қошиқ). Даволашнинг энг узоқ муддати - 5-7 кун.
Кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқлар, терининг қизариши, терида нуқтали тошмалар кўринишидаги аллергик реакциялар. Квинке шиши, ҳансираш, кўп терлаш, артериал босимнинг пасайиши (шок ҳолатигача) кўринишидаги гиперреактив жавоб ҳолатлари тарифланган. Єон таркиби ўзгариши мумкин - тромбоцитопения, лейкопения, баъзида агранулоцитоз, панцитопения, метгемоглобинемия, анемия. Аллергияга мойил одамларда бронхоспазм кузатилиши мумкин (“аспирин” астмаси). Одатдаги дозаларни жуда узоқ вақт давомида ёки жуда катта дозаларда қабул қилиш жигар ва буйракларнинг оғир шикастланишига олиб келиши мумкин.
Жигар, буйраклар, ўпка ва юрак фаолиятининг яққол бузилишларида; яққол анемияда; парацетамолга ўта сезувчанликда; глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа ферментининг туғма танқсилигида (гемолитик анемия ривожланиши хавфи) қœллаш мумкин эмас.
Жигар микросомал ферментларини индукцияловчи дорилар - барбитуратлар ва айрим тутқаноққа қарши воситалар (фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин, бензонал), алкоголь, рифампицин билан бирга буюрилганда препаратнинг гепатотоксик таъсири кучаяди. Фенотизианлар билан қўшилганида ҳаддан ташқари гипотермия, азидотимидин билан эса - нейтропения ривожланиши мумкин. Препарат хлорамфениколнинг заҳарлилигини оширади, узоқ вақт давомида қабул қилинганида билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.
Жигар ва буйраклар фаолиятининг енгил ва ўрта даражадаги бузилишида, Гильберт синдромида ва гўдакларда (дозалар орасидаги интервални узайтириш ёки дозаларни камайтириш тавсия қилинади эҳтиёткорлик билан тавсия этилади. Парацетамол йўлдош орқали ўтади ва сут билан чиқади. Шунинг учун хомиладорлик ва лактация даврида, препаратни буюришда фойда ва мумкин бўлган хавфни синчиклаб баҳолаш керак, препаратни узоқ вақт давомида ва катта дозаларда (айниқса ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида) қабул қилишдан воз кечиш лозим.
Парацетамолни 6 г дан (240 мл сироп) ортиқроқ ичга қабул қилиш жигарнинг оғир шикастланишига, ҳатто жигар комасига ҳам олиб келиши мумкин.
Препарат билан заҳарланиш белгилари:
1-босқич (1-куни) - кўнгил айниши, қусиш, терлаш, ўйқучанлик.
2-босқич (2-куни) - субъектив ҳолатни яхшиланиши, қорин соҳасидаги ўртача оғриқлар, жигарнинг катталашиши, қон зардобидаги трансаминазалар ва билирубин миқдорини ошиши, протромбин вақтининг узайиши.
3-босқич (3-куни) - беморнинг аҳволини ёмонлашиши, зардобдаги трансаминазалар миқдорини кескин ошиши, сариқлик, қоннинг ивишини бузилиши, гипокалиемия, жигар комаси.
Парацетамол билан заҳарланиш белгиларида дарҳол шифокорни чақириш ва меъдани ювиш керак.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, хона ҳароратида сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
«Dentafill Plyus» ХК
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, С.Каримов кўчаси, 1-уй, тел.: 218--67-45
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Paratsetamol: 24 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
3 oydan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Paratsetamol (Paracetamolum) Dentafill Plus siropi 2,4% 90 ml (flakon) ning to`liq analoglari:
Paratsetamol (Paracetamolum) Dentafill Plus siropi 2,4% 90 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Paratsetamol (Paracetamolum) Dentafill Plus siropi 2,4% 90 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Paratsetamol hisoblanadi.
Paratsetamol (Paracetamolum) Dentafill Plus siropi 2,4% 90 ml (flakon) ishlab chiqaruvchisi Dentafill Plyus hisoblanadi.