Piratsetam (Pyracetamum) Dalhimfarm tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 200 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3700 so'm)
Uchun ko‘rsatma Piratsetam (Pyracetamum) Dalhimfarm tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 200 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar)
1 мл қуйидигиларни сақлайди:
фаол модда: пирацетам -200 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий ацетат тригидрати (натрий сирка уч гидрати), суюлтирилган 30% ли сирка кислотаси - рН 5, 8 гача, инъекция учун сув - 1 мл гача.
Тиниқ рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.
Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма.
Ноотроп восита. АТХ коди: N06BX03.
Ноотроп восита. Пирацетам асосан бош мияга бевосита таъсир қилувчи гаммааминмой кислотасининг (ГАМК) циклик ҳосиласидир. Когнитив (англаш) жараёнларини (ўқиш қобилияти, ҳотира, эътибор), ақлий меҳнатни яхшилайди. Пирацетам марказий нерв тизимига турли йўллар билан таъсир кўрсатади: бош мияда қўзғалишни тарқалиш тезлигини ўзгартиради, микроциркуляцияни ва нерв ҳужайраларида метаболик жараёнларни яхшилайди, қоннинг реологик хусусиятларига таъсир қилади ва томирларни кенгайтирувчи таъсир чақирмайди. Бош мия яримшарлари орасидаги алоқани ва неокортикал структураларда синаптик ўтказувчанликни яхшилайди, мия қон оқимини яхшилайди. Вестибуляр нистагмнинг яққоллигини ва давомийлигини пасайтиради.
Фамакокинетикаси
Қон плазмасидан яримчиқарилиш даври (Т1/2) 4-5 соатни ва орқа мия суюқлигидан 8,5 соатни ташкил қилади. Буйрак етишмовчилигида Т1/2 узаяди. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда пирацетамнинг фармакокинетикаси ўзгармайди. Гематоэнцефалик, йўлдош тўсиғи ва мембраналар орқали ўтади. Бош мия пўстлоғининг тўқималарида, асосан пешона, тепа ва энса қисмларида, миячада, базаль ганглийларда танлаб тўпланади. Организмда метаболизмга учрамайди ва қон плазмаси оқсиллари билан боғланмайди. Пирацетамнинг 80-100% буйрак орқали буйрак фильтрацияси йўли билан чиқарилади. Соғлом кўнгилликларда пирацетамнинг буйрак клиренси минутига 86 мл ташкил қилади.
Препаратни катталарда қўлланиши:
- психоорганик синдромини симптоматик даволаш (шу жумладан кекса пациентлардаги хотирани пасайиши, диққатни жамлашни ва умумий фаолликни пасайиши, кайфиятни ўзгариши, ҳулқнинг бузилиши, юришнинг бузилиши, шунингдек Альцгеймер касаллиги бўлган ва альцгеймер турдаги сениль деменцияли пациентларда);
- томирли ва психоген бош айланишларидан ташқари, бош айланишини ва у билан боғлиқ бўлган мувозанатнинг бузилишларини даволаш;
- кортикал миоклонияни даволаш (монотерапия кўринишида ҳам мажмуавий терапия таркибида ҳам).
Препаратни болаларда қўлланиши:
дислексияни даволашда (бошқа усуллар билан мажмуада) қўлланилади.
Юбориш усули: вена ичига ёки мушак ичига.
Вена ичига инфузиянинг суткалик дозаси катетер орқали мунтазам тезликда 24 соат сутка давомида бажарилади (оғир миоклонияни даволашнинг бошланғич босқичида). Олдиндан препаратни бирон бир тўғри келадиган инфузион эритма билан суюлтирилади: 5% ли, 10% ли ёки 20% ли декстроза, 5% ли, 10% ли ёки 20% ли фруктоза, 0,9% ли натрий хлориди, декстран (ўртача молекуляр массаси 35000-45000) (10% ли, 0,9% ли натрий хлориди эритмасида), Рингер, маннитол 20% ли. Юбориш учун буюрилган эритманинг умумий хажми клиник кўрсаткичлар ва пациентнинг ҳолатига қараб аниқланади. Агарда венага юбориш қийин бўлса ёки пациент ҳаяжонланса препаратни мушак ичига юборилади. Аммо тана вазни кам бўлган пациентларда ва айниқса болаларда мушак ичига юбориш мумкин бўлган препаратнинг миқдори чекланган.
Бундан ташқари, препарат мушак ичига юборилганида суюқлик миқдори кўп бўлганлиги туфайли, инъекция оғриқли бўлиши мумкин. Мушак ичига юбориладиган эритманинг ҳажми 5 мл дан ошмаслиги керак. Препаратни юбориш сони айнан уни вена ичига қўлланиши каби. Даволашнинг давомийлигини касаллик ва симптомлар динамикасига қараб шифокор белгилайди.
Сурункали психоорганик синдромни даволашда препарат суткада 2,4-4,8 г дозада буюрилади.
Бош айланишини ва у билан боғлиқ мувозанатнинг бузилишини даволашда суткалик доза 2,4-4,8 г ташкил қилади.
Кортикал миоклонияни даволашда доза суткада 7,2 г., ҳар 3-4 кунда доза суткада 4,8 г.га, суткада 24 г. максимал дозага эришилгунигача оширилади. Кейинчалик пирацетамни перорал қабул қилиш йўлига ўтилади. Касалликни ҳамма даври давомида пирацетам билан даволаш давом эттирилади. Ҳар 6 ойда, аста-секин суткада 1,2 г гача ҳар 2 кунда препаратнинг дозасини камайтириш ёки бекор қилишга ҳаракат қилиш керак. Самара бўлмаганида ёки аҳамиятсиз терапевтик самарада даволаш тўхтатилади.
Дислексияни даволаш учун тавсия этиладиган суткалик доза 8 ёшдан бошлаб ва ўспиринларда -2 қабулга бўлинган 3,2 г ни ташкил қилади.
Буйраклар фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларда дозалаш
Пирацетамни организмдан буйраклар орқали чиқарилиши туфайли буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак ва дозани қуйидаги дозалаш схемаси асосида танлаш керак:
Буйрак етишмовчилиги | Креатинин клиренси (мл/мин) | Дозалаш |
нормал | >80 | одатдаги доза |
енгил | 50-79 | одатдаги дозанинг 2/3 2-3 юборишда |
ўртача | 30-49 | одатдаги дозанинг 1/3 2 юборишда |
оғир | 20-29 | одатдаги дозанинг 1/6 бир марат |
Оҳирги босқичи | <20 | Қўллаш мумкин эмас |
Кекса пациентларда буйрак етишмовчилиги мавжуд бўлганда дозага тузатиш киритилади, узоқ муддатли даволашда буйракларнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.
Жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларда дозалаш
Жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларда дозага тўғрилаш киритиш шарт эмас.
Жигар ва буйраклар фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларда дозалаш “Буйрак фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларда дозалаш” бўлимида кўрсатилган схема бўйича амалга оширилади.
Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари
Пирацетамни тромбоцитлар агрегациясига таъсири туфайли, гемостазнинг бузилишлари бўлган пациентларга, катта жарроҳлик операцияларида ёки оғир қон кетишининг симптомлари бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Кортикал миоклонияли беморларни даволашда кескин бекор қилишдан сақланиш керак, чунки хуружлар қайталаниши мумкин. Узоқ муддатли даволашда кекса пациентларда буйраклар фаолиятининг кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади, зарурати бўлганида креатинин клиренсининг текширишларини натижаларига қараб дозани тўғрилаш керак. Гемодиализ учун мембраналарнинг фильтрловчи аппаратлари орқали ўтади.
- пирацетамга, пирролидон ҳосилаларига ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
- геморрагик инсультнинг ўткир босқичи;
- буйрак фаолиятининг яққол бузилишлари (креатинин клиренсида минутига 20 мл кам);
- препарат буюрилган вақтида психомотор қўзғалишлар;
- 3 ёшгача болаларда Гентингтон хореясида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
- гемостазни бузилиши;
- катта жарроҳлик аралашувлари;
- оғир қон кетишлар;
- сурункали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 20-80 мл).
Марказий нерв тизими томонидан (МНТ) таъсири: ҳаракатчанлик, таъсирчанлик, уйқучанлик, депрессия, астения, бош оғриғи, уйқусизлик, руҳий қўзғалиш, мувозанатни бузилиши, атаксия, тутқаноқнинг кечишини зўрайиши, ҳавотирлик, галлюцинациялар, онгнинг чалкашиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин оғриғи.
Моддалар алмашинуви томонидан: тана вазнини ошиши.
Сезги аъзолари томонидан: вертиго.
Тери қопламалари томонидан: дерматит, қичишиш, эшакеми.
Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик, анафилактик реакциялар, ангионевротик шиш.
Маҳаллий реакциялар: юбориш жойида оғриқ, тромбофлебит кузатилиши мумкин.
Бошқа дори воситали билан ўзаро таъсири
Қалқонсимон бези гормонлари ва антипсихотик препаратлар (нейролептиклар) билан бирга қўлланганида уларнинг самараси ошади. Нейролептиклар билан бир вақтда буюрилганида пирацетам экстропирамид бузилишларнинг пайдо бўлиши хавфини камайтиради. Марказий нерв тизимига рағбарлантирувчи таъсир кўрсатувчи дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида, марказий нерв тизимига рағбарлантирувчи таъсири кучайиши мумкин.
Клоназепам, фенитоин, фенобарбитал, вальпроат кислотаси билан ўзаро таъсири кузатилмаган. Пирацетамнинг юқори дозалари (суткада 9,6 г) веноз тромбози бўлган пациентларда билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини оширади (тромбоцитлар агрегациясини тормозланиши, фибриногеннинг концентрациясини пасайиши, Виллибранд омилллари, қон ва плазма қовушқоқлиги, фақат билвосита антикоагулянтлар қўллаганидаги билан солиштирганда кўпроқ аниқланган). Пирацетамнинг фамакодинамикасини бошқа дори воситалари таъсир остида ўзгаришини имконияти кам, чунки препаратнинг 90% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.
Доимий дозани олувчи тутқаноғи бўлган пациентларда пирацетамни суткада 20 мг дозада қабул қилиш қон зардобида тутқаноққа қарши препаратларнинг максимал концентрациясини ва “концентрация вақт” эгри чизиғи остидаги майдонини ўзгартирмайди (карбамазепин, фенитоин, фенобарбитал, вольпроат кислотаси).
Алкогол билан бирга қабул қилиш зардобдаги пирацетамнинг концентрациясига таъсир қилмайди ва 1,6 г пирацетам қабул қилинганида қон зардобидаги алкоголнинг концентрацияси ўзгармайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладор аёлларда пирацетамни қўллаш бўйича назоратли текширишлари ўтказилмаган. Пирацетам йўлдош тўсиғи орқали ва она сутига ўтади. Янги туғилган чақалоқларда пирацетамнинг концентрацияси она қонидаги концентрациясининг 70-90% эришилади.
Алоҳида вазиятлардан ташқари пирацетам ҳомиладорлик вақтида буюрилиши мумкин эмас. Лактация даврида препаратни буюришдан сақланиш керак.
Дори препаратини транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш даврида автотранспортни бошқариш, диққатини юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи ва бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғилланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма 200 мг/мл.
5 мл дан нейтрал шиша ампулаларда.
10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси, ампулани очиш учун пичоқча ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланган.
5 ампуладан поливинилхлорид плёнка контур уяли ўрамга жойланган.
2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан ампулани очиш учун пичоқча ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланган.
Синдириш нуқтаси, синдириш йўли, халқаси бўлган ампулалар ишлатилганида, ампулаларни очиш учун пичоқча ёки ампула скарификатори жойланмайди.
Симптомлари: дозага боғлиқ ножўя самарали яққоллигини кучайиши.
Даволаш: симптоматик, шу жумладан гемодиализ. Гемодиализ самараси 50-60% ни ташкил қилади. Махсус антидот йўқ.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 5 дан 25 °С гача бўлган ҳароратда.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«ДАЛЬХИМФАРМ» ОАЖ, 680001, Россия Федерацияси, Хабаровск ўлкаси, Хабаровск кўчаси, Ташкентская кўч., 22, тел/факс (4212) 53-91-86.
Piratsetam: 200 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Piratsetam (Pyracetamum) Dalhimfarm tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 200 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) narxi 1200 so'm - 1 шт.
1 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Piratsetam (Pyracetamum) Dalhimfarm tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 200 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Piratsetam (Pyracetamum) Dalhimfarm tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 200 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Piratsetam (Pyracetamum) Dalhimfarm tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 200 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Piratsetam hisoblanadi.