Piratsetam
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Piratsetam (Pyracetamum) Borisov ZTP tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 200 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar)»
Бир ампула (5 мл) қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: пирацетам 1,0 г;
ёрдамчи моддалар: натрий ацетати тригидрати, суюлтирилган сирка кислотаси, инъекция учун сув.
Тиниқ рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Бошқа психостимуляторлар ва ноотроплар. АТХ коди: N06BX03.
Пирацетам деменция ташхиси бўлмаганида (сурункали психоорганик синдромни симптоматик даволаш) хотира бузилишларини ёки интеллектуал бузилишларни симптоматик даволашда қўлланади. Пирацетам пўстлоқ миоклонияси белгиларини камайтириши мумкин. Пўстлоқ миоклонияси бўлган пациентларда пирацетамни самарадорлигини аниқлаш учун даволашни синов курсини ўтказиш зарур.
Препарат вена ичига (в/и) ёки мушак ичига (м/и) 30-160 мг/кг суткалик дозада (суткада 3-12 г) буюрилади, юбориш сони суткада 2-4 марта.
Психоорганик синдромини симптоматик даволашда симптомларнинг яққоллигига қараб, препарат суткада 1,2-2,4 г; биринчи ҳафта давомида эса - суткада - 4,8 г буюрилади.
Психоорганик синдром ва кортикал миоклонияда даволаш суткада 7,2 г дозадан бошланади, ҳар 3-4 кунда дозани максимал суткада 24 г дозагача эришилгунча суткада 4,8 г га оширилади. Даволаш касалликнинг бутун даври давомида давом эттирилади. Ҳар 6 ойда ҳуружни олдини олиш мақсадида, ҳар 2 кунда дозани 1,2 га аста-секин камайтириб дозани камайтириш ёки препаратни бекор қилишга уриниб кўриш керак. Самара бўлмаганида ёки аҳамиятсиз терапевтик самарада даволаш тўхтатилади.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозалаш тартибига КК қараб тузатиш киритиш талаб қилинади.
Буйрак етишмовчи-лигининг даражаси | Креатинин клиренси (мл/мин) | Дозалаш |
Норма | >80 | Одатдаги доза |
Енгил | 50-49 | Одатдаги дозанинг 2/3 қисми 2-3 қабулда |
Ўртача | 30-49 | Одатдаги дозанинг 1/3 қисми 2 қабулда |
Оғир | <30 | Одатдаги дозанинг 1/6 қисми, бир марта |
Якуний босқичи | - | Қўллаш мумкин эмас |
Кекса беморларда буйрак етишмовчилиги бўлганида дозага тузатиш киритилади ва узоқ муддатли даволашда буйраклар фаолиятининг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.
Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларда дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Буйрак ва жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларда дозага юқорида кўрсатилганидек, КК га қараб тузатиш киритилади.
Пирацетамни инъекцион шакллари дори воситасини перорал қабул қилиш имкони бўлмаганда буюрилади.
Нерв тизими томонидан: руҳий қўзғалиш, ҳаракатни тўхтаб қолиши, таъсирчанлик, ўзини тутиб тураолмаслик, диққатни жамлай олмаслик, хавотирлик, уйқусизлик ёки уйқучанлик, депрессия, атаксия, бош айланиши, бош оғриғи, экстрапирамид бузилишлар (шу жумладан гиперкинез), тиришишлар, тремор.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: абдоминал оғриқлар, қориннинг юқори қисмида оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани пасайиши.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезучанлик, шу жумладан анафилаксия.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: дерматит, қичишиш, тошмалар, шиш.
Қон тизими томонидан: қон ивишини бузилиши.
Қон томир бузилишлари: кам ҳолларда тромбофлебит (инъекцион шакли учун), артериал гипотензия (инъекцион шакли учун).
Бошқалар: жинсий фаолликни ошиши, стенокардияни кечишини ёмонлашиши, тана вазнини ошиши, астения.
Ножўя самаралар кўпинча, суткада 2,4 г дан юқори дозани қабул қилаётган кекса ёшдаги беморларда аниқланади.
Пирацетамга ёки пирролидон ҳосилаларига, шунингдек препаратнинг бошқа компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.
Препаратни буюриш вақтида психомотор қўзғалиш.
Гентингтон хореяси.
Бош мияда қон айланишини ўткир бузилишлари (геморрагик инсульт).
Буйрак етишмовчилигининг якуний босқичи (креатинин клиренси минутига 20 мл дан кам).
Ҳомиладорлик ва лактация даври.
18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: гемостазни бузилиши, катта жарроҳлик аралашувлари, оғир қон кетиши.
Қалқонсимон бези гормонлари билан бир вақтда буюрилганда онгни чалкашиши, таъсирчанлик, дезориентация ва уйқуни бузилиши бўлиши мумкин.
Марказий нерв тизимини (МНТ) рағбатлантирадиган дори воситалари билан бир вақтда қўлланганда МНТ ҳаддан зиёд рағбатлантирадиган бўлиши мумкин.
Нейролептиклар билан буюрилганда экстрапирамид бузилишларини пайдо бўлиш хавфини камайтиради.
Клоназепам, фенитоин, фенобарбитал, натрий вальпроати билан ўзаро таъсирлари аниқланмаган.
Пирацетам юқори дозаларда (суткада 9,6 г) веноз тромбози бўлган беморларда аценокумаролнинг самарадорлигини оширади (тромбоцитлар агрегациясининг даражасини, фибриногеннинг даражасини, Виллебранд омилларини, қон ва плазманинг қовушқоқлигини фақат аценокумаролнинг ўзини қўллаш билан солиштирганда, яққолроқ пасайтириши аниқланган).
Пирацетамнинг фармакодинамикасини бошқа дори препаратларнинг таъсирида ўзгаришини эҳтимоли кам, чунки препаратнинг 90% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
In vitro шароитда Пирацетам 142, 426 ва 1422 мкг /мл концентрацияларда CYP1A2, 2B6, 2C8, 2C9, 2C19, 2D6, 2E1 ва 4A9/11 изоферментларини сусайтирмайди. Пирацетамнинг 1422 мкг/мл концентрациясида CYP2A6 (21%) ва 3А4/5 (11%) бироз сусайиши аниқланган. Аммо ушбу икки изоферментни Ki даражаси 1422 мкг/мл дан ошганда ҳам етарли. Шунинг учун бошқа препаратлар билан метаболик ўзаро таъсирлари эҳтимоли кам.
Тутқаноққа қарши препаратларни (карбамазепин, фенобарбитал, вальпроат) мунтазам қабул қиладиган тутқаноғи бўлган беморларда пирацетамни суткада 20 мг дозада қабул қилинганда ушбу препаратларни қон зардобидаги чўққи концентрациясини ва эгри чизиғи даражасини ўзгартирмаган.
Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда буйрак фаолиятининг кўрсаткичларини - қолдиқ азот ва креатинин, жигар касалликлари бўлган беморларда жигарнинг функционал ҳолатини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади.
Пирацетам билан даволашни зарур бўлганда психофаол, юрак-қон томир ва бошқа дори воситалари билан бирга қўллаш мумкин.
Кортикал миоклонияни даволашда, препаратни кескин бекор қилишдан (хуружларни қайта бошланиш хавфи) сақланиш лозим.
Уйқуни бузилиши пайдо бўлган ҳолларда кечқурунги қабулни бекор қилиш, бу дозани кундузги дозага қўшиш керак.
Гемодиализ учун аппаратларнинг фильтрловчи мембраналари орқали ўтади.
Пирацетамни тромбоцитларни агрегациясига таъсири туфайли қон кетишини ривожланиш хавфи омиллари: меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, илгари ўтказилган бош мия ичига қон қуйилишлари, яқинда ўтказилган жарроҳлик аралашувлари (шу жумладан стоматологик) бўлган пациентларга антикоагулянтларни ёки антиагрегантларни, шу жумладан аспиринни кичик дозаларда қабул қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида буюрилмайди.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Автомобилни ҳайдашда ва бошқа диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакцияларини тезлигини талаб қиладиган потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин.
Дори воситаси деярли токсик эмас. Дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам. Аммо у пайдо бўлган ҳолларда таърифланган ножўя самараларни, айниқса марказий нерв тизими томониданбезовталаниш, уйқусизлик ёки уйқучанликни кучайиши мумкин. Гиперкинезалар, атаксия.
Даволаш: кўрсатилган симптомлар дори воситаси бекор қилинганда тезда ўтиб кетади. Дори воситасини клиренсини ошириш учун кўп суюқлик ва салуретикларни буюриш мумкин. Гемодиализни (пирацетамин 50-60% чиқарилиши) буюриш мумкин.
5 мл дан ампулаларда, ўрамда №10; №5х1; №5х2.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
5 йил.
Рецепт бўйича.
«Борисовский завод медицинских препаратов» очиқ акционерлик жамияти,
Беларусь Республикаси, Минск вилояти, Борисов ш., Чапаев кўч., 64.
Ko`p so`raladigan savollar
Liki.uz saytida TOP 3 ta mashhur mahsulotlar Piratsetam:
- Piratsetam (Pyracetamum) Borisov ZTP tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 200 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar)
- Piratsetam (Pyracetamum) kompaniyasi Deko tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 200 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar)
- Piratsetam-Darnitsa (Pyracetamum-Darnitsa) qoplangan tabletkalar 200 mg №60 (6 blister x 10 tabletka)
Eng past narxga ega Piratsetam brendining TOP 3 ta mahsuloti:
Liki.uz saytida Piratsetam narxi 3700 so'm dan 58600 so'm gacha
Liki.uz saytida Piratsetam mahsulotlari quyidagi toifalar boʻyicha taqdim etilgan:
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Piratsetam Remedi Group kapsulalari 200 mg №10 (1 blister) | 3700 so'm |
Piratsetam Navbahor Sanoat kapsulalari 200 mg №20 (2 blister x 10 kapsula) | 6500 so'm |
Mer Piratsetam (Mer Piracetam) in'ektsiya uchun eritma 20%, 5 ml №10 (ampulalar) | 7500 so'm |
Piratsetam (Pyracetamum) Radiks in'ektsiyasi 20% 10 ml №10 (ampulalar) | 12000 so'm |
Piratsetam Jurabek in'ektsiyasi 20%, 10 ml №10 (ampulalar) | 12300 so'm |
Piratsetam (Pyracetamum) Borisov ZTP tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 200 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) | 12690 so'm |
Piratsetam (Pyracetamum) kompaniyasi Deko tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 200 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) | 13800 so'm |
Piratsetam (Pyracetamum) Dalhimfarm bilan qoplangan planshetlar 200 mg №60 (6 blister x 10 tabletka) | 18000 so'm |
Piratsetam-Darnitsa (Pyracetamum-Darnitsa) qoplangan tabletkalar 200 mg №60 (6 blister x 10 tabletka) | 21300 so'm |
Piratsetam Remedi Group kapsulalari 400 mg №10 (1 blister) | 58600 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent