Facebook Pixel Code

Piratsetam Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 20%, 5 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Piratsetam Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 20%, 5 ml №10 (ampulalar)

фаол модда: пирацетам - 1 г;

ёрдамчи моддалар: натрий ацетати - 1,0 г, суюлтирилган сирка кислотаси рН 5,0- 6,0 гача, инъекция учун сув - 1 л гача.

Тиниқ рангсиз эритма.

Инъекция учун эритма.

Ноотроп восита. АТХ коди: N06BX03.

Пирацетам ноотроп восита бўлиб, бош мияда моддалар алмашинув жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади, бош мия тўқималаридаги АТФ концентрациясини кўпайтиради, рибонуклеин кислотаси ва фосфолипидлар биосинтезини кучайтиради, гликолитик жараёнларни рағбатлантиради, глюкоза утилизациясини кучайтиради. Препарат бош мия интегратив фаолиятини яхшилайди, хотирани яхшиланишига ёрдам беради, церебрал гипоксиянинг турли кўринишларида ҳимояловчи таъсир кўрсатади, таълим олиш жараёнини осонлаштиради.

Препарат бош мия ярим шарлари орасидаги алоқани ва неокортикал структураларидаги синаптик ўтказувчанликни яхшилайди, церебрал фаолиятларни тиклайди ва барқарорлаштиради, айниқса онгни, хотирани ва нутқни, ақлий меҳнат қобилиятини оширади, бош мияда қон оқимини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Орқа мия суюқлигида максимал концентрация 2-8 соатдан кейин хосил бўлади. Барча аъзо ва тўқималарга киради, гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқларидан ўтади, бош мия пўстлоғида, асосан, пешона, тепа бўлакларда, мияча ва базал ганглияларда танлаб тўпланади. Деярли метаболизмга учрамайди. Плазмада ярим чиқарилиш даври 4-5 соат, ликвордан 6-8 соатни ташкил қилади.

Юборилгандан кейин 30 соат ўтгач пирацетамнинг 90% кўпроғи буйраклар орқали чиқарилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври узаяди.

Томирли ва токсик генезли психоорганик бузилишлар (коматоз ҳолатлар, бош миянинг жароҳат шикастланишини ўткир фазаси, ишемик инсультнинг тикланиш даврлари): астения устун бўлган психоорганик синдромлар, диққат ва когнитив қобилиятларини пасайиши (церебрал атеросклероз, интоксикация, алкоголизм ва бошқалар), алкоголли абстиненция ва алкоголли делирийни бартараф қилиш, морфин ва барбитуратлар билан ўткир захарланиш, психозлар ва астено-депрессив ҳолатлар (мажмуавий даволаш), шизофрениядаги апато-абулик нуқсонли холатлари, антидепрессантларга чидамлили бўлган депрессив ҳолатлар.

Геронтологияда: ҳотиранинг бузилиши, бош айланиши, Альцгеймер касаллиги, атеросклеротик дисциркулятор энцефалопатия, инсультдан кейинги ақлий ва жисмоний камчиликлар.

Педuатрuяда: Янги туғилган чақалоқларда асфиксиясини олдини олиш ва даволашда, туғилиш жароҳати ва унинг асоратлари, менингитдан, энцефалит, бош мия жарохатидан кейинги реконвалесценция даври, психик ривожланишни кечикиши, ўқитишни қийинлашуви. Хотирани бузилиши ва интеллектуал етишмовчилик.

Психотроп воситалар билан даволанишдаги ножуя ҳолатлар ва асоратларни (астения, адинамия, экстрапирамидал ўзгаришлар) мувофиқлаштитриш. Тутқаноқ (мажмуавий даволаш). Кортикал миоклония, ўроқсимон-ҳужайрали анемия (мажмуавий даволаш). Вирусли нейроинфекцияларда қўлланади.

Пирацетам мушак ичига ва вена ичига юборилади, 2-4 г дан бошлаб, тезда доза суткада 4-6 г гача етказилади. Ўткир холатларида вена ичига оқим билан ёки инфузия йўли билан суткада 3 - 4 г дан (12 г гача).

Инсультда - кунига 12 г дан 2 ҳафта давомида, самарали бир маромда ушаб турувчи доза суткада 4,8 г, кекса пациентларда психоорганик синдромини узоқ муддат даволашда суткада 4,8 г дан бир неча ҳафта давомида, сўнгра кунига 1,2-2,4 г.

Коматоз холатларни даволашда, жарохатдан кейинги даврда бошланғич доза суткада 9-12 г, самарали бир маромда ушаб турувчи доза - 2,4 г, даволаш курси - 3 ҳафта. Кортикал миоклонияда даволаш суткада 7,2 г дозадан бошланади, хар 3-4 кунда доза 4,8 г гача максимал суткалик доза 24 г еткунича оширилади, суткада 2-3 марта ичга ёки парентерал юборилади. Хар 6 ойда дозани хар 2 кунда 1,2 г га камайтириш керак.

Сурункали алкоголизмда абстинент синдроми намоён бўлганда - кунига 12 г дан, самарали бир маромда ушаб турувчи доза 2,4 г. Ўроқсимон-ҳужайрали анемияда суткада 160 мг/кг дан 4 марта. Болаларга суткада 30-50 мг/кг дозада буюрилади. Клиник яхшиланишдан кейин доза аста-секин пасайтирилади ва перорал қўллашга ўтилади.

Даволаш давомийлиги 7-10 кундан 2 ҳафтагача, сўнгра перорал дори шаклларини қабул қилишга ўтиш мақсадга мувофиқдир.

Юқори таъсирчанлик, асабийлик, хавотирлик, қўзғалувчанлик, уйқунинг бузилиши, бош оғриғи, бош айланиши, гастралгия, диспепсик бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият), анорексия, сексуал фаолликни ошиши, экстрапирамид бузилишлар, талвасалар, тремор, стенокардия кечишини оғирлашиши, аллергик реакциялар (тери тошмалари, эшакеми, ангионевротик шиш, дерматитлар). Болаларда хавотирлик, кўнимсизлик, юқори уришқоқлик бўлиши мумкин. Бу ҳолатларда препаратнинг дозасини камайтириш лозим ёки қўллашни бекор қилиш керак. Ножўя самаралари кўпроқ суткада 5 г дан юқори дозаларда ишлатилганда кузатилади

Препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик, оғир буйрак етишмовчилиги (КК минутига 20 мл дан кам), ажитацияланган депрессиялар, Гентингтон хореяси, геморрагик инсульт (биринчи 7 куни), ҳомиладорлик, лактация, болалларда (5 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Пирацетам марказий нерв тизимини рағбатлантирувчи дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида уларнинг самараларини кучайтиради, антипсихотик воситалар (нейролептиклар) билан - уларнинг марказий таъсирини (тремор, безовталик ва бошқалар) кучайтиради.

Пирацетам перорал антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради ва қалқонсимон без гормонларининг самарасини оширади, тутқаноқга қарши препаратларнинг самарасини пасайтиради (тутқаноқ поғонасини пасайтиради).

Инфузия қилишдан олдин шифокор препаратни кўздан кечириши шарт. Препарат тиниқ бўлиши, чўкма ва лойқалар сақламаслиги керак. Ампуланинг бутунлиги ва этикеткаси сақланган шароитда, препарат ишлатиш учун яроқли ҳисобланади.

Пирацетам буйрак оркали чиқарилади ва шунинг учун буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларни даволашда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бундай пациентларда препаратни ярим чиқарилиш даври ва креатинин клиренси орасида тескари қарамлилик бор. Клоник тиришишларили пациентларда препаратни бирданига бекор қилишдан сақланиш керак, чунки бу уларни кучайишига олиб келиши мумкин.

Уйқунининг бузилишини пайдо бўлишидан сақланиш учун препаратни куннинг биринчи ярмида буюриш тавсия қилинади. Бош миянинг ўткир шикастланишларини даволашда бошқа дезинтоксикацион ва тиклаш терапиясининг бошқа усуллари билан, руҳий касалликларни даволашда эса - мувофиқ психотроп воситалар билан бирга буюрилади.

Гемодиализ учун аппаратларининг фильтрловчи мембраналари орқали ўтади. Ножўя таъсирлари марказий нерв тизимининг қўзғалиши ёки уйқучанлик ва треморни пайдо бўлиши билан намоён бўлган ҳолда автотранспорт воситаларини бошқариш ва харакатланувчи механизмлар билан ишлаш, марказий нерв тизими томонидан намоён бўлган белгилар йўқолгунига қадар мумкин эмас.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Препарат дозасини ошириб юборилиши, уйқунинг бузилишини, таъсирланишни,талвасаларни, бошқа ножўя самараларни кучайишини чақириши мумкин. Биринчи ёрдам - препарат қабул қилишни тўхтатиш, симптоматик даволаш.

20% инъекция учун эритма, ампулаларда 5 мл дан.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

МЧЖ “UZGERMED PHARM” ҚК,

Тошкент вилояти., Барданкул, тел.факс 83709833822.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Piratsetam: 200 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
1 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

1 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Piratsetam Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 20%, 5 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:

Piratsetam Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 20%, 5 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Piratsetam Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 20%, 5 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Piratsetam hisoblanadi.

Piratsetam Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 20%, 5 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Uzgermed Pharm hisoblanadi.