Facebook Pixel Code

Prednizolon Altayvitaminlar 5 mg/g malham, har biri 10 g (Tuba)

dagi narxlar
dan 3600 so'm gacha 5500 so'm
Retsept bo'yicha
2 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Prednizolon Altayvitaminlar 5 mg/g malham, har biri 10 g (Tuba)

100 г препарат қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: преднизолон - 0,5 г.

Ёрдамчи моддалар: глицерол (дистилланган глицерин) - 18,5 г, вазелин - 14,0 г, стеарин кислотаси - 5,0 г, эмульгатор №1 - 7,0 г, метилпарагидроксибензоат - 0,08 г, пропилпарагидрооксибензоат - 0,02 г, тозаланган сув - 54,9 г.

Оқ рангли суртма.

Сиртга қўллаш учун суртма.

Маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид. АТХ коди: D07AA03.

Фармакодинамикаси

Сиртга қўлланганида яллиғланишга қарши, аллергияга қарши қичишишга қарши ва антиэкссудатив таъсир кўрсатади.

Яллиғланиш медиаторларининг (гистамин, кинин, Pg, лизосомал ферментлар) ҳосил бўлишини, ажралиб чиқишини ва фаоллигини камайтиради. Яллиғланиш жойига хужайраларнинг миграциясини бостиради; яллиғланиш ўчоғида вазодилатация (қон томирлар кенгайиши) ни ва томирларнинг ошган ўтказувчанлигини камайтиради.

Томирларни торайтирувчи таъсири туфайли экссудацияни камайтиради.

Ўта юқори сезувчанликнинг III-IV тури бўйича қон томирларининг деворларида тўпланадиган ва аллергик васкулит чақирадиган, антиген-антитела комплексларининг самарасини сусайтириб, иммунодепрессив таъсир кўрсатади.

Аллергик контакт дерматит кўринишидаги реакциянинг ривожланишида иштирок қилувчи макрофаглар, нишон-хужайралар, цитокинларнинг таъсирини бостиради. Сенсибилизацияланган Т-лимфоцитлар ва макрофагларнинг нишон-хужайраларга боришини олдини олади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Маҳаллий қўлланганида преднизолон тизимли сўрилади.

Тақсимланиши

90% преднизолон плазмада боғланган холда бўлади(транскортин ва альбумин билан). Йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўп бўлмаган миқдорларда кўкрак сутида аниқланади.

Метаболизми

Асосан жигарда оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайди; оксидланган шакллари глюкуризацияга учрайди ёки сульфатланадилар.

Чиқарилиши

Ичак ва буйрак орқали метаболитлари кўринишида, қисман - ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Преднизолон суртмаси терининг микробсиз этиологияли яллиғланиш ва аллергик касалликлари: экзема, аллергик, себореяли ва контактли дерматит, нейродермит, псориаз, дискоид қизил югирик, эритродермияни мажмуавий даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга буюрилади. Суртма терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб, кунига 1-3 марта суртилади. Даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг характери ва даволашнинг самарадорлигига боғлиқ бўлиб, одатда 6-14 кунни ташкил қилади; касалликни оғир кечишида у 20 кунгача узайтирилиши мумкин. Чекланган ўчоқларда самарани кучайтириш учун окклюзион боғловларни ишлатиш мумкин. Суртма 1 ёшли ва ундан катта болаларда қўлланганида даволашнинг умумий давомийлигини чеклаш ва препаратнинг сўрилишини кучайишига олиб келувчи чораларни (иситувчи ва окклюзион боғловлар) инкор этиш керак.

Маҳаллий реакциялар: препарат қўйилган соҳа чегараларида гиперемия, шиш, қичишиш ва ачишиш, стероидли хуснбузарлар, телеангиоэктазиялар (тери капиллярларининг кенгайиши), таъсирланиш, терини қуруқлиги.

Преднизолон суртмаси узоқ муддат қўлланганида, шунингдек терининг иккиламчи шикастланишларини, унда атрофик ўзгаришлар, гипертрихоз (тери соҳаларида сочларни ошиқча ўсиши) ривожланиши мумкин. Терининг инфекцион шикастланишларини олдини олиш учун, преднизолон суртмасини антибактериал ва замбуруғларга қарши воситалар билан бирга қўшиб буюриш тавсия қилинади.

Суртма узоқ вақт, айниқса катта шикастланиш соҳаларида қўлланганида, преднизолоннинг резорбтив таъсирининг кўриниши сифатида гиперкортицизм (қонда кортизолнинг даражасини нормадан юқори ошиши) ривожланиши мумкин.

Ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самараларидан биронтаси чуқурлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган бошқа ножўя самараларини сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, туберкулёз, сифилис, тери ўсмалари, оддий хуснбузарлар, пушти хуснбузарлар (касаллик зўрайиши мумкин), жароҳатли, ярали шикастланишлар, терининг бактериал, вирусли ва замбуруғли касалликлари, болаларда (1 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Агар Сизда санаб ўтилган касалликлардан бири бўлса, препаратни қўллашдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даври.

Агар Сизда санаб ўтилган ҳолатлардан бири бўлса, препаратни қўллашдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Маълумотлар йўқ.

Педиатрияда ишлатилиши

Болаларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш, даволашнинг умумий давомийлигини чеклаш керак. Болаларда юза майдони ва тана вазнининг нисбати, катталарникига қараганда катталиги туфайли, буйрак усти безларининг фаолиятининг бостирилиши тезроқ ривожланиши мумкин. Бундан ташқари, ўсиш гормонининг пасайиши кузатилиши мумкин. Препаратни узоқ муддат давомида қўллаш шифокор назорати остида ўтказилиши керак, тана вазни, бўй, плазмадаги кортизолнинг даражасини кузатиш керак.

Кичик болаларда терининг бурмалари, тагликлар ва пеленкалар окклюзион боғловнинг таъсирига ўхшаш таъсир кўрсатиши ва препаратнинг таъсир қилувчи моддасининг тизимли сўрилишини ошириши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Препарат юз соҳасига ёки окклюзион боғловлар остида қўлланган ҳолда, даволаш курсининг давомийлигини қисқартириш керак.

Препаратни қўллашнинг давомийлиги 14 кундан ошмаслиги керак.

Преднизолон суртмасининг транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири бўйича маълумотлар мавжуд эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Глюкокортикоидлар йўлдош орқали ўтади. Ҳомилага таъсири препарат катта юзаларга қўйилганида, айниқса яққолроқ бўлади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида препарат буюрилганида алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия қилинади. Ҳомиладорларда преднизолонни сиртга буюриш, даволовчи шифокорни баҳолаши бўйича ҳомиладор учун потенциал фойдаси, ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина йўл қўйилади. Бундай ҳолларда қўллаш қисқа муддатли бўлиши ва терининг катта бўлмаган соҳалари билан чекланиши керак.

Глюкокортикоидлар кўкрак сути билан чиқарилади. Эмизувчи оналарда преднизолон ишлатилганида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак, хусусан препаратни эмизишгача кўкрак безининг терисига қўйиш мумкин эмас. Препаратни юқори дозаларда ва/ёки узоқ муддат давомида ишлатишнинг зарурати бўлганида, эмизишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препарат узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида, гиперкортицизмнинг симптомлари (қонда кортизолнинг даражасини нормадан юқори ошиши) пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш: препаратни аста-секин бекор қилиш, симптоматик даволаш, зарурати бўлганида - электролит дисбалансини мувофиқлаштириш лозим.

5 мг/г суртма 10 г дан тубаларда.

Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

15 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин

2 йил.

Шифокор рецепти бўйича берилади.

«Алтайвитамины» ЁАЖ

659325, Олтой ўлкаси, Бийск ш., Заводская кўч., 69.

Телефон: (3854) 338-719, 326-946, факс: (3854) 327-640.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Prednizolon: 5 mg/g

Chiqarish shakli:
Malham
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
10 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya

Ko`p so`raladigan savollar

Prednizolon Altayvitaminlar 5 mg/g malham, har biri 10 g (Tuba) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Prednizolon Altayvitaminlar 5 mg/g malham, har biri 10 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Prednizolon Altayvitaminlar 5 mg/g malham, har biri 10 g (Tuba) ning asosiy faol moddasi Prednizolon hisoblanadi.

Prednizolon Altayvitaminlar 5 mg/g malham, har biri 10 g (Tuba) ishlab chiqaruvchisi Altayvitaminlar hisoblanadi.