Prednizolon Shark darmon 5 mg № 50 tabletkalar (5 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar
Uchun ko‘rsatma Prednizolon Shark darmon 5 mg № 50 tabletkalar (5 blister x 10 tabletka)
1 таблетка куйидагиларни сақлайди:
фаол модда: преднизолон - 5 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрат, маккажохори крахмали, тальк, магний стеарати.
Думалоқ, ясси шаклли, ок рангли, бир томонида синдириш учун чизиғи бўлган таблеткалар
Таблеткалар.
Глюкокортикоид. АТХ коди: Н02АВ06.
Преднизолон - гидрокортизоннинг дегидрацияланган аналогидир. Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, десенсибилизация килувчи, шокка қарши ва иммунодепрессив таъсир кўрсатади.
Преднизолон қўлланганида препаратнинг самараси ҳужайралар мембранасини барқарорлашиши, макрофагларнинг тўпланишини тормозланиши, лейкоцитларнинг миграциясини камайиши, шишларни ҳосил бўлишига тўскинлик қилувчи капиллярлар ўтказувчанлигини пасайиши орқали амалга оширилади. Преднизолон фагоцитозни сусайтиради, арахидон кислотасининг метаболизмига, шунингдек яллиғланиш медиаторларининг синтези ва ажралиб чиқишига таъсир қилади. Преднизолоннинг иммуносупрессив таъсири Т- ва В-лимфоцитларнинг фаоллигини сусайиши, конда комплемент микдорини камайиши, шунинг интерлейкин-2 ишлаб чиқарилишини ва самараларини сусайиши билан боғлик. Катаболик таъсир кўрсатади, қонда глюкоза миқдорини оширади. Бироз минералкортикоид фаоллик кўрсатади, буйрак найчаларида Na ва сувнинг реабсорбциясини оширади, организмдан К+ ва Са2+ чиқарилишини оширади, айниқса уларни кон плазмасидаги даражаси ошганида. Преднизолон гипофиз томонидан адренокортикотроп гормонлар ва иккиламчи - буйрак усти безлари томонидан глюкокортикостероидлар синтези ва секрециясини сусайтиради.
Фармакокинетикаси
Меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Юқори биокираолишликка эга. Қон плазмасида максимал концентрацияга эришиш вақти - 1-1,5 соат. Препаратнинг катта кисми (90%) кортизол боғловчи глобулин - транскортин ва альбумин билан богланади. Жигарда, буйракларда, ингичка ичакда, бронхларда метаболизмга учрайди. Преднизолоннинг оксидланган шакллари глюкуронизация-ёки сульфат гўруҳи билан кўшилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 2-4 соат ташкил қилади. Асосан метаболитлари кўринишида, 20% гача ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади.
- Ревматик иситма, ревматик кардит, кичик хорея.
- Бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари (тизимли қизил югурик, склеродермия, тугунли периартериит, дерматомиозит).
- Харкалган склероз.
- Бўғимларнинг ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари (ревматоид артрит, ювенил артрит, анкилозловчи спондилоартрит, подагрик ва псориатик артритлар, полиартрит, елка-курак периартрита, остеоартрит (шу жумладан посттравматик), катталардаги Стилл синдроми, бурсит, носпецифик тендосиновит, синовит, эпикондилит).
- Бронхиал астма, астматик ҳолат.
- Упканинг интерстициал касалликлари (ўткир альвеолит, ўпкалар фибрози, П-Ш даражали саркоидоз); ўпка раки (цитостатиклар билан мажмуада), бериллиоз, аспирацион пневмония (специфик даволаш билан бирга), Леффлер эозинофил пневмонияси, туберкулез (ўпкалар туберкулези, туберкулезли менингит) - специфик даволаш билан бирга,
- Бирламчи ва иккиламчи буйрак усти безларининг етишмовчилиги (шу жумладан буйрак усти безлари олиб ташланганидан кейин), буйрак усти безларининг тугма гиперплазияси, адреногенитал синдром, нимўткир тиреоидит.
- Уткир ва сурункали аллергик касалликлар (дори ва овҳат аллергиялари, зардоб касаллиги, поллиноз, атопик дерматит, тананинг катта қисмини жалб қилиниши билан контакт дерматит, эшакеми, аллергик ринит, Квинке шиши, Стивенс-Джонсон синдроми, токсикодермия).
- Гепатит.
- Гипогликемик ҳолатлар.
- Аутоиммун касалликлар (шу жумладан ўткир гломерулонефрит).
- Нефротик синдром.
- Меъда-ичак йўлларининг яллигланишли касалликлари (носпецифик ярали колит, Крон касаллиги, локал энтерит).
- Қон ва кон яратиш аъзоларининг касалликлари (агранулоцитоз, панмиелопатия, миелом касаллиги, ўткир лимфо- ва миелоид лейкоз, лимфогранулематоз, тромбоцитопеник пурпура, катталардаги иккиламчи тромбоцитопения, аутоиммун гемолитик камқонлик, эритробластопения, тугма эритроид гипопластик камқонлик).
- Аутоиммун ва бошка тери касалликлари (экзема, себореяли дерматит, псориаз, Лайелла синдроми, буллез герпетик шаклли дерматит, пуфакли яра, эксфолиатив дерматит). Миянинг постоперацион, пострадиацион, посттравматик шиши, миянинг ўсмалари (парентерал глюкокортикостероидлардан кейин қўллансин).
- Кўз касалликлари, шу жумладан аллергик ва аутоиммун (симпатик офтальмия, конъюнктивитнинг аллергик шакллари, шох парданинг аллергик яраси, йирингли бўлмаган кератит, иридоциклит, ирит, оғир сует кечувчи олд ва орка увеитлар, хориоидит, кўз нервининг неврита).
- Трансплантатнинг кўчиш реакциясини олдини олиш.
- Онкологик касалликлар фонидаги гиперкальциемия,
- Цитостатик даволашдаги кўнгил айниши, қусишни олдини олиш ва бартараф қилиш учун кўлланади.
Дозалаш шахеий равишда белгиланади. Буюришда глюкокортикоидларнинг секрециясини циркад ритмини ҳисобга олиш керак: -дозанинг катта' қисмини (2/3) ёки дозалинг ҳаммасини эрталабки соатларда кабул килиш керак, эрталаб тахминан соат 8 да, ва 1/3 кисми - кечкурун.
Катталарга
Уткир ҳолатларда ва ўрнини босувчи даволаш сифатида препарат суткада 20-30 мг дозада аста-секин 5-10 мг суткалик тутиб турувчи дозага ўтиш билан буюрилади. Зарурати бўлганида бошлангич доза 15-100 мг/сутка, тутиб турувчи доза - 5-15 мг/суткани ташкил килиши мумкин. ,
Болаларга
Болалар учун препаратнинг бошланғич дозаси суткада 1-2 мг/кг ни ташкил килади ва 4-6 қабулга тақсимланади, тутиб турувчи доза эса - суткада 300-600 мкг/кг ташкил килади. Препарат ичга чайнамасдан ва кўп бўлмаган миқдордаги суюклик билан бирга қўлланади. Даволаш аста-секин, дозани тобора камайтириб тўхтатилади.
Ножўя самараларини ривожланиш тез-тезлиги ва якколлиги қўллашнинг давомийлиги, қўлланилаётган дозанинг катталиги ва буюришнинг циркад ритмига риоя килиш имкониятига боғлиқ.
Юрак-цон томир тизими томонидан: аритмия, брадикардия, артериал гипертензия, сурункали юрак етишмовчилигини ривожланиши ёки кўринишларини кучайиши, гипокалиемияга хос ЭКГ-ўзгаришлари. Ўткир ва нимўткир миокард инфаркти бўлган беморларда - некроз ўчоғининг тарқалиши, чандиқли тўкиманинг шаклланишини секинлашиши, бу юрак мушагининг ёрилишига олиб келиши мумкин.
Қон тизгши ва лимфатик тизими томонидан: лейкоцитурия, тромбозларга ва тромбоэмболияларга олиб келувчи гиперкоагуляция.
Нерв тизими томонидан: бош огриғи, бош айланиши, миячанинГ сохта ўсмаси, калла суяги ички босимини ошиши, тиришишлар.
Кўриил аъзолари томонидан: орка субкапсуляр катаракта, кўрув нервини шикастланиши мумкин бўлган кўз ички босимини ошиши, иккиламчи бактериал, замбуругли ёки вирусли кўз инфекцияларини ривожланишига мойиллик, шох парданинг трофик ўзгаришлари, экзофтальм.
Овкат ҳазм цилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигасрийда оғриқ, диарея, панкреатит, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг “стероид яраси, эрозив эзофагит, меъда-ичак йўлларидан кон кетишлари ва перфорациялари, иштаҳани ошиши ёки пасайиши, метеоризм, ҳиқичок- Кам ҳолларда - “жигар трансаминазалари ва ишқорий фосфотаза фаоллигини ошиши.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: регенерация жараёнларини секинлашиши, петехиялар, кон талашлар, гематомалар, экхимозлар, стриялар, терини юпкалашиши, гипер- ёки гипопигментация, хуснбузар, пиодермия ривожланишига мойиллик. Таянч-ҳаракат аппараты ва бирштирувчи тўцима томонидан: болаларда ўсишни ва суякланиш жараёнларини секинлашиши (эпифизар ўсиш соҳасининг барвақт ёпилиши), остеопороз, жуда кам - суякларнинг патологик синишлари, елка ва сон суяклари бошчасининг асептик некрози, мушак пайларини ёрилиши, “стероид” миопатия, мушак массасини камайиши (атрофия).
Эндокрин тизими томонидан: глюкозага толерантликни пасайиши, стероид кандли диабет ёки латент кандли диабетнинг манифестацияси, гипоталамо-гипофизар-оуйрак усти бездари тизимининг сусайиши, ҳайз кўриш циклини бузилиши, оолаларда ва ўсмирларда ўсишни секинлашиши, болаларда жинсий ривожланишни оркада қолиши, Иценко-Кушинга синдроми (ойсимон юз, гипофизар тур семириш, гирсутизм, артериал босимни ошиши, дисменорея, аменорея, миастения, стриялар).
Моддалар алмашинуви томонидан: гипокальциемия, манфий азот баланси (оқсилларнинг парчаланишини кучайиши), тана вазнини ошиши. Преднизолоннинг глюкокортикостероид фаоллигига боглиқ ножўя самаралари: суюклик BaNa+ ни тутилиши (периферии шишлар), гипернатриемия, гипокалиемик синдром - аритмия, миалгия ёки мушаклар спазми, одатдаги бўлмаган ҳолсизлик ва чарчоклик.
Инфекциялар ва инвазиялар: организмнинг инфекцияларга чидамлилигини пасайиши. Йммун тизими томонидан: тошмалар, қичишиш, гиперемия, эшакеми, Квинке шиши, анафилактик шок.
Рухият томонидан: делирий, дезориентация, эйфория, галлюцинациялар, маниакал- денрессив психоз, депрессиялар, паранойя, асабийлик, хавотирлик, уйкусизлик.
Бошцалар: бекор қилиш синдроми, шишлар, афтоз яралар, уролитларни ҳосил бўлиш хавфини ошиши.
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
Ҳозирда мавжуд ёки яқинда бўлиб ўтган паразитар ва вирусли, замбуруғли ёки бактериал табиатли инфекцион касалликлар: оддий герпес, ўраб олувчи герпес (виремик даври), сувчечак, қизамик; амебиаз, стронгилоидоз (аникланган ёки гумон қилинаётган); тизимли микоз; фаол ва патент туберкулез.
Эмлашдан кейинги давр (давомийлиги 10 ҳафта: эмлашдан 8 ҳафта олдин ва 2 ҳафта кейин), БЦЖ эмлашдан кейинги лимфаденит.
ОИТВ-инфекцияси чақирган иммунтанқислик ҳолатлари.
Меъда-ичак йўлларининг касалликлари: меьда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, эзофагит, гастрит, ўткир ёки патент пептик яра, якиида ҳосил қилинган ичакнинг анастамози, перфорация ёки абсцессланиш хавфи билан бўлган носпецифик ярали колит, дивертикулит.
Юрак-қон томир тизимининг касалликлари: яқинда ўтказилган миокард инфаркти, декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, тромбоэмболии касалликка мойиллик.
Эндо крин тизимининг касалликлари: қандли диабет ва карбонсувларга толерантликни бузилиши, тиреотоксикоз, гипотиреоз, Иценко-Кушинга касаллиги, Огир сурункали буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, нефроуролитиаз.
Гипоальбуминемия. Тизимли остеопороз. Gravis миастенияси. Ўткир психоз. Семизлик (III-IV даражаси). Полиомиелит (бульбар энцефалит шаклидан ташқари). Очиқ ва ёпиҳ бурчакли глаукомада қўллаш мумкин эмас.
Преднизолон бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида бўлиши мумкин:
- цалцонсимон бези гормонлари, жигар ферментларининг индукторлари, шу жумладан, барбитуратлар, фенитоин, пирамидон, карбамазепин, рифампецин билан - преднизолоннинг тизимли клиренсини ошиши натижасида самарасининг сусайиши; эстрогенлар (шу жумладан, таркибига эстроген кирувчи перорал контрацептивлар), циклоспорин, CYP3A4 ингибиторлари, шу жумладан эритромицин, кларитромицин, кетоконазол, дилтиазем, апрепитант, интраконазол, олеандомицин билан - преднизолоннинг терапевтик ва заҳарли самараларининг кучайиши; антацидлар билан - сурилишни пасайиши;
- салицил кислотасининг ҳосилалари ва бошца ностероид яллигланигига царит дори воситалари билан - меъда шиллик каватида яра ҳосил бўлиши эҳтимолининг ошиши; преднизолон салицил кислотасининг ҳосилаларини буйрак клиренсини ошириб, кон зардобидаги даражасини камайтиради; препарат “жигар” ферментларини индукциялаш ва заҳарли метаболитини ҳосил бўлиши натижасида, парацетамолнинг гепатотоксик самарасини ривожланиш хавфини оширади;
- юрак гликозидлари билан - охиргиларининг захарлилиги ошиши, гипокалиемия ривожланиши натижасида эса - аритмияларни ривожланиш хавфини ошиши; гипогликемии воситалар билан -қанд микдорини пасайтирувчи перорал воситалар ва инсулиннинг гипогликемик самарасини сусайиши;
- гипотензив препаратлар билан - охиргиларининг самарасининг пасайиши;
- трициклик антидепрессантлар билан - преднизолонни қабул қилиш чақирган депрессия
- бёлгиларини кучайиши ва кўз ички босимини ошиши;
- иммунодепрессантлар билан - инфекциялар ва лимфома ёки Эпштейн-Барр вируси билан боғлиқ лимфопролифератив бузилишлар ривожланиши хавфининг ошиши;
- диуретиклар, сурги воситалари, амфотерицин В билан - гипокалиемия ривожланиши хавфининг ошиши; преднизолон амфотерицин ва карбоангидраза ингибиторлари билан бир вақта дўлланганида остеопорозни ривожланиш хавфини оширади; м-холиноблокаторлар, антигистамин дори воситалари, нитратлар билан - кўз ички босимини ощиши ва антигистамин препаратларининг самарасини пасайиши; нейролептиклар, карбутамид, азатиоприн билан - катарактани ривожланиш хавфини ошиши;
- эстрогенлар анаболик препаратлар, перорал контрацептивлар билан - гирсутизм ва хуснбузарларни кўринишлари;
- тирик вирусларга царши вакциналар билан ва эмлаити бошца турлари фонида - вирусларни фаоллашиши хавфини ошиши ва инфекцияларни ривожланиши; гипокалиемия фонида миорелаксантлар билан - миорелаксантларни кўллаш фонида мушаклар блокадасининг белгиларини ва давомийлигини ошиши;
- антихолинестераз воситалар билан - миастенияси бўлган беморларда (айниқса миастения gravis бўлган пациентларда) мушак кучсизлигини пайдо бўлиши;
- митотан ва буйрак усти безлари фаолиятининг бошца ингибиторлари билан - препаратнинг дозасини оширилишига сабаб бўлиши мумкин;
- цусишга царши воситалар билан - дусишга дарши самарани кучайишй;
- изониазид, мексилетин, празиквантел билан - уларнинг зардобдаги концентрациясини камайиши;
- соматотропин (катта дозаларда) билан - охиргисининг самарасини пасайиши; фторхинолонлар билан - пайларни шикастланиши;
- циклоспорин билан - тиришишларни пайдо бўлиш ҳоллари анидланган. Бу препаратларни бир вадтда юбориш ўзаро тормозланишни чадириши туфайли, препаратларнинг ҳар бирини монотерапияда ҳам, улар бирга дўлланганида ҳам тиришишлар ва бошда ножўя самаралари кўпрод пайдо бўлиши мумкин. Бирга дўллаш дон плазмасида бошда препаратларнинг донцентрацияларини ошишини чадириши мумкин.
Узок вадт давомида даволашда преднизолон фолат кислотасининг миддорини оширади. Препарат ичак бўшлиғида Са2+ ни сўрилишига D витаминининг таъсирини пасайтиради.
Даволашни бошлашдан аввал беморни дўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни анидлаш мадсадида текширувдан ўтказиш керак. Клиник текширув дон-томир тизими, ўпкаларни рентгенологик текшириш, меъда ва ўникки бармод ичакни текширишни; сийдик чидаригц, кўрув аъзоларини текширишларини ўз ичига олади. Лаборатория текшируви дуйидагиларни ўз ичига олиши керак: доннинг умумий таҳлили, донда ва сийдикда глюкозанинг концентрацияси, дон плазмасидаги электролитлар.
Люкокортикоидлар билан узок вадт давомида даволашда артериал босимни назорат дилиш, сийдикда ва донда глюкозанинг микдорини анидлаш, аҳлатни яширин дон кетишига текшириш, дон ивишининг кўрсаткичларини таҳлили, умуртда поғонасини рентгенологик назорат дилиш, офтальмологик кўрикни (3 ойда 1 марта) мунтазам ўтказиш тавсия дилинади.
Даволаниш даврида дизамид ва сувчечак-билан касалланган беморлар билан контактда бўлган болаларга специфик иммуноглобулинларни (контактдан кейин 10 кун давомида) буюриш керак.
Даволаниш вадтида эмлашни ўтказиш мумкин эмас. Глюкортикоидлар билан даволаш вадтида пациентларда ўзгача стрессли ҳолатлар юзага келса, стрессли ҳолатдая аввал, стрессли ҳолат вадтида ва кейин тез таъсир дилувчи кортикостероидларнинг дозасини ошириш тавсия дилинади.
Преднизолон билан даволаниш вадтида алкогол истеъмол дилиш тавсия дилинмайди. Даволашнинг давомийлиги ва дозаларга дараб препарат кальций метаболизмига салбий таъсир дилиши мумкин. Остеопорозни олдини олиш тавсия дилинади, бу айнидса хавф
омиллари бўлган пациентларда жуда муҳим (шу жумладан - оилавий мойиллик, кесалик ёши, постменопауза, оқсил ва кальцийни етарли микдорда истеъмол қилмаслик, ҳаддан ташқари чекиш, хаддан ташқари алкогол истеъмол килиш, шунингдек жисмоний фаолликни пасайиши). Олдини олиш кальций ва D витаминини етарли микдорда истеъмол қилиш, шунингдек жисмоний фаолликни уз ичига олади.
Преднизолон билан даволашда ножўя таъсирларни камайтириш мақсадида мувофик парҳезни буюриш ўринли бўлади,
Преднизолон катта дозаларда ва узок муддат давомида кулланганида (30 мг/сутка камида 4 ҳафта давомида) дори воситасини кабул қилиш тўхтатилганидан кейин бир неча ойлар давомида сақланиб турадиган сперматогенезни кайтар бузилишлари юзага келиши мумкин.
Преднизолонни физиологик дозадан юқори дозаларда (тахминан 7,5 мг преднизолон ёки эквиваленти) 3 ҳафтадан узок муддат кабул қилган пациентларда, преднизолон билан даволашни аста-секин тўхтатиш керак. Даволаш мудцати 3 ҳафтадан кам бўлганида хам қуйидаги гуруҳ пациентларда аста-секин тўхтатиш керак:
- преднизолон билан қайта даволаш курсини ўтаётган пациентлар;
- узок муддат даволашдан кейин бир йил давомида преднизолон билан даволаш
- курси қайта буюрилган пациентлар;
- преднизолон ёки эквивалентини суткада 40 мг катта дозаларда кабул қилаётган пациентлар;
- кортикостероидларни экзоген қабул килиш сабаби бўлмаган буйрак усти безларининг етишмовчилиги бўлган пациентлар.
Даволаш бекор қилинганидан кейин бекор килиш синдроми, буйрак усти безларининг етишмовчилиги, шунингдек преднизолон қабул килишни буюрилишига сабабчи бўлган касалликни зўрайиши мумкин. Преднизолон билан даволаш тугаганидан кейин буйрак усти безларининг функционал етишмовчилиги кузатилса, дархол препаратни кзбул килишни қайта бошлаш керак, дозани камайтиришни жуда секин ва эҳтиёткорлик билан (масалан, суткалик дозани 2-3 мг га 7-10 кун давомида камайтириш керак) амалга ошириш керак.
Буйрак усти безларининг атрофияси узок муддат даволанганда юзага келади ва даволаш тўхтатилганидан кейин кўп йиллар давомида сакланиб туради.
Дозани аста-секин камайтириш натижасида стероид-индуцияланган иккиламчи буйрак усти безларининг етишмовчилигини минималгача пасайтириш мумкин. Етишмовчиликнинг бу тури даволаш тўхтатилганидан кейин бир неча ойлар давомида сақланиб туриши мумкин, шунинг учун ушбу даврда юзага келган хар кандай стрессли ҳолатларда кортикостероидлар билан даволашни тиклаш керак.
Бирдан бекор килишда, айниқса катта дозаларда қўлланганидан сўнг иситмалаш, иштахани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, тормозланиш, бош айланиши, тарқалган суяк-мушак оғриқлари, астения билан намоён бўлувчи бекор килиш синдроми пайдо бўлади.
Преднизолон узок муддат катта дозаларда қўлланганидан кейин гиперкортицизм юзага келишининг хавфи туфайли, кортизон билан даволашнинг янги курсини паст бошлангич дозаларда (ҳаёт учун хавфли ўткир ҳолатлардан ташқари) бошлаш керак.
Болаларда ўсиш даврида глюкокортикостероидларни фақат қўллаш учун мутлок кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг синчков назорати остида кўллаш мумкин. Интеркуррент инфекцияларда, септик ҳолатлар ва туберкулезда антибиотикотерапияни бир вақтда ўтказиш керак.
Перорал гипогликемии препаратлар ёки антикоагулянтлар фонида преднизолонни қўллашнинг зарурати бўлганида, уларнинг дозалаш тартибини тўғрилаш керак. Преднизолонни диуретиклар билан мажмуавий қўллашда электролит балансини, айникса синчковлик билан назорат қилиш керак. Преднизолон билан узок вакт даволашда гипокалиемияни олдини олиш максадида кўз ички босимини ошиши ва субкапсуляр катарактани ривожланиши мумкинлиги туфайли, калий препаратларини ва мувофиқ парҳезни буюриш керак.
Оғир инфекцион касалликларда фақат специфик антимикроб даволаш фонида қўллашга йўл қўйилади.
Менопауза .давридаги аёлларда остеопороз ривожланиши мумкинлигига нисбатан текши рув л ар дан ўтиш керак.
Аддисон касаллигида буйрак усти безларининг ўткир етишмовчилиги (аддисон кризиси) ривожланиши хавфи сабабли барбитуратларни бир вақтда буюришдан сакланиш керак. Анамнезда псориаз, тутқаноқ бўлганида преднизолонни фақат минимал самарали дозада қўллаш керак.
Жигар ва буйрак етишмовчилигида, мигренда препаратни алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Депрессив, маниакал-депрессив психоз, аввалги стероид психози бўлган ёки анамнезида бўлган беморларда тизимли кортикостероидларни қўллаш масаласи алоҳида эътиборни талаб килади. Пациентлар ва/ёки васийлар рухият томонидан ривожланиши мумкин бўлган жиддий ножўя самаралари ҳақида огоҳлантирилишлари керак.
Симптомлари одатда даволаш бошланганидан кейин бир неча кун ёки бир неча ҳафта давомида ривожланади. Бу ножўя самараларини ривожланиш хавфи катта дозаларда қўлланганда юқори бўлади.
Кўпчилик реакциялар препаратнинг дозаси камайтирилганида ёки бекор қилинганида йўқ бўлади, айрим ҳолларда специфик даволашнинг зарурати бўлади. Бундай симптомлар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат килиш керак. Рухий бузилишлар глюкокортикоидларни бекор қилиш вақтида ҳам кузатилиши мумкин.
Ҳомиладорлт ва эмизим даврида кўллатшш
Ҳомиладор аёлларда назоратли текширишлар ўтказилмаган. Ҳомиладорлик даврида (айниқса I уч ойлигида) қўллаш мумкин, агарда она учун фойда ҳомила учун хавфдан юқори бўлса. Препаратни эмизиш даврида қўллашда, преднизолонни кўкрак сутига ўтишини ёдда тутиш керак.
Автомобилни бошқариш ёки бошқа механазмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир цшши қобилияти
Даволаниш даврида автомобилни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Болачар
Препарат педиатрия амалиётда қўлланади.
Препарат болатар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач кўлланилмасин.
Препарат узоқ муддат, айникса катта дозаларда қўлланганида дозани ошириб юборилиш хавфи ошади.
Симптомлари: артериал босимни ошиши, периферии шишлар, ножўя самараларини ошиши.
Уткир дозани ошириб юборилишини даволаш: дарҳол меъдани ювиш ёки қусишни чақириш. Специфик антидоти йўқ.
Сурункали дозани ошириб юборилишини даволаш: препаратнинг дозасини камайтириш.
Бирламчи ўрам: 10 та таблетка ПВХ пленка ва алюмин фольгали блистерда.
Иккиламчи ўрам: 1, 2 ёки 5 та блистер тиббиётда кўллаш бўйича йўриқнома билан картон ўрамда.
Қурук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
«SHARQ DARMON» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Бектемир тумани. Х.Байқаро к., 35A
Тел: +99871 295 08 57, Факс: +99871 295 08 57.
Prednizolon: 5 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Prednizolon Shark darmon 5 mg № 50 tabletkalar (5 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Prednizolon Shark darmon 5 mg № 50 tabletkalar (5 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Prednizolon Shark darmon 5 mg № 50 tabletkalar (5 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Prednizolon hisoblanadi.
Prednizolon Shark darmon 5 mg № 50 tabletkalar (5 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Sharq Darmon hisoblanadi.