Asekardol
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Acecardol 50 mg № 30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka)»
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ацетилсалицил кислотаси - 50 мг, 100 мг, 300 мг;
ёрдамчи моддалар: қуйимолекуляр повидон (тиббий қуйимолекуляр поливинилпирролидон 12600±2700), маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, тальк, лактоза моногидрати (сут қанди).
Кобиқ ҳосил қилиш учун ёрдамчи моддалар: целлацефат (ацетилфталилцеллюлоза), титан диоксиди, канакунжут мойи.
Думалоқ икки ёқлама қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида оқ ёки деярли оқ рангли қават кўринади.
Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Антиагрегант восита. АТХ коди: B01AC06.
Фармакодинамикаси
Ацетилсалицил кислотасининг (АСК) антиагрегант таъсир механизмини асосида циклооксигеназа (ЦОГ-1) ни қайтмас ингибиция қилиши ётади, бунинг натижасида тромбоксан А2 ни синтези блокланади ва тромбоцитлар агрегацияси бостирилади. Антиагрегант самараси препаратни ҳатто кичик дозалари қўлланганидан кейин ҳам ривожланади ва бир марта қабул қилгандан сўнг 7 сутка давомида сақланади. АСК тромбоцитлар агрегациясини сусайтиришининг яна бошқа механизмларига ҳам эга деб ҳисобланади.
Юқори дозаларда (суткада 300 мг дан юқори) АСК шунингдек яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи, оғриқни қолдирувчи таъсир ҳам кўрсатади.
Фармакокинетикаси
АСК ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) тез ва тўлиқ сўрилади. АСК сўрилиш вақтида қисман метаболизмга учрайди. АСК сўрилиш вақтида ва сўрилганидан сўнг, асосан, жигарда ферментлар таъсирида, кўпчилик тўқималарда ва сийдикда аниқланадиган фенилсалицилат, салицил кислота глюкурониди ва салицилурат кислотаси каби метаболитларини ҳосил қилиб, метаболизмга учрайдиган асосий метаболити - салицил кислотасига айланади. Аёлларда метаболизм жараёни секинроқ кечади (қон зардобидаги ферментлар фаоллиги камроқ).
АСК нинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига ичга қабул қилинганидан кейин 10-20 минут ўтгач, салицил кислотасининг концентрациясига эса - 0,3-2 соат ўтгач эришилади.
Таблеткалар кислотага чидамли қобиқ билан қопланганлиги сабабли, АСК меъдада эмас (қобиғи препаратни меъдада эришини самарали блоклайди), балки ўн икки бармоқ ичакнинг ишқорий муҳитида ажралиб чиқади. Шундай қилиб, ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар шаклидаги АСК ни сўрилиши одатдаги (қобиқсиз) таблеткаларга қараганда 3-6 соатга секинлашган.
АСК ва салицил кислотаси плазма оқсиллари билан боғланади (дозасига қараб 66% дан 98% гача) ва организмда тез тақсимланади. Салицил кислотаси йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади.
Салицил кислотасини чиқарилиши дозасига боғлиқ, чунки унинг метаболизми ферментатив тизимнинг имкониятлари билан чекланган. Ярим чиқарилиш даври АСК кичик дозаларда қўлланганида 2-3 соатдан, юқори дозаларда (ацетилсалицил кислотасининг оғриқни қолдирувчи восита сифатида қўлланадиган одатдаги дозалари) қўлланганида 15 соатгача вақтни ташкил қилади. Бошқа салицилатлардан фарқли равишда препарат кўп марта қўлланганида гидролизланмаган АСК қон зардобида тўпланади. Салицил кислотаси ва унинг метаболитлари буйраклар орқали чиқарилади. Буйраклар функцияси нормал бўлган пациентларда препаратнинг бир марталик дозасини 80-100% буйраклар орқали 24-72 соат давомида чиқарилади.
Хавф омиллари (масалан, қандли диабет, гиперлипедемия, артериал гипертензия, семизлик, чекиш, кексалик ёши) мавжудлигида ўткир миокард инфаркти ва такрорий миокард инфарктини олдини олиш.
Ностабил стенокардия.
Ишемик инсультни олдини олиш (шу жумладан бош мия қон айланишини ўткинчи бузилишлари бўлган пациентларда).
Қон томирлардаги операциялар ва инвазив аралашувлардан (масалан, аортокоронар шунтлаш, уйқу артерияларни эндартерэктомияси, артериовеноз шунтлаш, коронар артерияларни ангиопластикаси ва стентлаш, уйқу артерияларни ангиопластикаси) кейинги тромбоэмболияларни олдини олиш.
Чуқур веналар тромбози ва ўпка артерияси ва унинг шохларининг тромбоэмболиясини (шу жумладан, катта жарроҳлик аралашувлари натижасида узоқ муддат иммобилизация қилинганида) олдини олишда қўлланади.
Ацекардол таблеткаларни овқатдан олдин, кўп миқдордаги суюқлик билан бирга, суткада 1 марта қабул қилиш керак. Ацекардол узоқ муддат қўллаш учун мўлжалланган. Даволаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.
Ўткир миокард инфарктига гумон қилинганида олдини олиш: суткада 100 мг ёки 300 мг дан кунора (биринчи таблеткани тезроқ сўрилиши учун чайнаш лозим).
Хавф омиллари мавжуд бўлганида илк бор юз берган ўткир миокард инфарктини олдини олиш: суткада 100 мг ёки кунора 300 мг.
Такрорий миокард инфарктини олдини олиш ва ностабил стенокардия: суткада 100-300 мг.
Ишемик инсульт ва бош мия қон айланишини ўткинчи бузилишларини олдини олиш: суткада 100-300 мг.
Томирларда ўтказилган жарроҳлик ёки инвазив аралашувлардан кейинги тромбоэмболияларни олдини олиш: суткада 100-300 мг.
Чуқур веналар тромбози ва ўпка артерияси ва унинг шохларининг тромбоэмболияларини олдини олиш: суткада 100 мг ёки кунора 300 мг.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, қусиш, қорин оғриғи; меъда ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватининг яраси; меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг перфоратив яралари, меъда-ичак қон кетишлари, жигар функциясини «жигар» трансаминазалари фаоллигини ошиши билан бирга кечувчи ўткинчи бузилиши.
Қон яратиш тизими томонидан: АСК ни буюриш тромбоцитлар агрегациясига АСК ни ингибиция қилувчи таъсири оқибатида юқори қон кетиш ҳавфи билан кечади, анемия.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, терини қичишиши, эшакеми, Квинке шиши, ринит, бурун шиллиқ қаватини шиши, кардиореспиратор дистресс-синдроми, шунингдек оғир реакциялар, шу жумладан анафилактик шок.
Нафас тизими томонидан: бронхоспазм.
Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, эшитишни пасайиши, бош оғриғи, қулоқларда шовқин.
Агарда кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси оғирлашса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
АСК га ўта юқори сезувчанлик, МИЙ ни эрозив-ярали шикастланишлари (зўрайиш босқичидаги), меъда-ичак қон кетишлари, геморрагик диатез, салицилатларни қабул қилиш оқибатида индукцияланган бронхиал атма, бронхиал астма, бурун ва буруннинг ёндош бўшлиқларини қайталанувчи полипози ва АСК ни ўзлаштиролмасликни тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган қўшилиши, яққол буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам), яққол жигар етишмовчилиги (Чайлд-Пью шкаласи бўйича В ва С синфи), сурункали юрак етишмовчилиги (NYHA таснифи бўйича III-IV функционал синфи), ҳафтада 15 мг ва ундан ортиқ дозада метотрексат билан бир вақтда қабул қилиш, ҳомиладорлик (I ва III уч ойлиги), лактация даври, 18 ёшгача бўлган болалар, лактоза танқислиги, лактозани ўзлаштиролмаслик, глюкоза-галактозани мальабсорбцияда қўллаш мумкин эмас.
Агар Сизда юқорида санаб ўтилган касалликлардан бири бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.
Подаграда, гиперурикемияда, чунки АСК кичик дозаларда сийдик кислотасини чиқарилишини пасайтиради; АСК кичик дозаларда подаграга мойиллиги бўлган (сийдик кислотани экскрецияси паст бўлган) пациентларда уни қўзғатиши мумкинлигини инобатга олиш керак; меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги ёки меъда-ичак қон кетишларида (анамнезида); жигар функциясини бузилишида (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А синфи); буйраклар функциясини бузилишида (КК минутига 30 мл дан юқори); бронхиал астмада, нафас йўлларининг сурункали касалликларида, пичан иситмасида, бурун полипозида, дори воситаларига аллергик реакцияларда; метотрексатни ҳафтада 15 мг ва ундан кам дозада бир вақтда қабул қилишда; антикоагулянтлар билан ёндош даволашда, ҳомиладорлик (II уч ойлигида); режалаштирилаётган жарроҳлик аралашувида (шу жумладан, катта бўлмаган, масалан, тишларни экстракция қилиш), чунки АСК препарат қабул қилинганидан сўнг бир неча кун давомида қон кетишига мойилликни чақириши мумкин.
Агар Сизда юқорида санаб ўтилган касалликлардан бири бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.
Бир вақтда қўлланганида АСК қуйидаги дори воситаларнинг таъсирини кучайтиради:
- метотрексатнинг буйрак клиренсини камайиши ва уни оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқариши ҳисобига, шунингдек ацетилсалицил кислотасини метотрексат билан бирга қўллаш қон яратиш аъзолари томонидан ножўя самараларни ривожланиш тез-тезлигини ошиши билан кечади;
- гепарин ва билвосита антикоагулянтларни тромбоцитларнинг функциясини бузилиши ва билвосита антикоагулянтларни оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқариши ҳисобига;
- тромболитик воситалар ва антиагрегантлар;
- дигоксинни унинг буйрак экскрециясини сусайтириши ҳисобига;
- гипогликемик воситаларни (инсулин ва сульфонилмочевина ҳосилаларини) АСК ни ўзининг юқори дозалардаги гипогликемик хусусиятлари ва сульфонилмочевина ҳосилаларини оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқариши ҳисобига;
- вальпроат кислотасини уни оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқариши ҳисобига.
Ацетилсалицил кислотасини антикоагулянтлар, тромболитиклар ва антиагрегантлар билан бирга қўллаш қон кетиш ҳавфини ошиши билан кечади.
Ацетилсалицил кислотаси алкоголь билан бир вақтда қабул қилинганида алкоголни марказий нерв тизимига токсик таъсирини кучайиши кузатилади, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини шикастланиш хавфи ва қон кетиш вақтини узайиш хавфи ошади.
АСК урикозурик препаратлар - бензбромарон (сийдик кислотасини буйрак найчалари орқали экскрециясини рақобатли бостириши оқибатида урикозурик самарасини пасайиши), ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) нинг ингибиторлари (қон томирларни кенгайтирувчи таъсирга эга бўлган простагландинларни ингибиция қилиши натижасида калавалар фильтрацияси тезлигини дозага боғлиқ равишда пасайиши, мос равишда гипотензив таъсирини сусайиши кузатилади), диуретиклар (АСК нинг юқори дозалари билан бирга қўлланганида буйракларда простагландинларнинг синтезини пасайиши натижасида калавалар фильтрацияси тезлигини пасайиши кузатилади) нинг таъсирини сусайтиради. Тизимли глюкокортикостероидлар (ГКС) салицилатларнинг элиминациясини кучайтириб, уларнинг таъсирини сусайтиради.
АСК бронхоспазмни қўзғатиши, шунингдек бронхиал астма хуружлари ва бошқа юқори сезувчанлик реакцияларини чақриши мумкин. Хавф омиллари бўлиб, анамнезида бронхиал астма, пичан иситмаси, бурун полипози, нафас тизимининг сурункали касалликлари, шунингдек бошқа препаратларга нисбатан аллергик реакциялар (масалан, тери реакциялари, қичишиш, эшакеми) ҳисобланадилар.
Тромбоцитлар агрегациясига АСК ни ингибиция қилувчи таъсири препаратни қабул қилгандан сўнг бир неча кун давомида сақланади, шу сабабли жарроҳлик аралашуви вақтида ёки операциядан кейинги даврда қон кетиш ҳавфи ошиши мумкин. Жарроҳлик аралашуви вақтида қонашни бутунлай бартараф қилиш зарурати бўлганида операциядан олдинги даврда имкони борича АСК қўллашни тўлиқ бекор қилиш керак.
Ацетилсалицил кислотаси кичик дозаларда подаграга мойиллиги бўлган шахсларда (сийдик кислотани экскрецияси пасайган шахслар), унинг ривожланишини қўзғатиши мумкин.
ГКС ва салицилатлар бирга қўлланганида, даволаш вақтида қонда салицилатларнинг концентрацияси пастлигини, ГКС бекор қилинганидан кейин эса салицилатларнинг дозаси ошиб кетиши мумкинлигини ёдда тутиш керак.
Ацетилсалицил кислотасининг дозасини ошиб кетиши меъда-ичак қон кетиш хавфи билан намоён бўлади.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорликни биринчи 3 ойлигида салицилатларнинг юқори дозаларини қўллаш ҳомилада ривожланиш нуқсонлари (танглай ёриқлари, юрак нуқсонлари) тез-тезлигини ошишига олиб келади. Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида салицилатларни буюриш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг II уч ойлигида салицилатларни фақат ҳомила учун хавф ва она учун фойдани жиддий баҳолаш билан буюриш мумкин, бунда дозаси суткада 150 мг дан ошмаслиги ва қисқа муддат қўллаш афзал.
Ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлигида салицилатларни юқори (суткада 300 мг дан ортиқ) дозаларда буюриш, туғруқ фаолиятини сусайиши, ҳомилада артериал йўлини муддатидан олдин беркилиши, она ва ҳомилада юқори қон кетишини чақиради, бевосита туғруқдан олдин буюриш, айниқса чала туғилган болаларда, бош мияга қон қуйилишини чақириши мумкин. Салицилатларни ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлигида буюриш мумкин эмас.
Салицилатлар ва уларнинг метаболитлари оз миқдорда кўкрак сутига ўтадилар, шунинг учун лактация даврида эмизишни бекор қилиш керак.
Автомобилни бошқариш/механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Ацекардол препаратини қабул қилиш вақтида транспорт воситалари ва механизмларни бошқаришда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Препаратнинг таркибида АСК нинг миқдорини камлиги туфайли дозани ошириб юбориш эҳтимоли кам.
АСК нинг дозасини ошириб юборилиши меъда-ичак қон кетишлар хавфи билан боғлиқ.
Дозани ошириб юборилиши айниқса кекса ёшдаги пациентларда хавфлидир.
Дозани енгилдан ўртача оғирлик даражасигача ошириб юбориш симптомлари: бош айланиши, қулоқларда шовқин, эшитишни ёмонлашиши, кўп терлаш (шу жумладан, профуз терлаш), кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, онгни чалкашиши, тахипноэ, гипервентиляция, респиратор алкалоз.
Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни кўп марта қабул қилиш, жадаллаштирилган диурез, сув-электролит мувозанати ва кислота-ишқор ҳолатини тиклаш.
Дозани ўртачадан оғир даражагача ошириб юбориш симптомлари:
- компенсацияланган метаболик ацидоз билан бирга кечувчи респиратор алкалоз;
- гиперпирексия (ҳаддан ташқари юқори тана ҳарорати);
- нафасни бузилиши: гипервентиляция, ўпкаларни кардиоген бўлмаган шиши, нафасни сусайиши, асфиксия;
- юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: юрак ритмини бузилиши, артериал босимни пасайиши, юрак фаолиятини сусайиши;
- сув-электролит мувозанатини бузилиши: дегидратация, гипокалиемия, гипернатриемия, гипонатриемия билан характерланувчи буйраклар функциясини олигуриядан буйрак етишмовчилигигача бузилиши;
- глюкоза метаболизмини бузилиши: гипергликемия, гипогликемия (айниқса, болаларда), кетоацидоз;
- қулоқларда шовқин, карлик;
- меъда-ичак қон кетишлари;
- гематологик бузилишлар: тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилинишидан коагулопатияларгача, протромбин вақтини узайиши, гипопротромбинемия;
- неврологик бузилишлар: токсик энцефалопатия ва марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайиши (уйқучанлик, онгни чалкашиши, кома, тиришишлар).
Даволаш: дарҳол шошилинч ёрдам кўрсатиш учун махсус бўлимларга госпитализация қилиш - меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни кўп марта қабул қилиш, жадаллаштирилган диурез, гемодиализ, сув-электролит мувозанати ва кислота-ишқор ҳолатини тиклаш, симптоматик даволаш. Ишқорий диурезни ўтказишда рН қийматини 7,5 ва 8 оралиққа етказишга эришиш керак. Жадаллаштирилган ишқорий диурезни плазмада салицилатларнинг концентрацияси катталарда 500 мг/л (3,6 ммоль/л) ва болаларда 300 мг/л (2,2 ммоль/л) ни ташкил қилганда ўтказиш керак.
Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар 50 мг, 100 мг ва 300 мг.
10 таблеткадан контур уяли ўрамда.
3 контур уяли ўрам рус ва ўзбек (давлат) тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
3 йил.
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецептсиз.
«Акционерное Курганское общество медицинских препаратов и изделий «Синтез» Очиқ акционерлик жамияти («Синтез» ОАЖ)
640008, Россия, Курган ш., Конституция пр., 7.
тел/факс: (3522) 48-16-89
e-mail: real@kurgansintez.ru
Интернет-сайти: http://www.kurgansintez.ru
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Acecardol 50 mg № 30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka) | 4000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent