Lamizil
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Lamisil tashqi foydalanish uchun krem 1% 15 g (naycha)»
1 г крем қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 1 г тербинафин гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: 30% ли натрий гидрооксид эритмаси, бензил спирти, сорбит стеарати, цетил пальмитати, стеарил спирти, цетил спирти, полисорбат 60, изопропил миристати, тозаланган сув.
Оқ бир хил ёки деярли бир хил, кучсиз ўзига хос ҳидли ялтироқ крем.
Сиртга қўллаш учун 1% ли крем.
Замбуруғларга қарши восита. АТХ коди: D01AE15.
Фармакодинамикаси
Маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши кенг таъсир доирали фаолликка эга препарат. Кичик концентрацияларда тербинафин дерматофитлар (Trychophyton rubrum, T. mentagrophytes, T. verrucosum, T. violaceum, T. tonsurans, Microsporum canis, Epidermophyton floccosum), моғор (асосан C. albicans) ва айрим диморф замбуруғларга нисбатан фунгицид таъсир кўрсатади. Ачитқи замбуруғларига нисбатан фаоллиги, турига қараб, фунгицид ёки фунгистатик бўлиши мумкин.
Тербинафин замбуруғларда кечадиган стеролларнинг биосинтезини эрта босқичларини специфик тарзда ўзгартиради. Бу эргостеролнинг танқислиги ва ҳужайра ичида скваленнинг тўпланишига олиб келади, бу эса замбуруғ ҳужайрасини ўлимини чақиради.
Тербинафиннинг таъсири замбуруғнинг ҳужайра мембранасида жойлашган скваленэпоксидаза ферментини ингибиция қилиш йўли билан амалга ошади.
Тербинафин одамда цитохром Р450 тизимига ва мос равишда гормонлар ёки бошқа дори воситаларнинг метаболизмига таъсир кўрсатмайди.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланганида сўрилиши - 5% дан кам, аҳамиятсиз даражада тизимли таъсир кўрсатади. Тербинафин маҳаллий қўлланилганидан сўнг терининг мугуз қаватида тўпланади. Тербинафин 7 кун мобайнида сиртга қўлланилганида фунгицид концентрацияси терини мугуз қаватида яна кейинги 7 кун давомида аниқланади.
Терининг замбуруғли инфекциялари, оёқ панжаларининг дерматомикози (tinea pedis ёки оёқ панжаси «замбуруғи»), чов дерматомикози (tinea cruris), Trichophyton (шу жумладан T. rubrum, T. mentagrophytes, T. verrocosum, T. violaceum), Microsporum canis ва Epidermophyton floccosum каби дерматофитлар томонидан чақирилган тананинг силлиқ териси микозлари (tinea corporis).
Асосан Candida (масалан, Candida albicans) тури томонидан чақирган терининг ачитқили инфекциялари, хусусан бичилишда.
Pityrosporum orbiculare (шунингдек, Malassezia furfur номи остида маълум бўлган) томонидан чақирилган рангбаранг темираткида қўлланади.
Сиртга буюрилади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар.
Кремни суртишдан олдин шикастланган соҳаларни яхшилаб тозалаш ва қуритиш лозим. Кремни юпқа қилиб, шикастланган терига ва унинг атрофи соҳаларига суткада бир ёки икки марта суртилади ва енгил ишқаланади. Бичилиш билан кечадиган (сут безларининг остидаги, бармоқлар орасидаги, думбалар орасидаги, чов соҳасидаги) инфекцияларда, крем суртиладиган соҳаларни, айниқса кечасига ётишдан аввал дока билан ёпиш мумкин.
Даволашнинг ўртача давомийлиги:
Товон дерматомикози (бармоқлараро соҳа) | 1 ҳафта кунига 1 марта |
Товон дерматомикози (мокасин тури) | 2 ҳафта кунига 2 марта |
Чов дерматомикози, тананинг силлиқ терисини микозлари | 1 ҳафта кунига 1 марта |
Терини ачитқили инфекциялари (тери кандидози) | 1 ҳафта кунига 1-2 марта |
Рангбаранг темиратка | 2 ҳафта кунига 1-2 марта |
Клиник кўринишларининг яққоллигини камайиши одатда даволашнинг биринчи кунлари намоён бўлади. Мунтазам даволанмаслик ҳолатларида ёки даволаш муддатидан олдин тўхтатилганида, инфекциянинг қайталанишини хавфи бор. Агар бир-икки ҳафта даволашдан кейин яхшиланиш белгилари қайд этилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Кекса ёшдаги шахсларда ламизил кремини дозалаш тартиби
Юқорида келтирилганлардан фарқ қилмайди.
Препарат суртилган жойларда қизариш, қичишиш ёки ачишиш ҳисси, терини ишқорланиши, оғриқ ва таъсирчанлик пайдо бўлиши мумкин, бироқ ушбу кўринишлар сабабли препарат билан даволашни тўхтатиш кам ҳолларда талаб этади. Унчалик жиддий бўлмаган ножўя кўринишларни кам ҳолларда пайдо бўладиган аллергик реакциялар (масалан, тарқоқ тошмалар ва/ёки қизариш, эшакеми, ангионевротик шиш, қайта аллергик реакция) дан фарқлаш керак, бу даволашни тўхтатишни талаб этади. Кам ҳолларда замбуруғ инфекцияларини зўрайиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Ҳатто юқорида эслатиб ўтилмаган нохуш кўринишлар пайдо бўлган ҳолатда, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак.
Тербинафинга ёки препаратнинг таркибига кирадиган нофаол ингредиентларнинг бирон-бирига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Ламизил кремнинг дорилар билан қандай бўлмасин ўзаро таъсирлари аниқланмаган.
Ламизил креми фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Уни кўзга тушишига йўл қўймаслик лозим, чунки у таъсирланишни чақириши мумкин. Препарат кўзга тасодифан тушганида, уларни дарҳол оқар сув билан ювиш керак, таъсирланишнинг турғун кўринишлари ривожланганида шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Ламизил креми таркибидаги цетил спирти ва стеарил спиртини сақлаши, суртилган жойда терини таъсирланишини чақириши мумкин.
Препаратни болаларда қўлланилиши
Ламизил кремини 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тажрибаси чекланган. Шу билан бирга, 12 гача бўлган болаларда ушбу препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Экспериментал тадқиқотларда тербинафиннинг тератоген хусусиятлари аниқланмаган. Ҳозирги вақтгача Ламизил қўлланганида қандай бўлмасин ривожланиш нуқсонлари тўғрисида хабар берилмаган. Бироқ, агарда ҳомиладор аёлларда Ламизилни қўллашнинг клиник тажрибаси жуда чекланганлиги туфайли, уни фақат жиддий кўрсатмаларга кўра қўллаш керак.
Тербинафин кўкрак сути билан чиқарилади. Эмизиш даврида Ламизил кремини қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Ламизил креми автомобилларни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир этмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Препаратнинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган. Агарда Ламизил креми тасодифан ичга қабул қилинса, ҳудди Ламизил таблеткаларининг дозаси ошириб юборилганидек ножўя таъсирларнинг (бош оғриғи, кўнгил айниши, эпигастрияда оғриқ ва бош айланиши) ривожланишини кутиш мумкин.
Даволаш: фаоллаштирилган кўмир, зарурати бўлганида - самарани бир маромда ушлаб турувчи симптоматик даволаш ўтказилади.
15 г ёки 30 г дан ҳимоя мемранаси билан ламинирланган туба ва полипропилен қопқоқча. Туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
3 йил.
30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецептсиз.
GSK Consumer Healthcare SARL, Швейцария.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Lamisil tashqi foydalanish uchun krem 1% 15 g (naycha) | 154000 so'm |
da mavjud emas Toshkent