Nikotinnovaya Kislota
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Nikotinik kislota (Acidum nicotinicum) Dalhimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 10 mg/ml, 1 ml № 10 (ampulalar)»
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 10 мг никотин кислотаси;
ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз суюқлик.
1% ли 1 мл инъекция учун эритма.
Гиполипидемик препаратлар. Гипохолестеринемик ва гипотриглицеридемик препаратлар. Никотин кислотаси ва унинг ҳосилалари. Никотин кислота.
Фармакодинамикаси
Никотин кислотаси тузилиши бўйича никотинамидга яқин. Никотин кислотаси ва унинг амидлари организмнинг ҳаёт фаолияти учун муҳим рол ўйнайди: улар водородни ташуви ва оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини амалга оширувчи ферментлар - кодеграза I (дифосфопиридиннуклеотид - НАД) нинг ва кодегидраза II (трифосфопиридиннуклеотид - НАДФ) простетик гуруҳи ҳисобланади. Кодегидраза II шунингдек фосфорни ўтказилишида иштирок этади.
Никотин кислотаси витамин РР танқислигини ўрнини тўлдиради, қон томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади. Тўқималарни нафас олишини, углевод ва ёғлар алмашинувини бошқаришда иштирок этади, детоксикация қилувчи ва гипогликемик фаолликка эга, холестеринни ва паст зичликдаги липопротеидларнинг умумий даражасини пасайтиради (асосан триглицеридлар), қон томирларни кенгайтиради.
Фармакокинетикаси
Никотин кислотасини парентерал юборилганда тез сўрилади. Организмнинг аъзо ва тўқималари бўйлаб бир текис тақсимланади. Асосан метил гуруҳини қўшилиш йўли билан ва кам даражада конъюгацияланиш йўли билан фаолсизланади. Қисман жигарда биотрансформацияга учраб, N-метилникотинамид, метилпиридон карбоксамид, глюкуронид ва глицин билан комплекс ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) - 45 минутга тенг. Асосан буйрак орқали ўзгармаган ҳолда ва метаболитлар кўринишида чиқарилади. Буйрак клиренси қон плазмасидаги никотин кислотасининг миқдорига боғлиқ ва плазмада унинг концентрацияси юқори бўлганида пасайиши мумкин.
Пеллаграни (РР авитаминоз) ни даволаш ва олдини олиш
Комплекс даволаш таркибида: қўл-оёқларнинг қон томирлари касалликларида (облитерацияловчи эндартериит, Рейно касаллиги), юз нервини невритида, ишемик инсультда қўлланилади.
Никотин кислотасини катталарга тери остига, мушак ичига ёки аста-секин вена ичига юборилади.
Вена ичига оқим билан юбориш учун бир марталик доза 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг 10 мл да суюлтирилади, камида 5 минут давомида (2 мг никотин кислотаси 1 минутдан кам бўлмаган вақтда) юборилади.
Вена ичига томчилаб юборилганда препаратнинг бир марталик дозаси 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг 100-200 мл да суюлтирилади, юбориш тезлиги минутига 30-40 томчини ташкил этади.
Препаратни тери остига ва мушак ичига юборилиши оғриқлидир.
Пеллаграда вена ичига ва мушак ичига 1% ли 1 мл эритма кунига 1-2 марта 10-15 кун давомида юборилади.
Ишемик инсультда вена ичига (аста-секин) 1% ли 1 мл эритма юборилади.
Бошқа касалликларда тери остига ва мушак ичига 10 мг (1 мл) дан кунига 1 марта 10-15 кун давомида буюрилади. Инфузион эритмаларга қўшилганда: 10 мг (1 мл) никотин кислотаси 100-200 мл инфузион эритмада юборилади.
Катта дозаларда вена ичига юборилганда: бир марталик доза - 100 мг (10 мл), суткалик доза - 300 мг (30 мл) ни ташкил этади.
- юз ва тананинг юқори қисмини санчиш ва ачишиш билан кечувчи гиперемияси (юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда);
- эшакеми, қичишиш ҳисси, тошмалар;
- бош айланиши, бошга қон оқиб келиш ҳисси, бош оғриғи;
- ортостатик гипотензия (вена ичига тез юборилганда ва юқори сезувчанликда).
Узоқ муддат катта дозаларда қўллаганда
- терини қуриши, эксфолиатив дерматит;
- анорексия, қусиш, диарея;
- жигар фаолиятини бузилиши, шу жумладан жигар дистрофияси, сариқлик;
- аритмиялар;
- парестезиялар;
- гиперурикемия;
- гиперпигментация, гиперкератоз;
- глюкозага толерантликни камайиши;
- гипергликемия;
- аспартатаминотрансфераза, лактатадегидрогеназа, ишқорий фосфатаза фаоллигини транзитор ошиши;
- меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини таъсирланиши.
Вена ичига тез юборилганда
- коллапс;
- тери остига ва мушак ичига инъекция қилинган жойларда оғриқ.
- никотин кислотасига юқори сезувчанлик;
- артериал гипертензия ва атеросклерознинг оғир шакллари (вена ичига инъекция учун);
- меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги (хуруж даврида);
- жигар фаолиятини яққол бузилишлари;
- яқинда ўтказилган миокард инфаркти;
- декомпенсацияланган қандли диабет;
- подагра ва гиперурекемия;
- ҳомиладорлик ва лактация даври;
- 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Перорал ҳомилага қарши воситалар ва изониазид триптофанни никотин кислотасига айланишини пасайтиради, шундай қилиб, никотин кислотасига бўлган эҳтиёжни оширади.
Никотин кислотаси барбитуратлар, туберкулёзга қарши воситалар, сульфаниламидларнинг самарадорлиги ва заҳарлилигини пасайтиради. Сульфанилмочевина препаратлари билан бирга қўлланганда қонда глюкоза миқдорини оширади. Шунингдек, никотин кислотаси неомициннинг токсиклигини пасайтиради ва у томондан индукция қилинган холестерин ва юқори зичликдаги липопротеидларнинг концентрациясини камайтиради.
Антибиотиклар никотин кислотаси томонидан чақирилган терини қизаришини кучайтириши мумкин.
Ацетилсалицил кислотаси никотин кислотасининг таъсири остида пайдо бўладиган терини қизариш самарасини камайтиради.
Ципрофибратни никотин кислотаси билан мажмуада қўллаш тавсия қилинмайди.
Ловастатин, правастатин ножўя реакцияларини ривожланиши хавфини ошишини назарда тутиб, никотин кислотаси билан мажмуада қўлланиши тавсия қилинмайди.
Гипотензив воситалар (гипотензив таъсири кучайиши мумкин), антикоагулянтлар, ацетилсалицил кислотаси билан (геморрагияларни ривожланиш хавфини назарда тутиб) бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат фибринолитик воситалар, спазмолитиклар ва юрак гликозидларининг таъсирини, алкоголнинг жигарга заҳарли таъсирини потенциялайди.
Тиамин хлоридининг эритмаси билан аралаштириш мумкин эмас (тиаминни парчаланиши юз беради).
Препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Узоқ вақт қўллаш жигарнинг ёғли дистрофиясига олиб келиши мумкинлиги туфайли, унинг олдини олиш учун беморларнинг парҳезига метионинга бой маҳсулотлар киритилади ёки метионин, липоат кислотаси буюрилади. Даволаш жараёнида жигар фаолиятини назорат қилиш керак. Препаратга юқори сезувчанлик пайдо бўлганида (қон томирларни кенгайтирувчи воситалар сифатида қўлланган ҳоллардан ташқари) никотинамидга алмаштириш мумкин.
Препарат гиперацид гастритда, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигида (хуруж давридан ташқари) эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Препаратни қўллаш қандли диабети бўлган беморларда инсулинга эҳтиёжни ошишига олиб келиши мумкин. Қандли диабети бўлган беморларда дислипидемияни мувофиқлаштириш учун қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.
Глюкозага толерантликни пасайиши туфайли, шунингдек даволашни узоқ муддатга чўзилиши мумкинлиги сабабли, қон зардобдаги глюкоза, сийдик кислотасининг даражасини мониторингини мунтазам ўтказиш керак.
Глаукомада, қон кетишда, артериал гипотензияда эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Транспортни воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситаси таъсирининг ўзига хослиги
Дори препаратининг ножўя таъсирларини ҳисобга олиб, автотранспортни ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: юрак-қон томир тизими томонидан ножўя таъсирларни кучайиши - артериал гипотензия, бош оғриғи, хушдан кетиши мумкин, бош айланиши, бошга қон оқиб келишини ҳис қилиш.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, дезинтоксикацион даволаш, симптоматик даволаш. Специфик антидоти йўқ.
1,0 мл дан препарат шиша нейтрал ёки шприцни тўлдириш учун стерил ампулаларда.
Ҳар бир ампулага этикетка ёки ёзишга мўлжалланган қоғоз ёпиштирилади ёки чуқур муҳрли бўёқ билан бевосита ампулага бостирилади.
5 ёки 10 ампуладан поливинилхлорид ёки алюмин фолгали плёнкали контур уяли ўрамга жойланади.
10 ампула картон ёки гофрирланган илова хром-эрзац қутига жойланади. Ҳар бир қутига ампула учун скарификатор жойланади. Қути этикетка - этикетка ёки ёзув қоғозли бандерол билан ёпиштирилади.
Ҳар бир ўрамга ампула учун скарификатор жойланади.
Агар ампуланинг синдириш ўйиқчаси, ҳалқаси ва нуқтаси бўлса, скарификатор солинмайди.
Ампулали қутилар ёки контурли ўрамлар тасдиқланган давлат ва рус тилидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномалар билан картон ёки гофрирланган картон қутиларга жойланади. Йўриқномалар қути ёки ўрам сонига қараб жойланади.
Ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин
5 йил.
Рецепт бўйича.
Дальхимфарм, ОАО, Россия.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Nikotinik kislota (Nicotinic acidum) Jurabek in'ektsiyasi 1% 1 ml №10 (blister) | 5500 so'm |
Nikotinik kislota (Acidum nicotinicum) Dalhimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 10 mg/ml, 1 ml № 10 (ampulalar) | 11000 so'm |
da mavjud emas Toshkent