Facebook Pixel Code

Noveks Tsetirizin

Tovarlar: 2
Noveks Setirizin plyonka bilan qoplangan planshetlar 10 mg №10 (blister)
Xerbion (Pokiston)
dan 18100 so'm
Retsept bo'yicha
в 2 dorixonalarda
Noveks Setirizin siropi 5 mg / 5 ml 60 ml (flakon)
Xerbion (Pokiston)
dan 25000 so'm
Retsept bo'yicha
в 4 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 18100 so'm gacha 25000 so'm (2 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Noveks Setirizin plyonka bilan qoplangan planshetlar 10 mg №10 (blister)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Noveks Setirizin plyonka bilan qoplangan planshetlar 10 mg №10 (blister)»

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: цетиризин дигидрохлориди - 10 мг;

ёрдамчи моддалар: авицел рН 102, натрий кроскармеллоза, тальк, магний стеарати, Инста* оқ қобиғи, тозаланган сув.

Узунчоқ шаклли, бир томони силлиқ, бошқа томони рискали, кўзга кўринадиган нуқсонлари мавжуд бўлмаган оқ рангли, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таблеткалар.

Н1-гистаминли рецепторларнинг ингибитори. АТХ коди: R06AE07.

Цетиризин гистаминнинг рақобатли антагонистлари гуруҳига киради, Н1-гистамин рецепторларини блоклайди, деярли антихолинергик ва антисеротонин таъсир кўрсатмайди. Қичишишга қарши ва экссудацияга қарши самарага эга. Аллергик реакцияларнинг эрта босқичига таъсир қилади, шунингдек яллиғланиш хужайраларининг миграциясини камайтиради; кечки аллергик реакцияларда иштирок этувчи медиаторларнинг ажралиб чиқишини сусайтиради. Капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, тўқималарнинг шишини ривожланишини олдини олади, силлиқ мушакларнинг спазмини бартараф қилади. Гистаминни, специфик аллергенларни юборишга, шунингдек совутилишга (совуқли эшакемида) тери реакциясини бартараф қилади. Терапевтик дозаларда деярли седатив самара кўрсатмайди.

Препаратнинг таъсири 20 минутдан кейин бошланади (50% беморларда), 1 соатдан кейин (95% беморларда) ва 24 соат давомида сақланади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши: ичга қабул қилингандан кейин цетиризин овқат хазм қилиш йўлларида яхши сўрилади. Максимал концентрациясига тахминан 30-60 минут ўтгач эришилади. Овқат қабул қилиш сўрилишнинг аҳамиятли таъсир қилмайди, бироқ бундай холларда сўрилиш тезлиги бироз пасаяди.

Тақсимланиши: Цетиризин плазма протеинлари билан тахминан 93% га боғланади. Тақсимланиш ҳажмининг (Vd) кўрсаткичи паст (0,5 л/кг), препарат хужайра ичига ўтмайди. Препарат гемато-энцефалик тўсиқ орқали ўтмайди.

Метаболизми: Цетиризин фаол метоболитлар хосил қилиб, жигарда кучсиз метаболизмга учрайди. 10 мг дозада 10 кун давомида қабул қилинганида препаратнинг тўпланиши кузатилмайди.

Чиқарилиши: Тахминан 70% буйрак орқали, асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Тизимли клириен хажми тахминан минутига 54 мл ташкил қилади. Бир марталик доза бир марта қабул қилинганидан кейин ярим чиқарилиши даври тахминан 10 соатни ташкил қилади. 2 дан 12 ёшгача бўлган болаларда ярим чиқарилиш даври 5-6 соатгача пасаяди.

Буйрак фаолиятини бузулишлари бўлганда (креатин клиренси минутига 11-31 мл дан паст) ва гемодализда бўлган беморларда (креатин клиренси минутига 7 мл), ярим чиқарилиш даврининг кўрсаткичи 3 марта ошади, клиренси 70% га камаяди. Кекса ёшдаги ва сурункали касалликлар билан касалланган беморларда ярим чиқарилиш даврининг 50% га ошади ва клиренси 40% га камаяди. Гемодиализ самарали эмас.

  • мавсумий ва йил давомидаги аллергик ринит ва конъюнктивит;
  • кичимали аллергик дерматозлар;
  • поллиноз “тошмали иситма”;
  • эшакеми (шу жумладан сурункали идиопатик);
  • квинке шишида қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 таблетка (10 мг цетиризин) суткада 1 марта қабул қилинади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 1 таблетка (10 мг цетиризин) кунига 1 марта ёки ½ таблетка (5 мг цетиризин) кунига 2 марта эрталаб ва кечқурун ёки 10 мл сироп (10 мг цетиризин) кунига 1 марта ёки 5 мл сироп кунига 2 марта қабул қилинади.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Ножўя кўринишлар кам ҳолларда пайдо бўлади ва ўткинчи характерга эга.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғиз қуриши, диспепсия.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши, қўзғалувчанлик, мигрень.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, ангиневротик шиши, эшакеми, тери қичишиши.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; 6 ойликдан кичик болалар; Ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: ўртача ва оғир даражали сурункали буйрак етишмовчилиги (дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинади), кексаларда (калавалар фильтрациясини пасайиши мумкин).

Бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Теофиллин билан бирга қабул қилиш (400 мг/сут) цетиризиннинг умумий клиренсини пасайишига олиб келади (теофиллин кинетикаси ўзгармайди).

Жигар ва/ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморлар ва кекса шахсларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларини, алкаголни бир вақтда истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Жигар фаолиятини бузилишларида қўлланилиши

Жигар фаолиятини яққол бузилишлари бўлган пациентларга препарат шифокор томонидан индивидуал равишда паст дозаларда буюрилади.

Буйрак фаолиятини бузилишларида қўлланилиши

Буйрак фаолиятини яққол бузилишлари бўлган пациентларга препарат шифокор томонидан индивидуал равишда паст дозаларда буюрилади.

Болаларда қўлланилиши

6 ойликдан кичик болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Кекса ёшдагиларда қўлланилиши

Кексаларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади (калавалар фильтрациясини пасайиши мумкин).

Буйрак фаолияти нормал бўлган кекса одамларга дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш даврида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли турдаги машғулотларидан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: уйқучанлик, тормозланиш, ҳолсизлик, толиқиш, бош оғриғи, тахикардия, юқори таъсирчанлик, сийдикни тутилиши.

Даволаш: симптомик даволаш ўтказилади. Специфик антидот аниқланмаган. Меъдани ювиш ўтказилади, фаоллаштирилган кўмир буюрилади.

10 мг дан, 10 таблеткадан блистерда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Шифокор рецептисиз берилади.

Хербион Пакистан Прайвет Лимитед Карачи, Покистон.

Noveks Tsetirizin narxi dan boshlanadi 18100.00
Nomi Narxi so'm
Noveks Setirizin plyonka bilan qoplangan planshetlar 10 mg №10 (blister) 18100 so'm
Noveks Setirizin siropi 5 mg / 5 ml 60 ml (flakon) 25000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish