Facebook Pixel Code

Terfalin

Tovarlar: 3
Terfalin  kremi 1% 15 g (naycha)
Nobel (Qozog`iston)
dan 58000 so'm
Без рецепта
в 30 dorixonalarda
Terfalin  spreyi 1%, 30 ml (shisha)
Nobel Farma (Turkiya)
dan 60100 so'm
Без рецепта
в 37 dorixonalarda
Terfalin tabletkalari 250 mg №14 (1 blister)
Nobel-Pharmsanoat (O`zbekiston)
dan 83700 so'm
Retsept bo'yicha
в 22 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 58000 so'm gacha 83700 so'm (30 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Terfalin kremi 1% 15 g (naycha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Terfalin kremi 1% 15 g (naycha)»

фаол модда: тербинафин гидрохлориди (8,888 мг тербинафинга эквивалент);

ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди, бензил спирти, сорбит моностеарати, цетилпальмитат, цетил спирти, стеарил спирти, полисорбат, изопропилмиристат, тозаланган сув.

Оқ рангли, кучсиз хидли крем.

Крем.

Замбуруғларга қарши воситалар. АТХ коди: D01AE15.

Тербинафин замбуруғларда кечадиган стерол биосинтезининг илк босқичини специфик равишда ўзгартиради. Бу эргостерол танқислигига ва скваленни ҳужайра ичида тўпланишига олиб келади, бу эса замбуруғ ҳужайрасини нобуд бўлишини чақиради. Тербинафинни таъсири замбуруғ ҳужайрасининг мембранасида жойлашган скваленэпоксидазани ферментини ингибиция қилиш йўли орқали амалга оширади.

In vitro шароитдаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, дерматофитлар скваленэпоксидаза ферменти сут эмизувчилар скваленэпоксидазасига нисбатан тербинафинга 4000 марта сезувчан.

Тербинафин микроорганизмларнинг колониялари кўпинча штаммларига ҳам in vitro ҳам клиник тадқиқотларда, Trichophiton mentagraphytes ва Trichophiton rubrum турларига нисбатан фаол.

In vitro шароитдаги тадқиқотларда қуйидаги микроорганизмларнинг кўпгина колониялари тербинафинга сезгирликка эга: Candida albicans, Epidermophуton floccosum, Scopulariopsis brevicaulis.

Фармакокинетикаси

Тербинафинни маҳаллий қўллаганда қон айланиш тизимига кира олиши минимал даражада. Крем суртилгандан сўнг максимал концентрацияга Сmax 4 соатдан сўнг эришилади.

  • оёқ кафти микозлари (tinea pedis); оёқ кафти замбуруғлари сабабли, терининг мугузланиши, ёрилиши, қичишиши ва қипиқланиши;
  • чов ораси эпидермофитияларида (tinea craris);
  • қуйидаги дерматофитлар билан боғлиқ бўлган силлиқ терининг замбуруғли зарарланиши Trichophyton (в т.ч. Т. rubrum, T. mentagrophytes, Т. verrucosum, Т. violaceum), Microsporum canis ва Epidermophyton floccosum;
  • асосан Candida (масалан, Candida albicans) туркуми томонидан чақирилган терининг ачитқи замбуруғли инфекциялари;
  • Pityrosporum orbiculare (шунингдек Malassezia furfur номи билан машҳур), (Pityriasis versicolor) томонидан чақирилган ранг-баранг темираткида қўлланади.

Терфалин 1% ли кремни шикастланган терига ва унга яқин жойлашган соғлом терига (тери олдиндан тозаланган ва қуруқ терига) юпқа қилиб, суткада 1-2 марта суртилади, бироз ишқаланади. Бичилиш билан кечувчи инфекцияларда (сут безларининг ости, бармоқлараро соҳалар, думбалар ораси, чов соҳаси), крем суртилган жойларни дока билан, айниқса кечасига ёпиш мумкин.

Даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг характерига ва оғирлигига қараб белгиланади.

Даволашнинг ўртача давомийлиги:

  • болдир, тана дерматомикозлари: 1 ҳафта давомида кунига 1 марта;
  • оёқ кафти дерматомикозида: кунига 1 марта 1 ҳафта давомида; оёқ кафти замбуруғлари чақирган оёқдаги қадоқ, теридаги ёриқ, терини қичишиши ва қипиқланишида кунига 1-2 марта 2 ҳафта давомида буюрилади;
  • тери кандидози: 1-2 ҳафта давомида кунига 1 ёки 2 марта буюрилади;
  • ранг-баранг темиратки - 2 ҳафта давомида кунига 1 ёки 2 марта суртилади.

Касалликнинг клиник кўринишларини яққоллигини камайиши одатда даволашнинг биринчи кунларида аниқланади. Номунтазам даволаш ёки даволашни муддатидан олдин тўхтатиш касалликни қайталанишига олиб келиши мумкин.

Кекса ёшдаги пациентлар:

Кекса ёшдаги пациентлар учун препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

ЖССТ маълумотига кўра, ножўя таъсирлар ривожланиш тезлиги бўйича қуйидагича тақсимланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); кам (≥1/1000 дан <1/100 гача); камдан-кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам (<1/10000); номаълум мавжуд маълумотларга кўра учраш сони аниқлашни имконияти йўқ.

Иммун тизими томонидан: номаълум ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тошмалар).

Кўриш аъзолари томонидан: камдан-кам кўзни таъсирланиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез терини қипиқланиши, қичишиши; кам терини шикастланиши, қатрон ҳосил бўлиши, пигментацияни бузилиши, эритема, терида ачишиш ҳисси; камдан-кам терини қуриб қолиши, контакт дерматит, экзема; номаълум тошма.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидан бузилишлар: кам оғриқ, шу жумладан, суртилган жойда ачишиш; камдан-кам касаллик симптомларини зўрайиши.

Тербинафин гидрохлориди кўзга тасодифан тушганда қўзни қичишишини чақириши мумкин.

Крем суртилган жойларда қичишиш, терини қипиқланиши, оғриқ, тери таъсирланиши, тери пигментациясини ўзгариши, ачишиш ҳисси, эритема, пўстлоқ ҳосил бўлиши кузатилиши мумкин. Бу кучсиз симптомларни кам ҳолатларда юзага келадиган ва даволашни бекор қилинишини талаб этувчи тошма каби ўта юқори сезувчанлик реакцияларидан фарқлаш керак. Айрим ҳолларда замбуруғли инфекция кечиши авж олиши мумкин.

  • тербинафинга ёки ҳар қандай бошқа ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик;
  • 12 ёшгача бўлган болалар.

Маҳаллий қўлланганда тербинафинни бошқа дорилар билан ўзаро таъсирига тааллуқли маълумотлар йўқ.

Мунтазам даволанмаган ҳолларда ёки даволаниш муддатидан аввал тўхтатилса, инфекцияни қайталаниш хавфи мавжуд.

Терфалин крем фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган бўлиб, оғиз бўшлиғи, бурун, қўз ва қин шиллиқ қаватига суртиш мумкин эмас.

Крем суртилгандан сўнг таъсирланиш кузатилса, даволашни тўхтатиш ва самарани бир маромда сақлаб турувчи даволашни буюриш лозим.

Шикастланган жойларни зич қилиб боғлаш мумкин эмас.

Оёғида замбуруғли инфекциялари бўлган пациентлар оёқни сиқмайдиган ва ҳаво яхши айланиб турадиган пойабзал кийишлари керак. Пойабзални ва пайпоқни кунига бир марта алмаштириш керак.

Шикастланган соҳалар билан контактдан сўнг, хар гал қўлларни ювиш лозим.

Препаратни болалар ола олмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Препаратнинг хомиладорлик даврида қўлланилиши бўйича FDA таснифига биноан Терфалин (Тербинафин) препарати ҳомилага таъсирига кўра “В” тоифага киради.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ҳомилага салбий таъсири аниқланмаган, ҳомиладор аёлларга мос етарли тадқиқотлар ўтказилмаган.

Ҳомиладорликда Терфалинни қўллаш юзасидан клиник тажриба чекланганлиги туфайли, препаратни фақат қатъий кўрсатмалар бўйича қўллаш керак.

Экспериментал тақиқотларда тербинафинни тератоген хусусиятлари аниқланмаган. Хозирги вақтгача Терфалинни қўллаганда қандайдир нуқсонлар ривожланганлиги ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.

Маълумки, тербинафин кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Эмизикли аёллар томонидан Терфалин кремини қўлланганда чақалоқларга бирон-бир салбий таъсир эҳтимоли кам, чунки кремни тери орқали тизимли сўрилиши жуда ҳам оз.

Тербинафинни сиртга қўлланганда дозани ошириб юборилиши бўйича маълумотлар йўқ. Бироқ, агар, кремни тасодифан ичга қабул қилиб юборилса, фаоллаштирилган кўмир, шунингдек симптоматик ва бир маромда сақлаб турувчи даволаш буюрилади.

«Терфалин» 1% крем 15 г дан тубларда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

"Nobel Almati Farmatsevtika Fabrikasi" AJ, Қозоғистон.

Terfalin narxi dan boshlanadi 58000.00
Nomi Narxi so'm
Terfalin kremi 1% 15 g (naycha) 58000 so'm
Terfalin spreyi 1%, 30 ml (shisha) 60100 so'm
Terfalin tabletkalari 250 mg №14 (1 blister) 83700 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish