Facebook Pixel Code

Velflox

Tovarlar: 1
Velflox tabletkalari №30 (3 blister x 10 tabletka)
Well Med Pharm (Hindiston)
dan 85900 so'm
Без рецепта
в 1 dorixonada
dagi narxlar
dan 85900 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Velflox tabletkalari №30 (3 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Velflox tabletkalari №30 (3 blister x 10 tabletka)»

Хар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 200 мг офлоксацин, 500 мг орнидазол;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, натрий крахмал гликоляти (А тури), повидон, кросповидон, микрокристалл целлюлоза 101, аэросил, магний стеарати, Instacoat Orange қобиқ учун буек.

Заргалдоқ рангли, капсула шаклли, бир томонлама синдириш чизиги бўлган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Антибактериал синтетик восита. ATX коди: J01RA09.

Фармакодинамикаси

Офлоксацин фторхинолонлар гурухига мансуб. Кенг таъсир доирасига эга.

Бошка фторхинолонлар каби офлоксациннинг бактерицид таъсири бактерияларнинг ДНК- гираза (микроорганизмлар уларсиз яшай олмайди) ферментини блоклаб қўйиш кобилияти билан боғлик.

Офлоксацин пенициллин, аминогликозидлар, цефалоспоринларга чидамли, шунингдек кўп сонли чидамлиликка эга микроорганизмларга нисбатан кенг таъсир доирасига эга.

Вируслар ва замбуруглар препаратга нисбатан сезувчан эмас.

Орнидазол протозой ва аралаш инфекцияларни даволашда юқори самарадорликка эга.

Орнидазол Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Giardia lamblia (Giardia intestinalis), шунингдек Gardnerella vaginalis, Bacteroides sa Clostridium spp., Fusobacterium ва анаэроб кокклар каби айрим анаэроб бактерияларга нисбатан фаол.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Орнидазол тез сўрилади. Сўрилиши ўртача 90% ни ташкил қилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 3 соатдан кейин эришилади. Офлоксацин ичга қабул қилинганда деярли тўлиқ сўрилади.

Тақсимланиши

Орнидазолнинг плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси 13% ни ташкил қилади. Орнидазол орқа мия суюқлиги ва тўқималарга яхши киради. Плазмадаги концентрацияси препаратни қўллаш бўйича турли кўрсатмалари учун оптимал даражада қолади (3-36 мг/л). In vitro шароитда офлоксацинни плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 32% ни ташкил қилади. Офлоксацин организм тўқималарида яхши тақсимланади.

Метаболизми

Орнидазол 2-гидроксиметил ва а-гидроксиметил метаболитини ҳосил қилиб, жигарда метаболизмга учрайди. Иккала метаболити ўзгармаган орнидазолга нисбатан Trichomonas vaginalis ва анаэроб бактерияларга нисбатан фаоллиги камроқ. Қондаги офлоксациннинг максимал концентрацияси юборилгандан 1-3 соатдан кейин кузатилади.

Чиқарилиши

Орнидазолнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 13 соатни ташкил қилади. Бир марта қабул қилингандан кейин дозанинг 85% 5 кун давомида, асосан метаболитлари кўринишида чиқарилади. Қабул қилинган дозанинг тахминан 4% буйраклар орқали Ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Офлоксацин асосан ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади.

Препарат препаратининг компонентлари қуйидаги сезгир кўзғатувчилар (микроорганизмлар ва содда ҳайвонлар) томонидан чакирилган аралаш инфекцияларни даволаш учун қўлланади:

  • сийдик жинсий аъзолари тизимининг касалликлари: ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, цистит, эпидидимит, жарроҳлик инфекциялари, сийдик-жинсий йўлларининг асоратланган ва қайталанадиган инфекциялари, гинекологик касалликлар;
  • пенициллинга чидамли гонококклар, хламидиялар, трихомонадалар ва бошқа микроорганизмлар томонидан чақириладиган, жинсий йўли оркали юқадиган касалликлар;
  • корин бўшлиги аъзолари ва ўт йўлларининг инфекциялари, шунингдек амёбиаз амёба дизентерияси, ичакдан ташкари шакллари, айникса жигарнинг амёбали абсцесси, лямблиоз ва қорин тифи, салмонеллёз, шигеллёз каби бошка инфекцион касалликлар;
  • огиз бўшлигининг инфекциялари, ўткир некротик ярали гингивит, иммунтанқислиги бўлган беморлар ёки нейтропенияли беморларда инфекцион асоратларни олдини олиш; операциядан олдинги тайёргарлик ва жаррохлик инфекцияларни операциядан кейинги даволаш, айниқса гастроэнтерологияда.

Препарат ни чайнамасдан, сув билан бирга, ичга кабул килиш лозим.

Препаратни овкатдан олдин хам, кейин ҳам кабул килишга рухсат берилади. 2 ойдан ортиқ кабул килиш тавсия этилмайди. Препарат нинг дозасини ва даволаш давомийлигини шифокор белгилайди.

Катталар учун ўртача доза 1 таблеткадан суткада 2 марта, даволаш давомийлиги 7-10 кун; даволация касалликнинг клиник симптомлари йўқолганидан кейин камида 3 кун давом эттириш лозим.

Меъда-ичак йўллары: қорин огриги, кўнгил айниши, қусиш, анорексия, энтероколит, гипогликемик препаратлар қабул қилаётган қандли диабети бўлган беморларда гипогликемия.

Нера тизими: қўзғалиш, бош айланиши, бош оғриғи, уйқуни бузилиши (уйқусизлик ёки уйқучанлик), периферик сезувчанликни бузилиши; координацияни бузилиши.

Қон яратилиши: анемия, лейкопения, эозинофилия, тромбоцитопения, панцитопения.

Буйраклар: плазмадада креатининни ошиши.

Жилар: жигар ферментлари фаоллигини ва билирубинни ошиши.

Юрак-қон томир тизими: артериал гипотензия, тахикардия.

Скелет-мушак тизими: тенденитлар, айниқса, кекса ёшдаги пациентларда, шунингдек артралгиялар, миалгия бўлиши мумкин.

Аллергик реакциялар: тери хароратини ошиши, қичишиш, фотосенсибилизация, ангионевротик шиш.

Препаратнинг компонентларига юкори сезувчанлик (аллергия), тутқаноқ, марказий нерв тизимининг тиришишга мойиллиги бўлган шикастланишлари (бош мия жароҳати, инсульт, бош мия ва мия пардаларини яллиғланиш жараёнларидан кейин), 16 ёшгача болалар, ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Агар Сиз антацид препаратларни ёки темир сақловчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, Препарат нинг самарадорлиги сусаяди, шунинг учун препаратни кўрсатилган препаратлардан 2 соат олдин ёки 2 соат кейни кабул килиш лозим.

Ностероид яллигланишга қарши воситалар билан бир вақтда қўлланганида МНТга ва тутқаноқ хуружларини ривожланишига рағбатлантирувчи таъсирининг хавфи ошади.

Пробенцид, циметидин, фуросемид ва метотрексат билан бир вақтда қўлланганида, Препарат ни сийдик билан чиқарилиши камаяди, ярим чиқарилиш даври узаяди ва унинг токсик таъсирини ҳавфи ошади.

Кумарин катори антикоагулянтларнинг самарасини кучайтиради, векуроний бромидининг миорелаксия килувчи таъсирини оширади.

Урсатмалар

Агар Сиз Препарат билан даволанаётган бўлсангиз, зарурати бўлмаса, бевосита куёш нурлари таъсири остида бўлмаслигингиз керак, ультрабинафша нурлари (симоб-кварц лампалари, солярий) билан нурланишдан сақланиш керак. Қанд даражасини камайтирувчи препаратларни кабул килаётган кандли диабети булган беморларда Препарат ни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Буйрак фаолиятини бузилиши ёки жигарни оғир шикастланиши (цирроз) бўлган беморлар Ўртача суткалик дозани (2 таблетка) оширмасликлари лозим.

Препарат ни узоқ муддат қўлланиши препаратга чидамли микроорганизмларни ўсиши билан боглик иккиламчи инфекцияни чакириши мумкин.

Препарат билан даволаниш вақтила алкоголли ичимликларини истеъмол килишдан сакланиш керак.

Хомиладорлик ва лактатия даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни болиқарши қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошкараётган, машина ва механизмларда ишлайдиган пациентлар нерв тизими томонидан бўлиши мумкин бўлган нохуш самараларни ёдда тутишлари лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилишининг энг муҳим симптомлари бу марказий нерв тизими томонидан бўлган симптомлардир: бош айланиши, онгни чапканини, тутқаноқ хуружлари, овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан реакциялар кўнгил айниши ва қусиш.

Дозани ошириб юборилган ҳолатларда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

10 таблетка блистерда, 1 ёки 3 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон кутига жойлаштирилади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган хароратда саклансин. Препарат болалар оломайдиган жойда саклансин.

3 йил.

Яроклилик муддати ўтгач кўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

МЧЖ «WELL MED PHARM» ХК

Ўзбекистон Республикаси, 100057 Тошкент ш. Олмазор тумани, 2-тор Чукурсой кучаси 96А уй.

Тел. +998781202545 Факс +998712281695

Velflox narxi dan boshlanadi 85900.00
Nomi Narxi so'm
Velflox tabletkalari №30 (3 blister x 10 tabletka) 85900 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish