Yomogi
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Yomogi kapsulalari 250 mg №10 (1 blister)»
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 250 мг Saccharomyces boulardii (Saccharomyces cerevisiae Hansen CBS 5926 синономи) лиофилизацияланган ачитқилари;
ёрдамчи моддалар: сувсиз лактоза, магний стеарати.
Капсула таркиби: хлорофиллин мис комплекси (Е141), титан диоксиди (Е171), темир (II) оксиди (Е172), желатин, сув.
Сариқ қопқоқчали ва очяшил корпусли узунчоқ қаттиқ желатин капсулалар.
Капсула таркиби кулрангсарғиш тусли охра рангли ва ўзига хос ҳидли гранулаланган кукун.
Капсулалар, 250 мг.
Пробиотик. АТХ коди: A07FA02.
Фармакодинамикаси
Йомоги® ичакнинг нормал микрофлорасини тиклашга ёрдам беради ва яққол этиопатогенетик диареяга қарши таъсир кўрсатади. МИЙ (меъда-ичак йўллари) дан ўтишда Saccharomyces boulardii ичакнинг нормал микрофлорасига нисбатан биологик ҳимоя таъсирини кўрсатади. Saccharomyces boulardii ичакнинг микробиоценозини издан чиқарувчи Clostridium difficile, Klebsiella pneumonia, Staphilococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa,Candida krusei, Candida pseudotropical, Candida albicans, Salmonella typhi, Salmonella enteritidis, Ecsherichia coli, Shigella dysenteriae, Shigella flexneri, Vibrio cholera, бошқа Klebsiella ва Proteus тури қўзғатувчилари каби патоген ва шартли патоген микроорганизмларнинг ва замбуруғларнинг ўсишини сусайтиради.
Йомоги® токсинларни парчаловчи протеазаларни ишлаб чиқарилиши ва токсин (айниқса Clostridium difficile А цитотоксинига нисбатан) боғланадиган энтероцит рецептори билан боғлиқ антитоксик таъсир ҳамда энтероцитларда цАМФ ҳосил бўлишини пасайиши ёрдамида амалга ошириладиган антисекретор таъсир кўрсатади.
Йомоги® секретор IgA моддасини ошиши натижасида носпецифик иммун ҳимояни кучайтиради, ингичка ичак дисахаридларининг (лактаза, сахараза, мальтаза) ферментатив фаоллигини оширади.
Йомоги® спермин ва спермидин ажраб чиқарилиши натижасида ингичка ичак шиллиқ қаватининг трофикасини яхшилайди.
Saccharomyces boulardii антибиотиклар таъсирига генетик боғлиқ бўлган чидамлилиги уларни овқат ҳазм қилиш йўлининг нормал микробиоценозининг ҳимояси учун антибиотиклар билан бир вақтда қўллаш имкониятини беради.
Фармакокинетикаси
Йомоги® ичга қабул қилинганидан кейин йўғон ичакда Saccharomyces boulardii нинг юқори концентрациясига тез эришилади ва сутка давомида тутиб турилади. Saccharomyces boulardii қон оқими ва мезентериал лимфатик тугунлар орқали ўтмайди. Даволаш тўхтатилганидан кейин Saccharomyces boulardii 35 кун давомида аҳлат билан бутунлай чиқарилади.
Қуйидагиларни олдини олиш ва даволашда қўлланади:
- ўткир ичак инфекциялари чақирган диареяда;
- антибиотикотерапия билан боғлиқ диарея, колитда (шунингдек, Clostridium difficile чақирган сохтамембраноз колитда);
- зонд орқали овқатланишдаги диареяда;
- сайёҳатчи диареясида;
- акненинг сурункали шаклида.
Катталарга ва 2 ёшдан катта болаларга
Ўткир ичак инфекцияларида диареяни даволашда 1 капсуладан кунига 12 марта қабул қилинади. Даволаш давомийлиги 3-5 кун, яхши самарага эришиш учун даволаш диарея бартараф қилинганидан кейин бир ҳафта давомида давом эттирилади.
Антибиотикотерапия билан боғлиқ диарея, колитда (шунингдек, Clostridium difficile чақирган сохтамембраноз колитда) антибиотикотерапиянинг биринчи куниданоқ антибиотиклар билан бирга суткада 2 марта 2 капсуладан дозада буюрилади. Даволаш давомийлиги 10-14 кунни ташкил қилади.
Сайёҳатчи диареясини олдини олишда саёҳат бошланишидан 5 кун аввал кунига 1 капсуладан 12 марта қабул қилиш керак.
Зонд орқали узоқ вақт овқатланишдаги диареяни олдини олиш ва даволаш учун кунига 1,5 л озиқлантирувчи суюқликка 3 капсуладан буюрилади.
Акненинг сурункали шаклида даволашга қўшимча сифатида 1 капсуладан кунига 3 марта буюрилади. Бир неча ҳафта давомида қўллаш тавсия қилинади.
Капсулаларни овқатдан 1 соат олдин қабул қилиш ва етарли миқдордаги суюқлик (1 стакан) билан ичиш керак.
6 ёшгача бўлган болаларда ёки зондли озиқлантиришда Йомоги капсулаларини қўллаш усули капсулани ўралган ғилофидан ажратиб олиб очиш керак;
эҳтиёткорлик билан капсула ичидагисини хона ҳароратидаги сувга ёки мос келадиган бошқа суюқликка (озиқлантирувчи аралашма) силкитиб солинг.
Жуда кам ҳолларда қичишиш, тошма, экзантема кўринишидаги аллергик реакциялар, препаратнинг компонетларига шахсий юқори сезувчанликнинг бошқа кўринишлари, метеоризм.
Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик,
2 ёшгача болалар, иммун танқислиги ҳолатида (ОИТВинфекцияда, аъзолар трансплантациясида, лейкемияда, хавфли ўсмада, химиятерапия, нур билан даволагандан кейин, глюкокортикоидларни юқори дозалари билан узоқ вақт даволашда), марказий веноз катетер бўлганида (госпитал шароитларда марказий веноз катетер бўлган беморларда кам ҳолларда фунгемия юзага келганлиги қайд қилинган) қўллаш мумкин эмас.
Замбуруғлар қарши препаратлар бир вақтда қабул қилинганда Йомоги®нинг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Йомоги®ни МАО ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилганда қон босими ошиши мумкин, бу шунингдек, препаратни қисқа вақт қабул қилганда ҳам кузатилиши мумкин.
Қандли диабети бўлган беморлар диққатига: Йомоги® нинг 1 капсуласи 0,01 НБ (нон бирлиги) га мос келади.
Ножўя реакциялар пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Йомоги® препаратини қўллаганда 2 суткадан кейин ҳолат яхшиланмаса, шунингдек тана ҳарорати ошса, аҳлатда шиллиқ ёки қон аниқланса шифокорга мурожаат қилиш керак.
Чанқоқ ва оғиз қуриши пациентда регидратация етарли даражада эмаслигидан далолат беради.
Saccharomyces boulardii нинг фаоллигини пасайтирмаслик учун препаратни жуда иссиқ ёки совуқ овқат ёки ичимлик билан қабул қилинмаслиги керак.
Агар Йомоги® билан даволаш вақтида ёки кейин ахлатни микробиологик текширувлари ўтказилса, бу ҳақида лабораторияга ҳабар қилиш керак, акс ҳолда сохтамусбат натижаларни олиш мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Йомоги® препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила ёки бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлсагина қўллаш мумкин.
Транспорт воситасини ёки потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.
Дозани ошириб юбориш ҳоллари қайд қилинмаган.
10 капсуладан ПВХ ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда. 10 ёки 20 капсуладан давлат ва рус тилидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
“Ардейфарм ГмбХ”, Германия 58313 Хердеке, тел: (+0 23 30) 977 677, факс 977 697.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Yomogi kapsulalari 250 mg №10 (1 blister) | 70800 so'm |