Facebook Pixel Code

Tetratsiklin Remedi guruhi 100 mg № 10 kapsulalar (blister)


Uchun ko‘rsatma Tetratsiklin Remedi guruhi 100 mg № 10 kapsulalar (blister)

Бир капсула куйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тетрациклин гидрохлориди - 100 мг и 250 мг;

ёрдамчи моддалар: қанд, кальций стеарати, маккажўхори крахмали, аэросил.

Сариқ ёки оқ рангли, доғли, сарик ранг кукун билан тўлдирилган, 100 мг дозаси учун ўлчами «2» бўлган, 250 мг дозаси учун ўлчами «0» бўлган, оқ рангли қаттиқ желатинли капсулалар.

Капсулалар.

Антибиотиклар (тетрациклинлар гурухи). АТХ коди: J01AA07.

Граммусбат (стафилококклар, шу жумладан пенициллиназа ишлаб чикарувчилар; стрептококклар, пневмококклар, клостридиялар, листериялар, куйдирги таёқчаси) ва грамманфий (гонококклар, кўкйўтал таёқчаси, ичак таёкчаси, энтеробактер, клебсиелла, салмонелла, шигелла) микроорганизмларга, шунингдек риккетсиялар, хламидиялар, микопазмалар, спирохеталар, орнитоз, трахома, ўлат, кора оксок, вабо қўзғатувчиларига, дизентерия амёбасига нисбатан бактериостатик самара кўрсатувчидир.

Кенг таъсир доирасига эга антибиотикдир.

Препаратга кўкйиринг таёқчаси, протей, серрациялар, Bacteroides fragilis- нинг кўпчилик штаммлари, кўпчилик замбуруғлар, майда вируслар чидамли.

Фармакокинетикаси

Ичга кабул килингандан сўнг дозанинг 60-50% меъда-ичак йўлларидан сўрилади. Организмнинг кўпчилик тўкима ва суюкликларига тез тақсимланади. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сутига чикади. Сийдик ва ахлат билан ўзгармаган ҳолда чикарилади.

Препаратга сезгир микроорганизмлар чакирган инфекцион-яллигланиш касалликлари: пневмония, бронхит, плевра эмпиемаси, ангина, холецистит, пиелонефрит, ичак инфекциялари, кўкйўтал, эндокардит, эндометрит, простатит, сифилис, гонорея, бруцеллёз, риккетсиозлар, юмшоқ тўкималарининг йирингли инфекциялари, остеомиелит ва бошқаларда қўлланилади.

Операциядан кейинги инфекцияларни олдини олишда қўлланилади.

Ичга қўлланилади. Капсулани чайнамасдан ютиш керак.

Катталарга ҳар 6 соатда 0,25 г-дан ичга буюрилади, суткалик доза - 2 г-гача. 8 ёшдан ошган болаларга ҳар 6 соатда 25 мг/кг-дан буюрилади.

Даволаш курси ўртача 5-7 кунни ташкил қилади.

Кўнгил айниши, қусиш, анорексия, қорин оғриғи, диарея, қабзият, дисфагия, глоссит, эзофагит, аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эозинофилия, кам ҳолларда Квинке шиши, фотосенсибилизация) бўлиши мумкин.

Препарат узоқ муддат қўлланилганда кандидоз, ичак дисбактериози, организмда В гуруҳи витаминлари етишмовчилиги, нейтропения, тромбоцитопения, гемолитик анемия, қонда жигар трансаминазалари, ишқорий фосфатаза, билирубин, қолдиқ азот миқдорини транзитор ошиши мумкин.

Жигар, буйрак функциясини яққол бузилишлари, лейкопения, микозлар, ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги, 8 ёшгача бўлган болалар (доимий тишларни парчаланишидан сақланиш учун), препратга юкори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препарат пенициллин гуруҳи антибиотиклари, полимиксин сульфати, хлорамфеникол, цефалоспоринлар билан номутаносиб. Канамицин, линкомицин билан номутаносиб. Метоксифлуран билан мажмуадада препарат нефротоксик таъсир кўрсатади. Терапевтик самарасини кучайтириш учун эритромицин, олеандомицин, новобиоцинни натрийли тузи, нитрофуран қатори препаратлари билан бирга қўллаш мумкин.

Махсус кўрсатмалар Алюминий, кальций, магний, темир сақловчи препаратлар (антацидлар, темир препаратлари) тетрациклин сўрилишини ёмонлаштиради. Препаратни сут ва бошқа сутли махсулотлар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ушбу дори-дармонларни ҳомиладорлик пайтида ёки лактация даврида, агар шифокор томонидан зарур деб ҳисобланмаса, фойдаланиш тавсия этилмайди. ТЕТРАЦИКЛИН токсиклиги туфайли ҳомила ривожланишига таъсир қилиши мумкин. Шифокор кўрсатмасига биноан қўлланилсин.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситасини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Таърифланган ножўя кўринишлари кучайиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш.

Капсулалар, 100 мг ва 250 мг дан контур уяли ўрамларда.

Қуруқ, ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

4 йил.

Яроклилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

"Remedy" МЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚК, Тошкент ш., 100069, Олмазор тумани, Қорақамиш» мавзеси, 2Б уй тел: (99871) 248 86 77

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Tetratsiklin: 100 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
100 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Tetratsiklin Remedi guruhi 100 mg № 10 kapsulalar (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Tetratsiklin Remedi guruhi 100 mg № 10 kapsulalar (blister) ning asosiy faol moddasi Tetratsiklin hisoblanadi.

Tetratsiklin Remedi guruhi 100 mg № 10 kapsulalar (blister) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.