Facebook Pixel Code

Vermin qoplangan tabletkalar 200 mg №2 (1 blister)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Albendazol: 200 mg/tabletkalar

Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Vermin qoplangan tabletkalar 200 mg №2 (1 blister)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: албендазол;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўҳори крахмали, магний стеарат, натрий крахмал гликолят, кросповидон, поливинилпирролидон, натрий лаурилсульфати;

қобиғи: гидроксипропилметилцеллюлоза, титан диоксиди, тальк, Sunset Yellow бўёвчиси.

200 мг таблеткалар: тўқ сариқ рангли, думалоқ, иккиёқлама қавариқ қобиқ билан қопланган, ўзига ҳос ҳидли таблеткалар.

400 мг таблеткалар: оқ ёки деярли оқ рангли, узунчоқ шаклли, бир томонида рискаси бўлган, иккиёқлама қавариқ, қобиқ билан қопланган, ўзига хос ҳидли таблеткалар.

Антигельминт восита. Код АТХ: P02CA03.

Гижжага қарши восита, моно- ва полиинвазияларда самарадор. Бета-тубулиннинг полимеризациясини танлаб парчалайди, гижжаларнинг ичак каналлари ҳужайраларини микротубуляр тизими фаоллигини бузади; глюкозани утилизациясини бостиради, уларнинг ўлимига сабаб бўлувчи, секретор гранулалар ва думалоқ чувалчангларнинг мушак ҳужайраларидаги бошқа органеллаларини ҳаракатланишини уларни ҳалок бўлиши билан боғлиқ ҳолда блоклайди. Айниқса, цестодларнинг личинкали шаклларига нисбатан фаол - Echinococcus granulosus ва Taenia solium, нематодларнинг - Strongyloides stercolatis.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан сўнг, альбендазол меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади, плазмада ўзгармаган ҳолда аниқланмайди, чунки жигарда гижжага қарши фаолликка эга бўлган, бирламчи метаболит- альбендазол сульфоксидга тезда айланади.

Кираолишлиги паст. Ёғли овқатни қабул қилиш альбендазолнинг максимал концентрацияси (Cmax) ни ва сўрилишини 5 мартага оширади. Альбендазол сульфоксидининг Cmax га эришиш вақти 2-5 соатни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан 70% боғланади.

Аъзолар бўйича деярли тўлиқ тарқалади: сийдикда, ўт-сафрода, жигарда, киста девори ва киста суюқлигида, орқа мия суюқлигида аниқланади. Гижжалар цисталарининг девори ва суюқлигига ўтади. Альбендазол сульфоксиди альбендазол сульфонига (иккиламчи метаболит) ва бошқа оксидланган маҳсулотларга метаболланади. Альбендазол сульфоксидининг ярим чиқарилиш даври (T1/2) - 8-12 соатни ташкил этади.

Фаол метаболит альбендазол сульфоксиди кўринишида ўт-сафро билан ичаклар орқали чиқарилади, унинг катта бўлмаган қисмигина сийдик билан чиқарилади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда клиренси ўзгармайди. Жигарни зарарланишида кираолишлиги ошади, бунда альбендазол сульфоксидининг Cmax 2 марта ошади, T1/2 эса узаяди. Альбендазол микросомал ферментлари цитохром Р-450 (IA) тизимининг индуктори ҳисобланади; кўпгина дори препаратларининг метаболизмини тезлаштиради. 

Препарат гижжа инвазияларида, шу жумладан нематодозларда қўлланади:

  • чўчқа солитёрининг личинкалик шакли (Taenia solium) чақирган нейроцистицеркоз; ит тасмасимон чувалчангининг личинкалик шакли (Echinococcus granulosus) чақирган жигар, ўпкалар, қоринпарданинг эхинококкози; эхонококкоз кисталарининг жарроҳлик даволанишида ёрдамчи восита сифатида;
  • аскаридоз;
  • трихоцефалез;
  • анкилостомидоз;
  • энтеробиоз;
  • некатороз;
  • стронгилоидоз (строгилоидоз);
  • описторхоз;
  • микроспоридиоз;
  • токсокароз;
  • лямблиоз;
  • аралашгижжалар.

Ичга, овқатдан сўнг таблеткаларни чайнамасдан, сув билан ичилади. Суткалик доза - 0,4 г (бир қабул учун), болалар учун - 6 мг/кг. Cурги дори воситаларини қўллашни ва махсус парҳезга риоя қилишни талаб қилинмайди.

2 ёшгача бўлган болалар - бош мия цистицеркози: 15 мг/кг/сут 8 сутка давомида; зарурат туғилса такрорланади.

Анкилостомидоз ва аскаридоз 0,4 г дан, энтеробиоз 0,2 г дан бир марта, зарурат туғилса 3 ҳафтадан сўнг такрорланади.

Стронгилоидоз 0,4 г дан ва цестодоз 0,2 г дан суткасига бир марта, 3 сутка давомида, зарурат туғилса 3 ҳафтадан сўнг такрорланади.

2 ёшдан катта болалар ва катталар - бош мия цистицеркози: 0,4 г дан суткасига 2 марта, 8-30 сутка давомида.

Аскаридоз, трихоцефалез, энтеробиоз ва анкилостомидоз - 0,4 г дан суткасига бир марта, зарурат туғилса 3 ҳафтадан сўнг такрорланади.

Лямблиоз: 0,4 г дан суткасига бир марта, 3 сутка давомида. Стронгилоидоз ва цестодоз: 0,4 г дан суткасига бир марта, 3 сутка давомида, зарурат туғилса 3 ҳафтадан сўнг такрорланади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, “жигар” трансаминазалар фаоллигининг ошиши. 

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, менингеал симптомлар.

Қон яратиш тизими томонидан: бош мия қон яратилишининг чекланиши, лейкопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш.

Бошқалар: гипертермия (тана ҳароратининг ошиши), артериал босимнинг ошиши, қайтарилувчан алопеция.

Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври (кўкрак сути билан эмизиш), болалар ёши (6 ёшгача - ҳавфсизлиги аниқланмаган).

Эҳтиёткорлик билан: кўмик қон яратилишининг сусайиши, жигар етишмовчилиги, жигар циррози, кўз тўр пардасининг патологияси.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дексаметазон, празиквантел ва циметидин қондаги альбендазол концентрациясини оширади.

Циметидин билан бир вақтда қўлланилганида, альбендазол концентрациясининг ўт-сафро ва эхиноккок кистасида эхинококкозни даволаш самарадорлигини ошириши мумкин.

Альбендазолни кўмик қон яратилишининг сусайишида, жигар етишмовчилиги, жигар циррози, кўз тўр пардасининг патологиясида бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препарат билан даволаш даврида қон таҳлилини ҳар 28 кунлик циклнинг бошида ва ҳар 2 ҳафтада ўтказиш зарур. Лейкопенияни ривожланганида даволашни тўхтатиш зарур. Альбендазол билан даволашни давом эттириш фақатгина агар умумий лейкоцитлар ва нейротрофил лейкоцитларнинг умумий миқдорини пасайиши ўртача бўлса мумкин.

Препаратни катта дозаларда қабул қилаётган пациентлар жигар фаолиятини доимий назоратида синчков кузатув остида бўлишлари керак.

Репродуктив ёшдаги аёлларда даволашни бошлашдан аввал, ҳомиладорликни йўқлигига тестни ўтказилади. Даволаниш вақтида ишончли контрацепция шарт.

Кўзларни зарарланиши билан бўлган нейроцистицеркози альбендазол билан даволашни бошлашдан аввал, кўз тўр пардасини текшириш зарур (унинг патологиясини чуқурлашиб кетиш ҳавфи учун).

Нейроцистицеркози бўлган пациентлар стероидлар (ГКС) ва тиришишга қарши препаратлар билан мувофиқ давони олишлари керак. Орал ва вена ичига юбориладиган кортикостероидлар цистага қарши давони биринчи ҳафтасида гипертензив ҳуружларни бартараф қилиши учун қўлланади.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш. Зарурат бўлганда симптоматик даво ўтказилади.

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 200 мг ва 400 мг дан контур-уяли ўрамда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«Remedy Group» MЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚK

Ўзбекистон Республикаси, 100069, Тошкент ш., Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51 уй. Тел./факс(99871) 248-02-05.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Albendazol: 200 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalari
Paketdagi miqdor:
2
Og'irligi:
200 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Vermin qoplangan tabletkalar 200 mg №2 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Vermin qoplangan tabletkalar 200 mg №2 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Albendazol hisoblanadi.

Vermin qoplangan tabletkalar 200 mg №2 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.