Facebook Pixel Code

Voltaren Emulgel tashqi foydalanish uchun gel 2% 50 g (naycha)

dagi narxlar
dan 67000 so'm gacha 79700 so'm
Без рецепта
65 ta dorixonalarda
Og'irligi:
100 g
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Voltaren Emulgel tashqi foydalanish uchun gel 2% 50 g (naycha)

1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 2,32 г диклофенак диэтиламини, бу 2 г диклофенак натрийга мос келади;

ёрдамчи моддалар: диэтиламин, карбомер, макрогол цетостеарил эфири, кокоил каприлокапрати, изопропил спирти, суюқ парафин, олеин спирти, эвкалипт ҳушбўйи, бутилгидрокситолуол, пропиленгликоль, тозаланган сув.

Юмшоқ, бир хил, оқдан сарғиш ранглига бўлган кремсимон гель.

Сиртга қўллаш учун 2% ли гель.

Бўғим ва мушак оғриқларида сиртга қўллаш учун воситалар. Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши воситалар. АТХ коди: М02АА15.

Фармакодинамикаси

Диклофенак яққол оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи хусусиятларга эга ностероид ревматизмга қарши воситадир. Асосий таъсир механизми диклофенак томонидан простагландинлар биосинтезини ингибиция қилишдан иборат.

Вольтарен® Эмульгель® - сиртга қўллаш учун оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши препаратдир. Вольтарен® Эмульгель® ни терига енгил ишқалаб суртиш керак. Сув-спиртли асоси туфайли гель оғриқ қолдирувчи ва музлатувчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Тери орқали сўрилган диклофенакнинг миқдори ишлов берилаётган юзага пропорционал ва суртилаётган препаратнинг йиғинди дозасига ҳам, терининг гидратация даражасига ҳам боғлиқ. 2% ли Вольтарен® Эмульгель® 400 см2 тери юзасига суртилгандан кейин (суткада 2 марта) плазмадаги таъсир этувчи модданинг концентрацияси 1% ли диклофенак гели қўлланилгандаги (суткала 4 марта суртилганда) концентрацияга мос келади.

Қўл ва тизза бўғимларига Вольтарен® Эмульгель® маҳаллий қўлланилгандан кейин диклофенакнинг концентрацияси плазмада, синовиал тўқимада ва суюқликда ўлчанган. Плазмадаги максимал концентрацияси ҳудди шундай миқдордаги диклофенак перорал қўлланилгандаги концентрациядан тахминан 100 марта паст. 99,7% диклофенак зардобдаги оқсиллар билан, асосан альбуминлар (99,4%) боғланади.

Диклофенак резервуар ролини бажарувчи терида тўпланади, у ердан асосан плазмадаги концентрациядан тахминан 20 марта юқори концентрацияда бўғимлар каби яллиғланган тўқималарга чуқур тақсимланади ва тутилади.

Диклофенакнинг метаболизми ўзгармаган молекулани глюкуронизация йўли билан қисман метаболизмга учрайди. Бир марта ёки кўп марта гидрокси гуруҳларини қўшилиши бир нечта фенол метаболитларини ҳосил бўлишига олиб келади, уларнинг кўпчилиги глюкурон конъюгатларига айланади. Иккита фенол метаболити биологик фаол ҳисобланади, лекин уларнинг фаоллиги диклофенакнинг фаоллигидан паст.

Плазмадан ярим чиқарилиш даври 1-2 соатни ташкил қилади. Метаболитлари, шу жумладан иккита фаол метаболитлари ҳам 1-3 соатни ташкил қилувчи қисқа ярим чиқарилиш даврига эга. Метаболитлардан бири, 3’-гидрокси-4’-метокси-диклофенак давомлироқ ярим чиқарилиш даврига эга, лекин деярли нофаол ҳисобланади. Диклофенак ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳларидаги фармакокинетикаси

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда диклофенак ва унинг метаболитларини тўпланиши тахмин қилинмайди. Сурункали гепатит ёки компенсацияланган циррози бўлган пациентларда диклофенакнинг кинетикаси ва метаболизми жигар касалликлари бўлмаган пациентларникига ўхшаш.

Пайлар, боғламлар, мушаклар ва бўғимларни шикастланиши, масалан спорт билан шуғуллангандан кейин ёки бахтсиз ходисалардан оқибатида чиқишлар, пайларни узилиши, лат ейиш, чўзилиш ва оғриқ.

Кичик ва ўртача ўлчамдаги бўғимлар, масалан қўл бармоқлари ёки тизза бўғимлари артрозларини симптоматик даволашда қўлланади.

Сиртга қўлланади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат кунига 2 марта, эрталаб ва кечқурун терига суртилади, енгил ишқаланади. Препаратнинг зарур миқдори оғриқли соҳанинг ўлчамига боғлиқ. Препаратнинг бир марталик дозаси 2-4 г (бу хажм жиҳатдан олча ёки ёнғоқ ўлчамига мос келади). Агар даволаш соҳаси қўллар бўлмаса (қўл бармоқлари артрозида) препарат суртилгандан кейин қўлларни яхшилаб ювиш керак. Даволаш давомийлиги ва кўрсатмалар ва кузатилаётган самарага боғлиқ (самарани кучайтириш учун гелни Волтарен® нинг бошқа дори шакллари билан бирга қўллаш мумкин). Агар препаратни 7 кун қўллагандан кейин яхшиланиш кузатилмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Агар шифокор томонидан ўзгача буюрилмаган бўлса, Вольтарен® Эмульгель® ни 14 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Болалар

Дори воситасини 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Кекса (65 ёшдан ошган) пациентлар

Дозалаш тартиби катта пациентларникига ўхшаш.

Препаратни суртиш жойидаги реакциялар:

Тез-тез: тошма, экзема, эритема, дерматит (шу жумладан контакт дерматит), қичишиш.

Кам ҳолларда: буллёз дерматит.

Жуда кам ҳолларда: йирингли тошмалар, фотосенсибилизация.

Тизимли реакциялар:

Жуда кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (шу жумладан эшакеми), Квинке шиши, астма.

Диклофенакни перорал қўлланилганда ножўя самараларнинг тез-тезлигига нисбатан диклофенакни маҳаллий қўлланилганда тизимли ножўя самараларни пайдо бўлиши эҳтимоли паст.

Агар Вольтарен® Эмульгель® терининг катта юзаларида ва узоқ вақт давомида қўлланилса, диклофенакнинг перорал дори шаклларининг тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномасида санаб ўтилган тизимли ножўя самаралар ривожланиши эҳтимолини тўлиқ инкор этиб бўлмайди.

Препаратни қўллаш даврида ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат этиш керак.

Диклофенак ёки препаратнинг бошқа компонентларига, ацетилсалицил кислотаси ёки НЯҚП га юқори сезувчанлик, “аспиринли” астма, ҳомиладорлик (III уч ойлик), лактация даври, болалар (12 ёшгача), тери қопламаларини бутунлигини бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Вольтарен® Эмульгель® фотосенсибилизация чақирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Маҳаллий қўлланганида диклофенакни сўрилиши пастлиги туфайли, бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирининг эҳтимоли паст.

Вольтарен® Эмульгель® ни очиқ яраларга тушишидан сақланиб, фақат шикастланмаган терига суртиш керак. Суртилган кейин окклюзион боғлам қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзларга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак. Препарат суртилган жойда терида енгил таъсирланиш чақириши мумкин бўлган пропиленгликоль сақлайди. Препарат маҳаллий тери реакциялари (масалан, контакт дерматит) ва кўзларни ва шиллиқ қаватларни таъсирланишини чақириши мумкин бўлган бутилгидрокситолуол сақлайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёллар иштирокида препаратни қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунинг учун ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Маҳаллий қўлланганида диклофенак кўкрак сутига кириши номаълум. Шунинг учун эмизикли аёлларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Лекин шифокор кўрсатмаси бўйича қўллаш зарурати бўлганида, препаратни сут безлари, терининг катта юзалари ва узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Сиртга қўлланганида препаратнинг фаол компонентларини тизимли сўрилиши пастлиги туфайли, дозани ошириб юборилиши эҳтимоли паст.

Лекин тўсатдан ичга ютиб юборилганда ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг дозасини ошириб юборилишига хос симптомлар кузатилиши мумкин. Тўсатдан ичга қабул қилинганида иложи борича тезроқ меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш керак. Шифокорга мурожаат этиш керак.

50 г ёки 100 г дан ҳимоя мембрана ва оқ рангли бураладиган қопқоқчали ламинат тубаларда. Туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецептсиз.

GSK Consumer Healthcare S.A, Швейцария.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Diklofenak: 20 mg/g

Chiqarish shakli:
Jel
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
50 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Shveytsariya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
6 yoshdan boshlab
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Voltaren Emulgel tashqi foydalanish uchun gel 2% 50 g (naycha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

6 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Voltaren Emulgel tashqi foydalanish uchun gel 2% 50 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Shveytsariya.

Voltaren Emulgel tashqi foydalanish uchun gel 2% 50 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Diklofenak hisoblanadi.