Facebook Pixel Code

Zoviraks (Zovirax) infuzion eritmasi uchun kukun 250 mg №5 (flakon)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Analoglar (dan 2000 so'm)
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Zoviraks (Zovirax) infuzion eritmasi uchun kukun 250 mg №5 (flakon)

Инфузион эритма тайёрлаш учун кукунли 1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 250 мг ацикловир;

ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди.

Инфузион эритма тайёрлаш учун кукун. Оқ ёки оқиш кукун.

Инфузион эритма тайёрлаш учун кукун.

Вирусларга қарши препарат.

Таъсир механизми

Ацикловир одам герпес вируси, шу жумладан 1 ва 2 тур оддий герпес вируси (ОГВ), Varicella zoster вируси, Эпштейн-Барр вируси ва цитомегаловирус (ЦМВ) га қарши in vitro ва in vivo шароитларда ингибитор фаолликка эга бўлган пурин нуклеозидининг синтетик аналоги ҳисобланади. Хужайралар культурасида ацикловир ОГВ-1 га нисбатан энг яққол вирусларга қарши фаолликка эга, сўнгра фаолликни камайиб бориши бўйича ОГВ-2, Varicella zoster вируси, Эпштейн-Барр вируси ва ЦМВ га нисбатан фаолликка эга.

Ацикловирнинг ОГВ-1, ОГВ-2, Эпштейн-Барр вируси ва ЦМВ га нисбатан фаоллиги юқори танлаб таъсир қилиш характерига эга. Ацикловир нормал, инфекцияланмаган хужайраларнинг тимидинкиназа ферменти учун субстрат ҳисобланмайди, шунинг учун сут эмизувчиларнинг хужайралари учун кам заҳарли; лекин ОГВ, Varicella zoster вируси ва Эпштейн-Барр вируси билан инфекцияланган хужайраларнинг тимидинкиназаси ацикловирни нуклеозиднинг аналоги ацикловир монофосфатга айлантиради, хужайраларнинг ферментлари таъсирида дифосфат, сўнгра трифосфатга айланади. Ацикловир трифосфатини вирус ДНК нинг занжирига кириши ва кейинчалик занжирни узилиши билан унинг репликациясини сусайтирилиши вирус ДНК нинг кейинги репликациясини блоклайди.

Фармакодинамик самаралари

Яққол иммунтанқислиги бўлган пациентларда ацикловир билан узоқ муддатли ва такрорий даволаш курслари ацикловирга сезувчанлиги пасайган штаммларни ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин, ва шунинг учун ацикловир билан даволашни давом эттириш самарасиз бўлиши мумкин.

Ацикловирга сезувчанлиги паст бўлган ажратиб олинган штаммларнинг кўпчилигида вирус тимидинкиназасининг даражасини пастлиги, вирус тимидинкиназаси ёки ДНК-полимеразасининг структурасини бузилиши аниқланган. Ацикловирни оддий герпес вирусига in vitro шароитда таъсир қилиши ҳам, унга камроқ сезгир бўлган штаммларни ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. ОГВ штаммларини ацикловирга in vitro шароитда сезгирлиги ва препаратнинг клиник самарадорлиги орасида ўзаро боғлиқлик (корреляция) аниқланмаган.

Барча пациентлар айниқса фаол зарарланиш бор бўлганида вирусни юқишининг потенциал хавфи ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Таблеткалар ва инфузион эритма тайёрлаш учун кукун

Катталарда 2,5 мг/кг, 5 мг/кг, 10 мг/кг ва 15 мг/кг дозада инфузия қилинганидан 1 соатдан кейин ацикловирнинг CSSmax мувофиқ 22,7 мкмоль (5,1 мкг/мл), 43,6 мкмоль (9,8 мкг/мл), 92 мкмоль (20,7 мкг/мл) ва 105 мкмоль (23,6 мкг/мл) ни ташкил қилган. Инфузиядан кейин 7 соатдан сўнг препаратнинг плазмадаги CSsmin мувофиқ 2,2 мкмоль (0,5 мкг/мл), 3,1 мкмоль (0,7 мкг/мл), 10,2 мкмоль (2,3 мкг/мл) ва 8,8 мкмоль (2,0 мкг/мл) га тенг бўлган.

1 ёшдан ошган болаларда худди шундай ўртача чўққи (CSSmax) ва минимал (CSsmin) даражалари 250 мг/м2 доза 5 мг/кг дозага, 500 мг/м2 доза эса 10 мг/кг дозага ўзгартирилганда кузатилган. Бир соат давомида 10 мг/кг дозани ҳар 8 соатда инфузион равишда қабул қилган янги туғилган чақалоқларда (0 дан 3 ойликгача) CSSmax 61,2 микромоль (13,8 микрограмм/мл) ни, CSsmin эса 10,1 микромоль (2,3 микрограмм/мл) ни ташкил қилган. Ҳар 8 соатда 15 мг/кг доза билан даволанган янги туғилган чақалоқларнинг алоҳида айрим гуруҳ Cmax 83,5 микромоль (18,8 микрограмм/мл) ва Cmin 14,1 микромоль (3,2 микрограмм/мл) билан дозани тахминан пропорционал ошишини кўрсатган.

Тақсимланиши

Ацикловирнинг орқа мия суюқлигидаги концентрацияси унинг плазмадаги концентрациясининг тахминан 50% ни ташкил қилади. Ацикловир қон плазмаси оқсиллари билан аҳамиятсиз даражада боғланади (9-33%) ва дориларнинг ўзаро таъсири боғланиш марказини ўзгариши билан кечмайди.

Чиқарилиши

Вена ичига юборилганидан кейин ацикловирнинг плазмадан Т1/2 катталарда тахминан 2,9 соатни ташкил қилади. Препаратнинг катта қисми ўзгармаган ҳолда буйрак орқали чиқарилади. Ацикловирнинг буйрак клиренси креатинин клиренсидан аҳамиятли даражада юқори, бу ацикловирни фақатгина буйрак калавалари фильтрацияси орқали эмас, каналчалар секрецияси йўли билан ҳам чиқарилишидан далолат беради. Ацикловирнинг асосий метаболити 9-карбоксиметоксиметилгуанин ҳисобланади, унинг сийдикдаги улуши препаратнинг юборилган дозасининг тахминан 10-15% га тўғри келади. 1 грамм пробенецид қабул қилинганидан сўнг 1 соатдан кейин ацикловир буюрилганида, ацикловирнинг Т1/2 ва AUC кўрсаткичлари мувофиқ равишда 18 ва 40% га ошган.

Бир соат давомида 10 мг/кг дозани ҳар 8 соатда инфузион равишда қабул қилган янги туғилган чақалоқларда (0 дан 3 ойликкача) плазмадан Т1/2 3,8 соатни ташкил қилган.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ацикловирнинг Т1/2 ўртача 19,5 соатни ташкил қилган. Гемодиализни ўтказишда ацикловирнинг Т1/2 5,7 соатни ташкил қилган. Диализ вақтида ацикловирнинг плазмадаги концентрацияси тахминан 60% га пасайган.

Кекса ёшдаги пациентларда ацикловирнинг клиренси ёш ўтган сари креатинин клиренсини пасайиши билан параллел ҳолда пасаяди, лекин ацикловирнинг Т1/2 аҳамиятсиз даражада ўзгаради.

Таблеткалар

Тадқиқотлар ОИТВ-инфекцияси бўлган пациентларда ацикловир ва зидовудин бир вақтда қўлланганида иккала препаратнинг фармакокинетик характеристикалари деярли ўзгармаганлигини кўрсатди.

Клиник тадқиқотлар

Ацикловирнинг ичга қабул қилиш учун ёки вена ичига инфузия дори шаклларини аёлларнинг фертиллигига таъсири ҳақидаги маълумот мавжуд эмас. Сперматозоидлар сони нормал бўлган 20 нафар эркак пациентлар иштирокидаги тадқиқотда 6 ойгача суткада 1 г гача дозада ичга қабул қилинган ацикловир сперматозоидларнинг сони, уларнинг ҳаракатчанлиги ёки морфологиясига клиник жиҳатдан аҳамиятли таъсир кўрсатмаслиги намойиш этилган.

Клиника олди маълумотлари

Мутагенлик

In vitro ва in vivo шароитларда мутагенлик бўйича ўтказилган кўп сонли синамаларнинг натижалари ацикловирни қўллаганда одам учун генетик хавфи йўқлигини кўрсатди.

Канцерогенлик

Каламуш ва сичқонларда ўтказилган узоқ муддатли тадқиқотларда ацикловир канцероген таъсирга эга эмаслиги кўрсатилган.

Фертиллик

Каламуш ва итларда умумий токсик таъсир билан бирга сперматогенезга нисбатан асосан қайтувчан нохуш самаралар, ацикловирни фақат терапевтик амалиётда қўлланадиган дозаларидан анча юқори дозаларда қўлланилганда қайд этилган. Сичқонларнинг иккита авлодида ўтказилган тадқиқотда ацикловирни перорал юборилганда фертилликка таъсири аниқланмаган.

Тератогенлик

Қуёнлар, каламушлар ва сичқонларда тератогенликни ўрганиш юзасидан умумий қабул қилинган синамаларда ацикловирни мунтазам тизимли қабул қилиниши эмбриотоксик ёки тератоген самаралар кўрсатмаган. Каламушларда ўтказилган ностандарт тадқиқотда ҳомилани ривожланишини бузилиши кузатилган, лекин она организмида токсик самараларга олиб келувчи тери ости юқори дозалари юборилганда кузатилган. Ушбу кузатишларнинг клиник аҳамияти аниқланмаган.

Инфузион эритма тайёрлаш учун кукун

Оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни даволаш.

Иммунитети сусайган пациентларда оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни олдини олиш.

Varicella zoster вируси чақирган инфекцияларни даволаш.

Янги туғилган чақалоқларда оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни даволаш.

Суяк кўмиги трансплантатларининг реципиентларида цитомегаловирус (ЦМВ) инфекцияларини олдини олиш. Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ нинг юқори дозалари цитомегаловирус инфекциясини пайдо бўлиш тез-тезлиги камайтириши ва ривожланишини секинлаштиришини исботлаган. Агар юқори дозаларда инфузион даволашдан кейин 6 ой давомида ЗовираксТМ таблетка препарати билан юқори дозаларда (Қўлланилиши: Таблеткалар бўлимига қаранг) даволаш ўтказилса, унда ўлим ва виремияни ривожланиш тез-тезлиги ҳам камаяди.

Инфузион эритма тайёрлаш учун эритма

Препаратни вена ичига инфузия шаклида 1 соат давомида юбориш керак.

Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ препарати билан даволаш курсининг давомийлиги одатда беш кунни ташкил қилади, бироқ, даволаш курси пациентнинг ҳолати ва пациентнинг даволашга жавобига қараб мувофиқлаштирилиши мумкин. Герпетик энцефалитни даволаш одатда 10 кун давом этади. Неонатал герпесни даволаш курси одатда 14-21 кунни ташкил қилади.

Катталар

Семизлик билан хасталанган пациентларда айнан шу тана вазни эмас, идеал тана вазнига ҳисобланган дозани қўллаш тавсия этилади.

Оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни даволаш учун (герпетик энцефалитдан ташқари), агар буйрак фаолияти бузилмаган бўлса, препарат тана вазнига 5 мг/кг дозада ҳар 8 соатда буюрилади.

Герпетик энцефалитни даволаш учун буйрак фаолияти нормал бўлганда, препарат тана вазнига 10 мг/кг дозада ҳар 8 соатда буюрилади.

Чақалоқлар ва болалар

Чақалоқлар ва 3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда инфузион юбориш учун ЗовираксТМ нинг дозалари тана юзасининг майдонига қараб белгиланади.

Оддий герпес вируси чақирган инфекциялари (герпетик энцефалитдан ташқари) бўлган чақалоқлар ва 3 ойликдан ошган болаларга, буйрак фаолияти нормал бўлганида препарат тана юзасининг майдонига 250 мг/м2 дозада ҳар 8 соатда буюрилади.

Чақалоқлар ва болаларда герпетик энцефалитни даволашда, агар буйрак фаолияти бузилмаган бўлса, препарат тана юзасининг майдонига 500 мг/м2 дозада ҳар 8 соатда буюрилади.

Буйрак фаолияти сусайган болаларда дозага буйрак етишмовчилигининг даражасига мувофиқ тузатиш киритиш талаб этилади (Буйрак етишмовчилиги бўлмига қаранг).

Янги туғилган чақалоқлар

Янги туғилган чақалоқларда инфузион юбориш учун ЗовираксТМ нинг дозалаш тартиби тана вазнига қараб белгиланади.

Исботланган ёки гумон қилинаётган неонатал герпесда қуйидаги даволаш тартиби тавсия этилади: диссеминацияланган зарарланишда ёки марказий нерв тизими шикастланганда инфузион юбориш учун ЗовираксТМ нинг дозаси 21 кун давомида, ҳар 8 соатда тана вазнига 20 мг/кг ни ташкил қилади ёки тери ва шиллиқ қаватларни шикастланиши билан чекланган касалликда 14 кун давомида даволаш тавсия этилади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозага буйрак етишмовчилигининг даражасига мувофиқ тузатиш киритиш талаб этилади (Буйрак етишмовчилиги бўлимига қаранг).

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги пациентларда буйрак етишмовчилиги белгилари мавжуд бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш ва дозага мувофиқ равишда тузатиш киритиш керак (Буйрак етишмовчилиги бўлимига қаранг).

Адекват сув мувозанатини етарли даражада ушлаб туриш керак.

Буйрак етишмовчилиги

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга инфузион юбориш учун ацикловир буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Адекват сув-электролит мувозанатини етарли даражада ушлаб туриш керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозани танлашни катталар ва ўсмирлар учун мл/минут ва чақалоқлар ва 13 ёшдан кичик болалар учун мл/минут/1,73 м2 да ифодаланувчи креатинин клиренсига мувофиқ амалга ошириш керак.

Дозага қуйидагича тузатиш киритиш тавсия этилган.

1 жадвал Буйрак етишмовчилиги бўлган катталар ва ўсмирларда оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни даволаш учун инфузион юбориладиган ацикловирнинг дозасини танлаш

Креатинин клиренси Дозалаш
Минутига 25 дан 50 мл гача Тавсия этилган доза ҳар 12 соатда тана вазнига 5 ёки 10 мг/кг
Минутига 10 дан 25 мл гача Тавсия этилган доза ҳар 24 соатда тана вазнига 5 ёки 10 мг/кг
Минутига 0 (анурия) дан 10 мл гача Тана вазнига 5 ёки 10 мг/кг тавсия этилган доза икки марта камайтирилиши ва ҳар 24 соатда юборилиши керак
Гемодиализда бўлган пациентлар Тана вазнига 5 ёки 10 мг/кг тавсия этилган доза икки марта камайтирилиши ва ҳар 24 соатда ва диализдан кейин юборилиши керак

2 жадвал Буйрак етишмовчилиги бўлган янги туғилган чақалоқлар, чақалоқлар ва болаларда оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни даволаш учун инфузион юбориш учун ацикловирнинг дозасини танлаш

Креатинин клиренси Дозалаш
Минутига 25 дан 50 мл/1,73 м2 гача Тавсия этилган доза ҳар 12 соатда тана юзасининг майдонига 250 ёки 500 мг/м2 ёки тана вазнига 20 мг/кг
Минутига 10 дан 25 мл/1,73 м2 гача Тавсия этилган доза ҳар 24 соатда тана юзасининг майдонига 250 ёки 500 мг/м2 ёки тана вазнига 20 мг/кг
Минутига 0 (анурия) дан 10 мл/1,73 м2 гача Тана юзасининг майдонига 250 ёки 500 мг/м2 ёки тана вазнига 20 мг/кг тавсия этилган доза икки марта камайтирилиши ва ҳар 24 соатда юборилиши керак
Гемодиализда бўлган пациентлар Тана вазнига 5 ёки 10 мг/кг тавсия этилган доза икки марта камайтирилиши ва ҳар 24 соатда ва диализдан кейин юборилиши керак

Иммунитети сақланган пациентларда оддий герпес вируси чақирган инфекциялар супрессияси

Инфузион эритма тайёрлаш учун кукун

Препарат вена ичига инфузия кўринишида 1 соат давомида юбориш керак.

Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ препарати билан профилактик даволаш курсининг давомийлиги инфекцияланиш хавфи мавжуд бўлган давр билан аниқланади.

Катталар

Семизлик билан хасталанган пациентларда ҳақиқий тана вазни эмас, балки идеал тана вазнига ҳисобланган дозани қўллаш тавсия этилади.

Катталар учун инфузион юбориш учун ЗовираксТМ препарати билан оддий герпес чақирган инфекцияларни даволашдаги каби дозалаш бўйича тавсиялар қўлланади.

Чақалоқлар ва болалар

Чақалоқлар ва 3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда инфузион юбориш учун ЗовираксТМ нинг дозалари тана юзасининг майдонига қараб белгиланади.

Чақалоқлар ва болалар учун инфузион юбориш учун ЗовираксТМ препарати билан оддий герпес чақирган инфекцияларни даволашдаги каби дозалаш бўйича тавсиялар қўлланади.

Буйрак фаолияти сусайган болаларда буйрак етишмовчилигининг даражасига мувофиқ дозага тузатиш киритиш талаб этилади.

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги пациентларда буйрак етишмовчилиги белгилари мавжуд бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш ва дозани мувофиқ равишда камайтириш керак (Буйрак етишмовчилиги бўлимига қаранг).

Адекват сув мувозанатини тутиб туриш керак.

Буйрак етишмовчилиги

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга инфузион юбориш учун ацикловирни буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Адекват сув мувозанатини тутиб туриш керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозалар 1 жадвал ёки 2 жадвалда кўрсатилган тавсияларга мувофиқ камайтирилиши керак.

Varicella вируси ва ўраб олувчи герпес вируси чақирган инфекцияларни даволаш.

Инфузион эритма тайёрлаш учун кукун

Препарат вена ичига инфузия кўринишида 1 соат давомида юбориш керак.

Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ препарати билан профилактик даволаш курсининг давомийлиги инфекцияланиш хавфи мавжуд бўлган давр билан белгиланади.

Катталар

Семизлик билан хасталанган пациентларда ҳақиқий тана вазни эмас, балки идеал тана вазнига ҳисобланган дозани қўллаш тавсия этилади.

Суяк кўмиги трансплантациясида цитомегаловирус инфекциясини олдини олиш учун препарат буйрак фаолияти нормал бўлганида суткада 3 марта 8 соатлик интервал билан 500 мг/м2 дозада вена ичига инфузия кўринишида қўлланади. Бундай пациентларни даволаш давомийлиги трансплантациядан олдин 5 кунгача ва трансплантациядан кейин 30 кунгача бўлган вақтни ташкил қилади.

Чақалоқлар ва болалар

Чақалоқлар ва 3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда инфузион юбориш учун ЗовираксТМ нинг дозалари тана юзасининг майдонига қараб белгиланади.

Чекланган маълумотларга кўра, суяк кўмиги трансплантациясини ўтказган 2 ёшдан ошган болаларда цитомегаловирус инфекциясини олдини олиш учун ЗовираксТМ ни катталар учун тавсия этилган дозаларда юбориш мумкин.

Буйрак фаолияти сусайган чақалоқлар ва болаларда доза буйрак етишмовчилигининг даражасига мувофиқ тузатиш киритиш талаб этилади (Буйрак етишмовчилиги бўлимига қаранг).

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги пациентларда буйрак етишмовчилиги белгилари бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш ва дозани мувофиқ равишда камайтириш керак (Буйрак етишмовчилиги бўлимига қаранг).

Адекват сув мувозанатини бир маромда ушлаб туриш керак.

Буйрак етишмовчилиги

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга инфузион юбориш учун ацикловирни буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Адекват сув мувозанатини бир маромда ушлаб туриш керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозалар 1 жадвалда катталар ва ўсмирлар учун ва 2 жадвалда чақалоқлар ва болалар кўрсатилган тавсияларга мувофиқ камайтирилиши керак.

3 жадвал Буйрак етишмовчилиги бўлган катталар ва ўсмирларда цитомегаловирус инфекциясини олдини олиш учун инфузион юбориш учун ацикловирнинг дозасини танлаш

Креатинин клиренси Дозалаш
Минутига 25 дан 50 мл Тавсия этилган доза (500 мг/м2) ҳар 12 соатда
Минутига 10 дан 25 мл гача Тавсия этилган доза (500 мг/м2) ҳар 12 соатда
Минутига 0 (анурия) дан 10 мл гача (500 мг/м2) тавсия этилган доза икки марта камайтирилиши ва ҳар 24 соатда юборилиши керак
Гемодиализда бўлган пациентлар (500 мг/м2) тавсия этилган доза икки марта камайтирилиши ва ҳар 24 соатда ва диализдан кейин юборилиши керак

4 жадвал Буйрак етишмовчилиги бўлган чақалоқлар ва болаларда цитомегаловирус инфекциясини олдини олиш учун инфузион юбориш учун ацикловирнинг дозасини танлаш

Креатинин клиренси Дозалаш
Минутига 25 дан 50 мл/1,73 м2 гача Тавсия этилган доза (500 мг/м2) ҳар 12 соатда
Минутига 10 дан 25 мл/1,73 м2 гача Тавсия этилган доза (500 мг/м2) ҳар 12 соатда
Минутига 0 (анурия) дан 10 мл/1,73 м2 гача (500 мг/м2) тавсия этилган доза икки марта камайтирилиши ва ҳар 24 соатда юборилиши керак
Гемодиализда бўлган пациентлар (500 мг/м2) тавсия этилган доза икки марта камайтирилиши ва ҳар 24 соатда ва диализдан кейин юборилиши керак

Эритмани тайёрлаш ва юбориш қоидалари

Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ нинг тавсия этилган дозасини 1 соат давомида вена ичига инфузия кўринишида юбориш керак.

1 мл тайёрланган эритмада 25 мг ацикловир сақловчи ЗовираксТМ нинг эритмасини тайёрлаш учун инъекция учун сувнинг ёки инъекция учун натрий хлориди эритмасининг (0,9% в/х) қуйидаги хажмлари ишлатилади.

Суюлтириш учун эритманинг тавсия этилган хажмини ЗовираксТМ кукунили флаконга қўшиш ва флакон ичидагиси тўлиқ эриб кетганигача эҳтиёткорлик билан чайқатиш керак.

Суюлтирилгандан кейин тайёрланган ЗовираксТМ нинг эритмасини препаратни юбориш тезлигини бошқарувчи махсус инфузион насос ёрдамида юбориш мумкин. Юборишнинг бошқа усули мавжуд бўлиб, бунда ЗовираксТМ нинг тайёрланган эритмасини ацикловирнинг 5 мг/мл (0,5% в/х) дан ошмайдиган концентрациягача суюлтирилади. Бунинг учун қуйида тавсия этилган танланган эритмага тайёрланган эритмани қўшиш ва эритма тўлиқ аралашгунигача яхшилаб чайқатиш керак.

Эритманинг минимал хажмини юбориш зарур бўлган болалар ва янги туғилган чақалоқлар учун 4 мл ЗовираксТМ нинг тайёрланган эритмасини (100 мг ацикловирни) 20 мл эритувчига қўшиш керак.

Катталар учун 100 мл ли ўрамлардаги инфузион эритмаларни қўллаш тавсия этилади, ҳатто агар бунда ацикловирнинг концентрацияси 0,5 в/х дан аҳамиятли даражада паст бўлса ҳам. Шундай қилиб, 100 мл хажмдаги инфузион эритмани 250 мг ва 500 мг (10 ва 20 мл суюлтирилган эритма) оралиғидаги ацикловирнинг ҳар қандай дозасини юбориш учун ишлатиш мумкин. Ацикловирнинг 500 мг ва 1000 мг оралиғидаги дозалари учун шу хажмдаги иккинчи инфузион эритмани ишлатиш мумкин.

Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ қуйидаги инфузион эритмалар билан мутаносиб ва улар томонидан суюлтирилганда хона ҳароратида (15оС дан 25оС гача) 12 соат давомида турғун бўлиб қолади:

  • вена ичига инфузиялар учун натрий хлоридининг эритмаси (0,45% ва 0,9% в/х);
  • вена ичига инфузиялар учун натрий хлориди эритмаси (0,18% в/х) ва глюкоза эритмаси (4% в/х);
  • вена ичига инфузиялар учун натрий хлориди эритмаси (0,45% в/х) ва глюкоза эритмаси (2,5% в/х);
  • Хартман эритмаси.

Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ кукунини юқорида келтирилган тавсияларга мувофиқ суюлтирилганда, ацикловирнинг 0,5% в/х концентрацияли эритмаси ҳосил бўлади.

Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ ни тавсияларга мувофиқ эритилганда рН даражаси 11 га тенг бўлади.

Эритмалар таркибига ҳеч қандай антибактериал консервантлар киритилмаганлиги туфайли, эритиш ва суюлтириш препаратни бевосита юборишдан олдин тўлиқ асептик шароитларда амалга оширилиши керак. Ишлатилмаган эритма йўқ қилинади.

Эритилган ёки суюлтирилган эритмаларни совутгичда сақлаш керак. Инфузиядан олдин ёки инфузия вақтида эритма хиралашганида ёки кристалллар чўкмага тушганида эритмани йўқотиш керак.

Ножўя реакцияларнинг пайдо бўлиши тез-тезлиги тоифалари тахминий ҳисобланади. Кўпчилик ҳолларда пайдо бўлиш тез-тезлигини баҳолаш учун мувофиқ маълумотлар мавжуд эмас. Бундан ташқари, ножўя реакцияларни пайдо бўлиш тез-тезлиги қўлланилишига қараб ўзгариши мумкин.

Нохуш кўринишларни пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича таснифда қуйидаги тоифалар ишлатилади:

  • жуда тез-тез >1/10,
  • тез-тез >1/100 дан <1/10 гача,
  • тез-тез эмас >1/1000 дан <1/100 гача,
  • кам >1/10000 дан <1/1000 гача,
  • жуда кам <1/10000.

Таблеткалар

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар:

  • Жуда кам: анемия, лейкопения, тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

  • Кам: анафилаксия.

Руҳий бузилишлар ва нерв тизими томонидан бузилишлар:

  • Тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши.
  • Жуда кам: қўзғалиш, онгни чалкашиши, тремор, атаксия, дизартрия, галлюцинациялар, психотик симптомлар, тиришишлар, уйқучанлик, энцефалопатия, кома.
  • Юқорида санаб ўтилган симптомлар қайтувчан ва одатда буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда бошқа мойил ҳолатлар фонида кузатилади (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).

Нафас, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар:

  • Кам: диспноэ.
  • Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан.
  • Тез-тез: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ.
  • Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар.
  • Кам: билирубин ва жигар ферментларининг фаоллиги даражасини қайтувчан ошиши.
  • Жуда кам: гепатит, сариқлик.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан:

  • Тез-тез: қичишиш, тошма (шу жумладан фотосезувчанликни намоён бўлиши).
  • Тез-тез эмас: эшакеми, сочларни диффуз тез тўкилиши.
  • Сочларни диффуз тез тўкилиши турли касалликлар ва кўпчилик дори воситалари билан даволанганда кузатилганлиги туфайли, уни ацикловирни қабул қилиш орасидаги боғлиқлик аниқланмаган.
  • Кам: ангионевротик шиш.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

  • Кам: қонда мочевина ва креатинин даражасини ошиши.
  • Жуда кам: ўткир буйрак етишмовчилиги, буйрак санчиғи.
  • Буйрак санчиғи буйрак фаолиятини бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар:

  • Тез-тез: тез толиқиш, иситма.

Инфузион юбориш учун кукун:

  • Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар.
  • Тез-тез эмас: гематологик кўрсаткичларни пасайиши (анемия, тромбоцитопения, лейкопения).

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

  • Жуда кам: анафилаксия.

Руҳий бузилишлар ва нерв тизими томонидан бузилишлар:

  • Жуда кам: бош оғриғи, бош айланиши, қўзғалиш, онгни чалкашиши, тремор, атаксия, дизартрия, галлюцинациялар, психотик симптомлар, тиришишлар, уйқучанлик, энцефалопатия, кома.
  • Юқорида санаб ўтилган симптомлар қайтувчан ва одатда буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда ёки бошқа мойил ҳолатлар фонида кузатилади (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).

Қон-томирлар томонидан бузилишлар:

  • Тез-тез: флебит.

Нафас, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар:

  • Кам: диспноэ.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан:

  • Тез-тез: кўнгил айниши, қусиш.
  • Жуда кам: диарея, қоринда оғриқ.
  • Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар.
  • Кам: билирубин ва жигар ферментларининг фаоллиги даражасини қайтувчан ошиши.
  • Жуда кам: билирубин даражасини қайтувчан ошиши, гепатит, сариқлик.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан:

  • Тез-тез: қичишиш, эшакеми, тошма (шу жумладан фотосезувчанликни намоён бўлиши).
  • Жуда кам: ангионевротик шиш.
  • Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:
  • Тез-тез: қонда мочевина ва креатинин даражасини ошиши.

Қонда мочевина ва креатинин даражасини тез ошиши Cmax кўрсаткичи ва пациентнинг сув мувозанатининг ҳолатига боғлиқ. Бундай кўринишлардан сақланиш учун вена ичига буюрилганида препаратни 1 соат давомида вена ичига болюсли инфузия кўринишида юбориш керак.

Жуда кам: буйрак фаолиятини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, буйрак санчиғи.

Адекват сув-электролит мувозанатини тутиб туриш керак. ЗовираксТМ билан даволаш фонида пайдо бўлган буйрак етишмовчилиги белгилари одатда пациентни регидратациялаш ва/ёки препаратнинг дозаси камайтирилганда ёки уни бекор қилинганда тез бартараф этилади. Аммо, камдан-кам ҳолларда ўткир буйрак етишмовчилигигача авж олиши мумкин.

Буйрак санчиғи буйрак фаолиятини бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар.

Жуда кам: тез толиқиш, иситма, маҳаллий яллиғланиш реакциялари.

Некрозга олиб келувчи оғир маҳаллий ракциялар ЗовираксТМ эритмасини тери остига тушганида кузатилган.

ЗовираксТМ таблеткалари ва инфузион эритма тайёрлаш учун кукунни анамнезида ацикловир ва валацикловирга ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Инфузион эритма тайёрлаш учун кукун

Клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлар аниқланмаган.

Ацикловир асосан буйракнинг фаол каналчалар секрецияси йўли билан ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Бир вақтда қўлланадиган ва ушбу чиқарилиш механизмига таъсир қиладиган ҳар қандай препаратлар қон плазмасида ацикловирнинг концентрациясини ошириши мумкин.

Пробенецид ва циметидин ацикловирнинг AUC ни оширади ва унинг буйрак клиренсини пасайтиради. Аммо, ацикловирнинг кенг терапевтик индекси туфайли дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ ва чиқарилиш йўли учун ацикловир билан рақобатлашувчи дори препаратлари билан бир вақтда буюрилган ҳолларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки плазмада бир ёки иккала препаратнинг ёки уларнинг метаболитлари даражасини ошишининг потенциал хавфи мавжуд. Ацикловир ва аъзолар трансплантациясида қўлланадиган иммунодепрессант мофенил микофенолатининг фаол бўлмаган метаболити билан бир вақтда қўлланганда уларнинг AUC кўрсаткичини ошиши аниқланган. Шунингдек инфузион юбориш учун ЗовираксТМ ни буйракнинг бошқа фаолиятларига таъсир қилувчи препаратлар (масалан, циклоспорин, такролимус) билан бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш (буйрак фаолиятини ўзгаришларини кузатиш) керак.

Номутаносиблик

Инфузион эритма тайёрлаш учун кукун

Маълумотлар йўқ.

Таблеткалар ва инфузия учун эритма тайёрлаш учун кукун

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар ва кекса ёшдаги пациентларда қўлланиши

Ацикловир буйрак орқали чиқарилади, шу сабабли буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозани камайтириш керак (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг). Кекса ёшдаги пациентларда буйрак фаолияти сусайган бўлиши эҳтимоли мавжуд, шунинг учун ушбу гуруҳ пациентларида дозани камайтириш зарурати кўриб чиқилиши керак. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар ва кекса ёшдаги беморларда нефрологик асоратлар ривожланиши хавфи ошади ва уларни синчковлик билан кузатиш керак. Қайд этилган ҳолларда, юқорида келтирилган реакциялар кўпгина ҳолларда даволаш тўхтатилганидан кейин қайтувчан бўлади (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг).

Инфузия учун эритма тайёрлаш учун кукун

Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ нинг юқори дозаларда қабул қилаётган пациентларда, масалан герпетик энцефалитни даволашда, айниқса дегидратация ёки буйрак фаолиятини бузилишида буйрак фаолиятини назорат қилиш керак.

Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ нинг тайёрланган эритмаси рН кўрсаткичи тахминан 11 га тенг, шунинг учун уни ичга қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Фертиллик

Клиник тадқиқотлар бўлимига қаранг.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик ҳолларининг реестрида ацикловирни қўллаганда постмаркетинг даврда ацикловирни ҳар қандай дори шаклида қабул қилган аёлларда ҳомиладорликнинг натижалари қайд этилган. Реестрга киритилган натижалар умумий популяцияга нисбатан оналари ацикловир қабул қилган болаларда ривожланишни нуқсонлари сонини ошиши кузатилмаган; бунда ривожланиш нуқсонлари уларни пайдо бўлишининг умумий сабабларини кўрсатувчи бир хиллилик ёки қонуният билан характерланмайди.

Ацикловирни қўллаш имкониятини фақат, агар потенциал фойда номаълум хавфлар эҳтимолидан юқори бўлганда мумкинлигини кўриб чиқиш керак.

Лактация

ЗовираксТМ таблеткани суткада 5 марта 200 мг дозада қўлланилганда ацикловир кўкрак сутида плазмадаги концентрациясидан 0,6-4,1 марта юқори концентрацияларда аниқланади. Кўкрак сутидаги бундай концентрацияларда эмизикли болалар суткада 0,3 мг/кг гача дозада ацикловир қабул қилиши мумкин. Шунинг учун лактация (эмизиш) даврида ЗовираксТМ ни буюриш эҳтиёткорликни талаб этади.

Транспорт воситаларини бошқариш, механизмлар билан ишлаш қобилияти ёки когнитив кўникмаларга таъсири

Инфузион эритма тайёрлаш учун кукун

Инфузион юбориш учун ЗовираксТМ, одатда стационар беморлар учун қўлланади ва механизмлар билан ишлаш ва бошқариш ҳақидаги маълумотни қўллаб бўлмайди. Бу масала бўйича клиник тадқиқотларнинг маълумотлари мавжуд эмас.

Препаратни яроқлилик муддати ўтгач ишлатиш мумкин эмас ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Симптомлари ва белгилари

Инфузион юбориш учун ацикловирнинг дозасини ошириб юборилиши зардобда креатинин, қонда азот мочевинаси даражасини ошиши, буйрак етишмовчилигига олиб келади. Неврологик симптомлар онгни чалкашиши, галлюцинациялар, тиришишлар ва комани ўз ичига олади. Шунингдек дозани ошириб юборилишидаги каби симптомлар таърифланган.

Даволаш

Токсик таъсирини аниқлаш учун пациентлар сичков кузатув остида бўлишлари керак. Гемодиализ ацикловирни қондан чиқарилишини аҳамиятли даражада тезлаштиради ва симптоматик дозани ошириб юборилиши ҳолларида пациентларни даволашда танлов усули ҳисобланиши мумкин.

Инфузион эритма тайёрлаш учун кукун

Синтетик каучук тиқин билан беркитилган ва пластмасса ҳимоя қалпоқчали алюмин қопқоқ билан сиқилган тиниқ шиша (I тур) флаконлар.

5 флакондан контур пластик уяли ўрам, қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Инфузион эритма тайёрлаш учун кукун

25 °С дан паст ҳароратда сақлансин.

Инфузион эритма тайёрлаш учун кукун

60 ой.

Рецепт бўйича.

GlaxoSmithKline Manufacturing S.p.A., Italy.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Asiklovir: 250 mg/flakon

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
5
Og'irligi:
250 mg
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Italiya

Ko`p so`raladigan savollar

Zoviraks (Zovirax) infuzion eritmasi uchun kukun 250 mg №5 (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Italiya.

Zoviraks (Zovirax) infuzion eritmasi uchun kukun 250 mg №5 (flakon) ning asosiy faol moddasi Asiklovir hisoblanadi.

Zoviraks (Zovirax) infuzion eritmasi uchun kukun 250 mg №5 (flakon) ishlab chiqaruvchisi Glakso Smit Klayn hisoblanadi.