Analgin Integra DD in'ektsiya uchun eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 500 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Og'riq qoldiruvchi in'ektsiyalar, Asab tizimi uchun dorilar
Metamizol natriy: 500 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Analgin Integra DD in'ektsiya uchun eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar)
фаол модда: анальгин (метамизол натрий) - 500 мг.
ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув - 1 л гача.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.
Инъекция учун эритма.
Анальгетик-антипиретик. АТХ коди: N02BB02.
Оғриқни қолдирувчи нонаркотик восита, пиразолон хосиласи, циклооксигеназани носелектив блоклайди ва арахидон кислотасидан простагландинларнинг ҳосил бўлишини пасайтиради.
Голль ва Бурдах тутамлари бўйлаб экстра- ва проприоцептив оғриқ импульсларини ўтказилишига тўсқинлик қилади, таламусдаги оғриқ сезувчанлик марказларини қўзғалувчанлик бўсағасини оширади, иссиқлик чиқарилишини оширади.
Фарқли томони, сув-туз алмашинувига (натрий ионлари ва сувни тутилиши) ва маъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига кучсиз таъсирини белгиловчи, яллиғланишга қарши таъсирининг аҳамиятсиз ифодаланганлигидир. Оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи ва бироз спазмолитик (сийдик чиқариш ва ўт чиқариш йўлларининг силлиқ мушакларига нисбатан) таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Вена ичига юборилганидан кейин ярим чиқарилиш даври 14 минутни ташкил қилади. Тахминан 96% сийдик билан метаболитлари кўринишида чиқарилади. Фаол метаболитининг плазма оқсиллари билан боғланиши - 50-60%. Жигарда метаболизмга учрайди, буйрак орқали чиқарилади. Терапевтик концентрацияларда кўкрак сутига ўтади.
Инфекцион-яллиғланиш касалликларидаги иситмали ҳолатлар.
Келиб чиқиши турлича бўлган кучсиз ёки ўртача даражали оғриқ синдроми (бош оғриғи, мигрень, тиш оғриғи, невралгия, миалгия; дисминорея; операциядан кейинги оғриқ синдроми; буйрак, ўт пуфаги ва ичак санчиқларида спазмолитик воситаларни буюриш билан бирга) қўлланади.
Препарат мушак ичига ёки вена ичига (кучли оғриқларда) юборилади.
Катталарга: мушак ичига ёки вена ичига - 250-500 мг суткада 3 марта буюрилади. Максимал бир марталик доза - 1 г, суткалик - 2 г ни ташкил қилади.
Болаларга: 5-10 мг/кг хисобидан суткада 2-3 марта буюрилади. 1 ёшгача бўлган болаларга, лекин 3 ойликдан катта ёки тана вазни 5 кг дан ортиқ бўлган болаларга фақат мушак ичига юборилади. Препаратни қўллаш давомийлиги 3 кундан ошмаслиги лозим.
Инъекция учун юбориладиган эритма тана ҳароратига эга бўлиши керак. 1 г дан ортиқ дозаларни вена ичига юбориш керак. Шокка қарши даволашни ўтказиш учун шароитларга эга бўлиш керак. Артериал босимни кескин тушиб кетишининг энг кўп учрайдиган сабаби, инъекцияни ҳаддан зиёд тез амалга ошириш ҳисобланади, шунинг учун вена ичига юбориш секин (минутига 1 мл дан кўп бўлмаган тезликда), пациентни “ётган” холатида, артериал босим, юрак қисқаришлари сони ва нафас сонини назорати остида ўтказилиши керак.
Терапевтик дозаларда препарат одатда яхши ўзлаштирилади.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши, олигурия, анурия, протеинурия, инерстициал нефрит, сийдикни қизил рангга бўялиши.
Аллергик реакциялар: эшакеми (шу жумладан конъюнктивада ва бурун-халқумнинг шиллиқ қаватларида), ангионевротик шиш, хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), бронхоспастик синдром, анафилактик шок.
Қон яратиш аъзолари томонидан: агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения.
Бошқалар: артериал босимни пасайиши.
Махаллий реакциялар: мушак ичига юборилганида юборилган жойда инфильтратлар бўлиши мумкин.
Ўта юқори сезувчанлик, қон яратилишини сусайиши (агранулоцитоз, цитостатик ёки инфекцион нейтропения), жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги билан боғлиқ бўлган наслий гемолитик анемия; бронхиал астма, бурун ва бурун ёндош бўшлиқларининг қайталанувчи полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни ўзлаштираолмасликнинг (шу жумладан анамнездаги) тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган биргаликда келиши; анемия, лейкопенияда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: болалар ҳаётининг биринчи уч ойлиги ёки тана вазни 5 кг дан кам бўлган болалар, буйрак касалликлари (пиелонефрит, гломерулонефрит - шу жумладан анамнездаги), алкоголизм.
Систолик артериал босими 100 мм симоб уст.паст ёки қон айланиши беқарор (масалан, миокард инфаркти, кўп сонли шикастланишлар, бошланаётган шок фонидаги) пациентларга вена ичига юборишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Фармацевтик номутаносибликни ривожланиш эҳтимоли юқори бўлганлиги туфайли, бошқа дори воситалари билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.
Этанолнинг таъсирини кучайтиради.
Метамизол натрий билан даволаш вақтида рентгеноконтраст дори воситалари, коллоидли қон ўрнини босувчи эритмалар ва пенициллин қўлланмаслиги керак.
Циклоспорин бир вақтда қўлланганида қонда циклосориннинг концентрацияси пасаяди.
Метамизол натрий перорал гипогликемик дори воситаларини, билвосита антикоагулянтларни, глюкокортикостероиларни ва индометацинни плазма оқсиллари билан боғидан сиқиб чиқариб, уларнинг фаоллигини оширади.
Фенилбутазон, барбитуратлар ва жигар микросомал ферментларининг бошқа индукторлари бир вақтда буюрилганида, метамизол натрийнинг самарадорлигини камайтирадилар.
Бошқа наркотик анальгетиклар, трициклик антидепрессантлар, контрацептив гормонал дори воситалари ва аллопуринол билан бир вақтда қўллаш, уларнинг токсиклигини ошишига олиб келиши мумкин.
Седатив ва анксиолитик дори воситалари (транквилизаторлар) метамизол натрийнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтиради.
Тиамазол ва цитостатиклар лейкопения ривожланиши хавфини оширади.
Препаратнинг самарасини кодеин, Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари ва пропранолол (фаолсизланишини секинлаштиради) кучайтирадилар.
Миелотоксик дори воситалари препаратнинг гематотоксиклик кўринишларини кучайтиради.
5 ёшгача бўлган болалар ва цитостатик дори воситаларини қабул қилаётган пациентларни даволашда, метамизол натрийни қабул қилиш фақат шифокорнинг кузатуви остида ўтказилиши керак.
Препаратни ўзлаштираолмаслик жуда кам учрайди, лекин препарат вена ичига юборилганидан кейин анафилактик шокни ривожланиш хавфи нисбатан юқори бўлади. Атопик бронхиал астмаси ва поллинозлари бўлган беморларда аллергик реакцияларни ривожланишининг юқори хавфи бор.
Метамизол натрийни қабул қилиш фонида агранулоцитоз ривожланиши мумкин, шунинг учун ҳароратни ошиши, этни увишиши, томоқ оғриқлари, ютишни қийинлашиши, стоматит аниқланганида, шунингдек вагинит ёки проктитнинг кўринишлари ривожланганида, дарҳол препаратни бекор қилиш керак. Препарат давомли (бир ҳафтадан кўпроқ) қўлланганида периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.
Қориндаги ўткир оғриқларни йўқотиш учун ишлатишга йўл қўйилмайди (сабаби аниқланмагунича).
Мушак ичига юбориш учун узун игнани ишлатиш керак.
Метаболитини чиқарилиши хисобига сийдик қизил рангга бўялиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликнинг I ва III ойликларида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорликнинг II уч ойлигида фақат она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган холларда қўллаш мумкин.
Препарат билан даволаш даврида эмизишни тўхтатиш керак.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Дори препарпатининг ножўя таъсирларини ҳисобга олиб, даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқариш ва юқори диққатни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, олигурия, гипотермия, артериал босимни пасайиши, тахикардия, хансираш, қулоқларда шовқин, уйқучанлик, алахсираш, онгни чалкашиши, ўткир агранулоцитоз, геморрагик синдром, ўткир буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, тиришишлар, нафас мушакларини фалажи.
Даволаш: меъдани ювиш, тузли сургилар, фаоллаштирилган кўмир; жадаллаштирилган диурез, гемодиализ ўтказиш, тиришиш синдроми ривожланганида - диазепам ва тез таъсир қилувчи барбитуратларни юбориш.
Инъекция учун эритма 50%. 2 мл дан нейтрал шиша ампулаларда. 5 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ПВХ контур уяли ўрамга жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«INTEGRA DD» МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси, 140519, Самарқанд вилояти, Пастдарғон тумани, “Димишиқбола” ҚФЙ, Кимёгар маҳалласи
Тел/факс: (+99866) 230-40-10.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Og'riq qoldiruvchi in'ektsiyalar, Asab tizimi uchun dorilar
Metamizol natriy: 500 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Analgin Integra DD in'ektsiya uchun eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Analgin Integra DD in'ektsiya uchun eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Analgin Integra DD in'ektsiya uchun eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Metamizol natriy hisoblanadi.
Analgin Integra DD in'ektsiya uchun eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Integra DD hisoblanadi.