Facebook Pixel Code

Azitromitsin Dentafil va D/vnut kukuni. taxminan 200 mg / 5 ml 10 ml №3 (flakonlar)


Uchun ko‘rsatma Azitromitsin Dentafil va D/vnut kukuni. taxminan 200 mg / 5 ml 10 ml №3 (flakonlar)

5 мл суспензия қуйидагиларни саклайди:

фаол модда: азитромицин дигидрати - 200 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий бензоат, натрий цитрати, тозаланган натрий карбоксиметилцеллюлоза, қанд, аэросил, хушбўй озуқа эссенцияси.

Оқ ранли ёки оқ сариқ тусли, ўзига хос бўлган мева ароматизатори хидли, ширин таъмли кукун. Оқ ранли ёки оқ сариқ тусли, ширин таъмли ўзига хос бўлган ароматизатор ҳидли тайёрланган суспензия.

Суспензия тайёрлаш учун кукун.

Антибиотик азалид (макролидлар гурухи). АТХ коди: J01FA10.

Кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотик. Янги макролид антибиотикларининг гуруҳи азалидларнинг биринчи вакили ҳисобланади. Яллиғланиш ўчоғида юкори концентрациялари ҳосил қилинганида бактерицид таъсир кўрсатади.

Препаратга граммусбат кокклар: Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae, C, F ва G гуруҳи стрептококклари, Streptococcus viridans; Staphylococcus aureus, грамманфий бактериялар: Haemophilus infeluenzae, Moraxella catarrhalis, Bordetella pertussis, Bordetella parapertussis, Haemophilus ducrei, Campylobacter jejuni, Neisseria gonorrhoeae ва Gardnerella vaginalis; айрим анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides bivius, Clostridium perfringens. Peptostreptococcus spp; шунингдек Chlamydia trachomatis, Mycoplasma pneumoniae, Ureaplasma urealyticum, Treponema pallidum, Borrelia burgdorferi сезгир.

Эритромицинга чидамли граммусбат бактерияларга нисбатан фаол эмас.

Фармакокинетикаси

Препарат меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, бу уни кислотали муҳитга чидамлилиги ва липофиллиги билан боғлиқ. Ичга 500 мг қабул қилинганидан кейин, азитромициннинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Стах) 2,5-2,96 соатда эришади ва у 0,4 мг/л ни ташкил этади. Биокираолишлиги 37% ни ташкил этади. Азитромицин нафас йўлларига, урогенитал йўлларининг аъзолари ва тўқималарига яхши ўтади. Тўқималардаги юқори концентрацияси (қон плазмасидагига нисбатан 10-50 марта юқори) ва ярим чиқарилиш даврининг (Т1/2) узоқлиги азитромициннинг қон плазмаси оқсиллари билан паст даражада боғланиши, ҳамда уни эукариотик хужайраларга кира олиш қобилияти ва рН паст бўлган, лизосомалар атрофидаги муҳитда кўпроқ тўпланиши билан боғлиқ. Бу ўз навбатида, катта эҳтимолий тақсимланиш хажмини (31,1л/кг) ва юқори плазма клиренсини белгилайди.

Азитромицинни кўпроқ лизосомаларда тўпланиш хусусияти, айниқса ҳужайра ички қўзғатувчиларини элиминацияси учун мухим. Фагоцитлар азитромицинни инфекция жойига етказиб бериши, у ерда унинг фагоцитоз жараёнида ажралиб чиқиши исботланган. Азитромициннинг концентрацияси инфекция ўчоғида, соғлом тўқималарга нисбатан (ўртача 24-34% га) ишонарли юқори ва яллиғланиш шиши даражаси билан мувофиқлаштиради.

Фагоцитлардаги юқори концентрациясига қарамай, азитромицин уларнинг функциясига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Азитромицин яллиғланиш

ўчоқларида бактерицид концентрацияларда, охирги қабул қилинган дозадан кейин 5-7 кун давомида сақланади, бу қисқа (3-кунлик ва 5-кунлик) даволаш курсларини ишлаб чиқиш имконини беради. Асосан жигарда нофаол метаболитларни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди.

Азитромицин қон плазмасидан 2 босқичда чиқарилади: Т12 қабул қилингандан кейин 8 дан 24 соат оралиғида 14-20 соатни ва 24 дан 72 соат оралиғида 41 соатни ташкил этади, бу препаратни суткада 1 марта қўллаш имконини беради.

Асосан сафро билан ўзгармаган ҳолда, оз қисми буйраклар орқали сийдик билан чиқарилади.

Препаратга сезгир бўлган қўзғатувчилар чақирган инфекцион яллиғланиш касалликлари:

  • нафас йўлларининг юқори бўлимлари ва ЛОР-аъзолари (ангина, синусит, тонзиллит, Ўрта отит) инфекциялари;
  • скарлатина; нафас йўлларининг қуйи бўлимлари (бактериал ва типик пневмониялар, бронхит) инфекциялари;
  • тери ва юмшоқ тўқималар (ўртача оғирликдаги хуснбузар (Аcne Vulgaris) тошмаси, сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар) инфекциялари;
  • урогенитал йўлларининг инфекциялари (асоратланмаган уретрит ва ёки цервицит);
  • Лайм касаллиги (боррелиоз), бошланғич босқичини даволаш учун (erythema migrans) қўлланади.

Ичга қабул қилишга овқатдан 1 соат олдин ёки 2 соатдан кейин суткада 1 марта буюрилади.

Болаларга юқори ва қуйи нафас йўллари, тери ва юмшоқ тўқималар инфекцияларида 10 мг/кг тана вазнига суткада 1 марта 3 кун давомида (курсий доза 30 мг/кг тана вазнига) ёки 5 кун давомида: биринчи куни 10 мг/кг тана вазнига, сўнгра 5-10 мг/кг тана вазнига суткада 1 марта 4 кун давомида буюрилади.

Болаларда erythema migrans даволашда препаратни суткада бир марта 5 кун давомида буюрилади: 20 мг/кг тана вазнига биринчи куни ва 10 мг/кг тана вазнига 2 дан 5 кунгача.

Суспензияни қуйидаги тарзда тайёрланади: кукунли флаконни ярмигача сув қуйилади ва яхшилаб чайқатилади.

Сўнгра қолган 30 мл белгигача сув куйилади ва яна суспензия хосил бўлгунича чайқатилади.

Флакон ичидагисини ҳар бир истеъмол олдидан камида 1-3 минут давомида чайқатиш тавсия этилади.

Кам учрайди (0,7% ва ундан кам ҳолларда).

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: мелена, холестатик сариқлик, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият, иштахани пасайиши, гастрит, жигар ферментларининг фаоллигини ўртача қайта ошиши, оғиз бўшлиғини шиллиқ қаватини кандидомикози, таъмни ўзгариши.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: нефрит, қин кандидомикози.

Юрак қон-томир тизими томонидан: юрак уриши, кўкрак қафасида оғриқлар.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, юқори толиқиш; болаларда бош огриги (ўрта отитни даволашда), гиперкинезия, хавотирлик, невроз, уйқуни бузилиши.

Аллергик реакциялар: жуда кам ҳолларда тери тошмалари, Квинке шиши, терини қичишиши, эшакеми, фотосенсибилизация, қичишиш, конъюнктивит, Стивенса-Жонсон синдроми.

Лаборатория кўрсаткичлари томонидан: алоҳида ҳолларда нейтрофилия, эозинофилия (ўзгарган кўрсаткичлар даволаш тўхтатилганидан кейин 2-3 ҳафта ўтгач меъёрга қайтади). Бошқалар: астения, фотосенсибилизация.

  • жигар ва буйраклар функциясининг огир бузилишлари;
  • азитромицинга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.
  • макролид гуруҳи антибиотикларига юкори сезувчанлик;
  • 6 ойликгача бўлган болаларда (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.

Антацид воситалар (алюминий, магний сақловчи), этанол ва овқат қабул қилиш азитромициннинг сўрилишини сезиларли даражада камайтиради, шунинг учун препаратни бу препаратлар ва овқат қабул қилишдан камида 1 соат олдин ёки 2 соатдан кейин қабул қилиш керак.

Азитромицин, бошқа макролид антибиотикларидан фарқли равишда цитохром Р450 тизимининг изоферментлари билан боғланмайди.

Ҳозирги кунда теофиллин, терфенадин, карбамазепин, триазолам, дигоксин билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Варфарин билан бирга қўллашнинг зарурати бўлганида протромбин вақтини синчиклаб назорат қилиш тавсия этилади.

Макролидлар эрготамин ва дигидроэрготамин билан бир вақтда қабул қилинганда, уларнинг заҳарли таъсирлари (томирларнинг спазми, дизестезия) намоён бўлиши мумкин.

Линкозаминлар азитромициннинг самарасини пасайтиради, тетрациклин ва хлорамфеникол эса оширади.

Азитромицин гепарин билан фармацевтик номутаносиб.

Эҳтиёткорлик билан жигар ва буйраклар функциясининг бузилишларида қўлланилади. Азитромицин ва антацид препаратларини қабул қилиш орасида камида 2 соатлик танаффусга риоя қилиш тавсия этилади.

Препаратнинг бир дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилганида, ўтказиб юборилган дозани иложи борича тезроқ, кейингиларини эса 24 соатлик танаффус билан қабул қилиш керак.

Пациентни ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлганида шифокорга хабар қилиши кераклиги тўғрисида огоҳлантириш лозим.

Препаратни ҳомиладорликда фақат агар она учун тахмин қилинадиган фойда ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда мумкин.

Препаратни лактация даврида қўллаш зарур бўлган ҳолларда кўкрак билан эмизишни тўхтатиш лозим (кўкрак сути билан чиқарилади).

Симптомлари: кўнгил айниши, эшитишни вақтинчалик йўқотиш, қусиш, диарея. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Суспензияни тайёрлаш учун кукун 200 мг/5 мл флаконларда ва 10 мл инъекция учун сув 3 та полиэтилен ампулаларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Тайёр суспензия 7 кун 10 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

"Dentafill Plyus" МЧЖ

111814, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, "Чиғатой-Оқтепа" ҚФЙ, Ўнқўрғон кўчаси, 1-уй. Тел./Факс: (+99871) 231-78-00

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Azitromitsin: 40 mg/ml

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
3
Ovoz balandligi:
30 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
6 oydan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha (foyda/xavf nisbati hisobga olingan holda)
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
shifokor bilan maslahatlashganidan keyin
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Azitromitsin Dentafil va D/vnut kukuni. taxminan 200 mg / 5 ml 10 ml №3 (flakonlar) narxi 4567 so'm - 1 шт.

6 oydan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Azitromitsin Dentafil va D/vnut kukuni. taxminan 200 mg / 5 ml 10 ml №3 (flakonlar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Azitromitsin Dentafil va D/vnut kukuni. taxminan 200 mg / 5 ml 10 ml №3 (flakonlar) ning asosiy faol moddasi Azitromitsin hisoblanadi.