Fungoterbin
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Fungoterbin Neo tashqi foydalanish uchun gel 10 mg/g + 100 mg/g har biri 15 g (naycha)»
1 г таркиби:
этувчи моддалар: тербинафин гидрохлориди - 10 мг, мочевина - 100 мг;
ёрдамчи моддалар: бутилгидрокситолуол, карбомер, троламин, пропиленгликоль.
Рангсиз, тиниқ ёки ярим тиниқ, билинар-билинмас ҳидли гель.
Сиртга қўллаш учун гель
Замбуруғларга қарши восита. Код АТХ: D01AE.
Фармакодинамикаси
Сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши препарат. Тербинафин - Фунготербин® НЕО препаратнинг фаол моддаси бўлиб, аллиламин ҳисобланади ва замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга.
Тербинафин замбуруғларда эргостерол биосинтезнинг эрта босқичларини бузади. Бу эргостеролни танқислигига ва ҳужайра ичида скваленни тўпланишига олиб келади, бу замбуруғ ҳужайрасини нобуд бўлишини чақиради. Тербинафинни таъсири, замбуруғ ҳужайрасининг мембранасида жойлашган скваленэпоксидаза ферментини сусайтириши йўли билан амалга оширилади. Ушбу фермент цитохром Р450 тизимига тааллуқли эмас, шунинг учун тербинафин гормонларни ёки бошқа дори препаратларининг метаболизмига таъсир қилмайди.
Тербинафин дерматофитлар, моғор ва айрим диморф замбуруғларга нисбатан фунгицид таъсир кўрсатади. Ачитқи замбуруғларига нисбатан, уларнинг турига қараб фунгицид ёки фунгистатик фаолликка эга бўлиши мумкин.
Мочевина - Фунготербин® НЕО нинг иккинчи фаол компоненти бўлиб, юмшатувчи, кўчирувчи ва намловчи самараларга эга, дерматопенетрантлигини (терига ўтиш) ни ошириш ва терида тербинафиннинг юқори концентрациясини ҳосил қилиш қобилиятига эга. Мочевина сувни боғлаш ва терининг шох пардасини юмшатиш қобилиятига эга.
Фармакокинетикаси
Гель маҳаллий қўлланганида тербинафиннинг камида 5% сўрилади, шу тарзда препаратнинг тизимли таъсири кам. Препарат терига тез ўтади ва ёғ безларида тўпланади.
Замбуруғ касалликларини олдини олиш ва даволаш учун:
Trychophyton (масалан, T.rubrum, T.mentagrophytes, T.verrucosum, T.violaceum), Microsporum canis ва Epidermophyton flocсоesum каби дерматофитлар чақирган терининг замбуруғли инфекциялари.
Candida тури (масалан, Candida albicans) ачитқисимон замбуруғлари чақирган тери инфекциялари.
Pityrosporum orbiculare (шу жумладан, маълум бўлган Malassezia furfur номи остида) томонидан чақирилган ранг-баранг темираткида (Pityrosporum versicolor) қўлланади.
Препарат компонентларига ўта юқори сезувчанлик, болаларда (2 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, алкоголизм, қон касалликлари, ўсмалар, моддалар алмашинуви касалликлари, оёқ-қўллар қон томирларининг патологияси, ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Сиртга қўлланади. Препаратни терига суткада бир ёки икки марта суртилади. Гелни шикастланган терига юпқа қават қилиб қўйилади ва енгил суртилади. Даволаш самарасини ошириш учун окклюзион боғламларни қўллаш мумкин. Терлаш билан бирга кечадиган инфекцияларда (сут безлари остида, бармоқлар ораси соҳаларида, думбалар орасида, чов соҳасида) гель суртилган жойни дока билан беркитиш мумкин, айниқса кечқурун.
Даволашнинг ўртача давомийлиги ва муддати:
Тана, болдир дерматомикозлари: 1 ҳафта, кунига 1 марта.
Товон дерматомикози: 1 ҳафта, кунига 1 марта.
Тери кандидози: 1-2 ҳафта, кунига 1 ёки 2 марта.
Ранг-баранг темиратки: 1 ҳафта, кунига 1 ёки 2 марта.
Жуда кам ҳолларда гелни суртиш жойида терини қизариши, қичишиш ёки ачишиш ҳисси кузатилиши мумкин, аммо бу кўринишлар кам ҳолларда даволашни тўхтатиш заруратига олиб келган.
Юқоридаги симптомларни аллергик реакциялардан фарқлаш керак, масалан кам холларда юзага келадиган эшакеми, аммо улар пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш керак.
Дозани ошириб юборилиш ҳолатлари ҳақида маълумотлар йўқ. Фунготербин® таблеткаси билан дозани ошириб юбориш ҳолларидаги каби, шундай ножўя ҳолатлар ривожланишини кутиш мумкин: кўнгил айниши, иштаҳани бузилиши, қориннинг юқори ярмида оғриқлар, диарея, аммо бу кўринишлар пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш зарур.
Тербинафинни сиртга қўлланганда дориларнинг бирон-бир ўзаро таъсири маълум эмас.
Клиник кўринишларининг яққоллиги одатда даволашнинг биринчи кунида аниқланади. Тартибсиз даволанишда ёки уни муддатидан аввал тўхтатилганида, инфекцияни қайталаниши хавфи мавжуд. Агар икки ҳафта даволашдан кейин, соғайиш белгилари аниқланмаса, ташҳиснинг верификациясини ўтказиш лозим.
Гель фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш лозим, чунки препарат таъсирланишни чақириши мумкин. Тасодифан препарат кўзга тушса, уни дарҳол оқар сувда ювиш лозим, таъсирланишнинг турғун кўринишлари ривожланиш ҳолида эса, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Экспериментал текширувларда тербинафиннинг тератоген хусусиятлари аниқланмаган. Препаратни ҳомиладорлик даврида она учун потенциал фойда ҳомила учун хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.
Сиртга қўллаш учун гель. 10, 15, 20, 25, 30, 40, 50 ёки 100 г дан алюмин тубаларда ёки полиэтилен ламинат тубаларда. Ҳар бир туба препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
20 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин.
Рецептсиз.
«НИЖФАРМ» АЖ, Россия,
603950, Нижний Новгород ш.,
ГСП-459, Салганская кўч., 7,
Тел.: (831) 278-80-88; Факс: (831) 430-72-28.
E-mail: med@stada.ru