Facebook Pixel Code

Lugs

Tovarlar: 1
Lugs  tashqi foydalanish uchun eritma 1%, 20 ml (shisha)
Dkp farmatsevtika fabrikasi (Ukraina)
dan 8250 so'm
Без рецепта
в 58 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 8250 so'm (58 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Lugs tashqi foydalanish uchun eritma 1%, 20 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Lugs tashqi foydalanish uchun eritma 1%, 20 ml (shisha)»

100 мг препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: йод - 1 г;

ёрдамчи моддалар: калий йодиди, эвкалипт настойкаси (этанол сақлайди), глицерин, тозаланган сув.

Кизил-қўнғир рангли, йод ва эвкалипт ҳидли суюқлик.

Сиртга қўллаш учун эритма.

Томоқ касалликларида қўлланадиган препарат. Антисептиклар. АТХ коди: R02AA20.

Препарат граммусбат ва грамманфий бактериялар, шу жумладан стептококклар, стафилококклар, ичак таёқчасига антимикроб таъсир кўрсатадиган йод сақлайди. Микробларга қарши таъсир механизми оқсил молекулаларининг N-гуруҳлари билан ўзаро таъсир қилиши оқибатида оқсилни денатурацияга учрашида намоён бўлади.

Фармакокинетикаси

Йод организмдан асосан буйрак орқали, қисман - меъда-ичак йўллари, тер ва сут безлари орқали чиқарилади.

Томоқ ва ҳалқумнинг яллиғланиш касалликларини (тонзиллит, фарингит, ангиналар, глоссит, афтоз стоматит) мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Пуркагич юқорига қаратиб ўрнатилади, эритма пуркагичга келиб тушиши ва босилгандан сўнг сепилиши учун қалпоқчаси 1-2 марта босилади. Сўнгра пуркагич оғиз бўшлиғига 2-3 см киритилади, оғиз беркитилади, хаво тутиб турилади ва қалпоқчаси 2 марта шундай босиладики, биринчиси ўнг томонга, бошқаси чап томонга сепилади. Препарат овқат қабул қилгандан сўнг суткада 1-2 марта қўлланади (камида 6 соат танаффус билан). Қўллашнинг давомийлиги касалликни кечиш оғирлигига, шунингдек ёндош даволашнинг характерига боғлиқ.

Препаратни узоқ вақт қўлланиши йодизм (тумов, эшакеми, Квинке шиши, кўз ёшини оқиши, сўлак ажралиши, терида тошма, мушак кучсизлиги, тормозланиш) га олиб келиши мумкин.

Йод ва препаратнинг бошқа компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Қалқонсимон безнинг гиперфункцияси, декомпенсацияланган юрак, буйрак, жигар етишмовчилиги, радиоактив йод билан текшириш ва даволаш (текшириш ёки даволашдан 2 ҳафта олдинги ва кейинги даврда).

Препарат ичга қабул қилиш учун мўлжалланмаган. Препаратни ютишдан ва/ёки нафас билан олиш мумкин эмас. Ларингитда ларингоспазм бўлиши мумкинлиги сабабли, туберкулезда, геморрагик диатезларда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Кўзларга тушишига йўл қўйилмасин.

Водород пероксиди эритмаси ва бошқа антисептик воситалари билан бир вақтда қўлланилмасин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилмасин.

Болалар

8 ёшгача бўлган болаларга қўлланилмасин.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусиятлари

Номаълум.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Йодизм (тумов, эшакеми, Квинке шиши, кўз ёшни оқиши, сўлак ажралиши, терида тошма, мушак кучсизлиги, тормозланиш) ривожланиши мумкин.

Даволаш. Препаратни қўллашни тўхтатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш керак.

20 мл дан контейнерда ёки механик пуркагичи бўлган флаконда, №1 ўрамда.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

«ДКП «Фармацевтическая фабрика» МЧЖ.

Украина, 12430, Житомир вилояти, Житомир тумани, Станишовка, Королёв кўч., 5 уй.

Lugs narxi dan boshlanadi 8250.00
Nomi Narxi so'm
Lugs tashqi foydalanish uchun eritma 1%, 20 ml (shisha) 8250 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish