Osetron
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Osetron tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 2 mg / ml, 2 ml № 5 (ampulalar)»
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда - ондансетрон гидрохлориди 4,988 мг ёки 9,976 мг.
Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, лактоза, магний стеарати, сувсиз кремний коллоиди, гипермеллоза (15 cps), титан диоксиди, тозаланган тальк, пропиленгликоль, дихлорметан*, изопропил спирти* (*ишлаб чиқариш жараёнида йўқотилади).
Инъекция учун 1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда - ондансетрон гидрохлориди 2,494 мг.
Ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, моногидрати, натрий цитрати, натрий хлориди, инъекция учун сув.
Таблеткалар: oқ, думалоқ иккиёқлама қабариқ бир томонида «Rx» ёзуви ва бошқа томони текис юзали таблеткалар.
Инъекция учун эритма: тиниқ USP 1 тур 2 ва 5 мл қажмли ампулаларга тўлдирилган тиниқ, рангсиз эритма.
Кобиқ билан қопланган таблеткалар, 4 мг ва 8 мг.
Инъекция учун эритма ампулаларда, 4 мг/2 мл ва 8 мг/4 мл.
Кусишга карши восита. АТХ коди: A04AA01.
Фармакодинамикаси
Ондансетрон - қусишга қарши восита, юқори селектив ва 5НТ3 рецепторларини рақобатли антагонисти (периферик ва марказий нерв тизимида жойлашган серотонин рецепторларининг кичик синфи). Химиотерапевтик препаратлар ва нур билан даволаш меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватининг энтерохромафин ҳужайраларидан серотонинни ажралиб чиқишига сабабчи бўлиши мумкин, бу қусиш рефлексини, ҳамда у билан бирга кечувчи кўнгил айниши ҳиссини чақиради. Осетрон® бу рефлексда иштирок этадиган периферик нервларнинг 5НТ3 рецепторларни пресинаптик мембраналарини селектив блоклайди. Бундан ташқари, препарат бош мия ўзагида жойлашган 5НТ3 рецепторларига таъсир қилади. Шундай қилиб, ондансетрон химио- ва радио терапия чақирган кўнгил айниши ва қусишни бартараф қилади, бу қандай-бўлмасин жиддий экстрапирамид самараларни чақирмайди.
Фармакокинетикаси
Ондансетрон ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан тўлиқ сўрилади ва жигардан биринчи ўтишда метаболизмга учрайди. Қон плазмасидаги чўққи концентрациясига (Сmах) перорал қабул қилингандан кейин тахминан 1,5 соат ўтгач 8 мг онданстерон вена ичига юборилганидан кейин 5 минут ўтгач 80-100 мкг/л га тенг Сmах га эришилади. Препаратни биокиришаолишлиги тахминан 60% ни ташкил қилади, бир вақтда овқат қабул қилинганида бироз ошади.
Oғиз орқали қабул қилинганида, мушак ичига ва вена ичига юборилганда ондастероннинг тақсимланиши бир хил. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши ўртача ва 70-76% ни ташкил қилади. Юборилган дозанинг асосий қисми (85-90%) жигарда цитохром Р450 иштирокида индол циклининг бирикмаларигача гидроксилланади, сўнгра эса глюкурон ва олтингугурт кислотаси билан конъгация қилади.
Метаболитлар аҳлат ва сийдик билан чиқарилади. Препаратнинг тахминан 10% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
8 мг ондансетронни кейинги оғиз орқали буюрилганда қон плазмасидаги чўққи концентрациясига 1,6 соат ўтгач эришилади. Умумий тақсимланиш ҳажми 1,9 л/кг ни ташкил қилади, ярим чиқарилиш даври 5 соатгача ошади. Ондастероннинг фармакокинетик параметрлари кўп марта юборилганида ўзгармайди.
Жигар функциясининг оғир бузилишлари бўлган пациентларда ондастеронни тизимли клиренси кескин камаяди, бунинг натижасида унинг ярим чиқарилиш даври узаяди (15-32 соатгача), оғиз орқали қабул қилинганидаги биокиришаолишлиги тизим олди метаболизмини камайиши оқибатида 100% га етади.
Цитостатик химиотерапия ёки нур билан даволаш, чақирган, ҳамда операциядан кейинги даврдаги кўнгил айниши ва қусишда қўлланади.
Цитостатик даволашни ўтказишдан олдин дозалаш тартиби қусиш реакциясининг яққоллик даражасига кўра шахсий. Осетроннинг максимал суткалик дозаси 32 мг ни ташкил қилади, жигар функциясининг ўртача ва оғир бузилишлари бўлган пациентлар учун - 8 мг.
Инъекция учун эритма шаклидаги осетронни мушак ичга ёки вена ичига бир марталик инъекция ёки инфузия орқали юбориш мумкин. Осетроннинг инфузия учун эритмасини тайёрлаш учун 0,9% натрий хлориди эритмаси, 5% глюкоза эритмаси, Рингер эритмаси ишлатилади. Инфузион юбориш учун эритма бевосита юборишдан олдин тайёрланади; тўлиқ ишлатилгунича 24 соатдан кўп бўлмаган вақт 2-8°С ҳароратда сақланади. Инфузияни ўтказиш вақтида ёруғликдан ҳимоя қилиш талаб қилинмайди (меъёрий ёруғликда).
Эметоген химиотерапияси ва нур билан даволаш
Катталарга 8 мг дозада вена ичига аста-секин даволашдан бевосита олдин ёки ичга даволашни ўтказишдан олдин, кейинчалик ичга 8 мг дан 12 соатлик оралиқда буюрилади. Кечки ёки муддати узайган қусишларни олдини олиш учун биринчи 24 соатдан кейин 8 мг дозани, кейинчалик ичга суткада 2 мартадан химиотерапия тугагандан бошлаб 5 кунгача давом эттириш керак.
Юқори эметоген химиотерапияси
- бир марталик 8-32 мг дозада вена ичига аста-секин бевосита химиотерапияни ўтказишдан олдин: 8 мг дозадан юқори дозада юборилганида осетронни 50-100 мл вена ичига қўйиш учун эритмада (0,9% ли натрий хлорид эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси, Рингер эритмаси) суюлтириш ва инфузияни камида 15 минут давомида ўтказиш керак;
- 8 мг доза вена ичига аста-секин химиотерапия курсини ўтказишдан олдин, сўнгра вена ичига 2 марта 8 мг дозада 2-4 соатлик оралиқ билан ёки вена ичига томчилаб соатига 1 мг дозада 24 соат давомида.
Кечки ёки муддати узайган қусишни бартараф қилиш учун биринчи 24 соатдан кейин осетронни ичига 8 мг дозада суткада 2 марта химиотерапия тугагандан кейин 5 кунгача бўлган муддатда қўллаш тавсия қилинади.
Болаларга бир марталик вена ичига инъекциялар кўринишида 5 мг/м2 дозада химиотерапия ўтказишдан бевосита олдин, кейинчалик ичга 4 мг дозада инъекциядан 12 соат кейин буюриш мумкин. Қусишни олдини олиш учун кейинги 5 кун давомида осетрон® ичга 4 мг дан суткада 2 марта буюрилади.
Операциядан кейинги кўнгил айниши ва қусиш
Катталар: операциядан кейинги кўнгил айниши ва қусишни бартараф қилиш учун осетрон® ичга 16 мг дозада анестезиядан 1 соат олдин буюрилади. 4 мг ни муқобил аста-секин вена ичига ёки анестезия индукцияси вақтида инъекция кўринишида буюриш мумкин. Операциядан кейинги ривожланган кўнгил айниш ва қусишни бартараф қилиш учун 4 мг ни бир марта мушак ичига ёки вена ичига аста-секин юбориш тавсия қилинади.
Болалар: болаларда операциядан кейинги кўнгил айниш ва қусишни бартараф қилиш учун осетронни 0,1 мг/кг дозада (максимал 4 мг гача аста-секин вена ичига инъекция кўринишида анестезия индукцияси вақтида ёки ундан кейин буюриш мумкин. Болаларда операциядан кейинги ривожланган кўнгил айниши ва қусишни бартараф қилиш учун, шунингдек остеронни 0,1 мг/кг дозада (максимал 4 мг гача) аста-секин вена ичига инъекцияси кўринишида буюриш мумкин.
- бош оғриғи, бош айланиши, кўришни вақтинчалик бузилиши (ноаниқлик, аккомадацияни бузилиши), МНТ сусайиши, парестезиялар, ҳолсизлик, тиришиш хуружлари, экстрапирамид симптоматика, ҳушни йўқотиш;
- қабзият, диарея, оғизни қуриши, ҳичоқ тутиш, аминотрансферазалар даражасини (ACT ёки АЛТ) транзитор ошиши, жигар етишмовчилиги;
- иссиқни ва юзга қон оқиб келишини ҳис қилиш гипокалемия, тахикардия ёки брадикардия, гипотензия, ҳушни йўқотиш, кукракда оғриқлар (ангиноз тури), ритмни бузилиши, II даражали атриовентрикуляр блокадани ҳам қўшиб;
- эшакеми, бронхоспазм, ангионевротик шиш, анафилаксия, оғриқ, инъекция жойида қизариш ва ачишиш.
- ондансетронга ёки препаратнинг қандай бўлмасин компонентига юқори сезувчанлик;
- ҳомиладорлик, эмизиш, (даволаш вақтида тўхтатилади);
- болалар: анестезия ҳолида 2 ёшгача, химиотерапияда - 4 ёшгача қўллаш мумкин эмас.
Дорининг ўзаро таъсири
Осетрон® жигарда цитохром Р450 фермент тизими иштирокида метаболизмга учрайди - Р450 ферменти (CYP2D6 ва CYP3A) ингибиторлари:
- аллопуринол, макролид антибиотиклар, антидепрессантлар - МАО ингибиторлари, хлорамфеникол, циметидин, эстроген сақловчи перорал контрацептивлар, дилтиазем, дисульфирам, вальпроат кислотаси, вальпроат натрий, флюконазол, фторхинолон, изониазид, кетоконазол, ловастатин, метронидазол, омепразол, пропранаол, хинидин, хинин, верапамил билан бирга қўлланганида эҳтиёткорлик талаб қилинади.
Махсус кўрсатмалар
5НТ3 рецепторларини бошқа селектив антогонистлари илгари қўлланган пациентларда юқори сезувчанлик реакциялари кузатилган, осетронни қўлланганда ҳам ўхшаш реакциялар ривожланиши мумкин. Осетрон® қабзиятни чақиради, ичак ўтказмаслиги бўлган беморларда препарат қўлланганидан кейин мунтазам кузатув талаб қилинади.
Жигар ва буйраклар функцияси бузилган беморларда қўлланилиши
Жигар етишмовчилигида Осетрон® клиренси камаяди ва ярим чиқарилиш даври ошади, бу дозага тузатиш талаб қилади. Суткалик дозани 8 мг дан оширмаслик талаб қилинади.
Автотранспортни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни беморларга буюришда марказий нерв тизими томонидан ножўя ҳолатлар (бош оғриғи, бош айланиши, кўришни вақтинчалик бузилиши) ривожланади, юқори диққат ва тезкор реакцияларни талаб қиладиган ишларни бажаришдан сақланиш тавсия қилинади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: ножўя самараларни кучайиши (манифестацияси).
Даволаш: препаратни бекор қилиш ва ҳаётий муҳим функцияларни тутиб туришга йўналтирилган симптоматик даволаш. Махсус антидоти йўқ.
Таблеткалар 4 мг ва 8 мг дан. Блистерларга 10 таблеткадан ўрамланган. 1 блистер картон қути ичига қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга жойланган. 5 бундай қутилар 1 ташқи қутига жойланган.
Инъекция учун эритма ампулаларда 4 мг/2 мл ва 8 мг/4 мл дан. Блистерларга 5 ампуладан ўрамланган. 1 блистер картон қути ичига қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга жойланган. 5 бундай қутилар 1 ташқи қутига жойланган.
Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 25 °С гача ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Препарат яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Рецепт бўйича.
«Д-р Редди`с Лабораторис Лимитед», Ҳиндистон
8-2-337, Road No.3, Banjara Hills, Hyderabad -500034, Telangana, Ҳиндистон
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Osetron tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 2 mg / ml, 2 ml № 5 (ampulalar) | 55000 so'm |
Osetron tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 2 mg/ml, 4 ml №5 (ampulalar) | 104500 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent