Paskard
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Paskard 75 qoplangan planshetlar 75 mg / 15,2 mg № 100 (flakon)»
фаол моддалар: ацетилсалицил кислотаси 75 мг ёки 150 мг, магний гидроксиди 15,2 мг ёки 30,4 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий крахмал гликоляти, гидроксипропил- целлюлоза, коллоидли кремний диоксиди, микрокристал целлюлоза, магний стеарати.
Кобиқ: гидроксипропилметилцеллюлоза, пропиленгликоль, тальк.
75 мг/15,2 мг - оқ ёки деярли рангли, икки томонлама қавариқ, дума- лоқ шаклли, бир томонида.
150 мг/30,4 мг - оқ ёки оқиш рангли, икки томони қавариқ, овал шаклли, бир томонида рискали, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Кобиқ билан қопланган таблеткалар.
Антиагрегант. АТХ коди: В01АС30.
Ацетилсалицил кислотасининг (АСК) таъсир механизмининг асоси- да циклооксигеназани (ЦОГ-1) қайтмас ингибицияси ётади, бунинг натижасида тромбоксан А2 нинг синтези блокланади ва тромбоцит- лар агрегацияси бостирилади. АСК ни тромбоцитлар агрегациясини бостиришини бошқа механизмлари ҳам бор деб ҳисобланади, бу унинг турли томирли касалликларда қўллаш соҳасини кенгайтиради. АСК шунингдек яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи самараларга ҳам эга.
Паскард®нинг таркибига кирувчи магний гидроксиди меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини ацетилсалицил кислотасининг таъси- ридан ҳимоя қилади.
Фармакокинетикаси
АСК меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. АСК нинг ярим чиқарилиш даври тахминан 15 минутни ташкил қилади, чунки ферментлар иштирокида АСК ичакда, жигарда ва қон плазмасида тез салицил кислотасига (СК) гидролизланади. СК нинг яримчиқарилиш даври тахминан 3 соатни ташкил қилади, аммо у АСК нинг катта доза- лари (3,0 г дан кўпроқ) бир вақтда юборилганида фермент тизим- ларининг тўйиниши натижасида аҳамиятли ошиши мумкин.
АСК нинг биокираолишлиги тахминан 70% ни ташкил қилади, лекин бу катталик аҳамиятли даражада тебранади, чунки АСК ферментлар таъсири остида СК га тизим олди гидролизига учрайди (меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қавати, жигар). СК нинг биокираолишлиги 80- 100% ни ташкил қилади.
Магний гидроксидининг ишлатилаётган дозалари ацетилсалицил кислотасининг биокираолишлигига таъсир қилмайди.
Хавф омиллари (масалан, қандли диабет, гиперлипидемия, арте- риал гипертензия, семириш, чекиш, кексалик ёши) мавжудлигидаги тромбоз ва ўткир юрак етишмовчилиги каби юрак-томир касаллик- ларини бирламчи олдини олиш.
Такрорий миокард инфаркти ва қон томирларининг тромбозини ол- дини олиш.
Томирлардаги хирургик аралашувлардан (аортокоронар шунтлаш, тери орқали транслюминал коронар ангиопластика) кейинги тромбо- эмболияни олдини олиш.
Ностабил стенокардияда қўлланилади.
Таблеткалар бутунлигича сув билан ютилади. Хоҳишга қараб таб- леткани иккига бўлиш, чайнаш ёки олдиндан майдалаш мумкин.
Хавф омиллари (масалан, қандли диабет, гиперлипидемия, арте- риал гипертензия, семириш, чекиш, кексалик ёши) мавжудлигида тромбоз ва ўткир юрак етишмовчилиги каби юрак-томир касалликларини бирламчи олдини олиш - 150 мг дозада АСК сақловчи Паскард® препаратини 1 таблеткаси биринчи суткада, сўнгра 75 мг дозада АСК сақловчи 1 таблетка суткада 1 марта.
Такрорий миокард инфаркти ва қон томирларининг тромбозини олдини олиш - 75-150 мг дозада АСК сақловчи Паскард® препаратини 1 таблеткасисуткада 1 марта.
Томирлардаги хирургик аралашувлардан кейинги (аортокоронар шунтлаш, тери орқали транслюминал коронар ангиопластика) тромбоэмболияларни олдини олиш - 75-150 мг дозада АСК сақловчи Паскард® препаратини 1 таблеткаси суткада 1 марта.
Ностабил стенокардия - 75-150 мг доза АСК сақловчи Паскард® препаратини 1 таблеткасисуткада 1 марта.
Қуйида келтирилган ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги қуйидаги- ларга мувофиқ аниқланган: жуда тез-тез 1/10; тез-тез >1/100, <1/10; баъзида >1/1000, <1/100; кам >1/10000, <1/1000; жуда кам <1/10000, алоҳида хабарларни қўшиб.
Аллергик реакциялар: тез-тез - эшакеми, Квинке шиши. Иммун тизими томонидан: баъзида - анафилактик реакциялар.
Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда тез-тез - жиғилдон қайнаши; тез-тез - кўнгил айниши, қусиш; баъзида - қорин соҳасида оғриқ ҳис қилиш, меъда ва ўникки бармоқ ичак шиллиқ қаватининг яралари, меъда-ичак қон кетишлари, шу жумладан, кам - перфора- тив, «жигар» ферментлари фаоллигини ошиши; жуда кам - стоматит, эзофагит, меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларини эрозив ши- кастланиши, стриктуралар, колит, ичакнинг таъсирланиш синдроми.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан:
тез-тез - бронхоспазм.
Қон яратиш ва лимфатик тизими томонидан: жуда тез-тез - юқори қоновчанлик; кам - анемия; жуда кам - гипопротромбинемия, тромбоцитопения, нейтропения, апластик анемия, эозинофилия, аг- ранулоцитоз.
Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез - бош оғриғи, уйқу- сизлик; баъзида - бош айланиши, уйқучанлик, кам - қулоқларда шов- қин, мия ичига қон қуйилиши.
НОЖЎЯ ТАЪСИР КУЗАТИЛГАНДА ШИФОКОРГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ!
АСК, препаратнинг ёрдамчи моддаларига ва бошқа НЯҚП юқори сезувчанлик, бош мияга қон қўйилиши;
Қон кетишига мойиллик (К витаминининг етишмовчилиги, тромбо- цитопения, геморрагик диатез);
Салицилатлар ва НЯҚП ни қабул қилиш билан индукцияланган бронхиал астма;
Меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланиши (зўрайиш босқичидаги);
Меъда-ичак қон кетишлари;
Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 10 мл/мин дан кам);
Ҳомиладорлик (I ва III триместрлари) ва лактация даври;
Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги;
Метотрексат билан бир вақтда қабул қилиш (ҳафтасига 15 мг дан кўпроқ);
18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Бир вақтда қўлланганида АСК қуйидаги дори воситаларининг таъ- сирини кучайтиради:
- метотрексатнинг буйрак клиренсини пасайиши ва оқсиллар билан боғидан уни сиқиб чиқарилиши ҳисобига;
- гепарин ва билвосита антикоагулянтларни тромбоцитлар фаоли- ятини бузилиши ва билвосита антикоагулянтларни оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқарилиши ҳисобига;
- тромболитик, антиагрегантли ва антикоагулянтли препаратларни (тиклопидинни);
- дигоксинни, унинг буйрак экскрециясини пасайиши оқибатида; гипогликемик воситаларни (инсулин ва сульфонилмочевина ҳоси-
- лаларини) АСКнинг ўзини юқори дозаларда гипогликемик хусусият- лари ва сульфонилмочевина ҳосилаларини оқсиллар билан боғидан чиқиб чиқарилиши ҳисобига;
- вальпроат кислотасини уни оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқари- лиши ҳисобига;
- АСК ни ибупрофен билан бир вақтда қўллаш АСК нинг кардиопро- тектив самарасини пасайтиради.
АСК этанол (алкоголь) билан бир вақтда қўлланганида аддитив самара кузатилади.
Сийдик кислотасининг рақобатли тубуляр элиминацияси ҳисобига АСК урикозурик воситаларнинг (бензбромон) таъсирини сусайтира- ди.
Салицилатларнинг элиминациясини кучайтириб, тизимли глюко- кортикостероидлар (ГКС) уларнинг таъсирини сусайтиради.
Антацидлар ва колестирамин препаратнинг сўрилишини пасайти- ради.
Препаратни шифокор буюрганидан кейин қўллаш керак.
АСК бронхоспазмни қўзғатиши, шунингдек бронхиал астма хуруж- ларини ва юқори сезувчанликнинг бошқа реакцияларини чақириши мумкин. Хавф омиллари анамнезда бронхиал астма, тошмали иситма, бурун полипози, нафас тизимининг сурункали касалликлари, шунингдек бошқа препаратларга (масалан, тери реакцияси, қичи- шиш, эшакеми) аллергик реакцияларнинг бўлишидир.
АСК хирургик аралашувлар вақтида ва кейин яққоллиги турли дара- жадаги қон кетишларини чақириши мумкин. АСК нинг паст дозалари- ни қабул қилаётган беморларда режали жарроҳлик аралашувидан бир неча кун олдин қон кетиши хавфини ишемик асоратларнинг ри- вожланишини хавфига нисбатан баҳолаш керак. Агарда қон кетишини ривожланиш хавфи юқори бўлса, препаратни вақтинча бекор қилиш керак.
АСК ни антикоагулянтлар, тромболитиклар ва антитромбоцитар препаратлар билан қўшилиши, қон кетишини ривожланишини юқори хавфи билан кечади.
АСК паст дозаларда мойил шахсларда (сийдик кислотасининг па- сайган экскрециясига эга бўлганларда) подаграни ривожланишини қўзғатиши мумкин.
АСК ни метотраксат билан қўшилиши қон яратиш аъзолари томони- дан ножўя самараларни ривожланишини юқори тез-тезлиги билан ке- чади.
АСК нинг юқори дозалари гипогликемик самара кўрсатади, буни гипогликемик воситаларни олаётган қандли диабети бўлган пациент- ларга уни буюришда назарда тутиш керак.
Тизимли ГКС ва салицилатлар бирга қўлланганда, даволаш вақти- да қонда салицилатларнинг даражаси пастлигини, ГКС бекор қилин- ганидан кейин эса салицилатларнинг дозасини ошиб кетиши мумкин- лигини ёдда тутиш керак.
Юрак-томир касалликларини ривожланишини юқори бўлган паци- ентларда АСК ни ибупрофен билан қўшиш тавсия қилинмайди, ибу- профен билан бир вақтда қўлланганида 300 мг гача дозаларда АСК нинг антиагрегант таъсирини камайиши кузатилади, бу АСК нинг кар- диопротектив самараларини пасайишига олиб келади.
АСК дозасини тавсия қилинган терапевтик дозалардан ошириш меъда-ичак қон кетишлари хавфини ошириши билан боғлиқ.
АСК ни паст дозаларда антиагрегант даволаш сифатида узоқ муд- дат қабул қилишда кекса пациентларда, меъда-ичак қон кетишини ривожланиш хавфи туфайли эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
АСК алкоголь билан қўшилганида меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини шикастланиши ва қон кетиши вақтини узайиши хавфи юқори бўлади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Препаратнинг хомиладорлик даврида қўлланилиши бўйича FDA таснифига биноан препарат ҳомилага таъсирига кўра “D” тоифа- га киради.
Ҳомилага салбий таъсир этиш хавфи далиллари олинган, аммо, ҳо- миладор аёлларда шу дори воситасини қўлланганлик билан боғлик потенциал фойда хавф эҳтимоли бўлишига қарамай, ундан фойдала- нишни оқлаши мумкин.
Автомобиль/ҳаракатланувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаш даврида автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткор- ликка риоя қилиш керак.
Оғирлик даражаси ўртача дозани ошириб юборишнинг симптом- лари: кўнгил айниши, қусиш, қулоқларда шовқин, эшитишни ёмонла- шиши, бош айланиши, онгни чалкашиши.
Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш. Даволаш симптоматик.
Оғир даражадаги дозани ошириб юборишнинг симптомлари: иситма, гипервентиляция, кетоацидоз, респиратор алколоз, кома, юрак-томир ва нафас етишмовчилиги, яққол гипогликемия.
Даволаш: шошилинч даволаш - меъда лаважи, кислота-ишқор ба- лансини аниқлаш, ишқорий ва жадал ишқорий диурез, гемодиализ, эритмалар юбориш, фаолланган кўмир, симптоматик даволаш ўтка- зиш учун дарҳол махсус бўлимга госпитализация қилиш. Ишқорий диурезни ўтказишда рН қийматини 7,5 ва 8 орасида бўлишига эри- шиш керак. Салицилатларнинг плазмадаги концентрацияси катта- ларда 500 мг/л (3,6 ммоль/л) дан ва болаларда 300 мг/л (2,2 ммоль/л) дан кўпроқни ташкил қилганида жадалланган ишқорий диурезни ўтка- зиш керак.
Паскард® 75 қобиқ билан қопланган таблеткалар, 75 мг/15,2 мг №30, №100.
Паскард® 150 қобиқ билан қопланган таблеткалар, 150 мг/30,4 мг №30, №100.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
МЧЖ “NOBEL PHARMSANOAT” ЧЭК.
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent