Trigrim
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Trigrim tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)»
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 2,5 мг, 5 мг ёки 10 мг торасемид;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
2,5 мг ли таблеткалар: думалоқ шаклли, икки томони қавариқ оқ рангли таблеткалар.
5 мг ва 10 мг ли таблеткалар: думалоқ шаклли, ясси оқ рангли, бўлувчи рискали таблеткалар.
Таблеткалар.
Юқори таъсир дозали диуретик восита (халқали диуретиклар); сульфонамидлар. АТХ коди: С03СА04.
Фармакодинамикаси
Торасемид ҳалқали диуретик ҳисобланади. Аммо кичик дозаларда унинг фармакодинамик профили диурезнинг даражаси ва давомийлиги нуқтаи назаридан тиазид диуретикларини эслатади. Торасемид юқори дозаларда дозага қараб диурезни кучайтиради, бунда таъсири жуда яққол бўлиши мумкин.
Фармакокинетикаси
Ичга юборилганидан кейин торасемид тез ва деярли тўлиқ сўрилади, плазмадаги максимал концентрациясига эса бир-икки соат ўтгач эришилади.
Торасемиднинг 99% дан кўпроғи плазма оқсиллари билан боғланади. Тақсимланиш ҳажми 16 литрни ташкил қилади.
Торасемид учта метаболитларгача М1, М3 ва М5 босқичма-босқич оксидланиши, гидрокси гуруҳини қўшилиш ва ароматик ҳалқага гидрокси гуруҳини қўшилиш йўли билан биотрансформацияга учрайди.
Торасемид ва унинг метаболитларининг соғлом шахслардаги якуний ярим чиқарилиш даври уч соатдан тўрт соатгачани ташкил қилади. Торасемиднинг умумий клиренси минутига 40 мл ни ташкил қилади, буйрак клиренси эса тахминан минутига 10 мл.
Юборилган дозанинг тахминан 80% ўзгармаган ҳолда ва метаболитлари кўринишида буйрак найчаларига чиқарилади: торасемид - 24%, М1 - 12%, М3 - 3%, М5 - 41%. Буйрак етишмовчилигида торасемиднинг ярим чиқарилиш даври ўзгармайди.
Бирламчи артериал гипертензия.
Жигар ва буйрак етишмовчилигидаги шиш синдроми.
Димланган юрак етишмовчилигидаги шиш синдроми, ўпка шишида қўлланади.
Дори препарати ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.
Катталар:
Бирламчи артериал гипертензия:
Торасемидни тавсия қилинадиган дозаси суткада 1 марта 2,5 мг ни ташкил қилади. Зарурати бўлган ҳолларда доза 5 мг гача суткада 1 марта оширилади. Тадқиқотлар натижаларига кўра, суткада 5 мг гача оширилган доза кейинчалик артериал босимини пасайишига олиб келмайди. Максимал самарага тахминан 12 хафта тўхтовсиз даволангандан сўнг эришилади.
Шишлар:
Тавсия қилинадиган доза суткада 1 марта 5 мг ни ташкил қилади. Зарурати бўлган ҳолларда доза аста-секин 20 мг гача суткада 1 марта оширилади. Якка ҳолларда ҳатто суткада 40 мг гача юборилади.
Кекса ёшдаги пациентлар:
Кекса ёшдаги пациентларда доза қўшимча тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Болалар:
Болаларда торасемидни қўллаш хавфсизлиги бўйича етарли клиник маълумотлар йўқ.
Тригрим препаратини дозасини қабул қилишни ўтказиб юборилган ҳолатларда:
Агар препарат аниқ буюрилган вақтда қабул қилинмаган бўлса, уни иложи борича тез қабул қилиш лозим (агар навбатдаги қабул қилиш вақтига кўп вақт бўлса) ёки препаратни доимий қабул қилишни давом эттириш лозим. Ўтказиб юборилган дозани тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилиш мумкин эмас.
Ҳар қандай бошқа препарат каби, Тригрим ҳам ножўя таъсир чақириши мумкин.
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар
Периферик қонда эритропения, лейкопения, тромбоцитопения ҳолатлари ҳақида якка хабарлар мавжуд.
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда қўл ва оёқларда парестезия таърифланган.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар
Алоҳида ҳолларда: кўришни бузилиши.
Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан бузилишлар:
Алоҳида ҳолларда: қулоқларда шовқин ва эшитишни йўқолиши.
Қон томир бузилишлари
Кам ҳолларда тромбоэмболик асоратлар, ва қоннинг қуйилиши билан боғлиқ қон айланишнинг бузилишлари юз бериши мумкин.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Оғиз бўшлиғини қуриши.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлари.
Алоҳида ҳолларда панкреатит таърифланган.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Жигарнинг айрим ферментларининг, масалан ГГТ, даражасини ошиши.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар
Алоҳида ҳолларда қичишиш, тошма ва фотосенсибилизация каби аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Буйрак ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Сийдик-чиқариш йўлларининг торайиши бўлган пациентларда сийдик чиқарилишини тутилиши мумкин.
Баъзи ҳолларда плазмада мочевина ва креатинин даражасини ошиши юз бериши мумкин.
Диагностик текширувлар
Бошқа диуретиклар ҳолларидаги каби доза ва даволаш давомийлигига қараб, айниқса тузни истеъмол қилиниши аҳамиятли чекланганда сув ва электролитлар мувозанатининг бузилиши юз бериши мумкин.
Гипокалиемия юз бериши мумкин (айниқса калийнинг миқдори паст бўлган парҳез ҳолларида ёки қусишда, диареяда ёки сурги дори препаратлари ҳаддан зиёд кўп қабул қилинганида, шунингдек жигар етишмовчилигида).
Агар диурез яққол бўлса электролитларнинг ва суюқликнинг танқислигини (айниқса даволанишнинг бошида, шунингдек кекса ёшдаги пациентларда) бош оғриғи, бош айланиши, гипотензия, уйқучанлик, онгни чалкашиши ҳолати, иштаҳани йўқолиши ва тиришишлар каби объектив ва субъектив белгилари бошланиши мумкин. Бундай вазиятда дозага тегишли тузатиш киритиш керак бўлиши мумкин.
Плазмада сийдик кислотаси, глюкоза ва липидларнинг даражасини ошиши юз бериши мумкин.
Шунингдек метаболик алкалознинг зўрайиши юз бериши мумкин.
Тригрим препарати билан даволаш вақтида айрим пациентларда бошқа ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин. Ушбу йўриқномада кўрсатилмаган бошқа ножўя самаралар ёки бу йўриқномада келтирилмаган хар қандай ножўя самаралар пайдо бўлган ҳолатда, шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Торасемидга, сульфонилмочевина ҳосилаларига ёки ёрдамчи моддаларнинг биронтасига юқори сезувчанлик. Анурия билан кечувчи буйрак етишмовчилиги. Жигар комаси ва кома олди ҳолати. Артериал гипотензия
Ҳомиладорлик ва лактация даври. Тахиаритмиялар.
Аминогликозид антибиотиклар ёки цефалоспоринларни бир вақтда қабул қилиш ёки буйракни шикастланишини чақирувчи бошқа препаратни қабул қилгандан кейинги буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
Сўнгги вақтда барча қабул қилинган, хатто рецептсиз бериладиганлари ҳақида ҳам шифокорга хабар бериш зарур.
Юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида калий ва (ёки) магний танқислиги, миокардни ушбу дори препаратларига сезгирлиги ошиши мумкин. Минерало- ва глюкокортикостероидлар, шунингдек сурги воситалари билан мажмуада торасемид калийни сийдик билан чиқарилишини кучайтириши мумкин.
Бошқа диуретиклар билан бўлган ҳоллардаги каби, Торасемид бир вақтда қўлланувчи дори препаратларнинг гипотензив самарасини кучайтириши мумкин.
Торасемид, айниқса юқори дозаларда қўлланганда аминогликозидлар гурухи антибиотиклари, цисплатиннинг токсик таъсирини, цефалоспоринларнинг нефротоксик таъсирини ва литийнинг кардио- ва нейротоксик самараларини кучайтириши мумкин. Кураре сақловчи периферик миорелаксантлар ва теофиллиннинг таъсири ҳам кучайиши мумкин. Салицилатларнинг юқори дозаларини қабул қилаётган пациентларда уларнинг токсиклигини ошириши мумкин. Айни вақтда гипогликемик дори препаратларининг таъсирини аксинча пасайиши мумкин.
Торасемидни кетма-кет ёки бир вақтда қабул қилинади, шунингдек, ААФ янги ингибиторлари билан даволашни бошлашдаги каби артериал босимни ўткинчи пасайишини чақириши мумкин. Бу самарани ААФ ингибиторнинг бошланғич дозасини ва (ёки) торасемиднинг дозасини пасайтириш (ёки вақтинча уни бекор қилиш орқали) камайтириш мумкин. Торасемид артерияларнинг прессор омилларга масалан, адреналин ва норадреналинга, сезувчанлигини пасайтириши мумкин.
Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (масалан, индометацин) ва пробенецид торасемиднинг диуретик ва гипотензив таъсирини сусайтириши мумкин.
Торасемид ва холестераминни бирга қўллаш одамларда ўрганилмаган, аммо ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар маълумотларига кўра бундай мажмуа перорал юборилгандан кейин торасемиднинг сўрилишини пасайишини чақирган.
Даволашни бошлашдан олдин гипокалиемияни, гипонатриемияни ва сийишни бузилишини компенсация қилиш керак.
Торасемид билан узоқ муддат даволаганда электролит мувозанати қонда, глюкоза, сийдик кислотаси, креатинин ва липидларнинг вақти-вақти билан назорат қилиш кўрсатилган.
Гиперурикемияга ва сийдик кислотаси диатезга мойиллиги бўлган пациентларни синчиковлик билан кузатиш тавсия қилинади.
Шунингдек қандли диабетнинг яширин ёки манифест шаклида углеводларнинг метаболизмини назорат қилиш керак.
Лактозани сақлашни эътиборга олиб, маҳсулотни галактозани наслий ўзлаштираолмаслик, Лапп лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза мальсорбцияси синдроми бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик
Торасемидни эмбрионга ва ҳомилага таъсири бўйича, инсон иштирокидаги тадқиқотлар ҳақидаги маълумотлар йўқ. Каламушларда ўтказилган тадқиқотларда торасемидни тератоген таъсири аниқланмаган бўлса ҳам, урғочи-ҳомиладор қуёнларга дори препаратнинг юқори дозаларини юборилган кейин ҳомилани деформацияси кузатилган. Шунингдек торасемидни кўкрак сутига чиқарилиши бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.
Шунинг учун Тригримни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Қонда артериал босимни ўзгаришни чақириши мумкин бўлган бошқа препаратлари каби, торасемидни қабул қилаётган пациентларда, агар уларда бош айланиши аниқланса ёки бошқа шунга ўхшаш симптомлари кузатилса, транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантиришлари лозим.
Препаратни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин ва болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Дозани ошириб юборилганда суюқлик ва электролитларни йўқотилишини хавфи билан боғлиқ бўлган кучли диурез кузатилиши мумкин, бу уйқучанлик ва онгни чалкашиши, гипотензия ва юрак-қон томир коллапсига олиб келиши мумкин. Шунингдек, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар кузатилиши мумкин.
Буюрилган дозадан юқори дозада препаратни қўлланилганда, шифокорга ёки фармацевтга дарҳол мурожаат қилиш лозим.
10 таблеткадан блистерда, 3 блистердан (30 таблетка) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
5 йил.
Рецепт бўйича.
«ПОЛЬФАРМА» АЖ Фармацевтик заводи, Польша.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Trigrim tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) | 94000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent