Vitabrin
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Vitabrin in'ektsiya uchun eritma, 3 ml №5 (ampulalar)»
3 мл ампулада қуйидагилар сақланади:
фаол моддалар:тиамин гидрохлориди (В1 витамини) - 5 мг, рибофлавин натрий фосфати (В2 витамини) - 2 мг, пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) - 2 мг, никотинамид (РР витамини) - 20 мг, цианокобаламин (В12 витамини) - 2 мг, Д-пантенол (В5 провитамини) - 3 мг;
ёрдамчи моддалар:бензил спирти - 0,015 мг, динатрий ЭДТА - 100 мг, пропиленгликоль - 0,02 мг, монотиоглицерол - 5 мг, инъекция учун сув етарли миқдорда.
Тўқ-сариқ рангли эритма.
Инъекция учун эритма.
Витаминлар.
Тиамин гидрохлориди (В1витамини)- одам организмида фосфорланиш жараёни натижасида кокарбоксилазага айланади, бу кўпчилик фермент реакцияларининг коферменти ҳисобланади. В1 витамини углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувида, шунингдек синапсларда нерв қўзғалишини ўтказилиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Тиамин микроциркуляцияни яхшилайди ва қон элементлари синтезига ёрдам беради, нерв тизимининг нормал фаолияти, тўқима нафасини бошқариш учун зарур.
Рибофлавин (В2витамини)- оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаради, оқсил, ёғ ва углеводлар алмашинувида, шунингдек кўзнинг нормал кўриш фаолиятини тутиб туришда ва гемоглобин синтезида иштирок этади. Биоген аминлар ва нейротрансмиттерларнинг алмашинувини назорат қилади.
Пиридоксин гидрохлориди (В6витамини)- марказий ва периферик нерв тизимининг нормал фаолияти учун зарур. Пиридоксин аминокислоталарнинг оксидланмаган алмашинувига таъсир қилувчи кўпчилик ферментларнинг коферменти ҳисобланади. Пиридоксин триптофан, метеонин, глутамин ва бошқа аминокислоталарнинг алмашинувида иштирок қилади. Гистаминнинг алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Пиридоксин липидлар алмашинувини меъёрлаштириш қобилиятига эга.
Никотинамид (РР витамини)- никотинамид коферментларнинг (НАД+ ва НАДФ+ ва бошқа тикланган шакллари) структурали компоненти ҳисобланади. Улар энергия алмашинувида асосий ролни ўйновчи, 300 га яқин оксидланиш-қайтарилиш ферментларининг таркибига киради. Никотинамид бош миянинг катта ярим шарлари пўстлоқ қисмининг фаолиятига, қон томир ҳавзасининг ҳолатига ва қон оқимининг тезлигига фаоллаштирувчи таъсир кўрсатади. Қонда холестерин ва триглицеридлар миқдорини камайтиради, оқсиллар ва углеводлар алмашинувида иштирок этади.
Цианокобаламин (В12витамини)- юқори биологик фаолликка эга. Нормал қон яратиш учун зарур (эритроцитларни етилишига ёрдам беради). Трансметилланиш жараёнларида, водородни олиб ўтилишида, метионин, нуклеин кислоталари, холин, креатининни ҳосил бўлишида иштирок этади. Жигар фаолиятига ва нерв тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Қон ивиш тизимини фаоллаштиради.
D-пантенол (В5провитамини)- ёғлар, оқсиллар, углеводлар метаболизмида асосий ролни ўйнайди, ҳаёт учун муҳим бўлган стероллар, нейромедиаторлар, фосфолипидлар, порфирин каби бирикмаларнинг синтезида иштирок қилади. Нерв тизимининг ҳолатига, буйрак усти безлари ва қалқонсимон безининг фаолиятига меъёрлаштирувчи таъсир кўрсатади.
- Гипо- ва авитаминозлари.
- Нерв илдизчалари синдроми.
- Ўраб олувчи герпес.
- Миалгиялар.
- Анемиялар.
- Невритлар, невралгия, периферик парезлар ва фалажлар, радикулитлар, люмбаго, плекситлар, юз нервининг парези, уч шохли нервнинг невралгияси, илдизли синдромлар.
- Турли этиологияли полинейропатиялар (шу жумладан алкоголли, диабетик ва бошқ.).
- Ҳомиладорлик ва лактация даври.
- Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар оқибатидаги витаминларни етарли ўзлаштирилмаслиги.
- Юрак-қон томир тизимининг касалликлари (мажмуавий даволаш таркибида).
- Жигар фаолиятини яққол бузилишлари, вирусли гепатитлар.
- Узоқ вақт битмайдиган жароҳатлар ва яралар.
- Гемералопия, катаракта, конъюктивит, кератит.
- Сочларни тўкилиши ва тирноқларнинг мўртлиги.
- Стоматологияда (гингивит, стоматит).
- Дисбактериоз.
- Вегето-қон томир дистонияси.
- Нейродермитлар, дерматозлар, псориазни даволашда мажмуавий даволаш таркибида.
- Реконвалесценция даврида қўлланади.
Препарат суткада 1 марта мушак ичига чуқур ёки вена ичига секин юборилади. Даволаш курси 10-30 кунни ташкил қилади.
Кам ҳолларда қичишиш, эшакеми, кўп терлаш, тошмалар кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Гипервитаминозли пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Антибиотиклар ва базис терапиянинг бошқа препаратлари билан мутаносиб.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Инъекция 3 мл эритма жигарранг рангли шиша ампулада (I тур). 5 ампула пластик контур уяли ўрамда картон қутида.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
Protech Biosystems Pvt. Ltd
145-146, Pace City-1, Sector-37, Gurgaon-122001, Haryana, Ҳиндистон
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent