Facebook Pixel Code

Clotrimazol Charcot darmon sham vaginal. 100 mg №10 (2 blister x 5 sham)

dagi narxlar
dan 8000 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Clotrimazol Charcot darmon sham vaginal. 100 mg №10 (2 blister x 5 sham)

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: клотримазол - 100 мг;

ёрдамчи моддалар: суппозиторийлар учун асос (каттик ёғ) - 2,0 г массали суппозийторийларни олиш учун етарли миқдорда.

Оқ ёки сариқ тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиториялар. Юзасини мармарликка йўл қўйилади. Суппозиторий кесмида ҳаволи ва говак стержен ва воронкасимон чуқурча бўлишига йўл қўйилади.

Вагинал суппозиториялар.

Замбуруғларга қарши восита. АТХ коди: G01AF02.

Клотримазол - имидазол гурухига мансуб синтетик антимикотик ва антитрихомонад воситадир. Препаратнинг таъсир механизми микроорганизмларнинг хужайра мембранасини хосил бўлиши учун зарур бўлган эргостерол синтезини тормозланиши билан боғлиқ, бу унинг ўтказувчанлигини бузилишига ва кейинчалик хужайрани лизисига олиб келади.

Препарат шунингдек липосомаларнинг фосфолипид қобиғини ўтказувчанлигини оширади, цитоплазма вакуолизациясини, рибосомалар миқдорини камайишини чақиради. Бундан ташқари, клотримазол пероксидазалар фаоллигини сусайтиради, бу хужайра водород пероксидини тўпланишини осонлаштиради, ачитқи замбуруғларини, стафилококкларни, эритразма қўзғатувчиларни, трихомонадаларни ўз ичига олади.

Фармококинетикаси

Қинга қўлланганда киритилган дозанинг 3-10% сўрилади.

Candida тури ачитқи замбуруғлари ва/ёки Trichomonas vaginalis (кандидозли вульвовагинит, трихомониаз) чақирган генитал инфекциялар, клотримазолга сезгир бактериялар чақирган генитал суперинфекцияларда қўлланилади.

Вагинал суппозиториялар 6 кун давомида қўлланилади, 1 суппозиториядан суткада 1 марта, кечқурун қинга чувур киритилади. Зарурат бўлганда даволаш курсини такрорлаш мумкин.

Махаллий реакциялар - гиперемия, ачишиш хисси, қичишиш, санчиқ, камдан-кам холларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, хомиладорликнинг ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Клотримазол нистатин билан бир вақтда қўлланилганда, клотримазолнинг фаоллиги пасайиши мумкин. Қинга юборилганида препарат амфотерацин В ва бошқа полиен антибиотикларнинг фаоллигини пасайтиради.

Хайз кўриш даврида вагинал суппозиторияларни қўллаш мумкин эмас. Реинфекцияни олдини олиш учун иккала жинсий шерикни бир вақтда даволаш керак.

Трихомониази бўлган беморларни муваффақиятли даволаш учун Клотримазол билан бир вақтда тизимли таъсирга эга бошқа дори воситалар, масалан, метронидазол ичга буюрилади.

Клотримазолни юқори дозаларда қўллаш, хаётга хавф туғдирувчи қандай бўлмасин реакциялар ва холатларни чақирмаган. Аммо ножўя таъсирнинг кўринишларини кучайтириш мумкин.

Даволаш: симптоматик.

Вагинал суппозиториялар 100 мг дан. №3(1x3), №6 (2x3), №6 (1х6), №5 (1х5), №10 (2x5) (контур уяли ўрамлар).

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Рецепт буйича.

«SHARQ DARMON» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Бектемир тумани. Х.Байқаро к., 35A

Тел: +99871 295 08 57, Факс: +99871 295 08 57.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Klotrimazol: 100 mg/shamlar

Chiqarish shakli:
Shamlar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
100 mg
Qo'llash tartibi:
Vaginal
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Clotrimazol Charcot darmon sham vaginal. 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) narxi 4000 so'm - 5 шт.

Clotrimazol Charcot darmon sham vaginal. 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Clotrimazol Charcot darmon sham vaginal. 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Klotrimazol hisoblanadi.

Clotrimazol Charcot darmon sham vaginal. 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) ishlab chiqaruvchisi Sharq Darmon hisoblanadi.