Diklofenak (Diclofenac) Dentafill Plus rektal suppozitorlari 100 mg №10 (2 blister x 5 sham)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Prostatit uchun dorilar, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Osteoartrit uchun dorilar
Diklofenak: 100 mg/shamlar
Uchun ko‘rsatma Diklofenak (Diclofenac) Dentafill Plus rektal suppozitorlari 100 mg №10 (2 blister x 5 sham)
Диклофенак натрия.
Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.
Препарат простагландилар синтезини сусайтириши билан боғлиқ яллиғланишига қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани тушурувчи таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Диклофенак тўғри ичакдан тез ва тўлиқ сўрилади. Ректал юборилганда сўрилиш вақти 30 минутни ташкил қилади. Тўқималарга яхши киради. Бир неча соатдан кейин бўғим суюқлигидаги концентрацияси, плазмадагига қараганда юқори бўлади.
Юборилган дозанинг 60% метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади; 1% дан камроғи ўзгармаган ҳолда чиқарилади, қолган қисми эса метаболитлари кўринишида ўт-сафро билан чиқарилади. Сурункали гепатити ёки компенсацияланган жигар циррози бўлган беморларда диклофенакнинг фармакокинетик параметрлари, жигар касалликлари бўлмаган пациентларники билан бир хил.
Бўғимларнинг яллиғланиш касалликлари (ревматоид артрит, анкилозловчи спондилит, сурункали подагрик артрит), дегенератив касалликлар (деформацияловчи остеоартроз, остеохондроз), люмбаго, ишиас, невралгиялар, миалгиялар; бўғимдан ташқари тўқималарининг касалликлари (тендовагинит, бурсит, юмшоқ тўқималарнинг ревматик шикастланиши); яллиғланиш билан кечувчи постравматик ва операциядан кейинги оғриқ синдроми; бирламчи альгодисменорея, аднекситлар, буйрак ва жигар санчиқлари, ЛОР-аъзоларининг инфекциялари, пневмониядан кейинги қолдиқ кўринишлар.
Ректал. Даволашнинг биринчи куни катталар учун терапевтик доза кунига 2-3 марта 50 ёки 100 мг (1 шамча) ни ташкил қилади, максимал суткалик доза 150-200 мг, тутиб турувчи доза уйқудан олдин 1 шамча (100 мг). Болаларга препарат суткада 2-3 мг/кг дозада буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги шахсий белгиланади.
Препарат ректал қўлланганида пайдо бўлиши мумкин: маҳаллий таъсирланиш, қон аралаш шиллиқ ажралмалар, дефекация вақтида оғриқ; бош оғриғи, юрганда чайқалиш, бош айланиши, уйқусизлик, асабийлик, маҳаллий аллергик реакциялар, анафилактик реакциялар (шу жумладан шок), қон яратилишининг бузилишлари (гемолитик ёки апластик анемия, лейкопения, тромбоцетопения); сезувчанлик ва кўришни бузилиши.
Препаратга (шу жумладан бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга (НЯҚВ) шахсий юқори сезувчанлик, қон яратилишининг ноаниқ этиологияли бузилишлари, кучайиш босқичидаги ичакнинг декструктив-яллиғланиш касалликлари, 6 ёшгача болалар, хомиладорликнинг сўнгги уч ойлиги.
Эҳтиёткорлик билан: Қон яратилишининг туғма бузилишида (индукцияланган порфириялар), меъда-ичак йўлларини фаолиятига шикоятлар бўлганида ёки меъда ёки 12-бармоқ ичакни яра касаллигига шубҳа бўлганида, шунингдек ичак яллиғланишларида (колитлар, Крон касаллиги), артериал гипертонияда ва/ёки юрак етишмовчилигида, буйраклар фаолиятининг бузилишларида, жигар фаолиятининг оғир бузилишларида, дарҳол жиддий жарроҳлик аралашувларидан кейин, айрим аутоиммун касалликлар (қизил югурик ва аралаш коллагеноз) бўлганида.
Литий, дигоксин, билвосита антикоагулянтлар, орал диабетга қарши препаратлар (ҳам гипо-, ҳам гипергликемия бўлиши мумкин), хинолонлар бирга қўлланганида плазмадаги концентрациясини оширади. Метотраксатнинг, циклоспориннинг заҳарлилигини оширади, глюкокортикоидларнинг ножўя таъсирларини (меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар) ривожланиши эҳтимолини, калий тежовчи диуретиклар фонида гиперкалиемия хавфини оширади, диуретикларнинг самарасини камайтиради. Диклофенакнинг плазмадаги концентрацияси ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда қўлланганида камаяди.
Астмаси, пичан тумови, бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватини полипи, нафас йўлларининг обструкцияси ёки нафас йўлларининг сурункали инфекциялари (айниқса пичан тумовидагига ўхшаш кўринишлар билан бирга кечувчи) бўлган, шунингдек НЯҚВ юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда, диклофенакни қўллаш астматик хуружларни тери ва шиллиқ қаватларини маҳаллий шиши (Квинке шиши) ва эшакемининг ривожланишини хавфи бўлиши мумкин. Бундай пациентларда диклофенакни фақат эхтиёткорлик чораларига риоя қилинганида ва фақат шифокорнинг буюриши бўйича қабул қилишлари керак. Қоннинг ивишини пасайтирувчи ёки қонда қанд миқдорини пасайтирувчи воситалари билан бир вақтда қўлланганида қоннинг ивиши ва гликемиянинг кўрсаткичларини назоратини ўтказиш керак.
Диклофенак тромбоцитлар агрегациясини ўткинчи тормозлаши мумкин. Шунинг учун қоннинг ивиши кўрсаткичларини бузилиши бўлган пациентлар эҳтиёткорлик кўрсатишлари керак.
Диклофенак ва литий препаратларини (калий тежовчи диуретиклар) бир вақтда қабул қилиш қонда литий ва калий концентрациясини назорат қилишни талаб қилади. Диклофенакни узоқ муддат қўлланганида жигар, буйраклар фаолиятини, ҳамда қон манзарасини мунтазам назоратини ўтказиш лозим.
Диклофенакни операциялар олдиндан қўллаш ҳолида, даволовчи шифокорни ёки стамотологни хабардор қилиш лозим.
Ҳомиладорликнинг биринчи 6 ойида препарат фақат жиддий кўрсатмаларга мувофиқ ва жуда кичик дозада қўлланиши керак. Эмизикли оналар даволаниш вақтида эмизишни тўхтатишлари керак.
Препарат автомобилни бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Белгилари: бош айланиши, бош оғриғи, гипервентиляция, онгни хиралашиши, болаларда тиришишлар, меъда-ичак йўлларининг бузилишлари (кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриқлари, қон кетишлар), буйраклар фаолиятини бузилиши.
Даволаш: препаратнинг организмдан тез чиқарилишини таъминлаш ва ошган АБ ни меъёрлашишига, буйраклар фаолиятининг бузилишларини, тиришишиларни, нафаснинг сусайишини, меъда-ичак йўлларининг бузилишларини бартараф этишга қаратилган тегишли симптоматик воситаларни қўллаш керак..
Ректал шамчалар 50 мг ва 100 мг дан контур уяли ўрамларда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
Dentafill PlyusХК
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Чиғатой Оқтепа ҚФЙ, С.Каримов кўчаси, 1-уй.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Prostatit uchun dorilar, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Osteoartrit uchun dorilar
Diklofenak: 100 mg/shamlar
Ko`p so`raladigan savollar
6 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Diklofenak (Diclofenac) Dentafill Plus rektal suppozitorlari 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning to`liq analoglari:
Diklofenak (Diclofenac) Dentafill Plus rektal suppozitorlari 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Diklofenak (Diclofenac) Dentafill Plus rektal suppozitorlari 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Diklofenak hisoblanadi.
Diklofenak (Diclofenac) Dentafill Plus rektal suppozitorlari 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) ishlab chiqaruvchisi Dentafill Plyus hisoblanadi.