Diklofenak SD rektal süpozituarlari. 100 mg №10 (2 blister x 5 sham)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3500 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Prostatit uchun dorilar, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Osteoartrit uchun dorilar
Diklofenak: 100 mg/shamlar
Uchun ko‘rsatma Diklofenak SD rektal süpozituarlari. 100 mg №10 (2 blister x 5 sham)
Бир суппозиторийлар қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: Диклофенак натрий - 50 мг ёки 100 мг.
Ёрдамчи моддалар: суппозиториялар учун асос (қаттиқ ёғ): 1,25 г ёки 2,0 г вазнли суппозиториялар олиш учун етарли миқдорда.
Оқ ёки сариқ тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли шамчалар. Кесимида ғовак стержен ва воронкасимон чуқурча бўлишига йўл қўйилади.
Ректал суппозиторийлар.
Ностероид яллиғланишга қарши восита. Код АТХ: М01АВ55.
Диклофенак ностероид яллиғланишга қарши воситадир. Яллиғланиш, оғриқ, иситманинг патогенизида асосий ролни ўйновчи простагландинларнинг ўтмишдоши бўлган арахидон кислотасининг метаболизмини асосий ферменти циклооксигеназанинг фаоллигини сусайтиради. Оғриқни қолдирувчи таъсири икки механизмларга боғлик: периферик (простагландинларнинг синтезини бострилиши орқали) ва марказий (марказий ва периферик нерв тизимида простагландинларнинг синтезини ингибиция қилиш ҳисобига). Тромбоцитларнинг агрегациясини бостиради.
Ревматик касалликларга яллигланишга қарши таъсири ва оғриқни қолдирувчи ҳусусиятлари бўғимларнинг тинч ҳолатда ҳам, ҳаракатдаги ҳам оғриғи, эрталабки ригидлиги, шишиш каби симптомларининг сусайишини чақиради.
Норевматик характерга эга бўлган ўртача ва кучли оғриқда яққол оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Операциялар ва жароҳатлардан кейин пайдо бўладиган яллиғланиш жараёнларида спонтан оғриқни ҳам, ҳаракатдаги оғриқни ҳам, тез енгиллаштиради, жароҳат жойидаги яллиғланиш шишини камайтиради. Бирламчи дисменореяда оғриқни пасайтиради ва қон кетишини камайтиради.
Фармококинетикаси
Сўрилиши тез ва тўлиқ, 50 мг бир суппозиторий ректал юборилганда Сmax га эришиш вақти - 1 соат ўтгач эришилади. Плазмадаги препаратнинг концентрацияси юборилган дозанинг катталигига тўғри чизиқли боғлиқ Сmax - 0,5-1 мкг/мл. Препаратнинг дозаларини қабул қилиш орасидаги интервалга риоя қилинганида, тўпланмайди. Оқсиллар билан боғланиши 95-98%. Биотрансформацияси кўп марталик гидроксил гуруҳини қўшилиши орқали ва дастлабки молекулага глюкурон кислотасининг таъсири туфайли юз беради.
Экскреция
Фаол модда минутига 260 мл ни ташкил клувчи тизимли клиренсда плазмадан чиқарилади. Юборилган дозанинг 60% метаболитлари кўринишида буйрак орқали чиқарилади; 1% дан камроғи ўзгармаган ҳолда чиқарилади, қолган қисми метаболитлари кўринишида сафро билан аҳлатда чиқарилади.
Таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланишли ва дегенератив касалликлари (ревматик артрит, ревматоид, псориатик артрит, ювенил сурункали артрит, анкилозловчи спондилит, остеопороз, подагрик артрит); бурсит, тендовагинит, люмбаго, ишиалгия, оссалгия, артралгия, радикулит, юмшоқ тўқималарнинг ревматик шикастланишлари;
Оғриқ синдроми: бош (шу жумладан мигрень) ва тиш оғриғи, невралгия, миалгия, буйрак ва ўт санчиғи, онкологик касалликлардаги оғриқ, яллиғланиш билан бирга кечувчи посттравматик ва операциядан кейинги оғриқ синдроми.
Гинекологик касалликлар: бирламчи альгодисменорея, кичик чаноқдаги яллиғланиш жараёнлари, шу жумладан аднексит.
Яққол оғриқ синдроми билан ЛОР-аъзоларининг инфекцион-яллиғланиш кассалликлари (мажмуавий даволаш таркибида): фарингит, тонзиллит, отит.
Ўткир респиратор касалликларидаги (шамоллаш) ва гриппдаги иситма синдромида қўлланилади.
Ректал.
Катталар ва 16 ёшдан ошган болалар: 50 мг дан суткада 2 марта ёки 100 мг дан суткада 1 марта. Оғриқ бўлмаган ҳолларда ва узоқ муддатли даволашда суткалик доза суткада 50-100 мг ни ташкил қилади. Максимал суткалик доза 150 мг ни ташкил қилади. Даволаш курсининг давомийлиги шахсий равишда белгиланади.
Мигрень ҳуружларида: ҳуружнинг биринчи белгиларида 100 мг дан, зарурати бўлганида дозани 150 мг гача ошириш мумкин.
Суппозиторийларни қўллаш усули.
Суппозиторийларни тўғри ичакка, яхшиси ичак тозалангандан кейин, иложи борича чуқур қилиб киритиш керак. Суппозиторийларни бўлакларга кесиш мумкин эмас, чунки препаратни сақлаш шароитларини бундай ўзгариши, фаол модданинг тақсимланишини бузилишига олиб келиши мумкин.
Маҳаллий реакциялар: маҳаллий таъсирланиш, қон аралашган шилимшиқли ажралмалар, ич келишида оғриқ; маҳаллий аллергик реакциялар;
Овқат ҳазм қилиш томонидан: эпигастрал соҳада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия, метеоризм, анорексия; аминазаларнинг фаоллигини ошиши; кам ҳолларда - гастрит, меъда-ичак қон кетишлари (қонли қусиш, мелена, қон аралашган диарея), қон кетиши ёки перфорация билан бирга келувчи ёки кечмайдиган меъда ва ичак яраси; гепатит, сариқлик, жигар фаолиятини бузулиши; алоҳида ҳолларда - афтоз стоматит, глоссит, эзофагит, ичакда диафрагмасимон стриктураларнинг ҳосил бўлиши, носпецифик гемморрагик колит, носпецифик ярали колит ёки Крон кассаллигини зўрайиши каби ичакнинг пастки бўлимлари томонидан бузилишлар, қабзият, панкреатит, яшин тезлигидаги гепатит, проктит, гемморойни зўрайиши.
Нерв тизими томонидан: баъзида бош оғриғи, бош айланиши; уйқучанлик; алоҳида ҳолларда - сезавчанликни бузилиши, шу жумладан парестезиялар, хотирани бузилиши, тремор, тиришишлар, хавотирлик, цереброваскуляр бузилишлар уйқусизлик, таъсирчанлик, депрессия, хавотирликни ҳис қилиш, тунги даҳшатлар, руҳий бузилишлар, асептик менингит.
Сезги аъзолари томонидан: алоҳида ҳолларда - кўришни бузилиши, (кўришнинг ноаниқлиги, диплопия), эшитишни бузилиши, қулоқларда шовқин, таъм сезишни бузилиши.
Тери қопламалари томонидан: тери тошмаси; кам ҳолларда - эшакеми; алоҳида ҳолларда - буллёз тошмалар, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми (ўткир токсик эпидермал некролиз), эритродермия (эксфолиатив дерматит), қичишиш, сочларни тўкилиши, фотосенсибилизация; пурпура, шу жумладан аллергик.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда - ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия, протеинурия, интерстициал нефрит, нефротик синдром, папилляр некроз.
Қон яратиш тизими томонидан: алоҳида ҳолларда - тромбоцитопения, лейкопения, гемолитик ва апластик анемия, агранулоцитоз. Аллергик реакциялар: кам -яққол бронхоспазм, тизимли анафилактик/анафилактоид реакциялар, шу жумладан гипотензия ва шок; ангионевротик шиш (шу жумладан юз шиши).
Юрак-қон томир тизими томонидан: алоҳида ҳолларда - юрак уриши, кўкракдаги оғриқ, артериал гипертензия, васкулит, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти.
Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда - бронхиал астма (шу жумладан, ҳансираш); жуда кам ҳолларда - пневмонит.
Бошқалар: шишлар, гипергликемия.
Диклофенак ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик; ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚП ни ўзлаштиролмаслик, бронхиал астма, бурун ва бурун олди бўшлиқларининг полиплари (шу жумладан анамнездаги) билан қўшилиши (тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган); этиологияси ноъмалум қон яратилишини бузилиши; юракнинг туғма нуқсонлари; зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси; зўрайиш босқичидаги меъда-ичак йўлларининг яллиғланиш ва эрозив - яллиғланиш шикастланишлари, фаол меъда-ичак қон кетишлари, шу жумладан ректал; оғир даражали жигар ва юрак етишмовчилиги; жигарнинг фаол касалликлари, оғир даражали буйрак етишмовчилиги (КК 30 мл/мин дан кам); тасдиқланган геперкалиемия; проктит, зўрайиш босқичидаги гемморой, 16 ёшгача бўлган болалар; ҳомиладорлик (суппозиторийлар учун); лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Бир вақтда қўлланиладиган литий, дигоксиннинг плазмадаги концентрациясини оширади.
Диуретикларнинг самарасини пасайтиради, калий тежовчи диуретикларни қўллаш фонида гиперкалиемиянинг хавфи кучаяди.
Антикоагулянтлар (шу жумладан варфарин), антиагрегантлар (шу жумладан ацетилсалицил кислотаси, клопидогрел), тромболитик препаратлар (шу жумладан алтеплаза, стрептокиназа, урокиназа) бир вақтда қабул қилинганида, қон кетишларининг хавфи ошади (кўпроқ меъда-ичак йўлларидан).
Метотрексатнинг плазмадаги концентрациясини ошиши ҳисобига токсиклиги ошади. Ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда қабул қилинганида, диклофенакнинг плазмадаги концентрацияси пасаяди. Бошқа НЯҚП ва глюкокортикостероид препаратлар (шу жумладан преднизалон) билан бирга қўлланганида ножўя самараларини ривожланиши эҳтимолини оширади (меъда-ичак қон кетишлари). Гипоглекимик, гепотензив ва ухлатувчи препаратларнинг самарасини камайтиради. Парацетамол, циклоспорин ва олтин препаратлари билан бирга ишлатиш, нефротоксик самараларини ривожланиш хавфини оширади. Колхицин ва кортикотропин билан бир вақтда буюриш меъда-ичак йўлларидан қон кетиши хавфини оширади.
Серитонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари (шу жумладан, циталопрам, флуоксетин, пароксетин, сертралин) меъда-ичак йўлларидан қон кетиши хавфини оширади.
Найчалар секрециясини блокловчи дори воситалари (шу жумладан, верапамил, нифедепин, дилтиазем) диклофенакнинг самарадорлиги ва токсиклигини ошириб, унинг плазмадаги концентрациясини оширади. Хинолон ҳосилалари, антибактериал воситалар тиришишларни ривожланиш хавфини оширадилар.
Педиатрияда қўлланиши
Препаратни 16 ёшдан бошлаб буюриш мумкин.
Хомиладорлик ва лактация даври
Хомиладорлик ва лактация даврида препаратни суппозиторийлар шаклида қўллаш мумкин эмас.
Автомобилни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш даврида руҳий ва ҳаракат реакциялар тезлиги пасайиши мумкин, шунинг учун автотранспортни ҳайдаш ва диққатни жамлаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли механизмларни бошқаришдан сақланиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: бош оғриғи, бош айланиши, қулоқларда шовқин, летаргия, тиришишлар; эпигастрал оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъда-ичак йўлларида қон кетиши; артериал босимни ошиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, гепатотоксик таъсири, нафасни сусайиши, кома.
Даволаш: симптоматик терапия. Жадаллаштирилган диурез, гемодиализ кам самарали (оқсиллар билан аҳамиятли даражада боғланиши ва жадал метаболизми туфайли).
5 шамчадан ПВХ/ПЭ плёнкали контур уяли ўрамда.
2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
ООО «SHARQ DARMON»
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100015,
Бектемир тумани. Х.Байқаро к., 35A
Тел: +99871 295 08 57, Факс: +99871 295 08 57.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Prostatit uchun dorilar, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Osteoartrit uchun dorilar
Diklofenak: 100 mg/shamlar
Ko`p so`raladigan savollar
Diklofenak SD rektal süpozituarlari. 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) narxi 4050 so'm - 5 шт.
Diklofenak SD rektal süpozituarlari. 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning to`liq analoglari:
Diklofenak SD rektal süpozituarlari. 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Diklofenak SD rektal süpozituarlari. 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Diklofenak hisoblanadi.
Diklofenak SD rektal süpozituarlari. 100 mg №10 (2 blister x 5 sham) ishlab chiqaruvchisi Sharq Darmon hisoblanadi.