Eritromitsin-Nika (Erythromycinum-Nika) ichak bilan qoplangan planshetlar 100 mg №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 8000 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Prostatit uchun dorilar, Uretrit uchun dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Ginekologiyada antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Eritromitsin: 100 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Eritromitsin-Nika (Erythromycinum-Nika) ichak bilan qoplangan planshetlar 100 mg №10 (1 blister)
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: Эритромицин - 100 мг, 250 мг, 500 мг.
Ёрдамчи моддалари: картошка крахмали, поливинилпиролидон (повидон), твин-80 (полисорбат-80), кальций стеарати, магний стеарати, тальк, натрий крахмал гликоляти.
Қобиқ таркиби: 30% полиакрилант дисперсияси, тальк, пропиленгликоль, титан икки оксиди.
Оқ ёки деярли оқ рангли, икки томонлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар, кўндаланг кесмада оқ рангли бир қават кўринади.
100 мг ва 250 мг дан таблеткалар думалоқ шаклли, 500 мг дан таблеткалар - овал шаклли.
Ичакда эрийдиган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Антибиотик (макролидлар гуруҳи). АТХ коди: J01FA01.
Макролидлар гуруҳига мансуб бактериостатик антибиотик, рибосомаларнинг 50S суббирлиги билан, унинг донор қисмига қайтувчан боғланади, бу аминокислоталарнинг молекулалари орасида пептид боғларнинг ҳосил бўлишини бузади ва микроорганизмларнинг оқсилларини синтезини блоклайди (нуклеин кислоталарнинг синтезига таъсир этмайди).
Катта дозаларда қўлланганида бактерицид таъсир намоён этиши мумкин.
Таъсир доираси ўз ичига граммусбат бактериялар (Staphylococcus spp. пенициллиназа ишлаб чиқирувчи ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари, шу жумладан Streptococcus aureus; Streptococcus spp. (шу жумладан Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyoqenes, Viridans гуруҳи альфа-гемолитик стрептококк); Bacillus anthracis, Corynebacterium diphtheriae, Corynebacterium minutissimum ва грамманфий микроорганизмлар (Neisseria gonorrhoeae, Haemophilus influenzae, Bordetella pertussis, Brucella spp., Legionella spp., ва шу жумладан Legionella pneumophilla) ва бошқа микроорганизмлар: Mycoplasma pneumoniae, Chlamydia spp., (шу жумладан Chlamydia trachomatis), Treponema spp., Rickettsia spp., Entamoeba histolytica, Listeria monocytoqehes ни олади.
Эритромицинга чидамли грамманфий тайёқчалар: Esherichia coli, Pseudomonas aeruqinosa, Shiqella spp., Salmonella spp. ва бошқалар. Сезгир микроорганизмлар гуруҳига антибиотикнинг концентрацияси 0,5 мг/л дан кам бўлганида ўсиши секинлашадиган, ўртача сезгирларга - 1,6 мг/л; ўртача чидамли ва чидамлиларга - 6-8 мг/л бўлганида ўсиши секинлашадиган микроорганизмлар киради.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши-юқори. Максимал концентрациясига (Сmax) ичга қабул қилингандан сўнг 2-4 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши - 70-90%.
Биокиришаолишлиги - 30-65%. Организмда нотекис тақсимланади. Катта миқдорда жигарда, талоқда, буйракларда тўпланади. Сафро ва сийдикдаги концентрацияси плазмадаги концентрациясидан ўн баробар юқори. ўпка, лимфа тугунларининг тўқималари, ўрта қулоқ экссудати, простата безининг секрети, сперма, плевра бўшлиғи, асцитик ва синовиал суюқликка яхши ўтади.
Эмизикли аёлларнинг сутида плазмадаги концентрациясининг 50% сақланади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали, орқа мия суюқлигига деярли ўтмайди (унинг концентрацияси препаратнинг плазмадаги концентрациясига нисбатан 10% ни ташкил этади). Йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва ҳомиланинг қонига тушади, у ерда унинг миқдори она плазмасидаги миқдорининг 5-20% га етади.
Жигарда (90% дан ортиқ) қисман фаол бўлмаган метаболитларини ҳосил қилиб, метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) - 1,4-2 соат, анурияда - 4-6 соат. Ичга қабул қилингандан сўнг сафро билан ўзгармаган ҳолда 20-30%, буйраклар орқали (ўзгармаган ҳолда) 2-5% чиқарилади.
Эритромицинга сезгир микрофлора чақирган бактериал инфекциялар:
- дифтерия (шу жумладан бактерия ташувчилик), кўкйўтал (шу жумладан профилактикаси), трахома, бруцеллез, легионерлар касаллиги, эритразма, листериоз, скарлатина, амёбали дизентерия, гонорея;
- янги туғилган чақалоқлар конъюнктивити, болалардаги пневмония, ҳомиладорлардаги Chlamydia trachomatis чақирган сийдик-таносил инфекциялари;
- бирламчи сифилис (пенициллинларга аллергияси бўлган пациентларда), катталардаги асоратланмаган хламидиоз (жинсий йўлларнинг пастки бўлимлари ва тўғри ичакда жойлашган инфекциялар), тетрациклинлар ва бошқаларни самарасизлиги ёки ўзлаштиролмасликда;
- ЛОР аъзоларининг инфекциялари (тонзиллит, отит, синусит), ўт чиқариш йўлларининг инфекциялари (холецистит);
- юқори ва пастки нафас йўлларининг инфекциялари (трахеит, бронхит, пневмония), тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (терининг йирингли касалликлари, шу жумладан ўсмирлар ҳуснбузари, инфекцияланган жароҳатлар, ётоқ яралари, II-III даражали куйишлар, трофик яралар), кўз шиллиқ қаватининг инфекцияларида қўлланади.
Ревматизми бўлган беморларда стрептококкли инфекцияларнинг (тонзиллит, фарингит) зўрайишини олдини олиш.
Даволаш ва диагностика муолажаларида (шу жумладан операциядан олдин ичакни тайёрлаш, стоматологик аралашувлар, юрак нуқсонлари бўлган беморлардаги эндоскопияда) инфекцион асоратларни олдини олиш учун қўлланади.
Ичга буюрилади. Катталар ва 14 ёшдан ошган ўсмирлар учун бир марталик доза 0,25-0,5 г, суткалик доза - 1-2 г ни ташкил этади. Буюришлар орасидаги интервал - 6 соат. Оғир инфекцияларда суткалик доза 4 г гача оширилиши мумкин.
Болаларга ҳаётининг биринчи 3 ойлигидан бошлаб, суткада 20-40 мг/кг, 4 ойдан 18 ёшгача бўлган болаларга, ёши, тана вазни ва инфекциянинг оғирлигига қараб, суткада 30-50 мг/кг дан 2-4 марта қабул қилишга бўлиб буюрилади. Оғирроқ инфекцияларда дозани 2 мартага ошириш мумкин.
Дифтерия ташувчиликни даволаш учун - 0,25 г дан суткада 2 марта буюрилади. Бирламчи сифилисни даволаш учун курслик доза - 30-40 г, даволаш давомийлиги 10-15 кун.
Катталардага амёбали дизентерияда - 0,25 г дан суткада 4 марта, болаларга суткада 30-50 мг/кг дан, даволаш курсининг давомийлиги - 10-14 кунни ташкил қилади.
Легионеллезда - 7-10 кун давомида 0,5-1 г дан суткада 4 марта буюрилади.
Гонореяда - 0,5 г дан ҳар 6 соатда 3 кун давомида, кейин 0,25 г дан ҳар 6 соатда 7 кун давомида буюрилади.
Инфекцион асоратларни олдини олиш мақсадида ичакни операциядан олдин тайёрлаш учун - ичга, 1 г дан операция бошланишидан 19 соат, 18 соат ва 9 соат олдин (ҳаммаси бўлиб 3 г) буюрилади.
Стрептококкли инфекцияни (тонзиллитда, фарингитда) олдини олиш учун катталарга суткада 20-50 мг/кг, болаларга суткада 20-30 мг/кг, курс давомийлиги камида 10 кун.
Юрак нуқсонлари бўлган беморларда септик эндокардитни олдини олиш учун - катталар учун 1 г дан, 20 мг/кг дан - болалар учун, даволаш диагностика муолажасидан 1 соат олдин, кейинчалик 0,5 г дан - катталар учун ва 10 мг/кг дан болалар учун, такроран 6 соатдан сўнг буюрилади.
Кўкйўталда 5-14 кун давомида суткада 40-50 мг/кг буюрилади.
Болалардаги пневмонияда - суткада 50 мг/кг дозани 4 марта қабул қилишга бўлиб, камида 3 ҳафта давомида буюрилади.
Ҳомиладорлик вақтидаги сийдик-жинсий инфекцияларда - 0,5 г дан кунига 4 марта камида 7 кун давомида ёки (бундай дозанинг ёмон ўзлаштирилишида) - 0,25 г дан суткада 4 марта камида 14 кун давомида буюрилади.
Катталардаги асоратланмаган хламидиозда ва тетрациклинларни ўзлаштираолмасликда - 0,5 г дан суткада 4 марта, камида 7 кун давомида буюрилади.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: терида аллергик реакциялари (эшакеми, тошманинг бошқа шакллари), эозинофилия, кам ҳолларда - анафилактик шок.
Кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, тенезмлар, абдоминал оғриқлар, диарея, дисбактериоз, кам ҳолларда - оғиз бўшлиғининг кандидози, сохтамембраноз энтероколит (даволаш вақтида ҳам, ундан кейин ҳам), жигар фаолиятини бузилиши, холестатик сариқлик, «жигар» трансаминазалари фаоллигини ошиши, панкреатит, эшитишни пасайиши ва/ёки қулоқларни шанғиллаши (юқори дозалар қўлланганида - суткада 4 г дан ортиқ, эшитишни пасайиши препарат бекор қилинганидан сўнг одатда қайтувчандир).
Кам ҳолларда - тахикардия, ЭКГ да QT интервални узайиши, юрак қоринчалари аритмияси, шу жумладан QT интервали узайган беморларда юрак қоринчалари тахикардияси («пируэт» тури).
Анамнездаги сариқлик, жигар фаолиятини яққол бузилишлари, макролидларга юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Буйрак найчалари секрециясини блокловчи препаратлар эритромициннинг Т ½ ни узайтиради.
Линкомицин, клиндамицин ва хлорамфеникол билан номутаносиб (антагонизм).
Бета-лактам антибиотикларининг (пенициллинлар, цефалоспоринлар, карбопенемларнинг) бактерицид таъсирини пасайтиради.
Метаболизми жигарда амалга ошириладиган препаратлар (теофиллин, карбомазепин, вальпроат кислотаси, гексобарбитал, фенитоин, альфентонил, дизопирамид, ловастатин, бромокриптин) билан бир вақтда қабул қилинганида, бу препаратларнинг плазмадаги концентрацияси ошиши мумкин (эритромицин жигарнинг микросомал ферментлари ингибитори ҳисобланади).
Циклоспориннинг нефротоксиклигини кучайтиради (айниқса ёндош буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда).
Триазолам ва мидазоламнинг клиренсини пасайтиради, шу боисдан бензодиазепинларнинг фармакологик самарасини кучайтириши мумкин.
Терфенадин ёки астемизол билан бир вақтда қабул қилинганда - аритмия ривожланиши мумкин, дигидроэрготамин ёки шохкуянинг гидрирланмаган алкалоидлари билан бир вақтда қўлланганида - қон томирларини спазмгача торайиши, дизестзиялар кузатилиши мумкин.
Метилпреднизолон, фелодипин ва кумарин қатори антикоагулянтларини чиқарилишини секинлаштиради (таъсирини кучайтиради).
Ловастатин билан бирга буюрилганида рабдомиолизни ривожланишини кучайтиради.
Дигоксиннинг биокираолишлигини оширади.
Гормонал контрацепциянинг самарасини пасайтиради.
Кўкрак сутига ўтиши мумкинлиги туфайли, эритромицин буюрилганида эмизишни тўхтатиб туриш лозим.
Узоқ муддат даволанганда жигар фаолиятининг лаборатория кўрсаткичларини назоратини амалга ошириш лозим.
Эҳтиёткорлик билан: аритмиялар (анамнездаги), QT интервалини узайиши, сариқлик (анамнезида), жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Холестатик сариқлик даволаш бошланганидан кейин бир неча кундан сўнг ривожланиши мумкин, лекин ривожланиш хавфи 7-14 кун узулуксиз даволашдан кейин ошади.
Ототоксик самарани ривожланиш эҳтимоли буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган беморларда, шунингдек кекса пациентларда юқоридир.
Haemophilus influenzae нинг айрим чидамли штаммлари эритромицин ва сульфаниламидларни бир вақтда қабул қилинишига сезгирдир.
Препарат катехоламинларнинг сийдикдаги миқдорини ва «жигар» трансаминазаларининг қондаги фаоллигини аниқлашга ҳалақит бериши мумкин (дифенилгидразин ёрдамида колометрик аниқлаш).
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Симптомлари: хатто ўткир жигар етишмовчилигигача ривожланувчи жигар фаолиятини бузилиши, эшитишни йўқолиши.
Даволаш: фаоллаштирилган кўмирни буюриш, нафас тизимининг ҳолатини синчиклаб назорат қилиш. Меъдани ювиш ўртача терапевтик дозадан беш марта катта доза қабул қилинганида самаралидир. Гемодиализ, перитонеал диализ, жадаллаштирилган диурез самарасиздир.
Ичакда эрийдиган, қобиқ билан қопланган таблеткалар 100 мг, 250 мг ва 500 мг.
10 таблеткадан ПВХ/алюминий фольга контур уяли ўрамларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«NIKA PHARM» ШХЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сайрам 7 тор кўчаси 48-А ўй.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Prostatit uchun dorilar, Uretrit uchun dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Ginekologiyada antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Eritromitsin: 100 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
3 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Eritromitsin-Nika (Erythromycinum-Nika) ichak bilan qoplangan planshetlar 100 mg №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Eritromitsin-Nika (Erythromycinum-Nika) ichak bilan qoplangan planshetlar 100 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Eritromitsin-Nika (Erythromycinum-Nika) ichak bilan qoplangan planshetlar 100 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Eritromitsin hisoblanadi.
Eritromitsin-Nika (Erythromycinum-Nika) ichak bilan qoplangan planshetlar 100 mg №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Nika Pharm hisoblanadi.