Nifuroksazid Radiklari 200 mg № 20 kapsulalar (2 blister x 10 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 22400 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Oshqozon-ichak traktining ishini normallashtirish uchun dorilar, Ichakni normallashtirish uchun dorilar, Diareya uchun dorilar, Ichak infektsiyasi uchun dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Diareya uchun antibiotiklar, Ichak infektsiyasi uchun antibiotiklar, Zaharlanish uchun antibiotiklar
Nifuroksazid: 200 mg/kapsula
Uchun ko‘rsatma Nifuroksazid Radiklari 200 mg № 20 kapsulalar (2 blister x 10 kapsula)
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: нифуроксазид 200 мг;
ёрдамич моддалар: маккажўхори крахмали, магний стеарати.
Сариқ/сариқ рангли, №0 ўлчамли, қаттиқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси сариқ рангли кукун.
Капсулалар.
Антибактериал синтетик восита (нитрофуран гуруҳи). АТХ коди: А07АХ03.
Бошқа нитрофуранлар каби, нифуроксазид микроорганизмлар ҳужайраларидаги айрим оксидланиш-қайтарилиш фермент реакцияларини блоклайди. Терапевтик дозаларда бактериостатик таъсир, юқори дозаларда бактерицид таъсир кўрсатади. Campylobacter jejuni, Echerichia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Clostridium perfringens, Vibrio choleraе патоген Vibrions ва Vibrio parahaemolytique, Staphylococcus spp. нисбатан юқори фаолликка эга.
Citrobacter spp., Enterobacter cloacae, Proteusindologenes нифуроксазидга кучсиз сезгир.
Klebsilla spp., Proteus mirabilis, Providencia spp., Pseudomonas spp нифуроксазидга чидамли.
Сапрофит флорага таъсир қилмайди (дисбактериоз чақирмайди).
Препаратга микроорганизмларнинг чидамлилиги ривожланмайди.
Фармакокинетикаси
Нифуроксазид меъда ичак йўлларидан деярли сўрилмайди, қабул қилинган дозанинг 99% ичакда қолади ва у ерда ўзининг микробларга қарши таъсирини кўрсатади. Нифуроксазид ичак орқали чиқарилади: 20% ўзгармаган ҳолатда, нифуроксазиднинг қолган қисми кимёвий жиҳатдан ўзгарган ҳолатда чиқарилади.
Умумий ҳолат ёмонлашмай, тана ҳарорати ошмай, интоксикациясиз кечувчи ўткир бактериал диарея (диареянинг адекват оғирлик даражасига қараб ичга суюқликни ва электролитларни қабул қилиш йўли билан ёки зарурати бўлса, вена ичига юбориш билан адекват регидратацияга қўшимча равишда) қўлланилади.
Препарат фақат катталар ёки 6 ёшдан ошган болалар томонидан ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.
Катталарга: суткада 4 капсула (800 мг) дан 2-4 марта қабул қилиш учун бўлинган ҳолда буюрилади.
6 ёшдан ошган болалар: суткада 3-4 капсула (600-800 мг) дан 2-4 марта қабул қилиш учун бўлинган ҳолда буюрилади.
Даволаш курсининг давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, Квинке шиши, анафилактик шок юз бериши мумкин.
- нитрофуран ҳосилаларига ёки препаратнинг бошқа ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик;
- 6 ёшгача бўлган болалар;
- ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.
Маълумотлар йўқ.
Тизимли шикастланиш белгилари билан кечувчи бактериал диареяда (умумий ҳолатни ёмонлашуви, тана ҳароратини ошиши, интоксикация ёки инфекция симптомларда) тизимли диффузияси яхши бўлган антибактериал препаратларни қўллаш лозим.
Яққол давомли диарея, оғир қусиш ёки овқатдан воз кечишда инкор қилишда регидратация учун суюқлик ва электролитиларни вена ичига юбориш масаласини қайта кўриб чиқиш лозим. Агар даволаш фонида диарея 2 кундан ортиқ сақланса, даволашни қайта кўриб чиқиш лозим ва ичга суюқлик ва электролитларни қабул қилиш ёки уларни вена ичига юбориш зарурати ҳақидаги масалани кўриб чиқиш лозим. Юборилаётган суюқликнинг ҳажми ва уни юбориш усули (ичга, в/и) диареянинг яқоллик даражасига, ёшга ва беморнинг клиник ҳолатига мувофиқ бўлиши лозим.
Лактация даври: эмизиш даври вақтида препарат билан қисқа даволаш курси пайтида эмизишни давом эттириш мумкин.
Препарат транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Маълумотлар йўқ.
10 капсуладан ПВХ/алюмин фольга контур-уяли ўрамларда.
Контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда +25 °С, юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
Radiks, Узбекистан.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Oshqozon-ichak traktining ishini normallashtirish uchun dorilar, Ichakni normallashtirish uchun dorilar, Diareya uchun dorilar, Ichak infektsiyasi uchun dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Diareya uchun antibiotiklar, Ichak infektsiyasi uchun antibiotiklar, Zaharlanish uchun antibiotiklar
Nifuroksazid: 200 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Nifuroksazid Radiklari 200 mg № 20 kapsulalar (2 blister x 10 kapsula) narxi 8900 so'm - 10 шт.
Nifuroksazid Radiklari 200 mg № 20 kapsulalar (2 blister x 10 kapsula) ning to`liq analoglari:
Nifuroksazid Radiklari 200 mg № 20 kapsulalar (2 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Nifuroksazid Radiklari 200 mg № 20 kapsulalar (2 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Nifuroksazid hisoblanadi.
Nifuroksazid Radiklari 200 mg № 20 kapsulalar (2 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.