Og'iz orqali yuborish uchun Enterojermina suspenziyasi 2 mlrd / 5 ml, 5 ml №10 (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 56000 so'm)
Bacillus clausii shtammining sporalari: 2 mlrd. CFU/flakon
Uchun ko‘rsatma Og'iz orqali yuborish uchun Enterojermina suspenziyasi 2 mlrd / 5 ml, 5 ml №10 (flakon)
Бир флаконда (5 мл) қуйидагилар сақланади:
фаол модда: антибиотикларга полирезистент Bacillus clausii споралари - 2 миллиард;
ёрдамчи моддалар: тозаланган сув - 5 мл гача.
Опалесцент, оқиш, ўзига хос ҳидли суюқлик.
Ичга қабул қилиш учун суспензия.
Диареяга қарши воситалар. АТХ коди: A07FA.
Фармакодинамикаси
Энтерожермина - бу патоген фаолликка эга бўлмаган, ичакни нормал яшовчилари ҳисобланган Bacillus clausii спораларининг суспензиясидан таркиб топган препаратдир.
Bacillus clausii споралари ичга қабул қилинганида ҳам кимёвий, ҳам физикавий агентларга юқори чидамлилиги туфайли, меъда ширасининг кислотали тўсиғини енгиб ўтади ва ичакларга шикастланмасдан етиб борадилар, у ерда улар метоболик фаол вегетатив ҳужайраларга трансформацияланади.
Энтерожермина келиб чиқиши турлича бўлган микробларга қарши агентларнинг қўлланиши туфайли ичакларнинг ўзгарган микрофлорасини тикланишига ёрдам беради. Бундан ташқари, Bacillus clausii турли витаминлар, айниқса В гуруҳи витаминларини ишлаб чиқариш хусусиятига эга, бу ҳам антибиотиклар ва химиотерапевтик агентларни қўллаш оқибатида келиб чиққан дисвитаминозни тузатишга ўз ҳиссасини қўшади.
Бундан ташқари, Bacillus clausii ни антибиотикларга нисбатан сунъий чақирилган юқори даражадаги гетероген чидамлилиги антибиотиклар қўлланилиши натижасида келиб чиқадиган ичак микрофлорасининг бузилишини олдини олишга, айниқса кенг таъсир доирасига эга антибиотиклар қўлланганда, ёки ичак микрофлорасининг мувозанатини тикланиши учун терапевтик асосни таъминлайди.
Юқорида келтирилган антибиотикларга чидамлилик сабабли, Энтерожермина® ни антибиотикларнинг иккала дозаси оралиғида қўллаш мумкин.
Препарат пенициллинларга (агар бета-лактамаза ингибиторлари билан мажмуада бўлмаса), цефалоспоринлар (кўпчилик ҳолатларда қисман чидамлилик), тетрациклинлар, макролидлар, аминогликозидлар (гентамицин ва амикациндан ташқари), хлорамфеникол, тиамфеникол, линкомицин, клиндамицин, изониазид, циклосерин, новобиоцин, рифампицин, налидикс кислотаси ва пипемид кислотаси (оралиқ чидамлилик) ва метронидазолга нисбатан чидамлиликка эга.
Фармакокинетикаси
Энтерожермина® препарати ўзининг таркиби бўйича кимёвий модда эмаслиги, меъда-ичак йўлларида қолиши керак бўлган бактерияларнинг споралари бўлганлиги туфайли, препаратнинг сўрилиши, тақсимланиши, метаболизми ва чиқарилишини бўйича тадқиқотлар ўтказишни зарурати йўқ (ADME тадқиқотлари).
- Озиқ овқат билан заҳарланиш ёки ичак микрофлорасининг бузилишлари ва авитаминоз (ичакда витаминларнинг сўрилиши ва ўзлаштирилиши бузилишининг оқибати) билан боғлиқ меъда-ичакни бузилишлари сабабли келиб чиқадиган ичак дисбактериозини даволаш ва профилактикаси.
- Антибиотиклар ёки кимётерапевтик воситалар билан даволаш вақтида ўзгарган ичак микрофлорасини тиклаш бўйича даволаш.
- Катталар ва болаларда ўткир меъда-ичак бузилишлари (шу жумладан бактерия ёки вируслар чақирган инфекциялар).
- Турли хил касалликларга ёндош бўлган ичак дисбактериозини даволаш, шу жумладан овқат ҳазм қилиш йўлларининг зарарланиши (меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллиги, панкреатит, холецистит, жигар ва сафро чиқариш йўлларининг сурункали касалликлари ва ҳ.к.) да қўлланади.
Ичга қабул қилиш учун буюрилади.
Инъекция ҳолида юборилмасин!
Препарат фақат ичиш учун мўлжалланган!
Бошқа юбориш йўллари орқали қўлланилмасин!
Дозалаш
Катталарга: агар даволовчи шифокор томонидан бошқача буюрилмаган бўлса, кунига 2-3 флакондан қабул қилинади.
Препаратнинг бир марталик дозасини (1 флакон) қабул қилишлар орасидаги тавсия қилинган интервал 3-4 соатни ташкил қилади.
Гўдаклар (3 ҳафталикдан бошлаб), кичик ва катта ёшли болаларга: агар шифокор томонидан бошқача буюрилмаган бўлса, кунига 1-2 флакондан қабул қилинади.
Агар препаратнинг суткалик дозаси кунига бир флаконни ташкил қилса, препарат кунига бир марта (1 флакон тўлиқлигича) қабул қилиниши керак. Агар суткалик доза 1 флакондан ортиқ бўлса, препаратнинг бир марталик дозасини (1 флакон) қабул қилишлар орасидаги тавсия қилинган интервал 3-4 соатни ташкил қилади.
Даволаниш давомийлиги шифокор томонидан индивидуал белгиланади. Қўллаш бўйича кўрсатмаларга қараб қўйидаги даволаниш давомийлиги тавсия этилади:
- антибиотиклар ёки химиотерапия билан даволаниш вақтида ўзгарган ичак микрофлорасини тиклаш учун ёрдамчи даво; антибиотиклар билан даволаш вақтида ва антибиотиклар билан даволаш тугаганидан кейин 1 ҳафтагача;
- катталар ва болалар, жумладан эмизикли гўдакларда ўткир меъда-ичак бузилишларини (шу жумладан бактерия ёки вируслар чақирган инфекциялар) даволаш. Даволаш давомийлиги 5-7 кун.
Озиқ-овқат билан заҳарланиш ёки ичак микрофлорасининг бузилишлари ва авитаминоз (ичакда витаминларнинг сўрилиши ва ўзлаштирилиши бузилишининг оқибати) билан боғлиқ меъда-ичакни бузилишлари сабабли келиб чиқадиган ичак дисбактериозини даволаш ва профилактикаси.
Даволаш давомийлиги 5-7 кун.
Асосий даволашга ёрдамчи моддалар сифатида турли хил касалликларга ёндош бўлган ичак дисбактериозини даволаш, шу жумладан овқат ҳазм қилиш йўлларининг зарарланиши (меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллиги, панкреатит, холецистит, жигар ва сафро чиқариш йўлларининг сурункали касалликлари ва ҳ.к.) да бурилади.
Даволаш давомийлиги 30 кун.
Қўллаш усули
Бир флаконни флаконлар лентасидан йиртиб олинг. Флаконни силкитинг. Флаконнинг юқори қисмини соат миллари бўйлаб буранг ва олиб ташланг. Флаконнинг ичидагисини бироз ширин сувга, сутга, чойга ёки апельсин шарбатига қуйинг ёки препаратни олдиндан суюлтирмасдан ичинг.
Дори воситасини очилганидан кейин суспензия зарарланишини олдини олиш мақсадида дарҳол қабул қилиш керак.
Препаратни қўллаш натижасида ҳосил бўлган тошма ва эшакеми каби аллергик реакциялар ҳақида хабарлар бор.
Таъсир қилувчи модда ёки препаратнинг ингредиентларидан биронтасига юқори сезувчанлик.
Бошқа дори воситалари билан бир вақтда қабул қилиш натижасида дорилар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Энтерожермина® флаконларида кўринарли киритмаларнинг бўлиши Bacillus clausii нинг спораларини агрегатлари билан боғлиқ, шунинг учун бу препаратни ўзгаришларга учраганлигини бирдирмайди.
Флаконни қўллаш олдидан силкитинг.
Ушбу препаратни целиакияда (ёки глютен касаллигида) қўллашга қарши кўрсатма йўқ.
Антибиотикотерапия курси вақтида Энтерожермина® препарати қўлланилаётган бўлса, препаратни антибиотикнинг икки кетма-кет қабул қилиш дозасини орасида ичиш керак (масалан, антибактериал препарат қабул қилинганидан кейин 2-3 соат ўтгач).
Ушбу препарат фақат перорал қабул қилиш учун мўлжалланган. Анафилактик шок каби оғир анафилактик реакцияларнинг ривожланиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли дори воситасини инъекция ёки бошқа бир йўл орқали юбориш қатъиян ман этилади.
Антибиотиклар билан даволаш даврида препаратни антибиотик дозасининг қабули орасида ичиш керак.
Агар даволанишдан 2-3 кун кейин ҳам беморнинг клиник ҳолати ёмонлашса ёки аҳволи яхшиланмасдан тана ҳарорати ошиши, қусиш, ахлатда қон ёки шиллиқ пайдо бўлиши, оғиз қуриши каби симптомлар пайдо бўлса, бемор дарҳол ўзининг даволовчи шифокорига мурожаат қилиши керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ушбу дори препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қабул қилиш мумкин.
Транспорт воситалари ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат транспорт воситалари ва машина қурилмаларини бошқариш учун керак бўлган қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилишининг клиник кўринишлари қайд этилмаган.
5 мл дан полиэтилен флаконда.
10 ёки 20 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
30 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Флакон очилганидан кейин, суспензиянинг ифлосланишига йўл қўймаслик учун дори воситасини дарҳол ишлатиш керак.
Рецептсиз.
Санофи С.п.А., Италия
Манзили:
viale Europa 11
21040 Origgio (VA), ИТАЛИЯ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дори воситасининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
«Санофи-Авентис Груп» компаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси,
Ўзбекистон Республикаси, 100015, Тошкент ш., Ойбек кўчаси, 24,
Тел.: (998-71) 281-46-28/29
Факс.: (998-71) 281-44-81
www.sanofi.uz
Bacillus clausii shtammining sporalari: 2 mlrd. CFU/flakon
Ko`p so`raladigan savollar
Og'iz orqali yuborish uchun Enterojermina suspenziyasi 2 mlrd / 5 ml, 5 ml №10 (flakon) narxi 8900 so'm - 1 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Og'iz orqali yuborish uchun Enterojermina suspenziyasi 2 mlrd / 5 ml, 5 ml №10 (flakon) ning to`liq analoglari:
Og'iz orqali yuborish uchun Enterojermina suspenziyasi 2 mlrd / 5 ml, 5 ml №10 (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Italiya.
Og'iz orqali yuborish uchun Enterojermina suspenziyasi 2 mlrd / 5 ml, 5 ml №10 (flakon) ning asosiy faol moddasi Bacillus clausii shtammining sporalari hisoblanadi.