Facebook Pixel Code

Atsts Inject

Tovarlar: 1
dagi narxlar
dan 148800 so'm (55 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma ACC (ACC Inject) in'ektsiya uchun eritma 300 mg / 3 ml, 3 ml №10 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «ACC (ACC Inject) in'ektsiya uchun eritma 300 mg / 3 ml, 3 ml №10 (ampulalar)»

Инъекция учун эритма

Таъсир этувчи модда: ацетилцистеин.

Ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси, динатрий эдетати, натрий гидроксиди эритмаси (10%), инъекция учун сув.

Ташқи кўриниши: тиниқ, рангсиз сувли эритма жигарранг шиша ампулаларда.

Бирламчи ўрам

Ацетилцистеиннинг инъекция учун эритмаси оқ нуқтали жигарранг 1 тип шиша ампулаларга 3 мл дан қуйилади.

Иккиламчи ўрам

Маркировка қилинган, картон асосга махкамланган ампулалар, 5 ёки 10 ампуладан йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Муколитик восита.

Ацетилцистеин цистеин аминокислотасининг ҳосиласидир. У бронхларга секретолитик ва секретомотор таъсир кўрсатади. У мукополисаҳарид занжирларининг дисульфид боғларини парчалайди ва ДНК занжирларига (йирингли балғам таркибидаги) деполимеризацияловчи таъсир кўрсатади. Бундай механизмлар бронхларнинг шиллиқ секретининг қовушқоқлигини камайишига олиб келади.

Ацетилцистеиннинг муқобил таъсир механизми унинг реактив тиол (SH) гуруҳларини

боғлаш ва кимёвий радикалларни боғлаш қобилияти билан боғлиқ.

Бундан ташқари, ацетилцистеин организмнинг детоксикацияси учун муҳим бўлган глютатионнинг синтезини кучайтиради. Бу механизм парацетамол билан интоксикациясида ацетилцистеинни антидот сифатида ишлатилишини тушунтиради.

Ацетилцистеин профилактик қўлланганида сурункали бронхит ва муковисцидозни бактериялар билан индукцияланган зўрайишини эҳтимоли ва оғирлик даражаси пасаяди.

Организмда ацетилцистеин уч турли шаклларда бўлади: қисман эркин модда сифатида, қисман - протеинлар билан дисульфид боғлар орқали боғланган ҳолда, қисман эса - аминокислоталар таркибида бўлади. Ацетилцистеин деярли фақат нофаол метаболитлар шаклида (анорганик сульфатлар, диацетилцистеин кўринишида) буйраклар орқали чиқарилади. Ацетилцистеиннинг плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 1 соатни ташкил қилади ва асосан жигардаги тез биотрансформацияси билан ҳарактерланади. Жигар фаолиятини бузилиши плазмадан ярим чиқарилиш даврини 8 соатгача узайишига олиб келади.

Терапевтик қўлланиши

Шиллиқни ҳосил бўлиши ва ташилишини бузилишлари билан бирга кечувчи ўткир ва сурункали бронх-ўпка касалликларида ингаляцион ёки вена ичига секретолитик даволаш учун қўлланади.

Вена ичига юбориш учун препарат жадал даволаш бўлимларида ва фақат, ичга қабул қилиш мумкин бўлмаган ҳолларда ишлатилади.

Ацетилцистеинга ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанлик.

1 ёшгача бўлган болаларга ацетилцистеинни вена ичига юбориб даволаш фақат ҳаётий кўрсатмалар бўлганида ва фақат стационар шароитларида буюрилади.

Ишлатишдаги махсус кўрсатмалар ва эхтиёткорлик чоралари

АЦЦ® Инжектни буйрак ва жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда ишлатиш мумкин эмас, чунки бу азот сақловчи моддаларни тўпланишини чақириши мумкин.

Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми каби оғир тери реакциялар ҳақида жуда кам хабарлар бўлган, уларни пайдо бўлиши ацетилцистеинни қўллаш вақти билан тўғри келган. Тери ва шиллиқ қаватларда ўзгаришлар пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш, ацетилцистеинни қабул қилишни эса тўхтатиш керак.

Анамнезида бронхиал астмаси ва меъда яра касаллиги бўлган пациентларга ацетилцистеинни буюришда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак.

Болалар

6 ёшдан кичик болаларга одатда, ичга қабул қилинадиган дори шакли афзалроқ ҳисобланади.

Янги туғилган чақалоқлар ва 1 ёшгача бўлган болаларга АЦЦ® Инжект фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича ва фақат шифокор назорати остида стационар шароитларда буюрилади.

Агарда Сиз қандайдир бошқа препаратларни, шу жумладан рецептсиз бериладиганларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида ўз шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Йўталга қарши воситалар

Ацетилцистеин ва йўталга қарши воситаларни бирга буюриш, йўтал рефлексини бостирилиши туфайли, секретни хавфли димланишига олиб келиши мумкин. Бундай мажмуавий даволашни буюриш учун аниқ ташҳис керак. Ушбу мажмуани қўллашдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Антибиотиклар

Тадқиқотлар бир вақтда ацетилцистеин юборилганида антибиотикларнинг (тетрациклинлар, аминогликозидлар, пенициллинлар) самарасини сусайишидан далолат беради. Хавфсизлик назари бўйича антибиотикни алоҳида, 2 соатдан кам бўлмаган интервал билан қўллаш керак.

Бу цефиксим ва лоракарбефга тааллуқли эмас, уларни ацетилцистеин билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда ацетилцистеинни қўллаш бўйича клиник маълумотлар етарли эмаслиги туфайли, АЦЦ® Инжектни ҳомиладорлик вақтида, фақат агар даволовчи шифокор бунга ўткир зарурат кўрган ҳолдагина рухсат берилади.

Эмизиш

Ацетилцистеинни кўкрак сути билан чиқарилиши ҳақида маълумот йўқ. Эмизиш вақтида АЦЦ® Инжектни қўллаш, фақат агар даволовчи шифокор бунга ўткир зарурат кўрган ҳолдагина мумкин.

Ҳар қандай дориларни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш.

Алоҳида кўрсатмалар йўқ.

Шифокорнинг бошқача тавсиялари бўлмаса, одатдаги дозалари қуйидагича

Венга ичига юбориш

Катталар

1 ампула вена ичига кунига бир ёки икки марта (кунига 300-600 мг ацетилцистеин) буюрилади.

6 ёшдан 14 ёшгача болалар

½ ампула вена ичига кунига бир ёки икки марта (кунига 150-300 мг ацетилцистеин) буюрилади.

6 ёшдан кичик болалар

6 ёшгача бўлган болаларга ичга қабул қилиш учун дори шаклини бериш афзалроқдир.

1 ёшдан кичик болалар

1 ёшга бўлган болаларга вена ичига ацетилцистеин фақат ҳаётий кўрсатмалар бўлганида ва фақат стационар шароитларда буюрилади (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Агар парентерал даволаш буюрилса, унда 6 ёшдан кичик болалар учун ҳар кунги доза тана вазни учун 10 мг/кг ҳисобида ацетилцистеинни ташкил қилиши керак.

Ингаляцион даволаш

Катталарга: 1 ампула ичидагисини (600 мг ацетилцистеин) кунига икки марта ингаляция қилиш.

6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар: ½ ампула ичидагисини (150-300 мг ацетилцистеин) кунига бир-икки марта ингаляция қилиш буюрилади.

Вена ичига юбориш

Биринчи доза натрий хлоридининг изотоник эритмаси ёки 5% ли глюкоза эритмаси билан 1:1 нисбатида суюлтирилади. Кейинги дозалар инфузиялар шаклида юборилади. Вена ичига инъекциялар секин қилинади (тахминан 5 минут давомида).

Ингаляциялар

Ингаляциялар компрессион ингалятор (небулайзер) орқали суюлтирилмаган (ацетилцистеиннинг 10% ли эритмаси) эритма билан қилинади.

Ингаляция учун эритма фақат ичга буюриш мумкин бўлмаганида ишлатилсин!

Қўллашнинг давомийлиги касалликнинг тури ва оғирлигига боғлиқ. Уни даволовчи шифокор белгилайди.

Сурункали бронхит ва муковисцидозда инфекцияни олдини олиш учун, узоқроқ муддат даволаш, иложи борича перорал дори шаклларини ишлатиш талаб қилинади.

Интоксикация симптомлари

Янги туғилган чақалоқларда секретни кўп ҳосил бўлиш хавфи бор.

Терапевтик тадбирлар

Терапевтик тадбирлар симптоматикага боғлиқ.

Парацетамол билан интоксикацияда ацетилцистеиннинг ҳатто максимал ҳар кунги 30 г гача дозаларини қўллаш тажрибаси бор. Ацетилцистеиннинг бундай юқори дозаларини вена ичига қўллаш қисман қайтмас “анафилактик” реакцияларни, айниқса улар тез юборилганида, ривожланишига олиб келган.

АЦЦ® Инжект дозасини ўтказиб юбориш

Агар Сиз препаратнинг бир дозасини ўтказиб юборсангиз, кейинги дозани одатдагидек юбориш керак.

Агар Сиз АЦЦ® Инжект билан даволашни тўхтатсангиз

АЦЦ® Инжект билан даволашни, шифокор билан маслаҳатлашмасдан тўхтатманг. Сизнинг ҳолатингиз ёмонлашиши мумкин.

Агар Сизда саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ножўя самаралари

Умумий бузилишлар ва юборилган жойнинг ҳолати

Тез-тез эмас: бош оғриғи, ҳароратни кўтарилиши, аллергик реакциялар (қичишиш, эшакеми, тери тошмаси, ҳансираш, пульсни тезлашиши ва босимни тушиши.

Жуда кам: ҳатто шоккача бўлган анафилактик реакциялар.

Респиратор, торакал ва медиастенал бузилишлар

Кам: ҳансираш, бронхоспазм (асосан бронхиал астмаси бўлган пациентларда).

Меъда-ичак бузилишлари

Тез-тез эмас: стоматит, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш ва диарея.

Жуда кам ҳолларда баъзида ўта юқори сезувчанлик реакциялари билан боғлиқ бўлган қон кетишлари ҳақида хабар берилган.

Қарши чоралар

Ўта юқори сезувчанликнинг биринчи белгиларида (юқорига қаранг) АЦЦ® Инжектни қайта қўллашдан воз кечинг ва шифокор билан боғланинг.

Агар қандайдир ножўя самаралар оғирлашса ёки Сиз бу илова-варақада санаб ўтилмаган ножўя самараларини сезсангиз, бу ҳақида ўзингизнинг шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича берилади.

2 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Салютас Фарма ГмбХ, Германия

Atsts Inject narxi dan boshlanadi 148800.00
Nomi Narxi so'm
ACC (ACC Inject) in'ektsiya uchun eritma 300 mg / 3 ml, 3 ml №10 (ampulalar) 148800 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish