Facebook Pixel Code

FDP Medlak

Tovarlar: 1
dagi narxlar
dan 201800 so'm (84 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma FDP Medlak vena ichiga yuborish uchun eritma uchun liyofillangan kukun, har biri 5 g (flakon + 50 ml erituvchi + tomir ichiga yuborish tizimi)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «FDP Medlak vena ichiga yuborish uchun eritma uchun liyofillangan kukun, har biri 5 g (flakon + 50 ml erituvchi + tomir ichiga yuborish tizimi)»

5 г кукун қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 г D-фруктозо-1,6-дифосфатнинг натрийли тузи (3,75 г фруктозо-1,6-дифосфор кислотасига эквивалент, стерил кукун).

Эритувчининг бир флакони қуйидагиларни сақлайди: стерил инъекция учун сув, 50 мл.

Оқ ёки бироз сарғиш рангли кристалл кукун.

Вена ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун.

Юрак-қон томир тизими касалликларини даволаш учун препаратлар. Бошқа кардиотоник препаратлар. АТХ коди: С01ЕВ07.

Фармакодинамикаси

Препаратнинг асосий таъсир механизми - ҳужайра девори билан ўзаро таъсир қилиб, фосфофруктокиназа, пируваткиназа ва лактаткиназанинг фаоллигини рағбатлантириб, ҳужайра ичида юқори энергетик фосфатли тўплами (пули) ни ошишига олиб келади. Унинг ҳужайра ичидаги концентрацияси хужайранинг “ихтисослиги” га боғлиқ ҳолда ўзгариб туради. FDP нинг концентрацияси инсон эритроцитларида 6-10 мг/л ҳужайрани ташкил қилади.

Ҳужайранинг юзаси билан ўзаро таъсири ҳам хужайра ичи фосфатлар тўплами (пули) ва 2.3-дифосфоглицератни тўйинишини рағбатлантириб, ҳужайра ичидаги калий ионларининг кучайган диффузияси ҳолида намоён бўлади.

FDP гиперкалиемиянинг салбий оқибатларига қарши таъсир кўрсатади, юрак мушакларида аденозинтрифосфат (АТФ) заҳираларини камайишига тўсқинлик қилади ва юракни тўхтаб қолишини олдини олиб, унинг фаолиятини қувватлаб туради.

FDP механик жароҳатлар чақирган эритроцитлар гемолизини камайтиради, нейтрофилларда эркин кислород радикалларини кимёвий рағбатлантирилган махсулотларини ингибиция қилади, миокард ишемиясида АТФ ва креатинфосфат заҳираларини тутиб туриб, FDP кардиореспиратор реанимацияга ёрдам беради, коронар артерияларининг ўткир окклюзияси оқибатидаги некроз соҳасини чегаралайди; миокарднинг катта соҳасини инфаркти бўлган пациентларга, айниқса илк босқичларида ижобий кардиоциркулятор самара беради ва гемодинамикани яхшилайди.

FDP геморрагик ва жароҳат шокларда сезиларли протектив фаолликни намоён этади ва реанимацияни муваффақиятли кечишига ёрдам беради. Шунингдек, FDP бош мия тўқимасига яққол протектив самара кўрсатади, гипоксик стресс оқибатларини камайтиради.

Сурункали юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларда FDP иш қобилиятини ва юкламада юрак фаолиятини яхшилайди; цитостатикларнинг юракка заҳарли таъсирини биокимёвий ва электрокардиографик кўринишларни камайтиради. FDP давомли ишемик кардиоплегиядан кейин юрак фаолиятини етарли даражада тикланишини тезлаштиради.

FDP жигар ва буйракни ишемиядан ва пост-ишемик реперфузия оқибатидаги функционал ва органик шикастланишлардан ҳимоя қилиши аниқланган.

FDP периферик қон томирлар касалликлари билан азият кечувчи пациентларда, қоннинг реологик кўрсаткичларини яхшилайди. Кўп марта қон қуйилганида FDP эритроцитар ичидаги энергетик пулини оширади, қуйилган плазмадаги калий концентрациясини камайтиради, ҳужайра ичида калий ва натрий нормал нисбатини тиклайди, эритроцитларнинг таранглигини ва гемолитик чидамлилигини яхшилайди.

FDP катталардаги респиратор дистресс-синдромини даволашда фойдали бўлиши мумкин. Ушбу синдромда FDP семиз ҳужайраларидан гистаминни ажралиб чиқишини сусайтириш ва нейтрофилларда эркин кислород радикалларини (перекисли ва супероксидли) ҳосил бўлишини олдини олиш йўли билан ўпканинг микроваскуляр шикастланишларини сусайишига ёрдам беради.

Бундан ташқари, FDP азот мувозанатига ижобий таъсир кўрсатади ва умумий парентерал озиқланишда глюкозани утилизацияга ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

250 мг/кг дозада инфузиядан кейин 5 минутдан сўнг ўлчанган плазмадаги FDP концентрацияси 770 мг/л ни ташкил қилган. Инфузия тугаганидан сўнг 80 минутдан кейин плазмада FDP аниқ миқдорларда аниқланмади. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври 10 минутдан 15 минутгача тебранади.

FDP қон томирлари ҳавзасидан ташқаридаги тўқималарда тарқалиши ҳамда эритроцитар ва плазматик фосфатазалар таъсири остида анорганик фосфат ва фруктозагача гидролизланиши туфайли плазмада аниқланмайди.

  • ўткир миокард инфаркти;
  • миокард инфаркти, жароҳатлар, қон кетишлар, инсультларда ва оғир инфекциялардаги шок ҳолатлари;
  • сурункали юрак етишмовчилиги;
  • миокарднинг интраоперацион ишемияси;
  • турли соҳалардаги ишемия (шу жумладан оёқларнинг оғир ишемияси);
  • мия қон айланишини ўткир бузилиши;
  • метаболизм бузилиши оқибатидаги гипофасфатемия (алкоголли қарамлик, озиб кетиш, нафас етишмовчилиги, қон оксигенациясини пасайиши, нейролептиклар билан дозани ошириб юборилиши);
  • массив трансфузия (кўп миқдорда қон қуйиш) оқибатидаги ва юракдаги операцияларда, парентерал озиқланишда, жигардаги операциялар, оғир куйишларда экстракорпорал қон айланишида дифосфоглицератнинг заҳиралари тугаганда;
  • гипотензия ёки тўқималар оксигенациясини пасайиши, аъзоларни кўчириб ўтказиш (буйрак, жигар) каби жаррохлик аралашувларда асоратларни олдини олиш учун;
  • спорт тиббиётида жадал юкламадан кейин сарф этилган энергияни тиклаш учун;
  • жисмоний ўта зўриқиш синдромини ривожланишини олдини олиш, экстремал жисмоний юкламаларга кўникишни яхшилаш.

FDP фақат вена ичига юбориш учун мўлжалланган.

Вена ичига тез қуйиш учун (тахминан минутига 1 г тезликда, бу минутига 10 мл га мувофиқ келади) 5 г FDP, 10% ли эритма олиш учун солиб қўйилган 50 мл эритувчида эритилади. Тавсия этилган суткалик доза ва даволаш давомийлиги ҳолатининг оғирлигига қараб аниқланади.

Ўткир ҳолатларда препаратни одатда 125-175 мг/кг (суткада 2 флаконга мос келади) ҳисобидан юборилади, максимал 250 мг/кг юборилади. Юқорироқ дозаларни юбориш зарурати туғилганда, умумий суткалик дозани 2 марта юборишга бўлиш керак.

Сурункали ҳолатларда тана вазнининг кг га 75 мг дан то 160 мг гача юборилади (суткада FDP 5 г нинг 1-2 флаконига мос келади).

Интраоперацион миокард ишемиясида айнан юборишдан олдин препаратни кардиоплегик эритма таркибига қўшилади. Жарроҳлик аралашувларидан олдин ва операциядан кейин 1-2 кун давомида суткада 1 флакондан 3-5 кун давомида юбориб инфузиянинг профилактик курсини ўтказиш тавсия этилади.

Гипофосфатемияни даволаш учун, фосфорни керагидан ортиқ ҳосил бўлишидан сақланиш учун, буюриладиган модда миқдори танқисликнинг яққоллигига боғлиқ бўлиши керак.

Болалар учун дозалаш тана вазнига мувофиқ тарзда белгиланади.

Бир грамм FDP 4,6-4,8 ммоль ноорганик фосфат сақлайди.

Муҳим!

Тайёрланган эритмани фақат бир марта ишлатиш мумкин. Қўллашдан кейин ҳар қандай қолган модда миқдори ташлаб юборилиши керак.

Жуда кам ҳолларда турли оғирлик даражасидаги аллергик реакциялар.

Минутига 10 мл тезликда қуйиш ҳолларида юзни қизариши, юракни тез-тез уриши, оёқ-қўл бармоқларини увишиши кузатилиши мумкин.

Препаратни қўллаш вақтида ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлганида дарҳол даволовчи шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Препаратга маълум ўта юқори сезувчанлик, гиперфосфатемия, буйрак етишмовчилиги.

FDP нинг бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Мутаносиблиги: FDP ни pH 5,5 да эримайдиган бошқа препаратлар, шунингдек кальций тузларининг ишқорий эритмалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам бўлган пациентларда, қонда фосфатлар даражасини доимо назорат қилиш лозим. Илк ёшдаги болаларда препарат фақат зарурати бўлган ҳолларда ва жиддий тиббий назорат остида ишлатилиши лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида ҳомиладор аёлларни FDP билан даволаш ҳеч қандай ножўя самаралар кузатилмаган.

Транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Автомобилни ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. FDP ни юборишда эритмани тери ости тўқимасига тушиши маҳаллий кучли оғриқни чақиради.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Инфузия жараёнида FDP эритмасини тери остига тушиши кучсиз маҳаллий оғриқ ва енгил маҳаллий таъсирланишни чақиради.

Огоҳлантириш: парентерал ишлатиш учун препаратлар юборилишидан олдин заррачаларни борлиги ёки рангини ўзгармаганлигини аниқлаш учун, агар контейнер ёки эритмани кўриш имкони бўлса) визуал равишда текширилиши лозим. Агар у хиралашган бўлса ёки чўкмаси бўлса, препаратни ишлатманг. Оч-сариқ бўялишни нормал деб ҳисоблаш мумкин.

Дозани ошириб юбориш ҳолатлари хақида хабар берилмаган.

5 г препарат 100 мл ҳажмли, резина қопқоқ билан мустаҳкамланган ва “flip-off” халқали алюмин қопқоқ билан ўралган II тур рангсиз шишали флаконда.

50 мл эритувчи резина қопқоқ билан мустаҳкамланган ва “flip-off” халқали алюмин қопқоқ билан ўралган II тур рангсиз шишали флаконда.

Препаратли 1 флакон, эритувчили 1 флакон, стерил полиэтилен пакетда вена ичига юбориш учун тизимча билан тўпламда, давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга тахланадиган картон қутига жойланади.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳона ҳароратида сақлансин.

Шикастланган ўрамдаги препарат ишлатилмасин.

Тўғри сақлаш шароитида 3 йил.

Рецепт бўйича.

Medlac Pharma Italy Company Ltd.

FDP Medlak narxi dan boshlanadi 201800.00
Nomi Narxi so'm
FDP Medlak vena ichiga yuborish uchun eritma uchun liyofillangan kukun, har biri 5 g (flakon + 50 ml erituvchi + tomir ichiga yuborish tizimi) 201800 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish