Facebook Pixel Code

Shakarsiz Linkas

Tovarlar: 1
Linkas Shakarsiz  (Linkas without sugar) 90 ml (shisha)
Xerbion (Pokiston)
dan 27000 so'm
Без рецепта
в 53 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 27000 so'm (53 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Linkas Shakarsiz (Linkas without sugar) 90 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Linkas Shakarsiz (Linkas without sugar) 90 ml (shisha)»

Ҳар 10 мл сироп қуйидаги экстрактларни сақлайди:

фаол моддалар:

Компонент Миқдори
Томирли адхатода 600 мг
Қизил аччиқ қалампир 100 мг
Кенг баргли кордия 100 мг
Доривор гулхайри 100 мг
Ҳақиқий чилонжийда 100 мг
Гулёнбаргли оносма 100 мг
Яланғоч Чучукмия 75 мг
Доривор Иссоп 50 мг
Катта Калган 50 мг
Ҳушбўй гунафша 25 мг

ёрдамчи моддалар:

Компонент Миқдори
Пропиленгликол 1252 мг
Натрий сахарин 15 мг
70% ли Сорбит эритмаси 4000 мг
Глицерин 1000 мг
Лимон кислотаси 20 мг
Метилпарабен 10,928 мг
Пропилпарабен 2,168 мг
Қалампир ялпиз мойи 0,00275 мл
Қалампирмунчоқ мойи 0,00125 мл
Ионсизлантирилган сув етарли миқдорда 10 мл

Узига хос ҳидли, жигарранг рангли сироп.

Сироп.

Симптомларини бартараф этиш учун қўлланадиган восита. АТХ коди: R05CA.

Доривор ўтлардан олинган мажмуавий препарат бўлиб, йўтал ва шамоллашнинг турли белгиларини енгиллаштиришга ёрдам беради.

ЛИНКАС яллиғланган тўқималарнинг юзасида юпқа ҳимоя пардасини ҳосил қилади. Шундай қилиб, у қуруқ ва таъсирловчи йўталда юмшатувчи ва тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва йўталга қарши маҳаллий восита сифатида таъсир кўрсатади.

ЛИНКАС ёпишқоқ қуюқ балғамни суюлтиради ва нафас йўлларидан балғамни ажралиб чиқишига ёрдам беради ҳамда бактерияларни ўсиши учун муҳитни бартараф қилиб, балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади.

ЛИНКАС бурун йўлларининг шиллиқ қавати шишини камайтиради ва бронхларнинг спазмини камайтиради.

Шундай қилиб нафасни енгиллаштиради ва бронхоспазмолитик таъсир кўрсатади.

Препарат таркибидаги компонентларнинг характерли хусусиятлари

Томирли адхатода Балғам кўчирувчи, бронхолитик, спазмолитик, муколитик, иситмани туширувчи
Яланғоч чучукмия Балғам кўчирувчи, юмшатувчи, спазмолитик, яллиғланишга қарши
Қизил аччиқ қалампир Балғам кўчирувчи, йўталга қарши
Ҳушбўй гунафша Антигистамин, балғам кўчирувчи, иситмани тушурувчи
Доривор Иссоп Тер алмашишини кучайтирувчи, балғам кўчирувчи, спазмолитик
Катта калган Балғам кўчирувчи, ел ҳайдовчи, бронхолитик
Кенгбаргли кордия Антисептик, оғриқ қолдирувчи, спазмолитик
Доривор гулхайри Бронхолитик, йўталга қарши, яллиғланишга қарши, иммунитетни рағбатлантирувчи, буруштирувчи
Ҳақиқий чилонжийда Юмшатувчи, балғам кўчирувчи
Гулёнбаргли оносма Спазмолитик, юмшатувчи, иситмани туширувчи, организмнинг тонусини оширувчи
  • йўтал ва шамоллаш;
  • куруқ ва таъсирловчи йўтал;
  • астма ва бронхит (ўткир ва сурункали) билан боғлиқ бўлган йўтал;
  • фарингит, трахеит, ангинада қўлланади.

Катталар: 2 чой қошиқ (10 мл) дан кунига 3-4 марта қабул қилинади.

Болалар: 1 чой қошиқ (5 мл) дан кунига 3-4 марта қабул қилинади.

Гўдаклар (6 ойлик 1 ёш): 1/2 чой қошиқ (2,5 мл) дан кунига 3-4 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.

Овқат ҳазм қилиши томонидан: кўнгил айниши, диарея.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик бўлган пациентларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларини шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

Аниқланмаган.

Сироп сахароза сақлайди, буни қандли диабет билан хасталанган ва шунингдек гипокалорияли парҳездаги беморлар ҳисобга олишлари лозим.

Автомобилни ва бошқа механик воситаларни бошқариш қобилиятига таъсири

ЛИНКАС автомобилни ва бошқа механик воситаларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш ва диарея. Дозани ошириб юбориш эҳтимоли кам.

Даволаш: симптоматик.

Сироп 90/120 ва 150 мл сиғимли флаконда.

25 °С дан юқори бўлмаган хона ҳароратида сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

Хербион Пакистан прайвет Лимитед.

Shakarsiz Linkas narxi dan boshlanadi 27000.00
Nomi Narxi so'm
Linkas Shakarsiz (Linkas without sugar) 90 ml (shisha) 27000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish