Facebook Pixel Code

Lorinden A

Tovarlar: 1
Lorinden A malhami 15 g (naycha)
Elfa Farmzavod (Polsha)
dan 39800 so'm
Без рецепта
в 102 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 39800 so'm (102 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Lorinden A malhami 15 g (naycha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Lorinden A malhami 15 g (naycha)»

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Флуметазона пивалат - 0,2 мг, салицил кислотаси - 30,0 мг.

Ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль - 50,0 мг, сувсиз ланолин - 50,0 мг, оқ вазелин - 1,0 г гача.

Оч-сариқ тусли оқ рангли, ёғли юмшоқ масса.

Сиртга қўллаш учун суртма.

Антисептиклар билан мажмуадаги маҳаллий қўллаш учун ўртача фаолликдаги кортикостероидлар. АТХ коди: D07XB01.

Лориден А суртмасининг хусусиятлари унинг таркибига киирувчи моддалар: флуметазона пивалат ва салицил кислотасининг мажмуаси натижаси ҳисобланади.

Флуметазона пивалат - бу бўлган яллиғланишга қарши ўртача кучли синтетик глюкокортикостероид ҳисобланади. Суртма кўринишида қўлланганда яллиғланишага қарши, қичишишга қарши ва қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади.

Салицил кислотаси бу концентрацияда кучсиз кератолитик таъсир кўрсатади. У глюкокортикостероидни эпидермиснинг мугуз қавати орқали киришига ёрдам беради.

Лоринден А суртмаси терининг қуруқ яллиғланиш холатларини, энг аввало иккиламчи бактериал инфекциялар кўринишида асоратларга эга бўлмаган кучли қичишиш ёки гиперкератоз симпмтомлари билан кечувчи кортикстероидларга жавоб берадиган аллергик табиатли яллиғланишларни даволаганда сиртга қўллаш учун буюрилади.

Препарат қуйидагиларда: себореяли дерматит, атопик дерматит, болалар эшакеми, аллергик контакт дерматит, кўп шаклли эритема, югурик, псориаз (“Эҳтиёткорликнинг алоҳида чоралари ва махсус огоҳлантиришлар” бўлимига қаранг) ва қизил ясси темираткида қўлланади.

Сиртга (маҳаллий) қўлланади. Қўллаш тез-тезлиги ва усулини шифокор буюриши лозим.

Одатда суртма терининг оғриқли ўзгарган соҳаларига юпқа қават қилиб кунига 1-2 марта суртилади. Темиратки ҳаддан ташқари ўсган ёки терининг шикастланган соҳалари мугузланишида суртмани окклюзион боғлам остида қўллаш мумкин, уни ҳар 24 соатда алмаштириш лозим.

Препаратни 2 хафтадан оширмаслик керак. Юз терисида препаратни 1 хафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Бир хафтада суртманинг бир тубадан кўпроқ ишлатиш мумкин эмас.

Ушбу препаратни 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. 2 ёшдан ошган болаларга препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади, фақат кунига 1 марта ва терининг катта бўлмаган соҳасида.

Болаларнинг юз терисига қўлламанг.

Қуйидагилар пайдо бўлиши мумкин: ҳуснбузар, постстероид пурпура, эпидермис ўсишини сусайиши, тери ости клетчаткаси атрофияси, терини қуриши, соч ўсишини кучайиши ёки соч тўкилиши, терини ачишиши, қичишиши ва таъсирланиши, тери депигментацияси ёки пигментацияси, тери атрофияси ва чўзилиши, телеангиоэктазия, периорал дерматит, фурункулёз, иккиламчи инфекция. Баъзида эшакеми ёки макуло-папулёз тошма пайдо бўлиши ёки мавжуд бузилишлар зўрайиши мумкин.

Салицил кислотаси мавжудлиги туфайли суртмани узоқ вақт қўллаш оқибатида дерматит пайдо бўлиши мумкин. Кўз қовоқлари терисида қўлланилганидан кейин баъзида глаукома ёки катаракта аниқланиши мумкин.

Флуметазона пивалат ва салицил кислотаси тери орқали сўрилиши туфайли, тизимли нохуш самаралар пайдо бўлиши мумкин, айниқса узоқ муддат, терининг катта соҳаларида, окклюзион боғлам остида ва болаларда қўлланилганида.

Қуйидаги тизимли нохуш самаралар флуметазона пивалатга хос: гипоталамус дисфункцияси, гипофиз, буйрак усти бези, Иценко-Кушинг синдроми, болаларда ўсиш ва ривожланишни секинлашиши, шишлар, қон босимни ошиши, гиперкалиемия, глюкозурия, иммунитетни пасайиши. Бирон-бир нохуш кўринишлар ёки хавотирли бошқа самаралар пайдо бўлган холларда, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Лоринден А суртмасини қўйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:

  • кортикостероидлар ёки суртма асосининг ингредиентларига аллергияда;
  • вирусли ва замбуруғли касалликларда (масалан, сувчечак);
  • тери теберкулёзи;
  • тери ўсмалари ва терининг ўсма олди ҳолатлари;
  • веналарни варикоз кенгайиши фонида болдирда яра пайдо бўлиши;
  • оддий ва пушти ҳуснбузар (розацеа);
  • оғиз атрофи териси дерматити (периорал дерматит);
  • чақалоқлар дерматити;
  • вульва соҳасида қичишиш;
  • терининг катта соҳаларида, айниқса тери қопламаларини шикастланиши билан, масалан, куйишларда;
  • икки ёшдан кичик болалар;
  • ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Глюкокортикостероидлар маҳаллий қўлланилганида бошқа дори воситалари билан маълум ўзаро таъсирлари аниқланмаган. Лекин, пациентларни даволаш вақтида, айниқса препаратни узоқ муддат тананинг катта соҳаларига қўлланилганида сувчечакка қарши эмлаш ва иммунизациянинг бошқа турларини ўтказиш мумкин эмаслигини ёдда тутиш керак, чунки тегишли антителоларни пролиферацияси кўринишида иммун жавобни сусайиши хавфи мавжуд.

Узоқ муддат терининг катта соҳаларига қўлланилганида салицил кислотасини сўрилиши оқибатида метотрексат, перорал антибиотиклар ёки сульфонилмочевина ҳосилаларининг таъсири кучайиши мумкин.

Лоринден А суртмаси иммуносупрессив препаратлар таъсирини кучайтириши, шунингдек иммуностимуляторларнинг таъсирини сусайтириши мумкин.

Препарат билан даволашни 2 хафтадан кўпроқ танаффуссиз ўтказманг.

Узоқ муддат терининг катта соҳаларига қўлланганида ножўя самараларнинг тез-тезлиги ошади.

Флуметазона пивалатни сиртга қўллаш гипофизар-адренал тизимни сусайиши, шунингдек қонда кортизол даражасини пасайиши ва даволаш тўхтатилганидан кейин регрессияга учровчи ятроген Иценко-Кушинг синдроми мавжудлиги оқибатида питуитар без томонидан адренокортикотроп гормон (АКТГ) ишлаб чиқарилиши камайишига олиб келади.

АКТГ гормони билан буйрак усти безларини рағбатлантиргандан кейин қонда ва сийдикда кортизол даражасини аниқлаш билан буйрак усти бези пўстлоқ фаолиятини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади.

Иккиламчи инфекция пайдо бўлган холларда тегишли антибактериал ёки замбуруғларга қарши даволашни ўтказиш лозим. Агар инфекция симптомлари камаймаса, инфекция даволаш даврида препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Касалликни кечишини оғирлашиш мумкинлиги туфайли, тор ёки кенг фильтрация бурчакли глаукомаси бўлган пациентларда, шунингдек катарактаси бўлган пациентларда суртмани кўз қовоқлари ёки қовоқлар атрофидаги терига қўллаш мумкин эмас.

Ҳатто қисқа муддатли қўллагандан кейин дори воситасини юқори сўрилувчанлиги ва нохуш кўринишларнинг (телеангиоэктазия, периорал дерматит) хавфи юқорилиги туфайли, препаратни юз териси ва чов соҳасига фақат зарур холатлардагина қўллаш мумкин.

Суртмани окклюзион боғлам остида қўллаш фақат зарур холатларда ўтказилиши керак, чунки бу эпителий атрофияси, терини чўзилиши ёки суперинфекцияларга олиб келиши мумкин.

Бу суртмани тери тўқималарини атрофияси бўлганида, айниқса кекса пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Псориази бўлган пациентларда препаратни алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки псориазда глюкокортикостероидларни сиртга қўллаш хавфли бўлиши ва кўникиш ривожланиши оқибатида, тарқалган пустулёз псориаз ва тери дисфункцияси чақирган тизимли токсиклик хавфи туфайли касалликни қайталанишини чақириши мумкин.

2 ёшгача бўлган болаларни даволаш учун эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Тана юзасининг тана вазнига нисбати катталарга нисбатан юқори бўлган болалар учун глюкокортикостероидларнинг нохяш тизимли таъсири, шу жумладан, гипоталамус, гипофиз, буйрак усти безлари дисфункцияси ва Иценко-Кушинг синдромини пайдог бўлиши хавфи юқори. Кортикостероидлар билан даволаш болаларни ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир қилиши мумкин.

Суртма маҳаллий тери реакциялари (масалан, контакт дерматит) ёки таъсирланиш чақириши мумкин бўлган пропиленгликоль ва ланолин сақлайди.

Дори воситасини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликда флуметазон ва салицил кислотасини маҳаллий қўллагандла тератоген таъсирини ўрганиш бўйича назоратланган тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун препаратни фақат, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин. Сиртга қўлланганда флуметазон ва салицил кислотаси қандай даражада кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум. Препаратни лактация (эмизиш) даврида буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Фақат жуда зарур бўлган ҳолларда, қисқа муддат ва терининг чегараланган соҳаларига (сут безлари соҳасига суртиш мумкин эмас) қўллаш мумкин.

Препаратни транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Препарат психомотор фаоллик, транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препаратни узоқ вақт терининг катта соҳалрига қўлланилганидан кейин дозани ошириб юборилиши симптомлари пайдо бўлиши мумкин, улар шиш, артериал босимни ошиши, гипергликемия, иммунитетни сусайиши, жуда оғир ҳолатларда эса - гиперкортицизм синдроми шаклида нохуш кўринишларни кучайиши билан намоён бўлади.

Бундай холларда препаратни қабул қилишни аста-секин тўхтатиш ёки камроқ фаолликка эга кортикостероидларни ишлатиш лозим.

15 г суртма сақловчи алюмин туба. Туба дори воситасини пациентлар учун қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач препарат ишлатилмасин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Фармзавод Jelfa А.Ж.

58-500, Еленя Гура, В Поля кўч., 21, Польша.

Lorinden A narxi dan boshlanadi 39800.00
Nomi Narxi so'm
Lorinden A malhami 15 g (naycha) 39800 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish