Magne B6
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Magne B6 qoplangan planshetlar 470 mg + 5 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)»
1 қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: магний лактат дигидрати - 470 мг, пиридоксин гидрохлориди - 5 мг;
ёрдамчи моддалар: сахароза, оғир каолин, акация елими, карбоксиполиметилен 934, тальк (магний гидроксиликати), магний стеарати, карнауб муми (кукун), титан диоксиди.
Таблеткадаги магний (Mg2+) нинг умумий миқдори 48 мг (1,97 ммоль) ни ташкил қилади.
Овал, силлиқ, ялтироқ, оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Кобиқ билан қопланган таблеткалар.
Витамин-минералли мажмуа.
Фармакодинамикаси
Физиологик аспектлари:
Магний асосан хужайра ички катиони ҳисобланади. У нейронларнинг қўзғалувчанлигини ва қўзғалашни нерв-мушак бўйлаб ўтказилишини пасайтиради, Кўпчилик ферментатив жараёнларда иштирок этади. Магний аъзолар ва тўқималарнинг муҳим элементи ҳисобланади: суяк тўқимасида одам организмидаги магнийнинг умумий миқдорини ярми сақланади.
Клиник аспектлари:
Зардобдаги магнийнинг даражалари:
12 ва 17 мг/л гача (1-1,4 мЭкв/л ёки 0,5-0,7 ммоль/л) орасида: магнийнинг ўртача танқислигини кўрсатади
12 мг/л дан паст (1 мЭкв/л ёки0,5 ммоль/л) магнийнинг оғир танқислигини кўрсатади.
Танқислик
бирламчи, магний метаболизмини туғма аномалияси туфайли бўлиши мумкин:
қуйидагилар иккиламчи туфайли бўлиши мумкин:
организмга ноадекват тушиши (оғир етарли овқатланмаслик, алкоголизм, тўлиқ парентерал овқатланиш),
меъда-ичакда сўрилишини бузилишлари (сурункали ич кетиши, меъда-ичак оқмаси, гипопаратироидизм),
буйраклар миқёсида ортиқча йўқотилиши (буйрак найчаларнинг касалликлари, жиддий полиурия, диуретикларни суистеъмол қилиш, сурункали пиелонефрит, бирламчи гиперальдостеронизм, цисплатин билан даволаниш) туфайли юз бериши мумкин.
Пиридоксин (В6 витамини) кўпчилик метаболик жараёнларда, нерв тизимининг метаболизмини бошқарилишида иштирок этади. В6 витамини магнийни меьда-ичак йўлларидан сўрилишини ва уни хужайраларга киришини яхшилайди.
Ушбу дори воситаси магний сақлайди.
Қуйидаги симптомларнинг маълум сонини мажмуаси магнийнинг танқислигидан далолат бериши мумкин:
Асабийлик, таъсирчанлик, кучсиз хавотирлик, ўткинчи толиқиш, уйқуни бироз бузилиши,
Меъда-ичак спазмлари, юракни тез-тез уриши (соғлом юракда) шаклидаги безовталик кўринишлари,
Мушак тиришишлари, санчилиш ҳисси.
Магнийни буюриш бу симптомларни йўқотишга ёрдам бериши мумкин.
Агар бир ой даволашдан кейин яхшиланиш кузатилмаса, ушбу препарат билан монотерапияни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмас.
Таблеткаларни катта стакан сув билан бирга қабул қилиш керак.
ФАҚАТ КАТТАЛАР ВА 6 ЁШДАН ОШГАН БОЛАЛАР УЧУН
Катталар: 2-3 қабулга бўлинган суткада 6-8 таблеткадан, овқат қабул қилиш вақтида.
Болалар: суткада 10-30 мг/кг, яъни 6 ёшдан ошган болаларга (тана вазни тахминан 20 кг) 2-3 қабулга бўлинган суткада 4-6 таблетка, овқатланиш вақтида.
Одатда даволашнинг давомийлиги бир ойни ташкил қилади.
Қондаги магнийнинг даражаси нормаллашганидан кейин даволашни тўхтатиш керак.
Ушбу препаратни қуйидаги ҳолларда қўллаш мумкин эмас:
Препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик,
Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлган оғир буйрак етишмовчилиги.
Қўллашдаги алоҳида кўрсатмалар ва эҳтиёткорликлар
Йўлдош кальций танқислигида, қўшимча кальций юбориш бошлангунича, магнийнинг танқислиги бартараф қилинган бўлиши керак.
Таблеткаларда сахароза борлиги туфайли, фруктозани ўзлаштираолмасликда, глюкоза ёки галактозанинг сўрилишини бузилиши синдромида ёки сахараза-изомальтаза танқислигида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Магнийнинг оғир танқислигида ва сўрилишини бузилишларида, даволаш вена ичига юборишдан бошланиши керак.
Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари
ТАБЛЕТКАЛАР КАТТАЛАР ВА 6 ЁШДАН ОШГАН БОЛАЛАР УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН.
6 ёшдан кичик болалар учун мос келувчи дори шакллари мавжуд.
Ўртача буйрак етишмовчилигида, гипермагниемия билан боғлиқ бўлган хавфни олдини олиш мақсадида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорликнинг етарли сонидаги клиник тажриба, ҳеч қандай фетотоксик ёки ривожланиш нуқсонларини чақирувчи таъсирини аниқламаган.
Зарурати бўлганида магний ҳомиладорликнинг ҳар қандай босқичида қўлланиши мумкин.
Кенг қамровли текширишлар йўқлигига қарамасдан, бор бўлган клиник тажриба умидли ҳисобланади.
Лактация даври
Магнийни она сутига ўтиши туфайли, препаратни эмизиш даврида қўллашдан сақланиш керак.
Транспорт воситалари ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Алоҳида тавсиялар йўқ.
Қуйида таърифланган симптомлар пайдо бўлган холда, илтимос, дархол Ўзингизнинг даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг!
- диарея;
- абдоминал оғриқлар;
- тери реакциялари;
- аллергик реакциялар.
Агарда буйраклар нормал ишлаётган бўлса, магнийнинг перорал дозасини ошириб юборилиши одатда токсик реакцияларга олиб келмайди. Аммо магний билан заҳарланиш буйрак етишмовчилигида ривожланиши мумкин.
Даволаш: регидратация, жадаллаштирилган диурез. Буйрак етишмовчилигида гемодиализ ёки перитонеал диализ зарур.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари
Тавсия қилинмайдиган мажмуалар
Фосфор ёки кальций тузлари
Бу препаратлар магнийни ичакдан сўрилишини сусайтирадилар.
Эътиборга олиш керак бўлган мажмуалар
Перорал тетрациклинлар
Тетрациклинлар ва магнийни ичга қабул қилиш орасида, тетрациклинларни меъда-ичак йўлларидан сўрилишини пасайиши туфайли, камида 2 соатлик интервалга риоя қилиш керак.
Қобиқ билан қопланган таблеткалар, блистерларда.
10 таблеткадан блистерда, 5 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
24 ой.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қабул қилинмасин.
Рецептсиз берилади.
Санофи Винтроп Индустрия, Франция.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Magne B6 og'iz orqali yuborish uchun eritma, 10 ml №10 (ampulalar) | 83800 so'm |
Magne B6 qoplangan planshetlar 470 mg + 5 mg №50 (5 blister x 10 tabletka) | 140000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent