Facebook Pixel Code

Milt burun tomchilari

Tovarlar: 1
Milt burun tomchilari (Milt burun tomchilari) 10 ml (shisha)
Farmak (Ukraina)
dan 25800 so'm
Без рецепта
в 111 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 25800 so'm (111 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Milt burun tomchilari (Milt burun tomchilari) 10 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Milt burun tomchilari (Milt burun tomchilari) 10 ml (shisha)»

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 2,5 мг фенилэфрин, 0,25 мг диметинден малеати;

ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди; лаванда экстракти; сорбит (Е420); лимон кислотаси, моногидрати; натрий гидрофосфати, додекагидрати; инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли, кучсиз ўзига хос ҳидли суюқлик.

Назал томчилар.

Бурун бўшлиғи касалликларида қўлланиладиган воситалар. АТХ коди: R01AB01.

“Милт назальные капли” таркибида фенилэфрин ва диметинден сақловчи мажмуавий препаратдир.

Препарат бурундан ажралмаларни камайтиради ва киприкчали эпителий ва бурун шиллиқ қаватининг физиологик фаолиятини бузмаган ҳолда бурун йўлларини тозаланишига ёрдам беради.

Фенилэфрин симпатомиметик аминларга тааллуқли. Қон томирларни ўртача даражада торайтирувчи таъсирга эга бўлган назал деконгестант сифатида қўлланилади, бурун шиллиқ қавати кавак веноз тўқимасининг α1-адренергик рецепторларини рағбатлантиради. Шундай тарзда бурун шиллиқ қавати ва унинг қўшимча бўшлиқлари шишини тезда ва узоқ муддатга бартараф қилади.

Диметинден гистамин Н1-рецепторлар антагонисти, аллергияга қарши таъсирни намоён қилади. Паст дозаларда қўлланилганида самарали, яхши ўзлаштирилади.

Милт маҳаллий қўлланилади, шу сабабли унинг фаоллиги қон плазмасида фаол моддаларнинг концентрацияси билан ўзаро боғлиқ эмас.

Тасодифий перорал қўлланилганида фенилэфриннинг биокираолишлиги камайган ва тахминан 38% ни, ярим чиқарилиш даври тахминан 2,5 соатни ташкил этган.

Перорал қабул қилингандан кейин диметинденнинг эритмадаги тизимли биокираолишлиги тахминан 70% ни, ярим чиқарилиш даври тахминан 6 соатни ташкил этади.

Шамоллаш, бурун битиши, ўткир ва сурункали ринитлар, мавсумий (пичан иситмаси) ва мавсумий бўлмаган аллергик ринит, ўткир ва сурункали синуситлар, вазомотор ринитларни симптоматик даволашда қўлланилади. Ўткир ўрта отитда ёрдамчи даволашда қўлланилади.

Бурун соҳасида жарроҳлик аралашувига тайёргарликда ва жарроҳлик аралашувидан кейин бурун шиллиқ қавати ва бўшлиқларидаги шишни бартараф этишда қўлланилади.

Препаратни юборишдан олдин бурунни яхшилаб тозалаш лозим.

1 ёшгача бўлган болалар

Ҳар бир бурун йўлига суткада 3-4 марта 1 томчидан томизилади.

1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар

Ҳар бир бурун йўлига суткада 3-4 марта 1 ёки 2 томчидан томизилади.

Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар

Ҳар бир бурун йўлига суткада 3-4 марта 3 ёки 4 томчидан томизилади.

Даволаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак ва касалликни кечишига боғлиқ.

Одатда препарат таъсири яхши ўзлатирилади.

Алоҳида ҳолларда буруннинг шиллиқ қавати томонидан кучсиз ифодаланган вақтинчалик маҳаллий реакциялар (ачишиш ёки қуруб қолиш ҳисси) бўлиши мумкин. Жуда кам ҳолларда: аллергик реакцияларни ривожланиши (хусусан тери томонидан маҳаллий реакциялар, қичишиш, қовоқларни, юзни шиши, умумий холсизлик).

Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Таркибида фенилэфринни сақлаганлиги туфайли, қон томирни торайтирувчи бошқа воситалар каби ушбу препаратни атрофик ринитда, шунингдек моноаминоксидаза (МАО) ингибиторларини қабул қилаётган ёки уларни аввалги 14 кун давомида қабул қилган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни моноаминоксидаза (МАО) ингибиторларини қабул қилаётган ёки уларни аввалги 14 кун давомида қабул қилган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Трициклик антидепрессантларни ва β-адреноблокаторлар каби антигипертензив препаратларни қабул қилаётган пациентларга қон томирни торайтирувчи воситаларни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

“Милт назальные капли”ни 1 ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Препаратни узоқ вақт ёки ҳаддан ташқари кўп қўллаш тахифилаксия ва “рикошет” самарасини (медикаментоз ринит) чақириши мумкин.

Қон томирни торайтирувчи бошқа воситаларни қўллашдаги каби препаратнинг тавсия этилган дозасини ошириш мумкин эмас. Препаратни ҳаддан ташқари кўп қўллаш, айниқса болалар ва кекса ёшдаги шахсларда қўллаш препаратнинг тизимли таъсири намоён бўлишини келтириб чиқариш мумкин.

Юрак-қон томир касалликлари, артериал гипертензияси, ёпиқ бурчакли глаукомаси, қалқонсимон без касалликлари бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Препаратни ҳомиладорлик даврида буюрилмайди. Эмизикли аёлларга препарат буюрилмайди.

Болалар

1 ёшгача бўлган болаларга “Милт назальные капли”ни фақат шифокор маслаҳатидан кейин буюриш тавсия этилади.

Автотранспортни бошқарганда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Кичик болалар томонидан препарат тасодифан қўлланилганида бирор-бир жиддий ножўя таъсирлар ҳақида хабар берилмаган.

Кўпгина ҳоллар симптомсиз бўлган, жуда кам ҳолларда толиқиш ҳисси, меъдада оғриқ, кучсиз ифодаланган тахикардия, артериал қон босимини ошиши, қўзғалувчанлик, уйқусизлик, тери қопламаларининг рангпарлиги ҳақида хабар қилинган.

Даволаш: фаоллаштирилган кўмир қўлланилади, кичик ёшдаги болаларда сурги воситалар қўлланилиши мумкин (меъдани ювиш талаб қилинмайди); катталар ва катта ёшдаги болаларда суюқликни катта миқдорда истеъмол қилиш буюрилади.

10 мл дан флаконда. 1 флакондан қутида.

Ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил. Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати 4 ой.

Рецептсиз.

«Фармак» ЖАЖ.

Украина, 04080, Киев ш., Фрунзе кўч., 63.

Milt burun tomchilari narxi dan boshlanadi 25800.00
Nomi Narxi so'm
Milt burun tomchilari (Milt burun tomchilari) 10 ml (shisha) 25800 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish