Окопника Мазь (Живокоста)
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Jivokosta (komfrey) malhami (Comfrey ointment) DKP FF har biri 40 g (naycha)»
1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 100 мг исфарак тиндирмасини (Symphyti tinctura (1:10), эстрагент - этанол 40%), 10 мг Е витаминининг 98% мойли эритмасини (Е витамини 100% миқдорига ҳисобланганда) сақлайди.
ёрдамчи моддалар: оқ юмшоқ парафин, маккажўхори мойи, глицерин, Т-2 эмульгатори, метилпарагидроксибензоат (Е 218), ароматизатор 482,056, тозаланган сув.
Оч-сариқдан то оч-жигарранг ранглигача бўлган ўзига хос ҳидли суртма.
Суртма.
Маҳаллий қитиқловчи восита (бўғим ва мушак оғриқларида қўлланадиган). АТХ коди: М02АХ.
Фармакодинамикаси
Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлари аллантоин, шиллиқ ва ошловчи моддалар билан белгиланади. Исфарак танинлари жароҳатларни ва ярали шикастланишларни битиш жараёнларини тезлаштиради, аллантоин суяк тўқимасини ўсишини, эпителий регенерацияси жараёнларини рағбатлантиради, оғриқ ҳиссини камайтиради, қон тўхтатувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Фармакокинетика
Аниқланмаган.
Ревматик оғриқ, невралгия, ишиас, люмбаго, радикулит, миалгия, артралгия, остеохондроз, артритлар, спорт, маиший жароҳатлар (зарбалар, бўғимларни чўзилиши, суякларни ёпиқ синиш). Терини қуруқлиги ва ёрилиши, узоқ вақт битмайдиган яралар, трофик яраларда қўлланади.
Оғриқли шикастланган соҳа юзасининг ўлчамига қараб суртма суткада 2-3 марта қалин қават қилиб суртилади ва яхшилаб терига ишқаланади, кечасига суртмани боғлов остига қўйиш мумкин. Даволаш курси касалликнинг оғирлигига, шунингдек йўлдош даволашнинг характерига қараб шифокор томонидан индивидуал белгиланади, аммо йил давомида 4-6 ҳафтадан ошмаслиги керак.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари (шу жумладан қичишиш, шиш, иситма) бўлиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Номаълум. Ҳар қандай бошқа дори воситаларини бир вақтда қўллаш зарурати ҳолларида шифокор билан маслахатлашиш керак.
Ножўя самараларидан сақланганида оз миқдордаги препаратни индивидуал сезувчанликни аниқлаш учун терига олдиндан суртиш керак. Аллергик реакция белгилари бўлган терига, шиллиқ қаватларга, очиқ жароҳатларга қўйиш мумкин эмас. Суртмани кўзга тушишига йўл қўйилмаслик керак.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилмасин.
Болалар
Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ножўя реакцияларни кўринишлари кучайиши мумкин. Аллергия симптомлари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш ва теридаги қолдиқларни ювиб юбориш керак. Даволаш симптоматик.
40 г дан тубада қутида, 50 г дан банкада қутида.
20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
«ДКП «Фармацевтическая фабрика» МЧЖ.
Украина, 12430, Житомирская вил., Житомир тумани, Станишовка с., Королева кўч., 4 уй.
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
«Фарм Люкс» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, 140100, Самарканд ш., Спитамен шох кўч.,100 Б.
Тел: +998662397263
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Jivokosta (komfrey) malhami (Comfrey ointment) DKP FF har biri 40 g (naycha) | 15000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent