Facebook Pixel Code

Sinegra 100

Tovarlar: 2
Sinegra 100  qoplangan planshetlar 100 mg (blister)
Nobel-Pharmsanoat (O`zbekiston)
dan 29600 so'm
Retsept bo'yicha
в 8 dorixonalarda
Sinegra 100 qoplangan planshetlar 100 mg №4 (1 blister)
Nobel-Pharmsanoat (O`zbekiston)
dan 59000 so'm
Retsept bo'yicha
в 77 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 29600 so'm gacha 59000 so'm (8 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Sinegra 100 qoplangan planshetlar 100 mg (blister)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Sinegra 100 qoplangan planshetlar 100 mg (blister)»

Фаол модда: силденафил цитрати (25 мг, 50 мг ёки 100 мг силденафилга эквивалент);

ёрдамчи моддалар: икки асосли сувсиз кальций фосфати, микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, аэросил, магний стеарати;

қобиқ: Opadry II Blue 85F20578 (поливинил спирти, макрогол, титан диоксиди, тальк, индигокармин, темир (II) оксиди).

ҳаво рангли, квадрат шаклли, бир томонида 45° қияликда стрелка шакли гравировкаси бўлган, икки ёқлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Потенцияни тўғрилаш учун воситалар. Код АТХ: G04BE03.

Силденафил цитрати специфик фосфодиэстераза 5 типининг (ФДЭ 5) кучли ва селектив ингибитори ҳисобланади.

Жинсий рағбатлантириш вақтида ғовак танадан азот I оксидини (NO) ажралиб чиқиши, жинсий олат эрекциясининг физиолигик механизми бўлиб ҳисобланади. Азот оксиди гуанилатциклаза ферментини фаоллаштиради, бу циклик гуанозин монофосфат (цГМФ) миқдорини ошишига ва мувофиқ равишда, ғовак тана мушакларини бўшашишига олиб келади, бунинг оқибатида жинсий олатда қон оқими кучаяди.

Силденафил алоҳида ғовак танага тўғридан-тўғри бўшаштирувчи таъсир кўрсатмайди, балки ғовак танадаги цГМФни парчаланишига масъул бўлган фосфодиэстераза 5 типини ингибиция қилиш орқали, шу тўқимага азот оксидининг бўшаштирувчи таъсирини фаол кучайтиради.

Бу цГМФ микдорини ошишига олиб келади, натижада силлиқ мушаклар бўшашади ва ғовак танадаги қон оқими кучаяди.

Шунинг учун силденафилни тавсия этилган дозаларда жинсий рағбатлантириш бўлмаганида қўллаш самарасиз.

Силденафилни эректил дисфункцияга таъсири:

Эрекциянинг турли хил этиологияли (органик, психоген, аралаш) бузилиши бўлган пациентларда, икки томонлама яширин, плацебо-назоратли кесишган тадқиқотларда силденафил буюрилганидан кейин, плацебо билан солиштирганда жинсий рағбатлантиришнинг натижаси тариқасида жинсий алоқа учун етарли бўлган узоқ муддатли эрекция бўлиши кузатилган.

Силденафилнинг қон босимига таъсири:

Препарат 100 мг дозада ичга қабул қилинганида, бемор ётган ҳолатдаги систолик артериал қон босимининг (АҚБ) максимал пасайиши ўртача 8.4 мм. сим. уст, диастолик (АҚБ) нинг эса, 5.5 мм. сим. уст. ташкил қилган. АҚБ га янада яққол, лекин худди шундай ўткинчи таъсири бир вақтда нитратларни қабул қилган пациентларда кузатилган.

Силденафилнинг гемодинамикага таъсири:

Соғлом кўнгиллиларда силденафил 100 мг дозада ичга бир марта қабул қилинганида, ЭКГ да клиник аҳамиятли ўзгаришларни чақирмаган.

Силденафилни кўриш қобилиятига таъсири:

100 мг ва 200 мг дозада препаратни қабул қилган айрим беморларда 1 соатдан кейин ранг ажратиш қобилиятининг енгил ва ўткинчи бузилиши (кўк/яшил) кузатилади, 2 соат ўтганидан кейин, бу ўзгаришлар йўқолади. Ранг ажратиш қобилиятини бузилиш механизми, кўзнинг шох пардасига ёруғликни ўтказиш жараёнида иштирок этувчи ФДЭ 6 нинг сусайиши билан тушунтирилади.

Силденафил кўриш ўткирлигига, контраст сезувчанликка, кўз ички босими ва қорачиқнинг диаметрига таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Силденафилнинг фармакокинетикаси ичга қабул қилинган дозалар диапазонига боғлиқ.

Препаратнинг метаболизми асосан жигарда (асосан цитохром Р450 изоферменти 3А4 ёрдамида), хусусиятлари бўйича силденафилга ўхшаш бўлган фаол метаболитларни ҳосил бўлиши билан амалга ошади.

Препарат меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Препарат ичга, оч қоринга қабул қилинганидан кейин максимал концентрациясига (Смах) 30-120 минутдан (ўртача 60 минут) кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги ўртача 41% (23-63%) ни ташкил қилади. Ёғли таом билан бирга қабул қилинганида силденафилнинг сўрилиш тезлиги камаяди; максимал концентрацияга эришиш вақти (Тmах) 60 минутга ошади, Сmах эса ўртача 29% га камаяди.

Мувозанат ҳолатидаги силденафилнинг тақсимланиш ҳажми (Vd) ўртача 105 л ни ташкил қилади, бу унинг тўқималарга тақсимланишини кўрсатади. Силденафил ва унинг қонда айланиб юрувчи асосий N-десметил метаболитининг тахминан 96% плазма оқсиллари билан боғланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши силденафилнинг умумий концентрациясига боғлиқ эмас. Силденафил қабул қилган соғлом кўнгиллиларда, қабул қилинганидан кейин 90 минутдан сўнг спермада дозанинг 0,0002% дан камроғи (ўртача 188 нг) аниқланган.

Силденафил асосан жигарнинг микросомал изоферментлари - цитохром Р450 ЗА4 (асосий йўл) ва цитохром Р4502С9 (қўшимча йўл) таъсири остида метаболизмга учрайди. Силденафилнинг N-метил гуруҳини йўқолиши натижасида ҳосил бўлувчи асосий айланиб юрувчи метаболити, кейинги метаболизмга дучор бўлади. Метаболит ФДЭ га нисбатан селективлиги бўйича силденафил билан бир хил, in vitro шароитида ФДЭ 5 га нисбатан фаоллиги бўйича эса, силденафилнинг фаоллигини тахминан 50% ни ташкил қилади. Метаболитининг плазмадаги концентрацияси силденафилнинг тахминан 40% ни ташкил қилади. Силденафилнинг организмдаги умумий клиренси соатига 41 л, терминал фазадаги ярим чиқарилиш даври (Т½) 3-5 соатни ташкил қилади. Метаболитлар кўринишида асосан аҳлат билан (тахминан ичга қабул қилинган дозанинг 80%) ва кам миқдорда сийдик билан (тахминан ичга қабул қилинган дозанинг 13%) чиқарилади.

Махсус клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси:

Қон плазмасида силденафилнинг даражасини “концентрация-вақт” эгри чизиғи ости майдони (AUC) ошишига куйидаги омиллар таъсир кўрсатади: 65 ёшдан ошган ёш (AUC даражаси 40% га ошади); жигар фаолиятини етишмовчилиги (масалан, жигар циррозида, 80%); оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) <30 мл/мин, 100%); цитохром Р450 ЗА4 ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш (масалан, эритромицин, 182%, саквинавир, 210%).

Жинсий алоқадан қониқиш учун етарли бўлган, жинсий олатнинг эрекциясига эришиш ёки сақлаб тураолмаслик билан белгиланувчи эрекция бузилишларини даволашда қўлланади.

Силденафил фақат жинсий қўзғалиш бўлганидагина самаралидир!

Препарат ичга қабул қилинади. Кўпчилик пациентлар учун тавсия қилинадиган доза 50 мг ни ташкил қилади, препарат жинсий фаолликдан тахминан 1 соат, ёғли овқат қабул қилгандан кейин эса жинсий фаолликдан 1,5-2 соат олдин қабул қилинади. Самарадорлиги ва ўзлаштирилишини ҳисобга олиб, доза 100 мг гача оширилиши ёки 25 мг гача пасайтирилиши мумкин. Максимал тавсия этиладиган қўллаш сони - суткада 1 марта.

Ножўя таъсирлари одатда ўткинчи характерга эга бўлиб, енгил ёки ўртача ифодаланган бўлади.

Дозани танлаш билан боғлиқ тадқиқотлардаги ножўя таъсирларнинг характери, фиксацияланган дозалар билан ўтказилган тадқиқотлардагилар билан бир хил бўлган, чунки бундай тадқиқотлар тавсия қилинадиган қўллаш схемасини яхшироқ акс эттиради. Силденафилни тавсия қилинган фиксацияланган дозада қўлланганда, плацебо назоратли клиник синовларда, қуйидаги ножўя самаралар аниқланган: бош оғриғи, қуйилишлар, диспепсия, назал гиперемия, кўзда оғриқ, кўз қизариши, бош айланиши, тошма.

Бошқа ножўя самаралар 2% дан бироз ортиқни ташкил қилади, лекин плацебо - тест билан бир хил бўлган: белда оғриқ, гриппга ўхшаш синдром, артралгия. Фиксацияланган дозалар билан ўтказилган тадқиқотларда аниқланган диспепсия (17%) ва кўришни бузилиши (11%) кўпроқ 100 мг дан ортиқ доза қўлланганда кузатилган; шунингдек ножўя самараларни пайдо бўлиш частотаси доза оширилганда ошиши аниқланган.

Назоратли клиник тадқиқотларда 2% дан кам пациентларда қуйидаги клиник аҳамиятли ножўя самаралар, шунингдек, пайдо бўлиши, эҳтимол препаратни қабул қилиниши билан боғлиқ бўлган ҳолатлар аниқланган:

Юрак-қон томир тизими томонидан: вазодилятация симптомлари.

Меъда-ичак йуллари томонидан: диарея, қорин оғриғи, кўнгил айниши.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: белда оғриқ, артралгиялар, миалгилар.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, мушак тонусини ошиши, уйқусизлик.

Нафас тизими томонидан: бурун битиши, фарингит, ринит, синусит, нафас йўлларининг инфекциялари, нафасни бузилиши.

Дерматологик реакциялар: тошма.

Сезги аъзолари томонидан: кўришни ўзгариши (енгил ва ўткинчи; асосан объектлар рангини ўзгариши, шунингдек ёруғлик қабул қилинишини кучайиши ва кўриш аниқлигини бузилиши), конъюнктивит.

Сийдик-жинсий аъзолари томонидан: сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, простата бези фаолиятини бузилиши.

Постмаркетинг кузатувларда давомли эрекцияни ва/ёки приапизм ҳоллари ҳақида ҳабар берилган.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Азот I оксиди донаторларини, органик нитратларни ёки нитратларнинг ҳар қандай шаклларини, доимо ёки танаффуслар билан қабул қилаётган беморларда қўллаш мумкин эмас, чунки силденафил нитратларнинг доимо ёки шошилинч ҳолларида қўлланганидаги гипотензив таъсирни кучайтиради.

Препарат аёллар ва болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган. Аёлларда ҳомиладорлик ва лактация даврида адекват ва яхши назоратли текширишлар ўтказилмаган.

Бошқа препаратларнинг силденафилга таъсири: цитохром Р450 ЗА4 нинг носпецифик ингибитори бўлган циметидин (80 мг), in vivo шароитдаги тадқиқотларда, силденафил билан бир вақтда қабул қилинганида, соғлом кўнгиллилар плазмасида силденафилнинг микдорини 56 % га ошишини чақирган.

Цитохром Р450 3А4 нинг специфик ингибитори эритромицин (эритромицин 5 кун давомида 500 мг дан кунига 2 марта қабул қилинганида) силденафил билан бир вақтда қабул қилинганида, эритромициннинг қондаги доимий концентрациясига эришиш фонида, силденафилнинг (AUC) ни 182% ошишига ёрдам берган.

Шунингдек, ОИТВ-протеаза ва цитохром Р450 ЗА4 ингибитори бўлган саквинавир (саквинавир 1200 мг дан кунига 3 марта қабул қилинганида) силденафил билан бир вақтда қабул қилинганида, саквинавирнинг қондаги доимий концентрациясига эришиш фонида, силденафилнинг максимал концентрацияси 140% га, AUC эса 210% га ошади. Силденафил саквинавирнинг фармакокинетик кўрсатгичларига таъсир кўрсатмайди.

Силденафил (бир марта 100 мг дозада) ва ОИТВ-протеаза ингибитори ва цитохром Р450 нинг кучли ингибитори бўлган ритонавирни (500 мг дозада кунига 2 марта) бир вақтда қўллаш, ритиновирнинг қондаги доимий даражасига эришиш фонида, Сmах 300% га (4 марта), AUC эса 1000% га (11 марта) ошган. 24 соат кейин силденафилнинг қон плазмасидаги концентрацияси 200 нг/мл ни (24 соатдан кейин бир марта силденафилнинг бир ўзи қўллангандаги қон плазмасидаги қиёсий концентрацияси 5 нг/мл га тенг) ташкил қилади. Бу ритонавирни цитохром Р450 субстратлари ҳисобланган бир қатор препаратларга бўлган таъсири билан мувофиқ келади. Силденафил ритонавирнинг фармакокинетик кўрсатгичларига таъсир кўрсатмайди.

Клиник тадқиқотларнинг натижаларини популяцион фармакокинетик тахлиллари цитохром Р450 ЗА4 ингибиторларини (кетоконазол, итраконазол, эритромицин каби препаратлар билан) бир вақтда қабул қилиш силденафилнинг клиренсини пасайишини намойиш этади.

Антацидни (магний гидроксиди/алюминий гидроксидини) бир марта қабул қилиш, силденафилнинг биокиришаолишлигига таъсир қилмайди.

Силденафилнинг клиник тадқиқотларида иштирок этган пациентларнинг фармакокинетик тадқиқотларининг натижаси шуни кўрсатдики, цитохром Р 2С9 ингибиторлари (толбутамид, варфарин каби воситалар), цитохром Р450 2D6 цитохромлари (серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар), тиазидлар ва тиазидсимон диуретиклар, ҳалқали ва калийни тежовчи диуретиклар, ААФ ингибиторлари ва кальций антагонистлари силденафилнинг фармакокинетик кўрсатгичларига таъсир қилмайди.

Силденафилнинг бошқа препаратларга таъсири: артериал гипертензияси бўлган беморларда Силденафил (100 мг) ва амлодипиннинг ўзаро таъсири белгилари аниқланмаган.

Ацетилсалицил кислотаси (150 мг) қабул қилинганида силденафил (50 мг) қон кетиши вақтини кўшимча узайишини чақирмаган.

Силденафил (50 мг) соғлом кўнгиллиларда этанолнинг қондаги максимал миқдори ўртача 80 мг/мл бўлганида, этанолнинг гипотензив таъсирини кучайтирмаган.

Жинсий фаоллик юрак касалликларида маълум даражада ҳавфли; шунинг учун ҳар қандай эрекциянинг бузилишларини даволашдан олдин юрак-қон томир тизимини текширувини ўтказиш лозим.

Силденафил клиник тадқиқотларда артериал босимни ўткинчи пасайишига олиб келувчи тизимли томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатган. Шифокор препаратни буюришдан олдин, уни томирларни кенгайтирувч таъсиридан келиб чиқувчи ножўя таъсирлари ҳавфини турли ёндош касалликлари бўлган пациентларда, айниқса, жинсий фаоллик фонида, диққат билан ўрганиб чиқиши керак.

Вазодилататорларга юқори сезувчанлик чап қоринча обструкцияси (масалан, аортал стеноз, гипертрофик кардиомиопатия), шунингдек АБ ни автоном назоратини оғир бузилишлари билан намоён бўладиган, кам учрайдиган турли тизимларни кўплаб атрофияси бўлган беморларда кузатилади.

Силденафилни қўллашнинг хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотларнинг йўқлиги туфайли, препаратни қуйидаги гуруҳ пациентларида эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим; миокард инфарктини ўтказган, бош мия қон айланишининг бузилишлари, шунингдек сўнгги 6 ой давомида ҳаётига ҳавф солувчи аритмияси бўлганлар; ортостатик гипотензия (АБ 90/50), ёки гипертензия (АБ170/110) билан хасталанганлар; ностабил стенокардия билан боғлиқ бўлган юрак етишмовчилиги ва юрак ишемик касаллиги бўлган беморлар; наслий пигментли ретинити бўлган, тўр парданинг фосфодиэстераза синтезини туғма бузилиши бўлган беморлар; жинсий олатнинг анатомик деформацияси бўлган беморлар (масалан, ангуляция, ғоваксимон фиброз ёки Пейрони касаллиги) ва приапизмни ривожланишига олиб келувчи (ўроқсимон-ҳужайрали анемия, кўп сонли миелома ёки лейкемия) касалликлари бўлган пациентлар.

Эрекциянинг бузилишини даволаш учун мўлжалланган препаратларни, жинсий фаоллик муҳим бўлмаган эркакларга буюриш тавсия этилмайди. Бундан ташқари, силденафилнинг эрекцияни бузилишини даволашда тавсия этиладиган бошқа дори воситалари билан бирга қўллашнинг ҳавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаганлиги сабабли, уларни бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Препаратни 65 ёшдан ошган беморларда, жигар фаоллиятини бузилишлари бўлган пациентларда, оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, шунингдек бир вақтда цитохром Р450 ЗА4 ингибиторларини (масалан, эритромицин, саквинавир) қабул қилаётган беморларда қўллашда, силденафилнинг плазмадаги миқдорини ошиши юз беради. Бу препаратнинг ҳам самарасини ошишига, ҳам ножўя самараларни пайдо бўлиши мумкинлигига ёрдам бериши мумкин. Бундай гуруҳ беморларга препаратни суткада 25 мг дозада буюриш мақсадга мувофикдир.

Препарат бош айланишини ва кўришни бузилишини чақириши мумкин, шунинг учун автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланишдан олдин, пациентлар препаратга нисбатан ўз реакциялариини баҳолашлари лозим.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотларда препаратни 800 мг гача дозаларда бир марта қабул қилинганидаги ножўя таъсирлар, уни кам дозаларда қабул қилингани билан бир хил бўлган, аммо нисбатан кўпроқ учраган.

Даволаш: зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади. Гемодиализ силденафилнинг клиренсини тезлаштирмайди, чунки у плазма оқсиллари билан фаол боғланади ва сийдик билан чиқарилмайди.

«Синегра® 25», қобиқ, билан қопланган таблеткалар 25 мг дан, №4.

«Синегра® 50», қобиқ, билан қопланган таблеткалар 50 мг дан, №1 ва №4.

«Синегра® 100», қобиқ, билан қопланган таблеткалар 100 мг дан, №1 ва №4.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

МЧЖ "NOBEL PHARMSANOAT" ЧЭК

Дори воситасининг сифати бўйича истеъмолчиларнинг фикр-мулоҳазалари, эътирозлари ва дори препаратининг ножўя таъсирлари ёки самарасини йўқлиги ҳақидаги хабарларни қуйидаги манзилга юбориш мумкин

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўч., 5 "А"

Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99; E-mail: pv@nobel.uz, www.nobel.uz

Sinegra 100 narxi dan boshlanadi 29600.00
Nomi Narxi so'm
Sinegra 100 qoplangan planshetlar 100 mg (blister) 29600 so'm
Sinegra 100 qoplangan planshetlar 100 mg №4 (1 blister) 59000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish