Facebook Pixel Code

Tivamin

Tovarlar: 1
Tivamin infuzion eritmasi 42 mg/ml, 100 ml (shisha)
Infuziya (Ukraina)
dan 67800 so'm
Retsept bo'yicha
в 1 dorixonada
dagi narxlar
dan 67800 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Tivamin infuzion eritmasi 42 mg/ml, 100 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tivamin infuzion eritmasi 42 mg/ml, 100 ml (shisha)»

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: аргинин гидрохлориди - 4,2 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Тиниқ рангсиз ёки бироз сарғиш жигарранг рангли суюқлик.

Инфузия учун эритма.

Қон ўрнини босувчи ва перфузион эритмалар. Вена ичига юбориш учун қўшимча воситалар. Аминокислоталар. Аргинин гидрохлориди. АТХ коди: В05ХВ01.

Фармакодинамикаси

Аргинин (а-амино-б-гуанидин-валериан кислотаси) аминокислота бўлиб, шартли равишда алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар синфига киради ва организмнинг жуда кўп ҳаётий мухим функцияларининг фаол ва ҳар томонлама ҳужайра регулятори ҳисобланади, организмнинг огир ҳолатида мухим протектор самара кўрсатади.

Аргинин антигипоксик, мембранани баркарорлаштирувчи, цитопротектор, антиоксидант, антирадикал, дезинтоксикацион таъсир кўрсатади, моддаларнинг оралиқ алмашинув ва энергия билан таъминлаш жараёнларини фаол бошқарувчи сифатида намоён бўлали, организмда гормонал балансни тутиб туришда маълум роль ўйнайди.

Маълумки, аргинин конда инсулин, глюкагон, соматотроп гормон ва пролактин миқдорини оширади, пролин, полиамин, агматии синтезида иштирок этади, фибриногенолиз, сперматогенез жараёнларига киришади, мембранани қутбсизлантирувчи таъсир кўрсатади.

Аргинин эндотелиоцитларда азот оксиди синтезини катализация килувчи фермент NO- синтаза учун субстрат хисобланади. Препарат гуанилатциклазани фаоллаштиради ва кон томирлар эндотелийсида циклик гуаниндимонофосфат (цГМФ) миқдорини оширади, тромбоцитлар ва лейкоцитлар фаоллиги ва қон томирлар эндотелийсига адгезиясини камайтиради, адгезия килувчи протеинлар VCAM-1 ва MCR-1 синтезини сусайтиради ва шу билан атеросклеротик бляшкаларни ҳосил бўлиши ва ривожланишини олдини олади, қон томирлари деворидаги силлиқ миоцитлар миграцияси ва пролиферациясининг стимулятори ва кучли вазоконстиктор бўлган эндотелин-1 синтезини сусайтиради.

Аргинин, шунингдек оксидатив стресснинг кучли эндоген стимулятори ассиметрик диметиларгинин синтезини сусайтиради. Препарат Т-хужайраларни ишлаб чикарувчи айрисимон безининг фаолиятини рағбатлантиради, жисмоний зўриқиш вақтида қондаги глюкоза миқдорини бошқаради. Кислота ҳосил килувчи таьсир кўрсатади ва кислота- ишқор мувозанатини мувофиклаштирилишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Вена ичига узлуксиз инфузия қилинганида кон плазмасида аргинин гидрохлориднинг максимал концентрацияси юбориш бошланганидан кейин 20-30 минут ўтгач кузатилади. Аргинин йўлдош тўсиғи орқали ўтади, буйрак калаваларида фильтрланади, бирок буйрак найчаларида деярли тўлик кайта сўрилади.

  • метаболик алкалоз, гипераммониемия;
  • юрак ва бош мия қон томирлари атеросклерози, периферик кон томирлари атеросклерози, шу жумладан вақти-вақти билан оксоклик кўринишлари, диабетик ангиопатия, артериал гипертензия;
  • сурункали юрак стишмовчилиги, гиперхолестеринемия;
  • ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, ўпка гипертензияси, комплекс даволаш таркибида преэклампсия ва ҳомилани ривожланишини кечикишида қўлланилади.

Препарат биринчи 10-15 минут давомида минутига 10 томчи тезлик билан вена ичига томчилаб юборилади, сўнгра юбориш тезлиги минутига 30 томчига оширилиши мумкин. Препаратнинг суткалик дозаси 100 мл эритма. Марказий ва периферик қон томирларда кон айланишини оғир бузилишларида, интоксикациянинг яққол кўринишларида, гипоксияда, астеник ҳолатларда препарат дозасини суткада 200 мл гача ошириш мумкин.

Инфузион эритманинг максимал юбориш тезлиги соатига 20 ммоль дан ошмаслиги керак. 12 ёшгача бўлган болаларда препаратнинг дозаси суткада 1 кг тана вазнига 5-10 мл ни ташкил килади. Метаболик алкалозни даволаш учун дозани қуйидагича ҳисоблаш мумкин.

Дозага қўшимча тузатишлар киритиш кислота ишкор балансини қайта натижа олинганидан кейин ўтказилиши керак.

Болалар

Препарат 3 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

Умумий бузилишлар: гипертермия, қизиб кетиш ҳисси, танада оғриқ.

Суяк-мушак тизими томонидан: бўғимларда оғриқ.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, кўнгил айниши, қусиш.

Тери ва тери ости клечаткаси томонидан: юбориш жойида ўзгаришлар, шу жумладан гиперемия, қичишиш ҳисси, терини цианозгача оқариши Иммун тизими томонидан: анафилактик шок, юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошма, эшакеми, ангионевротик шиш. Нафас тизими, кўкс оралиги ва кўкрак қафаси аъзолари томонидан: ҳансираш. Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни ўзгариши, юрак ритмини ўзгариши, юрак соҳасида оғриқ.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, қўрқув ҳисси, ҳолсизлик, тиришишлар, тремор кўпинча юбориш тезлиги оширилганда.

Лаборатор кўрсаткичларни ўзгариши: гиперкалиемия.

Препарат компонентларига юкори сезувчанлик. Буйрак функциясини огир бузилишлари, гиперхлоремик ацидоз; анамнездаги аллергик реакциялар; калий сакловчи диуретикларни, шу жумладан спиронолактонии қўлланганда. Миокард инфарктида (шу жумладан анамнезида) қўллаш мумкин эмас.

Препарат қўлланганида спиронолактон қабул қилаётган ёки қабул қилган беморларда буйрак етишмовчилиги фонида, препарат яккол ва барқарор гиперкалиемия чакириши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Калий тежовчи диуретиклар олдинги қўлланиши ҳам, қондаги калий концентрацияси даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Аминофиллин билан бир вақтда қўллаш кондаги инсулиннинг миқдорини ошириши мумкин. Аргинин тиопентал билан номутаносиб.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда инфузияни бошлашдан олдин қон плазмасидаги калий микдори ва диурез текширилиши керак, чунки препарат гиперкалиемия ривожланишига ёрдам бериши мумкин.

Препарат эндокрин безларининг функцияси бузилганида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Аргинин инсулин ва ўсиш гормонининг секрециясини рағбатлантириши мумкин.

Оғиз қуриши пайдо бўлганда конда қанд миқдорини текшириш керак.

Электролитлар алмашинуви бузилишларида, буйрак касалликларида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Агар препарат қабул қилиш фонида астения симптомлари кучайса даволашни бекор килиш керак.

Препаратни стенокардияси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Номутаносиблиги

Препарат тиопентал билан номутаносиб.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препарат йўлдош орқали ўтади, шунинг учун хомиладорлик даврида факат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Препаратни эмизиш даврида қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида эхтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препарат бош оғриғини чакириши мумкин

Симптомлари: буйрак етишмовчилиги, гипогликемия, метаболик ацидоз. Даволаш: дозани ошириб юборилиш ҳолларида препаратнинг инфузиясини тўхтатиш керак. Физиологик реакцияларни мониторинг қилиш ва организмнинг ҳаётий фаолиятларини тутиб туриш керак. Зарурати бўлганида ишқорловчи воситалар ва диурезни йўлга солувчи воситалар (салуретиклар), электролитлар (0,9% натрий хлориди эритмаси, 5% глюкоза эритмаси) юборилади. Даволаш симптоматик.

100 мл дан бутилкада. 1 бутилкадан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутида.

Оригинал ўрамда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

"Инфузия" ХАЖ. Украина, 23219, Винницкая вил., Винницкий тум., с. Винницкие Хутора, Немировское шоссе кўч., 84А уй.

Tivamin narxi dan boshlanadi 67800.00
Nomi Narxi so'm
Tivamin infuzion eritmasi 42 mg/ml, 100 ml (shisha) 67800 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish