Ziomitsin plyonka bilan qoplangan planshetlar 250 mg №6 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 5600 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Prostatit uchun dorilar, Uretrit uchun dorilar, Ureaplazmoz uchun dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Ginekologiyada antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Faringit uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Azitromitsin: 250 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Ziomitsin plyonka bilan qoplangan planshetlar 250 mg №6 (1 blister)
Қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 250 мг ва 500 мг азитромицинга эквивалент бўлган азитромицин дигидрати;
ёрдамчи моддалар: PH101 микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, натрий лаурилсульфати, повидон К-90, тозаланган тальк, магний стеарати, Опадрай 04B520005 сариқ.
250 мг ли таблеткалар: сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида «A 250» гравировкаси ва иккинчи томони ясси бўлган капсуласимон шаклдаги таблеткалар.
500 мг ли таблеткалар: сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида «A 500» гравировкали ва иккинчи томони ясси бўлган капсуласимон шаклдаги таблеткалар.
Тизимли қўллаш учун антибактериал воситалар. Макролидлар. Азитромицин. АТХ коди: J01FA10.
Фармакодинамикаси
Таъсир механизми
Азитромицин азалидлар гуруҳига мансуб макролид антибиотиги бўлиб ҳисобланади. Молекула А эритромицини ҳалқаси лактонига азот атомини қўшиш йўли билан тузилади. Азитромициннинг кимёвий формуласи - 9-дезокси-9а-аза-9а-метил-9а-гомоэритромицин А. Молекуляр массаси - 749,0. Азитромициннинг таъсир механизми рибосоманинг 50s суббирлиги билан боғланиш йўли билан оқсилни бактериал синтезини сўндиришга ва транслокация пептидини ингибиция қилишга асосланган.
Резистентлик механизми:
Азитромицинга чидамлилик хос бўлиши ёки орттирилган бўлиши мумкин. Бактерияларда учта асосий: мақсадли участкани ўзгартириш, антибиотикни етказиб беришни ўзгартириш ва антибиотикни модификация қилиш резистентлик механизмлари мавжуд.
Азитромицин эритромицинга барқарор бўлган граммусбат изолятлар билан кесишган резистентликни намоён қилади. Вақт ўтиши билан макролидларга берилувчанликни пасайиши хусусан, Streptococcus pneumoniae ва Staphylococcus aureus да қайд этилган. Айнан шундай тарзда линкозамидлар томонидан ҳам бошқа макролидларга қарши сезувчанликни пасайиши стрептококкни Streptococcus viridans ва Streptococcus agalactiae турлари (B гуруҳи) орасида кузатилган.
Чегаравий кўрсаткичлар
EUCAST томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра азитромицинга типик бактериал патогенлар барқарорлигининг чегаравий кўрсаткичлари:
Организм | МБК барқарорлик (мг/л) | |
Сезгирлик (S≤) | Резистентлик (R>) | |
Staphylococcus spp. | 1 | 2 |
Streptococcus groups A, B, C ва G | 0,25 | 0,5 |
Streptococcus pneumoniae | 0,25 | 0,5 |
Haemophilus influenzae | 0,12 | 4 |
Moraxella catarrhalis | 0,25 | 0,5 |
Neisseria gonorrhoeae | 0,25 | 0,5 |
Сезгирлик
Орттирилган резистентликнинг устунлиги алоҳида турлари учун географик жиҳатдан ва вақт ўтиши билан ўзгариб туриши мумкин ва резистентлик ҳақидаги маҳаллий ахборот, айниқса оғир инфекцияларни даволашда мақсадга мувофиқ бўлади. Заруратга қараб, резистентликнинг локал тарқалганлиги ҳеч бўлмаганида инфекцияларнинг айрим турлари учун дори воситасининг фойдалилиги ноаниқ бўлганида, экспертларнинг маслаҳатларига мурожаат қилиш лозим.
Азитромициннинг антибактериал доираси жадвали
Одатда берилувчан турлари |
Аэроб граммусбат микроорганизмлар |
Метициллинга сезгир тилларанг стафилококк |
Пенициллинга сезгир пневмококк |
Пиоген стрептококк (A гуруҳи) |
Аэроб грамманфий микроорганизмлар |
Haemophilus influenza, Haemophilus parainfluenzae, Legionella pneumophila, Moraxella catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae, Pasteurella multocida |
Анаэроб микроорганизмлар |
Clostridium perfringens, Fusobacterium spp. Prevotella spp. Porphyromonas spp. |
Бошқа микроорганизмлар |
Трахоматис хламидиялари |
Орттирилган резистентлик муаммоли бўлиши мумкин бўлган турлари |
Аэроб граммусбат микроорганизмлар |
Пневмококк Пенициллин-оралиқ Пенициллин-резистент |
Ажралмас чидамли организмлар |
Аэроб граммусбат микроорганизмлар |
Фекал энтерококклар |
МРСА, СЭПсС* стафилококклари |
Анаэроб микроорганизмлар |
Ўзгарувчан гуруҳдаги бактероидлар |
* Метициллинга чидамли бўлган стафилококклар макролидларга нисбатан орттирилган резистентликнинг жуда кенг тарқалишига эга бўлиб, улар азитромицинга кам ҳолда сезгир бўлганлиги сабабли бу ерда жойлаштирилган.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Перорал қабул қилинганидан кейин биокираолишлиги тахминан 37% ни ташкил этади. Қон плазмасида концентрациянинг энг юқори кўрсаткичига дори воситаси қабул қилинганидан кейин 2-3 соат ўтгач эришилади.
Тақсимланиши
Перорал қабул қилинганида азитромицин бутун организм бўйлаб кенг тақсимланади. Фармакокинетик тадқиқотларда тўқималарда аниқланган азитромицин концентрацияси плазмадагига нисбатан сезиларли даражада (50 марта) юқорилиги кўрсатилган, ушбу ҳолат восита тўқималар билан мустаҳкам боғланишидан далолат беради.
Зардоб оқсиллари билан боғланиш плазмадаги концентрацияга боғлиқ равишда ўзгариб туради ва азитромицин/зардобнинг 0,5 мкг/мл да 12% дан 0,05 мкг/мл да 52% гачани ташкил этади. Барқарор ҳолатда тақсимланишнинг ўртача ҳажми (VVss) 31,1 л/кг сифатида ҳисобланган.
Чиқарилиши
Плазмадан ярим чиқарилишнинг якуний даври тўқималардан ярим чиқарилиш даврига аниқ мос келади ва 2-4 кунни ташкил этади.
Азитромициннинг вена ичига юборилган дозасининг тахминан 12% сийдикда ўзгармаган кўринишда кейинги уч кун давомида организмдан чиқарилади. Айниқса ўзгармаган азитромициннинг юқори концентрациялари одам сафросида аниқланган. Шунингдек дезозамин- ва агликон ҳалқаларини N- ва О-деметилизацияси, гидроксилизацияси ҳамда конъюгат кладинозасини парчалаш йўли билан ҳосил қилинган ўнта метаболит сафрода аниқланган. Суюқлик хроматографияси ва микробиологик таҳлиллар натижаларини таққослаш азитромицин метаболитлари микробиологик жиҳатдан фаол эмаслигини кўрсатди.
- ЛОР-аъзолари инфекцияларида (синусит, фарингит, тонзилит, отит);
- нафас йўллари инфекциялари: ўткир бронхит, интерстициал ва альвеоляр пневмонияда;
- Helicobacter Pylori билан боғлиқ меъда ва ўн икки бармоқ ичак касалликларида;
- тери ва юмшоқ тўқималар инфекцияларида (сурункали кўчиб юрувчи эритема (эрта Лайм касаллиги), сарамас, импетиго, иккиламчи пиодермиялар, дағал ҳуснбузарларнинг мураккаб шаклларини даволашда);
- таносил касалликларида (шу жумладан урогенитал хламидиоз, асоратланмаган уретрит ва хламидиоз оқибатида цервицит) қўлланилади.
Зиомицин® ни ҳар доим овқатланишдан бир соат олдин ёки овқатлангандан кейин 2 соат ўтгач қабул қилиш лозим, чунки овқат билан бирга қабул қилиш азитромициннинг сўрилишини пасайтиради. Препаратни кунига 1 марта қабул қилиш лозим.
Катталар ва тана вазни 50 кг дан юқори бўлган болалар:
ЛОР-аъзолари ва нафас йўллари инфекцияларида, тери ва юмшоқ тўқималар инфекцияларида (сурункали кўчиб юрувчи эритема бундан мустасно): 500 мг (250 мг дан 2 та таблетка ёки 500 мг дан 1 та таблетка бир марта) 3 кун давомида ҳар куни қабул қилинади.
Сурункали кўчиб юрувчи эритемада: 5 кун давомида кунига бир марта, биринчи кун 1 г (250 мг дан 4 та таблетка ёки 500 мг дан 2 та таблетка), сўнгра эса иккинчи кундан бешинчи кун ичида 500 мг (250 мг дан 2 та таблетка ёки 500 мг дан 1 та таблетка) қабул қилинади.
Таносил касалликларида: 1 г бир маротаба (250 мг дан 4 та таблетка ёки 500 мг дан 2 та таблетка) қабул қилинади.
Меъда яра касалликларида: уч кун давомида кунига бир марта 1 г (250 мг дан 4 та таблетка ёки 500 мг дан 2 та таблетка) антисекретор агенти ва шифокор томонидан буюрилган бошқа дори препаратлари билан қабул қилинади.
Оддий ҳуснбузарларда: даволаш курсининг дозаси 6 г ни ташкил этади. Даволашнинг тавсия этиладиган тартиби: биринчи 3 кунда 250 мг дан 2 та таблетка ёки 500 мг дан 1 та таблетка кунига 1 марта, кейинги 9 ҳафта давомида –250 мг дан 2 та таблетка ёки 500 мг дан 1 та таблетка ҳафтада 1 марта буюрилади, бунда иккинчи ҳафтада таблеткаларни охирги қабул қилинишидан кейин 7 кун қабул қилинади.
Тана вазни 25 кг дан 50 кг гача бўлган болалар:
Тана вазни 25 кг дан 50 кг гача бўлган болаларда 250 мг Зиомицин® препаратини тана вазнининг ҳар бир килограммига 10 мг ҳисобидан келиб чиққан ҳолда 3 кун давомида буюриш тавсия этилади. Тана вазни 50 кг дан юқори бўлган болаларга катталар учун мўлжалланган доза буюрилади.
Агар биринчи дозани қабул қилиш вақти ўтиб кетган бўлса, уни имкон қадар тезроқ қабул қилиш зарур ва кейинги дозани 24 соатлик интервал билан қабул қилиш керак.
Кекса ёшдаги одамлар ва буйрак фунцкиясини бузилиши бўлган беморлар учун дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш зарур, чунки азитромицин энг аввало жигарда метаболизмга учрайди.
Азитромицин қабул қилинганидан кейин ножўя самаралар кам ҳолларда учрайди.
Қуйида клиник синовлар ва постмаркетинг кузатувлар давомида аниқланган ножўя реакциялар тизимлар ва аъзолар ҳамда учраш тез-тезлиги синфлари бўйича санаб ўтилган. Постмаркетинг даврда аниқланган ножўя реакциялар курсив билан берилган. Учраш тез-тезлиги бўйича гуруҳлар қуйидагича аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас). Ҳар бир гуруҳда нохуш самаралар жиддийлиги камайиб борган ҳолда тақдим этилган.
Клиник синовлар ва постмаркетинг назорат асосида аниқланган юз бериши мумкин бўлган ёки азитромицин билан эҳтимол боғлиқ бўлган ножўя реакциялар:
Инфекциялар ва инвазиялар
Тез-тез эмас: кандидоз, оғиз бўшлиғи кандидози, вагинал инфекциялар.
Номаълум: сохтамембраноз колит («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).
Қон ва лимфатик тизими
Тез-тез эмас: лейкопения, нейтропения.
Номаълум: тромбоцитопения, гемолитик анемия.
Иммун тизимини бузилишлари
Тез-тез эмас: Квинке шиши, юқори сезувчанлик.
Номаълум: анафилактик реакциялар («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).
Метаболизм ва озиқланишни бузилиши
Тез-тез: анорексия.
Руҳий бузилишлар
Тез-тез эмас: асабийлик.
Кам ҳолларда: ажитация.
Номаълум: тажовузкорлик, ҳавотирлик.
Нерв тизимини бузилишлари
Тез-тез: бош айланиши, бош оғриғи, парестезиялар, дисгевзия.
Тез-тез эмас: Hypoaesethesia, уйқучанлик, уйқусизлик.
Номаълум: ҳушдан кетишлар, конвульсиялар, психомотор гиперфаоллик, аносмия, агевзия, parosmia, миастения («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).
Кўз касалликлари
Умумий: кўришнинг бузилиши.
Эшитишни ва лабиринт бузилишлари
Тез-тез: карлик.
Тез-тез эмас: эшитишнинг бузилиши, қулоқларда шовқин.
Кам ҳолларда: бош айланиши.
Юрак касалликлари
Тез-тез эмас: юракнинг уриб кетиши.
Номаълум: Torsades de pointes («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг), аритмия («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг), шу жумладан юрак қоринчалари тахикардияси.
Қон томир касалликлари
Номаълум: гипотония.
Меъда-ичак бузилишлари
Жуда тез-тез: диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, метеоризм.
Тез-тез: қусиш, диспепсия.
Тез-тез эмас: гастрит, қабзият.
Номаълум: панкреатит, тилни рангсизланиши.
Гепатобилиар тизим томонидан касалликлар
Тез-тез эмас: гепатит.
Кам ҳолларда: жигарнинг аномал функцияси.
Номаълум: кам ҳолларда ўлимга олиб келувчи жигар етишмовчилиги («Махсус огоҳлантиришлар ва қўлланилишида эҳтиёткорлик чоралари» бўлимига қаранг), гепатит, жигарнинг шиддатли некрози, холестатик сариқлик.
Тери ва тери ости тўқимасининг бузилишлари
Тез-тез: қичишиш ва тошма.
Тез-тез эмас: Стивенс-Джонсон синдроми, ёруғликка сезувчанлик реакциялари, эшакеми.
Номаълум: токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема.
Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар касалликлари
Тез-тез: артралгия.
Буйрак касалликлари ва сийдик йўллари касалликлари
Номаълум: ўткир буйрак етишмовчилиги, интерстициал нефрит.
Умумий бузилишлар ва қўллаш жойидаги ҳолатлар
Тез-тез: толиқиш.
Тез-тез эмас: кўкракда оғриқ, шишлар, лоҳаслик, астения.
Текширувлар
Тез-тез: лимфоцитлар миқдорини камайиши, эозинофиллар миқдорини ошиши, қонда бикарбонатни пасайиши.
Тез-тез эмас: аспартат аминотрансферазани ошиши, аланин аминотрансферазани ошиши, қонда билирубинни ошиши, қонда мочевинани ошиши, қонда креатининни ошиши, қонда калийнинг аномал миқдори.
Номаълум: электрокардиограммада QT ни узайиши («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).
- азитромицин, макролид антибиотиклари ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда;
- жигар ва буйрак функциясининг жиддий бузилишларида қўллаш мумкин эмас.
Антацидлар: антацид ва азитромицинни бир вақтда қабул қилиниши таъсирини ўрганишга доир фармакокинетик тадқиқотлар, гарчи зардобдаги чўққи концентрациялари тахминан 24% га пасайишига қарамай, умумий биокираолишлигига таъсирнинг мавжуд эмаслигини кўрсатди. Азитромицин ва антацидни бир вақтда қабул қилаётган пациентлар препаратларни бир вақтда қабул қилмасликлари керак.
Цетиризин: Соғлом кўнгиллиларда стационар ҳолатда азитромициннинг 5 кунлик курсини цетиризин билан 20 мг миқдорда бир вақтда юборилиши фармакокинетик ўзаро таъсирга ва QT интервалида бирон-бир муҳим ўзгаришларга олиб келмаган.
Диданозин (Дидезоксиинозин): олтита ОИТВ-мусбат беморларга суткада 1200 мг дозада азитромицинни суткада 400 мг дозадаги диданозин билан бирга юборилиши плацебо билан таққосланганда диданозиннинг аниқланган фармакокинетикасига таъсир кўрсатмаган.
Дигоксин: Айрим макролид антибиотиклар айрим пациентларда ичакда дигоксиннинг микробли метаболизмини пасайтирганлиги ҳақида хабар берилган. Азитромицин, азалид антибиотиги ва дигоксинни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда дигоксин даражаси ошиши мумкин.
Зидовудин: Азитромициннинг ягона 1000 мг ли дозаси ва 1200 мг ли ёки 600 мг ли бир неча дозалари плазма фармакокинетикасига ёки зидовудинни ёки унинг метаболити бўлган глюкуронидни сийдик билан чиқарилишига сезиларли бўлмаган таъсирни кўрсатади. Шунга қарамай, азитромицинни юборилиши периферик қоннинг мононуклеар ҳужайраларида фосфорланган зидовудин, клиник фаол метаболит концентрацияларини оширади. Ушбу фактнинг клиник аҳамияти ноаниқ, аммо бу пациентлар учун фойдали бўлиши мумкин.
Азитромицин жигардаги цитохром Р450 тизими билан сезиларли ўзаро таъсирлашмайди. Эритромицин ва бошқа макролидлар билан юзага келадиган дориларнинг фармакокинетик ўзаро таъсири мавжуд эмаслиги тахмин қилинмоқда. Жигарни P450 цитохроми билан индукциялаш ёки цитохром-метаболит комплекси ёрдамида фаолсизланиши азитромицин билан юзага келмайди.
Шохкуя ҳосилалари: Назарий жиҳатдан эрготизм юзага келиши эҳтимоли туфайли, азитромицинни шохкуя ҳосилалари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).
Ўзаро таъсирлашишга доир фармакокинетик тадқиқотлари азитромицин ва қуйида таърифланган препаратлар ўртасида ўтказилган бўлиб, мазкур препаратлар маълумки цитохром Р450 воситасида сезиларли метаболизмга учрайди.
Аторвастатин: Аторвастатинни (ҳар куни 10 мг) ва азитромицинни (кунига 500 мг) бирга юборилиши аторвастатиннинг плазмадаги концентрациясини (3-гидрокси-3-метилглютарил-кофермент А редуктаза ингибитори билан ингибиция қилиш таҳлилига асосланган) ўзгартирмайди.
Карбамазепин: Соғлом кўнгиллиларда фармакокинетик ўзаро таъсирни ўрганиш жараёнида бирга азитромицинни қабул қилаётган пациентларда карбамазепин ёки унинг фаол метаболитининг плазмадаги даражаларига ҳеч қандай сезиларли таъсир кузатилмаган.
Циметидин: азитромицин қабул қилинишидан 2 соат олдин қабул қилинган циметидинниг бир марталик дозасини азитромицин фармакокинетикасига таъсирини ўрганишга доир фармакокинетик тадқиқотларда азитромицин фармакокинетикасида ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмаган.
Кумарин типидаги перорал антикоагулянтлар: фармакокинетик ўзаро таъсирни ўрганиш жараёнида азитромицин соғлом кўнгиллиларга юбориладиган варфариннинг бир марталик 15 мг дозасининг антикоагулянт таъсирини ўзгартирмаслиги аниқланган. Постмаркетинг даврда олинган хабарларга кўра азитромицин ва кумарин типидаги перорал антикоагулянтлар бирга юборилганидан кейин антикоагулянтликни ошиши аниқланган. Гарчи, сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган бўлса-да, кумарин типидаги перорал антикоагулянтларни қабул қилаётган пациентларда азитромицин қўлланилганида протромбин вақти мониторингини ўтказиш тез-тезлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиш лозим.
Циклоспорин: 3 кун давомида суткада 500 мг дозада азитромицин перорал юборилган, сўнгра бир марта 10 мг/кг дозада циклоспорин перорал юборилган соғлом кўнгиллиларда ўтказилган фармакокинетик тадқиқотлар натижасида олинган циклоспориннинг Cmax ва AUC0-5 кўрсаткичлари сезиларли даражада (мувофиқ равишда 24% ва 21% га) ошган, бироқ AUC0-∞ кўрсаткичида ҳеч қандай сезиларли ўзгаришлар кузатилмаган. Демак, ушбу препаратларни бир вақтда юбориш масаласини кўриб чиқилаётганда эҳтиёткорликни намоён қилиш лозим. Агар ушбу препаратларни бирга юбориш зарур бўлса, циклоспорин даражасини назорат қилиш лозим ва дозаларга тегишли равишда тузатишлар киритилиши керак.
Эфавиренц: Азитромициннинг 600 мг ли бир марталик дозасини ва 7 кун давомида бир кунда эфавиренцнинг 400 мг ли дозасини бирга юборилиши клиник жиҳатдан аҳамиятли ҳеч қандай фармакокинетик ўзаро таъсирларга олиб келмаган.
Флуконазол: Азитромициннинг 1200 мг ли бир марталик дозасини бирга юборилиши флуканазолнинг 800 мг ли бир марталик дозаси фармакокинетикасини ўзгартирмайди. Азитромициннинг умумий экспозицияси ва ярим парчаланиш даври флуканазолни бирга юборилганидан кейин ўзгармайди, бироқ азитромициннинг Cmax кўрсаткичини клиник жиҳатдан сезиларли бўлмаган пасайиши (18%) кузатилган.
Индинавир: Азитромициннинг 1200 мг ли бир марталик дозасини бирга юборилиши инданавирни 5 кун давомида кунига 3 марта 800 мг юборилганида инданавир фармакокинетикасига статистик жиҳатдан сезиларли таъсир бўлмаган.
Метилпреднизолон: Соғлом кўнгиллиларда фармакокинетик ўзаро таъсири ўрганилганида, азитромицин метилпреднизолоннинг фармакокинетикасига сезиларли таъсир кўрсатмаган.
Мидазолам: Соғлом кўнгиллиларда азитромицинни 3 кун давомида суткада 500 мг дозада бирга юборилиши мидазоламнинг бир марталик дозаси фармакокинетикаси ва фармакодинамикасида клиник жиҳатдан сезиларли ўзгаришларни келтириб чиқармаган.
Нельфинавир: Азитромицинни (1200 мг) ва нелфинавирни барқарор ҳолда (кунига уч марта 750 мг) бирга юборилиши азитромицин концентрациясини ошишига олиб келади. Ҳеч қандай клиник жиҳатдан сезиларли ножўя самаралар кузатилмаган ва дозага ҳеч қандай тузатиш киритиш талаб қилинмаган.
Рифабутин: Азитромицин ва рифабутинни бирга қўлланилиши зардоб ёки препарат концентрациясига таъсир кўрсатмайди.
Азитромицин ва рифабутин билан бирга даволанаётган пациентларда нейтропения кузатилган. Гарчи нейтропения рифабутинни қўллаш билан боғлиқ бўлса-да, азитромицин мажмуаси билан сабаб боғлиқлиги аниқланмаган («Ножўя самаралари» бўлимига қаранг).
Силденафил: Нормал соғлом эркак кўнгиллиларда силденафил ёки унинг айланиб юрувчи асосий метаболитининг AUC ва Cmax кўрсаткичларига азитромициннинг (3 кун давомида кунига 500 мг) таъсирини исботловчи ҳеч қандай далиллар кузатилмаган.
Терфенадин: Фармакокинетик тадқиқотларда азитромицин ва терфенадин ўртасида ўзаро таъсирларни исботловчи ҳеч қандай далиллар аниқланмаган. Бундай ўзаро таъсирлар эҳтимоли тўлиқ истисно қилиб бўлмайдиган кам учрайдиган ҳоллар ҳақида хабар берилган; бироқ бундай ўзаро таъсир мавжуд бўлганлигини исботловчи ҳеч қандай аниқ далиллар бўлмаган.
Теофиллин: азитромицин ва теофиллинни соғлом кўнгиллиларга бирга юборилганидан кейин клиник аҳамиятга эга фармакокинетик ўзаро таъсирига доир ҳеч қандай далиллар йўқ.
Триазолам: 14 та соғлом кўнгиллиларга биринчи кунда 500 мг ва иккинчи кунда 250 мг азитромицинни ҳамда иккинчи кунда 0,125 мг триазоламни бирга юборилиши триазолам ва плацебо билан таққосланганда триазоламнинг бирон-бир фармакокинетик кўрсаткичларига сезиларли таъсир кўрсатмаган.
Триметоприм/сульфаметоксазол: триметоприм/сульфаметоксазол DS ни (160 мг/800 мг) 7 кун давомида 1200 мг азитромицин билан бирга юборилиши 7-кунда триметопримни ҳам ва сульфаметоксазолни ҳам чўққи концентрацияларига, умумий таъсирига сийдик билан ажратилишига сезиларли таъсир кўрсатмаган. Зардобда азитромициннинг концентрациялари бошқа тадқиқотларда кузатилган концентрацияларга айнан ўхшаш бўлган.
Юқори сезувчанлик
Эритромицин ва бошқа макролидлар қўлланилганида кам учрайдиган жиддий аллергик реакциялар, шу жумладан ангионевротик шиш ва анафилаксия (кам ҳолларда ўлим билан якунланувчи) кузатилган. Азитромицин билан ушбу реакциялардан айримлари қайталанувчи симптомларга ва узоқроқ муддат давомида кузатиш ва даволашга эҳтиёжларга олиб келган.
Гепатотоксиклик
Жигар азитромицинни организмдан чиқаришнинг асосий йўли бўлганлиги сабабли, азитромицинни жигарнинг аҳамиятли касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Азитромицин қўлланилганида ҳаётга хавф солувчи жигар етишмовчилигига олиб келувчи яшин тезлигидаги гепатит ҳоллари қайд этилган («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг). Айрим пациентлар, эҳтимол, анамнезда жигар касалликларига эга бўлган ёки эҳтимол, бошқа гепатотоксик дори воситаларини қабул қилган.
Сариқлик билан боғлиқ тезда ривожланувчи астения, сийдикнинг қора рангда бўлиши, қон кетишларга ёки жигар энцефалопатиясига мойиллик каби жигар функциясини бузилишларининг белгилари ва симптомлари юзага келганида жигар функциясига оид таҳлиллар/тадқиқотлар дарҳол амалга оширилиши керак. Агар жигар функциясининг бузилиши юзага келган бўлса, азитромицинни қабул қилиш тўхтатилиши керак.
Шохкуя ҳосилалари
Шохкуя ҳосилаларини қабул қилаётган пациентларда эрготизм айрим макролид антибиотикларни бирга қабул қилиш билан тезлашади. Шохкуя ва азитромицин ўртасида ўзаро таъсир эҳтимоли юзасидан ҳеч қандай маълумотлар йўқ. Шунга қарамай, назарий жиҳатдан эрготизм эҳтимоли мавжудлиги туфайли, азитромицин ва шохкуя ҳосилалари бирга қўлланилмаслиги керак.
QT интервалини узайиши
Бошқа макролидлар билан даволашда узоқ муддатли юрак реполяризацияси ва юрак аритмияси ҳамда torsades de pointes ривожланиши хавфини туғдирувчи QT интервали кузатилган. Юракни узоқ муддатли реполяризацияси ривожланиши юқори хавфи бўлган пациентларда азитромицин билан бундай таъсирни тўлиқ истисно қилиб бўлмайди («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг), шу сабабли қуйидаги ҳолларда:
- туғма ёки ҳужжатлаштирилган QT интервали узайиши бўлган беморларни даволашда;
- Iа ва III синфидаги антиаритмик препаратлар, цизапридом ва терфенадин каби QT интервалини узайтиришга қодир бошқа фаол моддалар билан мазкур вақтда даволашда;
- электролит бузилишлари бўлган беморларни, хусусан гипокалиемия ва гипомагниемия ҳолларида даволашда;
- клиник аҳамиятга эга брадикардияси, юрак аритмияси ёки оғир юрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.
Суперинфекция
Ҳар қандай антибиотик билан бўлгандаги каби сезгир бўлмаган организмлар, шу жумладан замбуруғлар билан суперинфекция белгиларини кузатиб бориш тавсия этилади.
Clostridium difficile билан боғлиқ диарея
Деярли барча антибактериал агентлар, шу жумладан азитромицин қўлланилганида Clostridium difficile билан боғлиқ диарея (CDAD) юзага келиши ҳақида хабар берилган бўлиб, у енгил даражадаги диареядан то ўлим билан якунланувчи колитгача ўзгариши мумкин. А ва В гипертоксинини ишлаб чиқувчи Clostridium difficile штаммлари у билан боғлиқ диарея ривожланишига олиб келади. Гипертоксинни Clostridium difficile штаммлари ишлаб чиқаради, бу юқори даражада касалланишга ва ўлимга олиб келиши мумкин, чунки ушбу инфекциялар антимикроб даволашга чидамли бўлиши мумкин ва колэктомия талаб этилиши мумкин. Шунинг учун улар билан боғлиқ диареяни ҳақиқатда бўлиши эҳтимоли бирон-бир антибиотикларни қабул қилиш вақтида ёки ундан кейин юз берган диарея билан мурожаат этган пациентларда кўриб чиқилиши керак. Ассоциацияланган диарея аниқланган ва антибактериал агентлар буюрилганидан кейин икки ой давомида давом этаётган ҳолларда касаллик тарихини синчковлик билан юритиш зарур. Ушбу ҳолда азитромицин билан даволашни тўхтатиш ва ассоциацияланган диареяни специфик даволашни бошлаш масаласини кўриб чиқиш лозим.
Стрептококкли инфекциялар
Стрептококкли пиогинез билан боғлиқ фарингит/тонзиллитни даволаш, шунингдек ўткир ревматик иситмани олдини олиш учун, одатда, пенициллин биринчи бўлиб танланади. Азитромицин умуман олганда оғиз ва ҳалқумдаги стрептококкга қарши самарали бўлади, аммо ўткир ревматик иситмани олдини олишда азитромициннинг самарадорлигини намойиш этувчи маълумотлар йўқ.
Буйрак етишмовчилиги
Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (КФТ <10 мл/минут) азитромициннинг тизимли таъсири 33% га ортиши кузатилган («Фармакокинетик хусусиятлари» бўлимига қаранг).
Миастения
Азитромицин билан даволанаётган пациентларда миастения симптомларининг зўрайиши ва янгитдан миастения синдромини бошланиши қайд этилган («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг).
Диабет
Азитромицин таблеткалари фақат перорал қўлланилиши учун мўлжалланган.
Галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкозо-галактоза мальабсорбцияси билан боғлиқ кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар ушбу дори воситасини қабул қилмасликлари керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорлик
Ҳайвонларда репродуктивлик юзасидан тадқиқотлар она учун концентрациялари ўртача даражада токсик бўлган дозаларда ўтказилган. Ушбу тадқиқотларда азитромицин қабул қилиниши оқибатида ҳомила учун зарарни исботловчи ҳеч қандай далиллар топилмаган. Бироқ, ҳомиладор аёлларда адекват ва яхши назорат қилинадиган ҳеч қандай тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳайвонларда репродуктивлик юзасидан тадқиқотлар ҳар доим ҳам одамдаги реакцияни прогноз қилмаслиги туфайли, азитромицинни ҳомиладорлик даврида фақат яққол зарурат бўлганида қўллаш лозим.
Лактация даври
Препаратни кўкрак сутига ўтиши ҳақида ҳеч қандай маълумотлар йўқ. Кўпчилик препаратлар организмдан кўкрак сутига ўтиши сабабли азитромицинни эмизикли аёлни даволашда қўллаш мумкин эмас, шифокор ихтиёри билан буюрилиб, она учун потенциал фойда бола учун потенциал хавфни оқлайдиган ҳоллар бундан мустасно.
Автомобилни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Азитромицин таблеткаларининг пациентни автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкинлигига ҳеч қандай асос йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Юқори дозаларида юзага келадиган ножўя реакциялар нормал дозаларда юзага келадиган ножўя реакцияларга ўхшаш бўлади. Макролид антибиотикларнинг дозасини ошириб юборишга хос бўлган симптомлар эшитиш қобилиятини қайтувчан йўқотилиши, кучли кўнгил айниши, қусиш ва ич кетишини ичига олади. Доза ошириб юборилганида фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, умумий симптоматик даволаш ва ёрдамчи чоралар заруратга қараб қўлланилади.
250 мг ли таблеткалар:
6 таблеткадан блистерда, 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
500 мг ли таблеткалар:
3 таблеткадан блистерда, 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда, 25 °C дан паст ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Кусум Хелтхкер Пвт. Лтд.
Манзили
SP 289 (A), RIICO Indl. Area, Chopanki, Bhiwadi (Raj.), India.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Prostatit uchun dorilar, Uretrit uchun dorilar, Ureaplazmoz uchun dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Ginekologiyada antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Faringit uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Azitromitsin: 250 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Ziomitsin plyonka bilan qoplangan planshetlar 250 mg №6 (1 blister) narxi har bir paket uchun
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Ziomitsin plyonka bilan qoplangan planshetlar 250 mg №6 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Ziomitsin plyonka bilan qoplangan planshetlar 250 mg №6 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Ziomitsin plyonka bilan qoplangan planshetlar 250 mg №6 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Azitromitsin hisoblanadi.