Facebook Pixel Code

Lestsinat

Tovarlar: 1
Lessinat infuzion eritma uchun konsentrat, 5 ml №10 (ampulalar)
Jo'rabek (O`zbekiston)
dan 113600 so'm
Без рецепта
в 1 dorixonada
dagi narxlar
dan 113600 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Lessinat infuzion eritma uchun konsentrat, 5 ml №10 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Lessinat infuzion eritma uchun konsentrat, 5 ml №10 (ampulalar)»

фаол модда: L-лизин эсцинати - 5,0 мг;

ёрдамчи моддалар: 96% этанол - 1 г; пропиленгликол - 1 г; инъекция учун сув - 5 мл.

Инфузия учун эритмани тайёрлаш учун концентрат.

Фармакодинамикаси

Препарат лизосомал гидролазлар фаоллигини пасайтиради, бу капиллярларни ва уларни ўраб турган бириктирувчи тўқималарни деворларида мукополисахаридларни парчаланиши олдини олади ва шу тарзда юқори қон-томир тўқималарини ўтказувчанлигини номаллаштиради ва антиэкссудатив (шишга қарши) ва оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади. Дори воситаси томирлар тонусини оширади, ўртача иммун тузатувчи ва гипогликемик таъсир кўрсатади.

Бош миянинг травматик, нотравматик ва операциядан кейинги шишини келиб чиқишини мажмуавий даволаш таркибида:

  • орқа миянинг травматик, нотравматик, операциядан кейин келиб чиқадиган генезида;
  • сурункали бош мия қон айланишларда ва вегето-томирли дистонияда ликвор-веноз бузилишларида;
  • таянч-ҳаракат аппарати жалб қилинган, уларни локал қон айланишини бузилишлари ва оғриқ синдроми билан кечадиган турли локал лизациялари жарохатдан ва операциядан кейинги турли юмшоқ тўқималарнинг шишида;
  • умуртқа поғонасини, оёқ-қўлларни шишган-оғриқли синдромларида;
  • шишли-яллиғланиш синдроми билан кечадиган ўткир тромбофлебитда оёқларни венозли қон айланишни оғир бузилишларида қўлланилади.
  • L-лизин эсцинатга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • буйрак функциясини оғир бузилишлари;
  • жигар функциясининг оғир бузилишлари;
  • беқарор гемодинамика билан кечадиган фаол қон кетиши;
  • 1 ёшгача бўлган болалар;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: алкоголизмда, жигар касалликлари бўлган беморларда, тутқаноғи бўлган пациентларда, 1 ёшдан ошган болаларда.

Препаратни қаътий вена ичига (в/и) қоида бўйича томчилаб юборилади. Артерия ичига юбориш тақиқланган! Инфузион эритмасини тайёрлаш учун L-лизин эсцинатини 15-50 мл натрий хлорид 0,9% эритмаси билан аралаштирилади.

Тавсия этиладиган суткалик дозалари:

Катталар учун: препаратни тавсия этиладиган суткалик дозаси 5-10 мл ни ташкил этади.

Беморни ҳаётига хавф солувчи ҳолатларда (ўткир бош-мия жароҳати, шишиб-бўртиш аломатлари билан бўлган бош ва орқа миянинг интра- ва операциядан кейинги шишлари, юмшоқ тўқималари ва таянч-ҳаракат аппаратини катта жароҳатланиши оқибатидаги катта ўлчамли шишлар) суткалик дозани 2 юборишга бўлиб 20 мл гача оширилади, даволаш курси 8 суткагачани ташкил этади.

БМҚСБ ва вегето-қон томир дистониясида ликвор-веноз бузилишларида ва суткада 10 мл дан, даволаш курси 10 суткани ташкил этади.

Даволаш курсининг оптимал тавсия этиладиган давомийлиги дори воситаси ҳар куни юбориладиган 5-10 кунни ташкил этади.

Катталар учун максимал суткалик доза - 25 мл.

Болалар. Препарат 1 ёшгача болаларга қўлланилмайди.

Болаларда бир марталик доза қуйидагиларни ташкил этади:

1-5 ёшда - 1 кг тана вазнига 0,22 мг L-лизин эсцинатни;

5-10 ёшда - 0,18 мг/кг ни;

10 ёшли ва ундан катта ёшдагиларда - тана вазнига кг 0,15 мг ни ташкил қилади. Препаратни суткада 2 марта юборилади. Даволаш курсининг давомийлиги - бемор аҳволига ва даволашни самарадорлигига кўра 2 кундан 8 кунгача.

L-лизин эсцинат билан даволашда мувофиқ кўрсатмаларда бошқа дори воситаларини (яллиғланишга қарши, аналгетик, микробга қарши дори воситаларини) буюриш мумкин.

Препарат аминогликозидлар билан уларни нефротоксиклигини ошириш этимоли туфайли бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Яқинда препаратни олдин буюрилган, антикоагулянтлар билан узоқ вақт даволаш холатлари ёки уни антикоагулянтни бир вақтда буюриш зарур бўлганда протромбин индексини назорати остида дозаларига тузатиш киритиш керак.

Цефалоспорин қатори антибиотиклари билан бир вақтда қўлланганда эсциннинг плазма оқсиллари билан боғланиши қийинлашади, бу қонда охирги ножўя самараларини ривожланиш хавфи билан бўлган эркин эсцин концентрациясини ошириши мумкин.

Препаратни таркибига 96% этил спирти киради. Спиртни бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсирлашуви мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Айрим беморларда эсцинга индивидуал юқори сезувчанликда қуйидаги ҳолатлар юз бериши мумкин:

Аллергик реакциялар: тери тошмаси (папулез, петехиялар, эритематоз), қичишиш, юз ва лаб терисини қичишиши ва гиперемияси, иситма, эшакеми; якка ҳолларда - Квинке шиши, анафилактик шок.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тремор, парестезия; якка холларда - атаксия, қисқа муддатли ҳушдан кетиш.

Жигар ва билиар тизими томонидан: трансаминазлар фаоллигини ва билирубинни ошиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши; якка холларда - қайт қилиш, диарея, қоринда оғриқ.

Юрак қон-томир тизими томонидан: артериал босимини пасайиши, артериал босимини ошиши, тахикардия, кўкрак орти оғриқ;

Нафас олиш тизими томонидан: якка ҳолларда - ҳаво етишмаслик ҳисси, хансираш, бронхообструкция, қуруқ йўтал.

Маҳаллий реакциялар: вена ичига юборилганда ачишиш ҳисси, флебит, юборилган жойида шиш ва оғриқ.

Бошқалар: умумий холсизлик, этни увишиши, исиб кетиш хисси, белда оғриқ, кўп терлаш.

Гепатохолецистити бўлган айрим беморларда дори воситасини буюрилганда трансаминазларни фаоллигини ва билирубинни (бевосита фракцияси) қисқа муддатли ошиши мумкин, бу беморлар учун хавф туғдирмайди ва дори воситасини бекор қилинишини талаб этмайди.

Автотранспортни хайдаш ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни қўлланиши транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди, бироқ препаратни қўлланиши кўрсатилган жароҳатни оғирлиги сабабли ушбу омил, одатда, аҳамиятга эга эмас.

Симптомлари: иситма, тахикардия, меноррагия, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, эпигастрияда оғриқ.

Даволаш: симптоматик даволаш.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Рецепт бўйича.

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

«Jurabek Laboratories» МЧЖ ҚК

Ўзбекистон Республикаси, 100003, Тошкент ш., Олмазор кўч. 165.

тел/факс: (99871) 150-03-03

Lestsinat narxi dan boshlanadi 113600.00
Nomi Narxi so'm
Lessinat infuzion eritma uchun konsentrat, 5 ml №10 (ampulalar) 113600 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish