Peo
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Peo 1 g vena ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma tayyorlash uchun steril kukun (flakon)»
Мушак ичига ва вена ичига инъекция учун бир флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 1 г цефтриаксон (натрийли тузи шаклида);
ампула - эритувчи қуйидагиларни сақлайди: 3,5 мл 1% лидокаин.
Оқ рангли ёки сарғиш тусли оқ рангли кристалл кукун шаффоф шиша флаконда. Мушак ичига ва вена ичига инъекция қилиш учун стерил кукун.
Оқ рангли ёки сарғиш тусли оқ рангли кристалл кукун шаффоф шиша флаконда. Рангсиз тиниқ эритма рангсиз ампулада. Мушак ичига инъекция қилиш учун стерил кукун.
Мушак ичига ва вена ичига инъекция қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.
Антибиотиклар. АТХ коди: J01DD04.
III авлод цефалоспорин антибиотиги. Бактерицид таъсир қилади. Бета-лактамазалар таъсирига чидамли.
Препаратга аэроб граммусбат бактериялар: Straphylococcus aureus, Streptococcus pneumonia, Streptococcus pyogenes; аэроб грамманфий бактериялар: Escherichia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Klebsiella spp. (шу жумладан Klebsiella pneumoniae), Serrata spp., Proteus mirabilis, Haemophilus influenzae, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Citrobacter freundii; анаэроб бактериялар: Clostridium perfringens га сезгир. Цефтриаксонга шунингдек Borrelia burgdorferi, Treponema pallidum сезгирдирлар.
Препаратга Staphylococcus epidermidis, Enterobacter cloacae, Pseudomonas aeruginosa ўртача сезгирдирлар.
Цефтриаксонга Staphylococcus aureus (метициллинга чидамли штаммлари), Enterococcus faecalis, Listeria monocitogenes, Clostridium difficile, Bacteroides fragilis чидамлидир.
Фармакокинетикаси
1 г 30 минут давомида инфузия қилинганидан кейин қон плазмасидаги Сmax 100-150 мг/мл ни ташкил қилади. 1 г цефтриаксон мушак ичга юборилганидан кейин плазмада Сmax 1-3 соатдан кейин эришилади ва 80 мг/л ташкил қилади. Цефтриаксон организмнинг тўқималари ва биологик суюқликларига, шу жумладан гемато-энцефалик тўсиқ орқали ҳам яхши ўтади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 83-96% ни ташкил қилади.
Цефтриаксон буйрак орқали (40-60%) ва ичак орқали (35-45%) чиқарилади. Т1/2 6-9 соатни ташкил қилади. Давомли Т1/2 туфайли плазма ва тўқималарда 24 соат давомида бактерицид концентрацияларига эришилади.
Препаратга сезгир микрооорганизмлар томонидан чақирилган инфекцион-яллиғланиш касалликларни даволаш:
- бактериал менингит;
- бактериал эндокардит;
- сепсис;
- юқори нафас йўллари ва ЛОР-аъзоларининг инфекциялари;
- нафас йўлларининг пастки бўлимларининг инфекциялари (ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, ўпка абсцесси, плевра эмпиемаси);
- сийдик жинсий ъзоларининг инфекциялари (ўткир ва сурункали пиелонефрит, пиелит, простатит, эпидидимит, цистит);
- гонорея (шу жумладан ҳомиладорликдаги);
- суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
- шигеллез;
- сальмонеллёз;
- Лайм касаллиги.
Операциядан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш ва даволаш учун қўлланилади.
Препарат мушак ичига, вена ичига ва 30 минут давомида вена ичига инфузиялар кўринишида юборилади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1-2 г дан суткада 1 марта ёки ҳар 12 соатда буюрилади. Ҳаёт учун хавфли оғир инфекцияларда максимал суткалик доза 4 г ни ташкил қилади. Бундай ҳолда препарат беморга ҳар 12 соатда 30 минутли вена ичига инфузиялар кўринишида юборилади.
12 ёшгача бўлган болаларга тавсия этиладиган суткалик доза 50-75 мг/кг тана ванигани ташкил қилади, лекин суткада 2 г дан кўп эмас. Препарат суткада 2 марта ҳар 12 соатда юборилади. Менингитда 100 мг/кг/сутка старт дозасини буюриш мумкин, лекин суткада 4 г дан кўп эмас.
Янги туғилган чақалоқларга (2 ҳафталиккача) 20-50 мг/кг дозада суткада 1 марта буюрилади. Доза ҳисобланганида боланинг етилмаганлик даражаси ҳисобга олинмайди.
Эмизикли болаларга (ҳаётининг 3 ҳафтасидан) 20-80 мг/кг тана вазнига суткада 1 марта буюрилади.
Гонореяда бир марта 250 мг мушак ичига юбориш тавсия қилинади.
Операциядан кейинги асоратларни олдини олиш учун операция бошланишидан 30-90 минут олдин бир марта 1-2 г препарат юбориш (юқиш хавфининг даражасига қараб), тавсия қилинади.
Буйрак функциясини яққол бузилишлари бўлган беморлар учун (креатинин клиренси минутига 10 мл) максимал суткалик доза 2 г ни ташкил қилади.
Даволашнинг давомийлиги инфекциянинг оғирлигига боғлиқ, бироқ даволашни инфекция симптомлари йўколганидан кейин камида уч кун давомида давом эттириш керак.
Эритмаларни тайёрлаш ва юбориш тартиби
Фақат янги тайёрланган эритмаларни ишлатиш керак.
Мушак ичига юбориш учун 1 г препарат 3,5 мл 1% лидокаин эритмасида эритилади. Бир думбага 1 г дан кўп бўлмаган препарат юбориш тавсия қилинади. Тайёрланган лидокаин сақловчи препарат, вена ичига инъекциялар учун мўлжалланган.
Вена ичига инъекция учун 1 г препарат 10 мл инъекция учун сувда эритилади. Препарат вена ичига аста-секин 2-4 минут давомида юборилади. Вена ичига қуйиш учун 2 г препарат кальций ионларини сақламайдиган 40 мл эритмада эритилади. Одатда қуйидаги асос эритмалари ишлатилади: физиологик эритма; глюкозанинг 5% ёки 10% эритмаси; 5% левулоза эритмси; 0,45% натрий хлориди эритмаси + 2,5% глюкоза эритмаси. Эритма 30 минут давомида юборилади. Пео эритмаларини, тўғри келмаслиги мумкинлиги туфайли, юқорида санаб ўтилганлардан ташқари, бошқа антибиотикларни сақловчи эритмаларга ёки бошқа эритувчиларга аралаштириш ёки қўшиш мумкин эмас.
Янги тайёрланган эритма 250С ҳароратда сақланганида 6 соат давомида, совутгичда (20С дан 80С гача ҳароратда) сақланганида 24 соат давомида ишлатилади.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, кўнгил айниши, қусиш, стоматит, глоссит; кам - трансаминазалар фаоллигини ошиши, эхограммада ўт пуфагини қоронғилашиши.
Қон яратиш тизими томонидан: эозинофилия, лейкопения, гранулоцитопения, гемолитик анемия, тромбоцитопения.
МНТ томонидан: бош оғриғи, бош айланиши.
Аллергик реакциялар: тошма, қичишиш, дерматит, эшакеми, шишлар, экссудатив полиморф эритема; кам - анафилактоид ёки анафилактик реакциялар.
Маҳаллий реакциялар: кам ҳолларда - флебит. Мушак ичига лидокаинсиз юбориш оғриқ чақиради.
Биологик таъсири билан боғлиқ бўлган самаралари: суперинфекция ривожланиши (жинсий йўлларининг микозлари) мумкин.
Бошқалар: олигурия, зардоб креатининини ошиши, иситма, қалтираш, қон ивишини бузилиши.
Барча ножўя таъсирларининг тез-тезлиги 2% дан ошмайди.
Цефалоспоринларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Цефтриаксон ва аминогликозидлар кўпчилик грамманфий бактерияларга нисбатан таъсир синергизмига эга.
Бир вақтда Цефтриаксоннинг катта дозалари ва «ҳалқали» диуретиклар масалан, фуросемид қўлланганида, буйраклар фаолиятини бузилиши кузатилмаган. Цефтриаксонни аминогликозидларнинг нефротоксиклигини оширишига кўрсатмалар йўқ.
Пробенецид Цефтриаксонни чиқарилишига таъсир кўрсатмайди.
Цефтриаксон эритмаси бошқа антибиотикларни сақловчи эритмалар билан тўғри келмайди (тайёрланишида ҳам, юборилишида ҳам).
Пенициллинларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки кесишган аллергия бўлиши мумкин. Препарат буйрак-жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланганида дозалаш тартибига тузатиш киритиш керак.
Гемодиализда цефтриаксоннинг озгина қисми йўқотилади, бироқ гемодиализда бўлган пациентларда, цефтриаксоннинг плазмадаги концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади.
Препарат билан узоқ муддат даволанганда периферик қон манзарасини назорат қилиш керак.
Янги туғилган чақалоқларга препарат қатъий шифокор назорати остида буюрилади.
Ҳомиладорлик ва лактация
Пеони ҳомиладорликда фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан ортиқ бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллашнинг зарурати бўлганида, эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни транспорт воситаларини ҳайдаш ҳамда машиналар ва механизмлар билан ишлашга таъсир қилишидан далолат берувчи маълумотлар йўқ. Бироқ препарат билан даволаш жараёнида бош айланиши юз бериши мумкинлигини унутмаслик керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.
Чиқарилиш шакли
Мушак ичига ва вена ичига инъекция учун стерил кукун 1 г дан флаконда; ўрамда 1 флакон.
Мушак ичига инъекция учун стерил кукун 1 г дан флаконда; ўрамда 1 флакон ва 1% лидокаин эритмаси 3,5 мл дан ампулаларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 10-25 °С ҳароратда сақлансин.
Янги тайёрланган эритманинг яроқлилик муддати 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланганида 6 соатни, совутгичда сақланганида (2 °С дан 8 °С гача ҳароратда) 24 соатни ташкил қилади.
3 йил.
Шифокор рецепти бўйича!
“GMP” МЧЖ Ваколатхонаси
Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент шаҳри,
Мустақиллик шох кўчаси, 75, тел.: 141-03-73
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Peo 1 g vena ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma tayyorlash uchun steril kukun (flakon) | 40800 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent