Facebook Pixel Code

Rizoprol

Tovarlar: 1
Rizoprol  plyonka bilan qoplangan planshetlar 5 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
Uorld Medetsin (Turkiya)
dan 50400 so'm
Retsept bo'yicha
в 64 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 50400 so'm (64 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Rizoprol plyonka bilan qoplangan planshetlar 5 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Rizoprol plyonka bilan qoplangan planshetlar 5 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)»

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 мг бисопролол фумарати;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, маккажўхори крахмали, кросповидон (В тури), магний стеарати;

қобиғининг таркиби: сариқ Опадри II 85F32879 (қисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди, макрогол, тальк, хинолин сариқ алюмин лаки, понсо 4R алюмин лаки).

Ризопрол 5 мг: юраксимон, икки томонлама қавариқ, ҳар икки томонида бўлиш учун рискаси бўлган, оч-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Антигипертензив восита. Селектив бета-адреноблокаторлар. АТХ коди: С10АВ07.

Ризопрол β1-адреноблокаторлар гуруҳига мансуб, β1-адренергик рецепторларга, ички симпатомиметик фаолликсиз, танлаб таъсир кўрсатади. Ризопрол аорта равоғи ва каротид синусдаги барорецепторларга таъсир кўрсатиб, юракнинг зарб ҳажмини камайтириши, буйраклар томонидан ренинни секрециясини пасайтириши ҳисобига гипотензив таъсир кўрсатади. Узоқ муддат қабул қилинганида Ризопрол дастлаб ошган умумий периферик қон томирлар қаршилигини (УПҚҚ) пасайтиради.

Препарат антиангинал таъсирга эга, юрак қисқаришлар сонини (ЮҚС) пасайиши, юрак зарб ҳажмини камайиши ва артериал босимни (АБ) пасайиши ҳисобига миокардни кислородга бўлган талабини камайтиради. Якуний диастолик босимни камайиши ва диастолани узайиши ҳисобига миокардни кислород билан таъминланишини оширади.

Ризопрол симпатоадренал ва ренин-ангиотензин-альдостерон тизимларининг фаоллигини пасайтиради, бу касалликни кечишини енгиллаштиради.

Терапевтик дозаларда қўлланганида ички симпатомиметик фаолликка ва мембраналарни клиник жиҳатдан аҳамиятли барқарорлаштирувчи хусусиятларга эга эмас.

Ризопролни бронхлар ва қон томирларнинг силлиқ мушакларидаги, шунингдек эндокрин тизимидаги β2-рецепторларга яқинлиги жуда паст.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганидан сўнг бисопролол меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) деярли тўлиқ сўрилади. Биокираолишлиги тахминан 90% ни ташкил этади ва овқатланишга боғлиқ эмас. Бисопрололнинг фармакокинетикаси ва қон плазмасидаги концентрацияси 5 мг дан 20 мг гача бўлган дозалар оралиғида параллел ҳисобланади. Қон плазмасида максимал концентрациясига 2-3 соатдан кейин эришилади.

Тақсимланиши

Тақсимланиш ҳажми тана вазнига 3,5 л/кг ни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 30% ни ташкил этади.

Метаболизми ва чиқарилиши

Бисопролол организмдан қуйидаги икки хил йўл билан чиқарилади: 50% жигарда биотрансформацияга учраб, фаол бўлмаган метаболитларни ҳосил қилади ва буйраклар орқали чиқарилади, 50% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Бисопрололнинг умумий клиренси соатига 15 л ни ташкил этади. Ярим чиқарилиш даври 10-12 соатни ташкил этади.

  • артериал гипертензия (АГ) да;
  • юрак ишемик касаллиги (ЮИК) (стенокардия) да;
  • юракнинг чап қоринчасини систолик фаолиятини бузилиши билан кечувчи компенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) нинг ингибиторлари, сийдик ҳайдовчи воситалар, зарурат бўлганида - юрак гликозидлари билан даволашга қўшимча равишда қўлланади.

Ичга қабул қилиш учун таблеткалар

Ризопрол таблеткасини чайнамасдан, эрталаб оч қоринга ёки нонушта вақтида, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш тавсия этилади. Дозалаш тартиби шахсий равишда бўлиб, шифокорнинг кўрсатмасига қатъий риоя қилиш керак.

Артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги (стенокардия)

Тавсия этилган дозаси суткада 5 мг ни ташкил этади. Зарурат бўлганида дозани суткада 10 мг гача ошириш мумкин. Дозани яна ошириш шифокорнинг назорати остида рухсат этилади. Тавсия этилган максимал суткалик доза 20 мг ни ташкил этади.

Юракнинг чап қоринча систолик фаолиятини бузилиши билан кечувчи компенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги

Сурункали юрак етишмовчилигини стандарт даволаш: ААФ ингибиторлари (ёки ААФ ингибиторлари ўзлаштира олинмаганида ангиотензин рецепторларининг блокаторлари), β-адренорецепторларнинг блокаторлари, диуретиклар ва зарурат бўлганида, юрак гликозидлари қўлланади. Бисопролол билан даволашни бошлашдан олдин пациентларнинг ҳолати стабил (ўткир юрак етишмовчилиги бартараф этилган) бўлиши керак.

Компенсацияланган сурункали юрак етишмовчилигини бисопролол билан даволаш қуйида келтирилган титрлаш схемасига мувофиқ бошланади ва организмнинг шахсий реакциясига қараб, тузатиш киритилиши мумкин.

1-ҳафта суткада 1,25 мг
2-ҳафта суткада 2,5 мг
3-ҳафта суткада 3,75 мг
4-7-ҳафталар суткада 5 мг
8-11-ҳафталар суткада 7,5 мг
12-ҳафта ва навбатдаги даволаш суткада 10 мг самарасини тутиб турувчи даволаш сифатида

Тавсия этилган максимал суткалик доза 10 мг ни ташкил этади.

Дозани титрлаш вақтида ва титрлангандан сўнг юрак етишмовчилигини ёмонлашиши, артериал гипотензия ёки брадикардияни ривожланиши кузатилиши мумкин. Титрлаш босқичи давомида АБ, ЮҚС ва юрак етишмовчилиги симптомларини зўрайиб бориш симптомларини синчков мониторингини ўтказиш керак.

Даволашни модификацияси

Агар тавсия этилган максимал суткалик доза ёмон ўзлаштирилса, дозаси аста-секин камайтирилиши керак.

Юрак етишмовчилиги вақтинчалик ёмонлашганида, артериал гипотензия ёки брадикардия ривожланганида, препаратнинг дозасига тузатиш киритиш тавсия этилади, бу ҳолат бисопрололнинг дозасини вақтинчалик камайтириш, ёки эҳтимол даволашни вақтинчалик тўхтатишни талаб этиши мумкин. Пациентнинг аҳволи барқарорлашганидан сўнг препарат билан даволаш давом эттирилади.

Ризопрол препарати билан даволаш курси давомли. Шифокор билан маслаҳатлашмасдан, даволашни тўсатдан тўхтатиш ва тавсия этилган дозани ўзгартириш мумкин эмас, чунки бу ҳолат пациентнинг аҳволини ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Зарурат бўлганида препарат билан даволашни секин, дозасини аста-секин камайтириб, тўхтатиш керак.

Буйрак ёки жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар ёки буйрак фаолиятини енгил ва ўртача даражада бузилиши бўлган пациентлар учун одатда дозани танлаш талаб этилмайди. Буйрак етишмовчилигини оғир шакли (креатинин клиренси минутига 20 мл дан кам) ва жигар етишмовчилигини оғир шакли бўлган пациентлар учун бисопрололнинг дозаси 10 мг дан ошмаслиги керак.

Кекса ёшдаги пациентлар

Препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Ножўя самараларни ривожланиш тез-тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (< 1/10000).

Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда тез-тез - брадикардия (сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда); тез-тез - қўл-оёқларни совуқ қотиш ёки увишиш ҳисси, ортостатик гипотензия, юрак етишмовчилигини ёмонлашиш белгилари (сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда); тез-тез эмас - AV-ўтказувчанликни бузилиши, брадикардия (АГ ёки ЮИК бўлган пациентларда), юрак етишмовчилигини ёмонлашиш белгилари (АГ ёки ЮИК бўлган пациентларда).

Нерв тизими томонидан: тез-тез - бош айланиши*, бош оғриғи*; кам ҳолларда - синкопе.

Кўриш аъзолари томонидан: кам ҳолларда - кўз ёши ажралишини камайиши (контакт линзаларни тақишда инобатга олиш керак); жуда кам ҳолларда - конъюнктивит.

Эшитиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда - эшитишни ёмонлашиши.

Нафас тизими томонидан: тез-тез эмас - анамнезида бронхиал астма бўлган пациентларда бронхоспазм ва нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликлари; кам ҳолларда - аллергик ринит.

Меъда-ичак йўллари (МИЙ) томонидан: тез-тез - кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият.

Тери томонидан: кам ҳолларда - ўта юқори сезувчанлик реакциялари: қичишиш, кучли терлаш, қизариш, тошма; жуда кам ҳолларда - b-адренорецепторларнинг блокаторлари билан даволанганда псориаз билан хасталанган беморларнинг ҳолатини псориатик тошмалар кўринишида ёмонлашиши мумкин, алопеция.

Суяк-мушак тизими томонидан: тез-тез эмас - мушакларни бўшлиги, тиришишлар.

Жигар томонидан: кам ҳолларда - гепатит.

Репродуктив тизими томонидан: кам ҳолларда - потенцияни бузилиши.

Рухий бузилишлар: тез-тез эмас - депрессия, уйқуни бузилиши; кам ҳолларда - тунги қўрқувлар, галлюцинациялар, парестезиялар.

Лаборатор кўрсаткичлар: кам ҳолларда - қонда триглицеридларнинг даражасини ошиши, қон плазмасида жигар ферментлари (АСТ, АЛТ) нинг фаоллигини ошиши.

*фақат АГ ёки ЮИК билан хасталанган пациентларга тааллуқли. Бу симптомлар одатда даволашни бошида ривожланади, кучсиз ифодаланган ва 1-2 ҳафта давомида йўқолади.

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • ўткир юрак етишмовчилиги ёки сурункали юрак етишмовчилигини, инотроп даволашни талаб этадиган декомпенсация босқичи;
  • кардиоген шок;
  • атриовентрикуляр (AV) блокадани II ёки III даражаси (сунъий ритм бошқарувчиси мақжуд бўлмаганида);
  • синус тугунини кучсизлиги синдроми;
  • синоатриал блокада;
  • симптоматик брадикардия;
  • симптоматик артериал гипотензия;
  • бронхиал астма (БА) ни оғир шакли ёки ўпкани сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК);
  • периферик қон айланишини бузилишини кечки босқичи, Рейно касаллиги;
  • даволанмаган феохромоцитома;
  • метаболик ацидозда қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш тавсия этилмаган мажмуалар

Сурункали юрак етишмовчилигини даволаш

I синф антиаритмик воситалар (масалан, хинидин сульфати, дизопирамид, лидокаин, фенитоин; флекаинид, пропафенон) бисопролол билан бир вақтда қўлланганида AV-ўтказувчанликни ва миокарднинг қисқарувчанлик ҳусусиятини пасайтириши мумкин.

Барча кўрсатмалар

Верапамил каби кальцийни антагонистлари, камроқ даражада диазепам бисопролол билан бир вақтда қўлланганида миокарднинг қисқарувчанлик ҳусусиятини пасайишига ва AV-ўтказувчанликни бузилишига олиб келиши мумкин. b-адреноблокаторларни қабул қилаётган пациентларга вена ичига верапамилни юбориш яққол ифодаланган артериал гипотензия ва AV-блокадага олиб келиши мумкин.

Марказий таъсир механизмига эга бўлган гипотензив препаратлар (клонидин, метилдопа, моксонидин, рилменидин) яққол ифодаланган юрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Мажмуавий даволашда ушбу препаратларни тўсатдан бекор қилиш рефлектор гипертензияни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин.

Эҳтиёткорлик билан қўллаш керак бўлган мажмуалар

АГ ёки ЮИК (стенокардия) ни даволаш

I синф антиаритмик воситалар (масалан, хинидин, дизопирамид, лидокаин, фенитоин; флекаинид, пропафенон) бисопролол билан бир вақтда қўлланганида AV-ўтказувчанликни ва миокарднинг қисқарувчанлик ҳусусиятини пасайтириши мумкин.

Барча кўрсатмалар

Дигидропиридин каби кальцийни антагонистлари (масалан, нифедипин, фелодипин, амлодипин) бисопролол билан бир вақтда қўлланганида артериал гипотензияни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин. Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда миокарднинг инотроп фаолиятига салбий таъсир қилишини ошиш эҳтимоли истисно қилинмайди.

III синф антиаритмик воситалар (масалан, амиодарон) AV-ўтказувчанликни бузилишини кучайтириши мумкин.

Маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган b-адреноблокаторлар (масалан, глаукомани даволаш учун мўлжалланган кўз томчиларининг таркибида бўлган) нинг таъсири бисопрололнинг тизимли самараларини (АБ ни пасайиши, ЮҚС ни камайиши) кучайтириши мумкин.

Парасимпатомиметиклар бисопролол билан бир вақтда қўлланганида AV-ўтказувчанликнинг вақтини узайтириши ва брадикардияни ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Инсулин ёки перорал гипогликемик воситаларнинг гипогликемик таъсири кучайиши мумкин. Гипогликемияни белгилари (тахикардия) яшириниши мумкин. Носелектив b-адреноблокаторлар қўлланганида бундай ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли юқори бўлади.

Умумий анестезияни ўтказиш учун мўлжалланган воситалар миокарднинг фаолиятини сусайиш хавфини ва артериал гипотензияни ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Юрак гликозидлари (ангишвонагул) бисопролол билан бир вақтда қўлланганида ЮҚС ни пасайтириши, AV-ўтказувчанлик вақтини узайтириши мумкин.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) бисопрололнинг гипотензив самарасини сусайтириши мумкин.

b-адреномиметикларни (масалан, изопреналин, добутамин) Ризопрол препарати билан мажмуада қўллаш ҳар иккала воситаларнинг терапевтик самарасини пасайишига олиб келиши мумкин.

Бисопрололни α- ва b-адренорецепторларни фаоллаштирадиган адреномиметиклар (масалан, адреналин, норадреналин) билан бирга қўллаш ушбу воситаларнинг томирларни кенгайтирувчи самараларини кучайтириши мумкин. Бундай ўзаро таъсирларни ривожланиш эҳтимоли носелектив b-адреноблокаторлар қўлланганида юқори бўлади.

Антигипертензив воситалар, антигипертензив таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа воситалар (масалан, трициклик антидепрессантлар, барбитуратлар, фенотиазин) каби, бисопрололнинг гипотензив самарасини кучайтириши мумкин.

Мефлохин бисопролол билан бир вақтда қўлланганида брадикардияни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин.

Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари (В тур МАО ингибиторларидан ташқари) b-адреноблокаторларнинг гипотензив самарасини кучайтириши мумкин. Гипертоник кризни ривожланиш хавфи мавжуд.

Препаратни пациентларга қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак:

  • қонда глюкозанинг даражасини кескин ўзгаришлари билан кечувчи қандли диабет; гипогликемияни симптомлари (масалан, тахикардия, кучли терлар) яшириниши мумкин;
  • қатъий парҳез;
  • десенсибилизация қилувчи даволаш вақтида;
  • AV блокаданинг I даражаси;
  • принцметал стенокардияси;
  • периферик қон айланишини бузилиши (даволашни бошида шикоятлар кўпайиши мумкин);
  • умумий анестезия.

Нафас тизими. БА да ва бошқа ЎСОК ларда бронходилататорлар билан ёндош даволаш кўрсатилган. Баъзи ҳолларда БА билан хасталанган пациентлар препаратни қабул қилиш фонида нафас йўлларининг тонуси ошиши туфайли, b2-симпатомиметикларнинг янада юқорироқ дозаларини қўллашга муҳтож бўлишлари мумкин.

Аллергик реакциялар. Бошқа b-адреноблокаторлар каби бисопролол аллергенларга сезувчанликни кучайтириши ва анафилактик реакцияларнинг яққоллигини ошириши мумкин. Бундай ҳолатларда адреналин (эпинефрин) билан даволаш ҳар доим ҳам ижобий терапевтик таъсир кўрсатмайди.

Умумий анестезия. Шифокор-анестезиологни b-адреноблокаторларни қабул қилаётганлиги тўғрисида албатта огохлантириш керак. Умумий анестезия ўтказиш режалаштирилаётган пациентларда b-адреноблокаторларни қўллаш наркоз ўтказиш, интубация вақтида ва операциядан кейинги даврда аритмиялар ҳамда миокард ишемияси ривожланиш ҳолларини камайтиради. Интраоперацион даврда b-адреноблокаторларни қўллашни давом эттириш тавсия этилган. Анестезиолог брадикардия, рефлектор тахикардияга ва АБ кескин пасайганида компенсациянинг рефлектор механизми имкониятларини пасайишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа дори воситалар билан потенциал ўзаро таъсирини инобатга олиши керак. Оператив аралашувдан олдин бисопролол бекор қилинганида дозани аста-секин пасайтириш ва умумий анестезидан 48 соат олдин препарат қабул қилишни тўхтатиш керак.

Феохромоцитома. Феохромоцитома билан хасталанган пациентларга препарат фақат α-адреноблокаторлар билан олдиндан даволаш фонида буюрилади.

Тиреотоксикоз. Тиреотоксикознинг симптомлари препаратни қабул қилиш фонида яшириниши мумкин.

Ҳозирги вақтда қуйидаги касалликлари ва патологик ҳолатлари бўлган сурункали юрак етишмовчилиги билан хасталанган пациентларда бисопрололни терапевтик қўллаш тажрибаси етарли эмас:

  • I тип қандли диабет;
  • буйрак ва/ёки жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари;
  • рестриктив кардиомиопатия;
  • туғма юрак нуқсонлари;
  • юрак клапанларини гемодинамик аҳамиятга эга бўлган орттирилган нуқсонлари;
  • охирги уч ой давомида ривожланган миокард инфаркти.

Бисопрололни верапамил ёки дилтиазем каби кальцийни антагонистлари, I синф антиаритмик препаратлари ва марказий таъсирга эга бўлган гипотензив воситалар билан мажмуада қўллаш тавсия этилмайди.

Псориаз билан хасталанган пациентларга (шу жумладан, анамнезида) b-адреноблокаторларни фойда/ҳавф нисбати яхшилаб баҳолангандан сўнг қўллаш керак.

Ризопрол препарати қўлланганида допинг назорат ўтказилганида ижобий натижа кузатилиши мумкин.

Препарат билан даволашни бошида мунтазам мониторинг ўтказиш керак. Зарурат бўлганида препарат билан даволашни бир текис, дозани аста-секин пасайтириб, тўхтатиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик даврида препаратни она учун кутилган фойда, ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина қўлланади. Одатда, b-адреноблокаторлар йўлдошда қон оқимини пасайтирадилар ва ҳомилани ривожланишига таъсир қилиши мумкин. Йўлдошда ва бачадонда қон оқимини назорат қилиш керак. Агар b-адреноблокаторлар билан даволаш зарур бўлса, у ҳолда селектив b1-адреноблокатор бўлгани афзал. Туғруқдан сўнг янги туғилган чақалоқ синчков назорат остида бўлиши керак. Биринчи уч сутка давомида гипогликемия ва брадикардия симптомларини пайдо бўлишини кутиш мумкин.

Препаратни кўкрак сути билан ажралиб чиқиши ёки кўкрак ёшидаги болаларга ҳавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқ, шунинг учун эмизиш даврида бисопрололни қўллаш тавсия этилмайди.

Педиатрияда қўлланиши

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда бисопрололни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган, шунинг учун ушбу пациентлар гуруҳида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспортни бошқариш ёки диққатни талаб этувчи ишларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Кузатилиши мумкин бўлган индивидуал реакциялар туфайли, транспорт воситаси ёки ускуналарни бошқариш қобилияти пасайиши мумкин. Даволашни бошланғич босқичида, дозаси оширилганидан сўнг, бошқа препаратлар ёки алкоголь бир вақтда қабул қилинганида алоҳида эътибор бериш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Симптомлари: брадикардия, артериал гипотензия, ўткир юрак етишмовчилиги, гипогликемия ва бронхоспазм.

Бисопрололнинг бир марталик юқори дозасига кенг индивидуал сезувчанлик мавжуд, юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар препаратга янада сезгир бўлишлари мумкин.

Даволаш: дозани ошириб юборилиши ривожланганида, энг аввал препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва тутиб турувчи симптоматик даволашни бошлаш керак.

Яққол брадикардияда: вена ичига атропинни юбориш керак. Агар самараси етарли бўлмаса, изопреналин ёки мусбат хронотроп таъсирга эга бўлган бошқа препарат эҳтиёткорлик билан юборилади. Баъзида сунъий юрак ритмини вақтинчалик қўйиш талаб этилиши мумкин.

АБ яққол пасайганида: қон томирларни торайтирувчи препаратларни қабул қилиш, вена ичига глюкагонни юбориш керак.

II ва III даражадаги AV блокадада: изопреналинни вена ичига инфузия ҳолида юбориш, зарурат бўлганида кардиостимуляция қилиш керак.

Сурункали юрак етишмовчилиги зўрайганида: вена ичига диуретиклар ва вазодилататорлар юборилади.

Бронхоспазмда: бронхолитик препаратлар (изопреналин), b2-адреномиметиклар ва/ёки аминофиллин қўлланади.

Гипогликемияда: вена ичига глюкоза юборилади.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Намликдан ҳимояланган жойда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича берилади.

«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия

(Багджылар Илчеси, Гюнешли, Эврен Махаллеси,

Джами Йолу Джад. №50 К. 1В Земин 4-5-6, Истамбул)

Rizoprol narxi dan boshlanadi 50400.00
Nomi Narxi so'm
Rizoprol plyonka bilan qoplangan planshetlar 5 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) 50400 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish