Facebook Pixel Code

Tioktasid

Tovarlar: 3
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Tioktasid 600 BV (Thioctacid 600 BV) qoplangan tabletkalar 600 mg №100 (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tioktasid 600 BV (Thioctacid 600 BV) qoplangan tabletkalar 600 mg №100 (flakon)»

Бир қобиқ билан қопланган таблеткада қуйидагилар сақланади:

Фаол модда: альфа-липоат кислотаси -600 мг.

Ёрдамчи моддалар: қуйи алмашинган гидроксипропилцеллюлоза, гидроксипропил-целлюлоза, магний стеарати, гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза), макроголь - 6000, тальк, титан диоксиди Е171, хинолин сариғи (Е104) алюминий гидроксиди лаки, индигокармин (индиготин), Е132 алюминий гидроксид лаки.

Сариқ-яшил, икки томони қавариқ, узунчоқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита. АТХ коди: А08ВА.

Альфа-липоат кислотаси (Тиоктацид 600 БВ дори воситасидаги таъсир этувчи модда) организмда моддалар алмашинуви жараёнида хосил бўладиган бирикмадир.

Альфа-липоат кислотаси баъзи метаболик жараёнларга таъсир қилади ва антиоксидант хусусиятларга эга.

Периферик (сенсор-мотор) диабетик полинейропатиянинг симптомларини даволаш учун қўлланади.

Агар бошқа даволаш режаси тавсия этилмаган бўлса, 600 мг альфа-липоат кислотасига эквивалент бўлган 1 тиоктацид 600 БВ қобиқ билан қопланган таблеткасини кунига бир марта бир марталик доза кўринишида биринчи овқатланишдан тахминан 30 минут олдин қабул қилиш керак.

Оч қоринга, чайнамасдан, етарли миқдордаги сув ичиб қабул қилинсин.

Овқат билан бирга қабул қилиш, альфа-липоат кислотасининг сўрилишини пасайтириши мумкин. Шунинг учун, айниқса овқатни секин хазм бўлиш белгилари бўлган пациентларга нонуштадан ярим соат олдин барча кундалик дозани қабул қилиш тавсия этилади.

Даволаш давомийлиги

Диабетик нейропатия - бу сурункали касаллик бўлганлиги сабабли, Тиоктацид 600 БВ препаратни узоқ вақт давомида қабул қилиш тавсия этилади. Даволовчи шифокор ҳар бир индивидуал холатда даволашни белгилайди.

Айрим холларда кўнгил айниши, қусиш, меъдада ва ичакда оғриқ, шунингдек ич кетиши ва каби меъда-ичак симптомлари ҳақида хабарлар берилган.

Айрим ҳолларда терида тошмалар, эшакеми, қичишиш каби аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Айрим ҳолларда глюкозани яхши ўзлаштирилиши сабабли, қонда қанд даражаси пасайиши мумкин. Бундай ҳолларда гипогликемия ҳолатининг симптомларига ўхшаш, бош айланиши, кучли терлаш, бош оғриғи ва кўришни бузилишидан иборат бўлган симптомлар таърифланган.

Жуда кам холларда Тиоктацид 600 БВ ни қабул қилгандан сўнг таъм билишни бузилиши юзасидан хабарлар берилган. Илтимос, ушбу йўриқномада кўрсатилмаган барча ножўя самаралар ҳақида давловочи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Нерв тизими томонидан: тез-тез - бош айланиши; жуда кам холларда - таъм билишни ўзгариши.

Альфа-липоат кислотасига аниқланган сезувчанлик.

Диққат: Тиоктацид 600 БВ болалар ва ўсмирларда синалмаган. Бу ҳақида ҳеч қандай клиник маълумотлар мавжуд эмас, демак, ушбу махсулот болалар ва ўсмирларга буюрилиши мумкин эмас.

Ёрдамчи компонентларининг биронтасига ўта юқори сезувчанлик.

Тиоктацид 600 БВ билан бир вақтда буюрилганида цисплатиннинг самарадорлиги пасайиши кузатилган. Тиоктацид 600 БВ металларни блоклайди. Шу сабабли, уни металларни сақловчи препаратлар (масалан, темир препаратлари, магний, кальций сақловчи сут махсулотлари) билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Агар Тиоктацид 600 БВ ни нонуштадан 30 минут олдин қабул қилинса, темир ёки магний сақловчи препаратларни тушликда ёки кечқурун қабул қилиш мумкин.

Инсулин ёки перорал диабетга қарши воситаларнинг қандни пасайтирувчи самараси кучайиши мумкинлиги сабабли, айниқса Тиоктацид 600 БВ билан даволаш бошланишида қондаги қандни мунтазам равишда назорат қилиш тавсия этилади.

Айрим ҳолларда, қанд етишмовчилиги симптомлари (гипогликемия) дан сақланиш учун, эхтимол, инсулин ёки перорал диабетга қарши воситаларининг дозаси пасайтирилиши керак.

Алкоголни доимий истеъмол қилиш нейропатиянинг клиник манзарасини пайдо бўлиши ва ривожланиши учун аҳамиятли хавф ошиши ҳисобланади, шундай қилиб, Тиотацид 600 БВ билан даволаш самарасини тақсимлаш мумкин. Шунинг учун пациентларга имкон борича алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш тавсия этилади. Бу шунинг даволанишдан ташқари даврларга ҳам тааллуқлидир.

Тиоктацид 600 БВ қўлланганидан сўнг сийдикнинг ҳиди ўзгариши мумкин, бу клиник аҳамиятга эга эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик ва эмизикли аёлларга альфа-липоат кислотаси билан даволашни уни мақсадга мувофиқлик хавфи яхшилаб баҳолангандан кейингина ва шифокорнинг қатъий назорати остида ўтказиш керак, чунки ушбу пациентлар гуруҳида қўлланганлиги юзасидан маълумотлар мавжуд эмас. Репродуктивликка таъсири юзасидан токсикологик текширишлар тухум ҳужайрани уруғланиши ёки ҳомилани эрта ривожланишига бирон бир таъсирини кўрсатмаган. Шунингдек бирон-бир эмбриотоксик самаралари аниқланмаган. Препаратни она сутига ўтиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Автотранспорт ва механизмларни бошқариши қобилиятига таъсири

Йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Айрим ҳолларда, айниқса алкоголь билан бирга қабул қилинганда, 10 г дан ортиқ альфа-липоат кислотасини қабул қилинганда жиддий, хатто ҳаёт учун хавфли интоксикация белгилари (тарқоқ тиришиш хуружлари, кислота-ишқор мувозанатини лактацидозга олиб келувчи оғир даражадаги бузилишлари, қон ивишини оғир даражадаги бузилишлари) кузатилган.

Альфа-липоат кислотасининг катта дозалари қабул қилинганидан сўнг шок, скелет мушакларини ўткир некрози, гемолиз, қон томирларда диссеминацияланган қон ивиш синдроми (ДҚИ синдроми), суяк кўмигини депрессияси ва полиорган етишмовчилиги ривожланиши мумкин.

Тиоктацид 600 БВ билан заҳарланиш эҳтимоли юзасидан бироз хавф бўлганида (масалан, катталар 600 мг дан 10 та дан кўп таблетка ёки болага 1 кг тана вазнига 50 кг дан ортиқ қабул қилганларида), зудлик билан шифокорга етказиб детоксикация бўйича умумий терапевтик чораларни ўтказиш (масалан, қусишни сунъий равишда қўзғатиш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш) кўрсатилган, заҳарланишларни мумкин бўлган оқибатлари ва белгиларни даволашда замонавий интенсив даволаш ва симптоматик даволаш қоидаларига таяниш керак.

Бирламчи ўрами

30, 100 қобиқ билан қопланган таблеткалардан таркиб топган флакон (ушбу ўрам ҳамма мамлакатлар учун ҳам чиқарилмайди).

Иккинчи ўрам

Бир флакон йўриқномаси билан бирга картон қутида.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

5 йил.

Рецепт бўйича.

МЕДА Фарма ГмбХ ва Ко.КГ

Бенцштрассе 1

61352 Бад Хомбург, Германия

Ишлаб чиқарилган

МЕДА Мануфакчуринг ГмбХ

Нойратер Ринг 1

51063 Кельн, Германия.

Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish