Triodeks
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Fenilefrinli triodeks (Triodeks fenilefrin bilan) burun spreyi 15 ml (flakon)»
1 мл препарат эритмаси қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: неомицин сулфат 6 500 ХБ, полимиксин В сулфат 10 000 ХБ, дексаметазон (натрий метасулфобензоат кўринишида) 0,25 мг, фенилэфрин гидрохлориди 2,5 мг;
ёрдамчи моддалар: метилпарабен, литий хлорид, лимон кислотаси, литий гидроксид, макрогол 400, полисорбат-80, тозаланган сув.
Рангсиздан оч-сариқ ранггача бўлган тиниқ эритма.
Назал спрей.
Яллиғланишга қарши препаратлар микробларга қарши препаратлар билан мажмуада. Кортикостероидлар микробларга қарши препаратлар билан мажмуада. АТХ коди: S01CA01.
Оториноларингологияда маҳаллий қўллаш учун мажмуавий препарат. Дексаметазон бурун шиллиқ қаватига яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Неомицин ва полимиксин В антибактериал таъсирига эга.
Дексаметазон маҳаллий қўлланилганда яхши сўрилади, унинг сўрилиши шиллиқ қаватнинг яллиғланиши билан ортиб боради. Ушбу антибиотиклар биргаликда қўшилганида буруннинг қўшимча бўшлиқлари ва бурун шиллиқ қаватининг юқумли ва яллиғланиш касалликларини келтириб чиқарадиган кўпчилик граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга антибактериал таъсир доираси кенгаяди.
Бурун бўшлиғи, ҳалқум, буруннинг қўшимча бўшлиқларининг яллиғланиш ва инфекцион касалликлари:
- ўткир ва сурункали ринит;
- ўткир ва сурункали ринофарингит;
- синуситларда қўлланилади.
Катталар: хар бир бурун бўшлиғига бир пуркашдан суткада 3-5 марта буюрилади. Болалар 2,5 дан 18 ёшгача: хар бир бурун бўшлиғига бир пуркашдан суткада 3 марта буюрилади. Даволашнинг давомийлиги 5-10 кун.
Маҳаллий аллергик реакциялар содир бўлиши мумкин. Ноодатий реакциялар юзага келган ҳолатларда, препаратни кейинчалик қўллаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида шифокор билан маслаҳатлашинг.
- ёпиқ бурчакли глаукома борлигига шубха қилинса;
- бир вақтда моноаминооксидазалар ингибиторлари билан биргаликда қўлланилиши;
- вирус касалликлари;
- албуминурия, буйрак етишмовчилиги билан кечадиган буйрак касалликлари;
- ҳомиладорлик;
- эмизиш даври;
- болалар ёши (2,5 ёшгача);
- препаратнинг таркибий қисмларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дори воситалари билан ўзаро таъсири таркибида фенилэфрин мавжудлиги билан боғлиқ.
Фенилэфрин диуретикларнинг ва бошқа гипотензив дори воситаларининг гипотензив самарасини туширади (жумладан метилдопанинг, мекамиламиннинг, гуандрел ва гуанетидиннинг). Агар бундай мажмуани четлаб ўтишни иложи бўлмаса, унда шифокор кузатуви зарур.
Препаратнинг бошқа дори воситалари билан клиник жиҳатдан аҳамиятли бўлган ўзаро таъсири кузатилмаган.
Қўлланилаётганида флакон вертикал, пуркагич тепага қаратилган ҳолатда тутилиши керак.
Бурун бўшлиғини ювиш учун қўллаш мумкин эмас.
Спортчилар диққатига: препаратнинг таркибий қисмлари, допинг назоратида ижобий натижа бериши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Автомобиль ва бошка транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратнинг автомобиль ва бошқа транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига салбий таъсири туғрисида, маълумотлар йўқ.
Шифокор кўрсатмасига биноан қўлланилсин.
Тизимли қон оқимига паст даражада сўрилиши туфайли дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам.
Назал спрей 15 мл (пуркагичли флаконлар) тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил. Яроқлилик муддати ўтгач кўлланилмасин.
Рецепт бўйича .
МЧЖ “ASEPTICА”
Узбекистон Республикаси , Тошкент ш., Олмазор тумани, Чангалзор-Мавзук кўчаси , 3- уй.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Triodeks (Triodex) ko'z va quloq tomchilari, 5 ml (shisha) | 40400 so'm |
Fenilefrinli triodeks (Triodeks fenilefrin bilan) burun spreyi 15 ml (flakon) | 45600 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent