Facebook Pixel Code

Vitaprost

Tovarlar: 4
Vitaprost Forte rektal suppozitorlari20 mg №10 (2 blister x 5 sham)
Nijfarm (Rossiya)
dan 229500 so'm
Без рецепта
в 139 dorixonalarda
Vitaprost Plus rektal suppozitorlari400 mg + 20 mg № 10 (2 blister x 5 sham)
Nijfarm (Rossiya)
dan 196800 so'm
Без рецепта
в 111 dorixonalarda
Vitaprost ichak bilan qoplangan planshetlar 20 mg №20 (2 blister x 10 sham)
Nijfarm (Rossiya)
dan 228500 so'm
Retsept bo'yicha
в 124 dorixonalarda
Vitaprost rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham)
Nijfarm (Rossiya)
dan 199000 so'm
Без рецепта
в 123 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 196800 so'm gacha 229500 so'm (139 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Vitaprost Forte rektal suppozitorlari20 mg №10 (2 blister x 5 sham)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Vitaprost Forte rektal suppozitorlari20 mg №10 (2 blister x 5 sham)»

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: простата экстракти - 100 мг сувда эрувчан пептидларга қайта ҳисоблаганда 20 мг);

ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ (Витепсол, маркаси Н 15, W 35; суппосир, маркаси N 15, NAS 50) - 1,25 г вазнли суппозиторий олиш учун етарли миқдорда.

Сарғиш, оч-сариқ ёки кулрангроқ оқ ранглигача бўлган, торпедасимон шаклли суппозиторийлар. Суппозиторийнинг юзасида оқ доғ пайдо бўлишига йўл қўйилади.

Ректал суппозиторийлар.

Сурункали простатитни даволовчи восита. АТХ коди: G04BX.

Витапрост® Форте простата безига органотроп таъсирга эга. Простата безининг шиши, лейкоцитар инфильтрация даражасини камайтиради, эпителиал хужайраларининг секретор фаоллигини нормаллаштиради, ацинуслар ширасидаги лецитин заррачаларининг сонини оширади, қовуқнинг мушак тонусини рағбатлантиради. Тромблар ҳосил бўлишини камайтириши, антиагрегант фаоллиги ҳисобига простата безида микроциркуляцияни яхшилайди, простата безида венулалар тромбозини ривожланишига тўсқинлик қилади.

Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари асосида, Витапрост® Фортени простата безининг ҳажмини ўртача камайтириши исботланган. Препарат простата безининг хавфсиз гиперплазиясида обструктив ва ирритатив симптоматиканинг яққоллигини камайтиради, бу сийдик оқимининг максимал ва ўртача ҳажм тезлигини ошиши ва қолдиқ сийдикнинг ҳажмини камайишида ифодаланади.

Витапрост® Форте қовуқ деворида шикастланмаган томирларнинг кенгайиши (вазодилатация самараси) ҳисобига қоннинг микроциркуляциясини яхшилайди, бу билан гипоксияга учраган тўқималарга кислороднинг етказилишини тикланишига ёрдам беради, бу физиологик репарацияни рағбатлантиради. Қовуқ деворини трофик жараёнларини яхшилаши ва регенерация жараёнларини рағбатлантириши ҳисобига яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Аъзодаги қон оқимини фаоллашиши, қовуқнинг ҳажмини ошириб детрузорнинг адаптацион ва қисқарувчанлик фаоллигини яхшиланишига ёрдам беради.

Детрузорнинг ишемиясини пасайиши билан қовуқнинг гиперреактивлигининг яққол пасайишини тушунтириш мумкин, у Витапрост® Фортени қўллаш тугаганидан кейин ҳам давом этади.

Витапрост® Форте простата бези ва эякулят кўрсаткичларини нормаллашишига ёрдам беради. Оғриқ ва дискомфортни камайтиради, дизурик кўринишларни йўқотади, копулятив фаолиятни яхшилайди.

Сурункали простатит.

Простата безининг хавфсиз гиперплазияси.

Сийдикни ургент (императив) тутиб тураолмасликни, сийишга ургент (императив) қистовларни ва климактерик ва постклимактерик даврдаги аёлларда қовуқнинг юқори фаоллигини асоратланмаган шаклларидаги тезлашган сийишни даволаш.

Простата безидаги жарроҳлик аралашувлардан олдинги ва кейинги ҳолатларда қўлланади.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ректал буюрилади. Ичак ўз-ўзидан бўшалганидан кейин ёки тозаловчи клизмадан сўнг 1 суппозиторийдан кунига бир марта қўлланади. Киритилганидан сўнг пациентни 30-40 минут давомида ўринда ётиши мақсадга мувофиқдир.

Даволаш курси давомийлигини шифокор белгилайди. Простата безининг хавфсиз гиперплазиясида Витапрост® Форте препарати билан минимал даволаш курси давомийлиги - 15 кун, сурункали простатитда - 10 кун, гиперреактив қовуқда - 20 кунни ташкил этади.

Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Жуда кам ҳолларда- аллергик реакциялар.

Витапрост® Форте препаратини дозасини ошириб юборилиш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ёки номутаносиблиги ҳоллари таърифланмаган.

Ректал суппозиторийлар 20 мг. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда.

Бир ёки икки контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

20 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин препарат ишлатилмасин.

Рецептсиз.

«НИЖФАРМ» ОАЖ, Россия

603950, Нижний Новгород ш.,

ГСП-459, Салганская кўч., 7

тел (831) 278-80-88

факс (831) 430-72-28

Интернет: http//www.nizhpharm.ru

Vitaprost narxi dan boshlanadi 196800.00
Nomi Narxi so'm
Vitaprost Plus rektal suppozitorlari400 mg + 20 mg № 10 (2 blister x 5 sham) 196800 so'm
Vitaprost rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham) 199000 so'm
Vitaprost ichak bilan qoplangan planshetlar 20 mg №20 (2 blister x 10 sham) 228500 so'm
Vitaprost Forte rektal suppozitorlari20 mg №10 (2 blister x 5 sham) 229500 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish