Facebook Pixel Code

Afroda

Tovarlar: 1
Afrodizyak kapsulalari 30 (flakon)
Sahajanand Life Sciences (Hindiston)
dan 72900 so'm
Без рецепта
в 9 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 72900 so'm (9 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Afrodizyak kapsulalari 30 (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Afrodizyak kapsulalari 30 (flakon)»

Ҳар бир капсула қуйидагиларни саклайди:

Фаол моддалар: Mucuna pruriens илдизи экстракти - 75 мг, Asparagus adscendens илдизи экстракти - 75 мг, Curculigo orchioides илдизи экстракти - 75 мг, Hygrophila spinова илдизи экстракти - 75 мг, тог катрони Asphaltum - 75 мг, Withania Somnifera илдизлардан экстракт - 75 мг.

Ёрдамчи моддалар: қаттиқ желатинли капсулалар.

Оч-жигаррангдан жигарранг рангли кукун сакловчи, кўк/оқ рангли капсулалар.

Капсулалар.

Эректил дисфункцияни ва эркаклар бепуштлигини даволаш учун қўлланадиган ўсимликлардан олинган мажмуавий дори воситаси. ATX коди: G04BX.

Афрода капсуласи - допаминни ўз ичига олган Миcuna pruriens уруғларини сақлайди, у гипоталамусни рағбатлантириб лютеинловчи гормонлар ва фолликулостимулловчи гормонларни фаоллаштиради. ФСГ Сертоли хужайраларини андрогенни боғлайдиган протеин ишлаб чиқаришда рағбатлантиради, шу билан сперматогенезни рагбатлантиради. ЛГ Лейдиг ҳужайралари томонидан тестостерон ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Ҳиндистон женшени Withania somnifera либидо, жинсий фаоллик, жинсий энергия ва жинсий олатни эректил дисфункциясини яхшилайди. Бу шунингдек сперматогенезни яхшилайди, гормонлар ва тестостеронга ўхшаб интерстициал ҳужайралар стимуляциясини кучайтириш, шунингдек азот оксиди синтезини индукция қилиш билан боғлиқ бўлиш мумкин.

Сарсабил Asparagus adscendens протеинлар, алкалоидлар, сапонинлар, танинлар, биофлавоноидлар, шунингдек витамин В, кальций ва рухга бой. Аюрведик тиббиётда сарсабил умумий тетиклантирувчи ва ёшартирувчи таъсирларга эга табиий тоник ҳисобланади. Сапонинлар борлиги учун сарсабил адаптоген ҳам ҳисобланади, у организмни касалликлар, чарчоқ ва хавотирларга қаршилигини оширади. Сарсабил гормонал ва иммун тизими функцияларини меъёрлаштиради ва стресслардан кейин организмни тикланишини тезлаштиришга ёрдам беради. Ўсимликни антиоксидант, антибактериал, антисептик, яллигланишга қарши, сийдик ҳайдовчи, юмшатувчи, буриштирувчи ва антиспазматик хусусиятлари маълум. Сарсабил эркаклар импотенцияси даволаш, жинсий қувватни ошириш (табний афродизиак) ва конни тозалаш учун қўлланилади.

Мумиё тестостерон ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, у ўз навбатида сперматогенез фаоллигини оширади. У шунингдек йиринг ҳужайралари ва эпителий ҳужайралари миқдорини камайтиради. Спермани нормал морфологиясини тиклайди, шунингдек даволанишдан сўнг сперматозоидлар миқдорини оширади.

Curculigo orchioides орхидеягаўхшаш Куркулиго тритерпен гликозидлари, крезол ва бошка полисахаридларга бой. Бундан ташқари унинг таркибига азотсақловчи бирикмалар, спиртлар, ёғли бирикмалар, флавоноллар ва б. киради. Ўсимлик афродизиак, иммуностимулловчи, гепатопротекор, антиоксидант, ракга қарши ва дибетта қарши хусусиятларга эга.

Hygrophila spinosa ўсимлиги терпеноидлар, алкалоидлар, флавоноидлар сақлайди ва анъанавий афродизиак, тетиклантирувчи восита сифатида маълум ва соғлиқни мустаҳкамлашда ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Халкаро конвенцияга (ЕМЕAHMPWG11/99) мувофиқ ўсимликлардан олинадиган препаратларни клиник тадқиқотларини ўтказишда фармакокинетик кўрсаткичларни алоҳида-алоҳида ўрганиш талаб этилмайди.

Эркакларда либидони меъёрда ушлаб туриш учун, чидамлиликни ошириш, эрта эякуляцияни ошириш, эркаклик кучи ва тетиклигини ошириш ва стрессни енгиллаштириш учун қўлланилади.

2 капсуладан кунига 2-3 марта қабул қилинади. Препаратни мутахассис кўрсатмаси ва назорати остида қабул килиш тавсия этилади. Даволаш давомийлиги:

Даволаш курси 6-8 ҳафтани ташкил этади. Касалликнинг симптомлари йўқолганидан сўнг даволашни яна 2-3 ҳафта давом эттириш керак. Даволаш давомийлигини узайтириш ва такрорий даволаш курсларини ўтказиш шифокорнинг тавсияси бўйича амалга оширилади.

Препаратнинг ингредиентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Препаратнинг ингредиентларига индивидуал ўзлаштиролмасликда қўллаш мумкин эмас.

Айни вақтда бошка дори воситалари билан ўзаро таъсири номаълум.

Алоҳида эҳтиёткорликлар мавжуд эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни ва бошка потенциал ҳавфли механизмларни бошкариш қобилиятига таъсир килмайди.

Аниқланмаган.

Дозаси ошириб юборилганида даволаш симптоматик бўлади.

30 капсуладан флаконда. 1 флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўрикномаси билан бирга картон қутига жойланган.

25 °С дан юкори бўлмаган хароратда саклансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Рецептсиз.

«Sahajanand Life Sciences Pvt. Ltd.», Ҳиндистон.

Afroda narxi dan boshlanadi 72900.00
Nomi Narxi so'm
Afrodizyak kapsulalari 30 (flakon) 72900 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish