Balzam Oltin yulduz
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Balzam tilla yulduz Gold star suyuqlik 5 ml (shisha)»
100 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: Левоментол 28 г; Рацемик камфора 8.880 г; Қалампир ялпиз мойи 22.900 г; Эвкалипт барглари мойи 0.100 г; Чиннигул гуллари мойи 0.460 г; Хитой долчин мойи 0.380 г,
ёрдамчи моддалар: Green mediol ароматизатори 0.700 г; Полиэтиленгликоль 400 (макрогол) 12.500 г, Пропиленгликоль 3.400 г, Сандал дарахти мойи 0.020 г, Жигарранг Solvent Red 3 бўёвчиси 0.035 г, Суюқ парафин - 100 мл гача.
Жигарранг-қизғиш рангли, эфир мойларига ҳос ҳидли тиниқ эритма.
Суюқ бальзам.
Таббий моддалардан олинадиган маҳаллий таъсирловчи восита.
Препарат маҳаллий таъсирловчи, чалғитувчи, антисептик таъсирга эга.
Ўткир респиратор касалликлар (ЎРК), шамоллаш, бош оғриғи, бош айланиши, ринит (тумов), ҳашоратлар чақишини комплекс даволашда симптоматик восита сифатида қўлланади.
Сиртга қўллаш учун. Препарат териниг оғриқли соҳаларига юпқа қилиб суртилади: бош оғриғида - чакка ва энса соҳаларига; ринитда (тумов) - бурун қанотларига; шамоллаш касалликларида бел соҳаси ва кўкрак соҳаларига суртилади. Ҳашоратлар чаққанида суюқ бальзам ҳашорат чаққан жойга суртилади.
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин, улар пайдо бўлганида препаратни қўллаш тўхтатилиши лозим. Бальзамнинг қолдиқларини намланган салфеткаларда артиш ва кўп миқдордаги сув билан ювиб ташлаш керак.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Тери қопламаларини шикастланишлари, препаратни қўллаш тахмин қилинган тери соҳаларида тери касалликлари (пиодермия, дерматит, экзема) бўлганда қўллаш мумкин эмас.
Тутқаноқ, тиришишга мойиллик, спазмофилия, бронхиал астма, кўкйўталда қўллаш мумкин эмас.
2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Мавжуд эмас.
Бальзамнини кўз, бурун ва оғиз шиллиқ қаватига, шунингдек, шикастланган тери соҳасига тушишдан сақланиши лозим.
Фотосенсибилизацияни ривожланиш хавфини олдини олишда суртма суртилгандан сўнг қуёш нурларидан сақланиш лозим.
Бальзамни шиллиқ қаватларга тушган ҳолатларда препаратни намланган салфеткаларда артиш ва кўп миқдордаги сув билан ювиб ташлаш керак.
Препаратни болаларга шифокор маслаҳатисиз қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик ва эмизиклии аёлларда қўллаш тажрибаси йўқлиги сабабли ҳомиладорлик даврида ва эмизиш вақтида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Харакатланувчи механизмларни ва транспорт воситаларини бошқаришга таъсири
Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Бугунги кунгача дозани ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабарлар келиб тушмаган.
Препаратни тасодифан ичга қабул қилиб юборилганда дозани ошириб юборилиши симптомлари: меъда-ичак томонидан (кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин соҳасида оғриқ) ва невралогик бузилишлар (бош оғриғи, бош айланиши, қизиш хисси/“қизиб кетиш“ тиришиш, нафас олишни сусайиши ва кома) ўз ичига олади.
Даволаш симптоматик.
Кичик ёшдаги болаларда камфорани ингаляцияси ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган ларингоспазмни ривожланиши билан боғлиқ бўлган хавф борлиги туфайли, қусишни чақириш мумкин эмас.
Бальзам ичга қабул қилинганида зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.
5 мл дан бурладиган пластик қопқоқчали тиниқ шиша флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
30 °С юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
5 йил.
Рецептсиз.
ДАНАФА ФАРМАСЬЮТИКАЛ ДЖОЙНТ СТОК КОМПАНИ
253 уй, Зунг Си Тхань Тхе кўч., Тхань Тхе тумани, Дананг шаҳри, Вьетнам.
Ўзбекистон Республикаси худудида сифат бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили
МЧЖ “MATLUBOTCHI”
Тошкент ш., Олмазор тумани, Джами кўч., 5.
Телефон: +998 71 248 32 05
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Balzam Oltin yulduz malhami 4 g (banka) | 9000 so'm |
Balzam tilla yulduz Gold star suyuqlik 5 ml (shisha) | 11200 so'm |
Balzam Oltin yulduz ingalyatsion qalam 1,3 g (naycha) | 12000 so'm |